ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АКНЕЛЬ ГЕЛЬ
ACNEL GEL
Препаратнинг савдо номи: Акнель Гель
Дори шакли: гель
Таркиби:
1 гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Ocimum tenuiflorum экстракти 8,0%,
Azadirachta indica экстракти 2,0%,
Rubia cordifolia экстракти 4,0%,
Centella asiatica экстракти 4,0%,
Aloe barbadensis экстракти 8,0%;
ёрдамчи моддалар: 17,0%полоксамер NF (Лутрол F127), 10,0% глицерин IP, 0,05% бронопол IH, 0,1% ЭДТА динатрийли тузи IP, 0,05% шафтоли ароматизатори SG11127C IH.
Таърифи: оч жигарранг рангдан тўқ жигарранг ранггача бўлган гель.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ҳуснбузар тошмасини даволаш учун қўлланадиган доривор восита.
АТХ коди: D10AX03
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Акнель гель яллиғланишга қарши, антибактериал, себостатик ва йўқотиб юборувчи хусусиятларга эга. Гелнинг биологик компонентлари ёғ безларига киради, ёғ ажралишини кучайишини ва яллиғланишни самарали олдини олади (ёғ ажралиб чиқиши кучайганида ёғ безларида микроблар фаол равишда ривожланиб, яллиғланишни чақиради), ҳуснбузар ва иссиқлик тошмаларини бартараф бўлишига ёрдам беради. Бунда теридаги яллиғланган тугунчалар оқаради, ўлчами кичраяди ва тез йўқолиб кетади. Бундан ташқари, демодекс (тери канаси) томонидан чақирилган ҳуснбузарларда самаралидир, чунки таркибида олтингугурт сақлайди, у демодексга қарши фаол восита ҳисобланади. Препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
Акнель гель таркибида ҳаммага маълум бўлган антибактериал доривор восита ҳисобланган Azadirachta indica ва Ocimum tenuiflorum ларни сақлайди. Бу доривор ўсимликлар терининг шикастланган соҳасини дезинфекция қилади ва уни соғломлаштиради.
Aloe barbadensis, Centella asiatica, Rubia cordifolia яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга. Aloe barbadensis тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва чандиқларни ҳосил бўлишини олдини олади. Azadirachta indica ва Rubia cordifolia буриштирувчи хусусиятларга эга.
Қўлланилиши
Акнель гель ўсмирлар ва катталарда ҳуснбузар ва иссиқлик тошмаларини ҳосил бўлишига мойиллиги бўлган, ёғ ажралиши юқори бўлган юз ҳамда тана терисини парвариш қилиш учун, қизил, яллиғланган ҳуснбузар элементларини бартараф қилиш мақсадида қўлланади: ҳуснбузар тошмасининг енгил шаклида монотерапия шаклида, оғир шаклларида – мажмуавий даволаш таркибида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Олдиндан тозаланган юз терисига гель юпқа қават қилиб суткада 1-2 марта эрталаб ва/ёки кечқурун суртилади ва кун давомида ёки тун давомида қолдирилади. Жуда ҳам ёғли терига препарат бутун юз терисига суртилади, мажмуавий даволашда – фақат терининг ҳуснбузар ва иссиқлик тошмалари тўпланган соҳасига суртилади. Қўллаш давомийлиги – 1-2 ҳафтадан, то яллиғланиш белгилари бутунлай йўқолиб кетгунигача бўлган вақтни ташкил этади. Ҳуснбузар тошмасининг оғир шаклида шифокор тавсия этган бошқа препаратлар билан бирга қўлланади.
Ножўя таъсирлари
Жуда кам ҳолатларда терида аллергик реакциялар (масалан, тошма), контакт дерматит ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Акнель гелини қўллаш вақтида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Гелни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин. Бехосдан тегиб кетганида – дарҳол сув билан ювиш керак. Препарат ёшга нисбатан чекловларсиз буюрилади. Косметик воситалар остига суртилмасин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Сиртга қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
10 г дан алюмин тубада. 1 туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, салқин жойда, 300С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.