ЎРАМ ВАРАҚАСИ: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ
Ушбу илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.
Ушбу препарат шифокор рецептисиз берилади. Бироқ, оптимал натижага эришиш учун препаратни аниқ йўриқномага риоя қилиб қабул қилиш керак. – Ушбу варақани сақлаб қўйинг. Эҳтимол, Сизда уни яна бир марта ўқиб чиқиш зарурати пайдо бўлиши мумкин. – Агар Сизда саволлар пайдо бўлса фармацевт билан маслаҳат қилинг. – Агар касаллик симптомлари оғирлашса ёки Сизнинг ҳолатингиз даволанишнинг 14 кунидан кейин яхшиланмаса шифокорга мурожаат қилинг. – Жиддий ножўя таъсирлар пайдо бўлса ёки Сизда ушбу йўриқномада таърифланмаган янги ножўя самаралари пайдо бўлса, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. |
Мазмуни:
- Персен ўзи нима ва у нима учун қўлланади
- Персенни қабул қилиш олдидан нималарни билиш керак
- Персенни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
- Сақлаш шароити
PERSEN® /ПEРСEН®
Қобиқ билан қопланган таблеткалар
Тинчлантиради
Доривор валериана (Valeriana officinalis L.)
Доривор лимон ўти (Melissa officinalis L.)
Қалампир ялпизи (Mentha piperita L.)
Персен препаратининг таркиби
Фаол моддалар:
- 35 мг валериана илдизининг қуруқ экстракти (Valeriana officinalis L., radix)
- 17,5 мг доривор лимон ўти баргларининг қуруқ экстракти (Melissa officinalis L.)
- 17,5 мг қалампир ялпизи баргларининг қуруқ экстракти (Mentha piperita L. folium)
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, кросповидон, тальк, магний стеарати, гипромеллоза, натрий кармеллозаси, повидон, сувсиз коллоид кремний, кальций карбонати, глицерин, сахароза, синтетик мум, темир оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171).
Чиқарилиш шакли: 40 таблеткадан картон қутида.
- ПЕРСЕН НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ
Персен ўсимликлардан олинган бўлиб, енгил тинчлантирувчи таъсирга эга препаратдир.
Валериана илдизининг экстракти тинчлантирувчи таъсирга эга. У нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштиради, уйқусизлик ҳолатларида эса – уйқуга кетишга ёрдам беради.
Лимон ўти баргларининг экстракти таблетканинг тинчлантирувчи таъсирини кучайтиради.
Қалампир ялпиз баргларининг экстракти валериана илдизининг экстрактлари билан мажмуада анъанавий тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.
Персен неврозни даволашнинг дастлабки босқичларида, қачонки кучли препаратларни қўллаш асосланмаган ҳолларда қўлланади.
Персенни қабул қилиш учун тавсиялар
- вақтинчалик енгил нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштириш учун (ақлий фаолликдаги юқори зўриқишда, безовталикда, қўзғалишда кундалик тинчлантирувчи восита сифатида) ва/ёки
- уйқуга кетиш билан боғлиқ вақтинчалик қийинчиликлар мавжуд бўлганида.
- ПЕРСЕННИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ОЛДИДАН НИМАЛАР БИЛИШ ЗАРУР
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- валериана илдизларига, доривор лимон ўтининг баргларига, қалампир ялпиз барглари экстрактига, ментолга ёки препаратнинг хар қандай бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик.
Персен препаратини қўллашдаги махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари
Ўт-тош касаллиги ва ўт чиқариш йўлларини бошқа касалликлари бўлган пациентларда қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Гастроэзофагал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентларда қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллашдан сақланиш керак, чунки у жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин.
Болалар
12 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг клиник тажриба йўқлиги сабабли, бу ёш гуруҳида Персенни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири
Агар Сиз ҳозирги вақтда хар қандай препарат қабул қилсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.
Персен препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро фармакологик таъсирини баҳолаш бўйича текширишлар чегараланган. CYP2D6, CYP3A4/5, CYP1A2 ва CYP2E1 изоферментлари иштироқида метаболизмга учрайдиган препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Персенни синтетик седатив воситалар билан бир вақтда қўллашга тавсия қилинмайди. Фақат шифокорнинг доимий кузатуви остида ва тиббий қўлланилиши бўлганида даволашни ўтқазиш мумкин. Агар Сиз қайси препаратларни қўллашингизни билмасангиз шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорликка гумон қилаётган ёки режалаштираётган бўлсангиз, ёки бола емизаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни хавфсизлиги исботланмаган, шу туфайли эҳтиёткорлик чораси сифатида препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш
Ушбу дори воситасини қўллаш автомобилни ҳайдаш ва техникани бошқариш қабилиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг таъсири остида автомобилни бошқариш ёки диққатни жамлашни талаб қилувчи техник мосламалар билан ишлаш мумкин эмас.
Персен препаратининг айрим ингредиентлари тўғрисида муҳим маълумот
Персен таблеткалари лактоза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлганида ушбу дори препаратни қўллашдан олдин шифокор билан билан маслаҳатлашинг.
- ПЕРСЕННИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК
Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар
Кучли ақлий юкламаларда, безовталикда ёки қўзғалишда – кунига уч марта 3 ёки 4 таблеткадан буюрилади.
Уйқусизликда – 3 ёки 4 таблеткадан уйқудан бир соат олдин буюрилади.
Ичга қабул қилиш буюрилади. Таблеткаларлар сув билан бирга ютилади. Овқат қабул қилишдан қатъий назар қўлланилади.
Персеннинг таъсири аста-секин намоён бўлади. Оптимал даволаш самарасини олиш учун таблеткаларни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қабул қилиш керак.
Даволаш курси чекланмаган. Персен препарати буюрилган дозаларда давомли қўлланганида қарамлик чақирмайди ёки бекор қилиш синдроми бўлмайди.
Агарда 14 кун даволашдан кейин симптомлар сақланиб қолса ёки аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Бундай қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлигини назарда тутиб, Персен препарати 12 ёшгача бўлган болаларга қабул қилиш учун тавсия этилмайди.
Агарда сиз Персенни талаб этилганидан кўп дозасини қабул қилган бўлсангиз
20 г валериана илдизлари (бу тахминан Персеннинг 103 таблеткасига эквивалент бўлади) толиқиш, қоринда спазмлар, кўкракда оғирлик, бош айланиши, кўп титраш ва кўз қорачиғларини кенгайиши каби симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида йўқолади. Агар сиз Персеннинг дозасини ошириб юборган бўлсангиз ва таърифланган симптомлар 24 соатдан ортиқроқ сақланиб турса, дарҳол шифокор билан боғланинг. Шу каби симптомлар пайдо бўлса самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш ўтказилади.
Доривор лимон ўти ва қалампир ялпиз препаратларининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Агарда сиз Персенни қабул қилишни унутган бўлсангиз
Агарда сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агарда кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, препаратни қабул қилишни одатдаги тартибига риоя қилинг.
Қабул қилишни ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.
- БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ
Барча дори препаратлари каби, Персен ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам ривожланавермайди.
Қалампир ялпизи препаратлари ичга қабул қилингандан кейин гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптомлари (жиғилдон қайнаши) кучайиши мумкин
Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқланмаган):
- ўзини ёмон хис қилиш (кўнгил айниши)
- қорин соҳасида спазмлар.
Валериана илдизи препаратлари ичга қабул қилингандан кейин қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
Агар ножўя таъсирлари оғир тус олса ёки ушбу йўриқномада келтирилмаган янги ножўя самаралар пайдо бўлса, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- САҚЛАШ ШАРОИТИ
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтган санасидан сўнг ишлатиш мумкин эмас. Яроқлилик муддатининг тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.
Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дори воситаларини йўқотиш тартиби тўғрисида фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.