📜 Инструкция по применению Паклитаксел Эбеве
💊 Состав препарата Паклитаксел Эбеве
✅ Применение препарата Паклитаксел Эбеве
📅 Условия хранения Паклитаксел Эбеве
⏳ Срок годности Паклитаксел Эбеве

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАКЛИТАКСЕЛ ЭБЕВЕ®

PAKLITAKSEL EBEWE®

 

Препаратнинг савдо номи: Паклитаксел Эбеве®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): паклитаксел

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.

Таркиби:

1 флакон сақлайди:

фаол мода: паклитаксел

1 мл да 6 мг паклитаксел сақланади.

5 мл концентрати бўлган 1 флакон 30 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди.

16,7 мл концентрати бўлган 1 флакон 100 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди.

25 мл концентрати бўлган 1 флакон 150 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди.

35 мл концентрати бўлган 1 флакон 210 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди.

50 мл концентрати бўлган 1 флакон 300 мг паклитаксел (6 мг/мл) сақлайди.

ёрдамчи моддалар: полиоксиэтилланган канакунжут мойи (макрагол глицерилрицинолеати), сувсиз этанол (40166 мг/мл).

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки оч-сариқ, ёт зарраларни сақламайдиган эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: ўсмаларга қарши воситалар, ўсимликлардан олинадиган алкалоидлар ва бошқа табиий моддалар, таксанлар.

АТХ коди: L01CD01.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Паклитаксел тубулин димерларидан микронайчалар йиғилишини рағбатлантиради ва уларнинг структурасини барқарорлаштириб, уларнинг деполимеризациясини бузади. Бу интерфаза ва митоз даврида хужайра фаолиятини амалга оширилиши учун зарур бўлган микронайчалар тўрини нормал холда кечувчи қайта ташкил этилишини сусайтиради. Бундан ташқари, паклитаксел бутун хужайра цикли давомида микронайчалар боғларини патологик йиғилишини ва митоз жараёнидаги кўп сонли микронайчаларнинг юлдузсимон тўпламларини индукция қилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин паклитаксел қон плазмасида концентрациясини икки фазали пасайиш даври билан характерланади. Препаратнинг ярим чиқарилишини ўртача терминал даври 3,0 дан 52,7 соатгача ўзгариб туради, умумий клиренси 11,6 дан
24,0 л/с/м2 гачани ташкил қилади ва қон плазмасида паклитакселнинг концентрацияси ошиши билан пасаяди. Препаратнинг тақсимланишини ўртача мувозанатли хажми 198 дан
688 л/м2 гачани ташкил қилади. Препарат 100 мг/м2 дозада 3 соат давомида вена ичига томчилаб юборилганидан кейин Cmax нинг ўртача қиймати 1530 нг/мл, AUC нинг ўртача қиймати – 5619 нг/с/мл, тақсимланиш хажми – 291 л/м2 ни ташкил қилади.

Даволаш цикллари кўп марта такрорланганда препарат тўпланмайди. Паклитакселни плазма оқсиллари билан боғланиши 89-98% ни ташкил қилади. Циметидин, ранитидин, дексаметазон ва дифенгидрамин препаратни оқсиллар билан боғланиш даражасига таъсир қилмайди.

Юборилган дозанинг 1,3% дан 12,6% гача қисми сийдик билан ўзгармаган холда чиқарилади. Паклитаксел асосан цитохром Р450 нинг CYP2C8, CYP3A4, CYP2C8 ва CYP3A4 изоферментлари томонидан метаболизмга учрайди. Юборилган дозанинг ўртача 34% метаболитлари кўринишида ахлат билан чиқарилади. Гемодиализ қабул қилаётган пациентларда, паклитаксел тана юзасининг майдонига 135 мг/м2 дозада 3-соатлик инфузия кўринишида юборилганда, унинг фармакокинетикасини параметрлари диализ қабул қилмаётган пациентлардаги шундай кўрсаткичлар билан бир хил бўлган.

Қўлланиши

Тухумдонлар раки

Паклитаксел Эбеве®:

  • Тарқалган ёки резидуал (>1 см) тухумдон ракини лапаротомиядан кейин биринчи йўналиш химиотерапияси сифатида цисплатин билан мажмуада.
  • Тухумдоннинг метастатик ракини платина препаратлари асосидаги стандарт даволаш муваффақиятли бўлмаганидан кейин иккинчи йўналиш химиотерапияси сифатида қўлланилади.

Сут бези раки

Паклитаксел Эбеве регионар лимфа тугунларида метастазлари бўлган сут бези ракини антрациклин ва циклофосфамид (АС) мажмуаси билан даволашдан кейин адъювант терапия сифатида кўрсатилган. Паклитаксел препарати билан адъювант терапия, АС химиотерапиясини узайтирилган курсига муқобил сифатида қаралиши керак.

Паклитаксел Эбеве® трастузумаб билан мажмуада сут безининг HER-2 гиперэкспрессияси билан (+++ иммуногистохимик текшириш маълумотлари бўйича) тарқалган ёки метастатик ракини шунингдек антрациклинларни ишлатиш мумкин бўлмаганда биринчи йўналиш терапияси сифатида қўлланилади.

Ўпканинг тарқалган майда хужайрали бўлмаган раки

Паклитаксел Эбеве® цисплатин билан мажмуада потенциал радикал оператив аралашувни бажариш ва/ёки нур билан даволаш режалаштирилмайдиган ўпканинг майда хужайрали бўлмаган ракида қўлланади.

Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) билан ассоциацияланган Капоши саркомаси

Паклитаксел Эбеве® ОИТС билан ассоциацияланган тарқалган Капоши саркомасида, илгари липосомал антрациклинлар билан ўтказилган даволашда муваффақият бўлмаганда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган ва суюлтиришни талаб қилади.

Тухумдон ракини биринчи йўналиш химиотерапияси

Гарчи дозалашнинг бошқа тартиблари текширилаётган бўлсада, Паклитаксел Эбеве® препаратини цисплатин билан мажмуада қўллаш тавсия этилади. Инфузия давомийлигига қараб, Паклитаксел Эбеве®ни иккита турли дозаларда ишлатиш тавсия этилади: тана вазни юзасига 175 мг/м2, вена ичига, 3 соат давомида, сўнгра–цисплатин (75 мг/м2), ёки
135 мг/м2, томчилаб, 24 соат давомида, сўнгра–цисплатин (75 мг/м2) юборилади.

Даволаш цикллари орасида 3 хафта давомийликдаги интервал қилиш керак, шу вақт давомида даволаш ўтказилмайди.

Тухумдон ракини иккинчи йўналиш химиотерапияси

Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 175 мг/м2 ни ташкил қилади ва 3 соат давомида вена ичига юборилади. Даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан ўтказилади.

Сут бези ракини адъювант химиотерапияси

Доксорубицин (50 мг/м2) билан мажмуада ишлатилганда, Паклитаксел Эбеве®ни ундан кейин 24 соат ўтгач юбориш керак. Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 220 мг/м2 ни ташкил қилади, 3 соат давомида вена ичига юборилади, даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан ўтказилади.

Трастузумаб билан мажмуада ишлатилганда Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 175 мг/м2 ни ташкил қилади ва 3 соат давомида вена ичига юборилади, даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан такрорланади. Трастузумаб билан мажмуада ишлатилганда паклитакселни трастузумабнинг биринчи дозаси юборилганидан сўнг кейинги куни бошлаш ёки агар трастузумабнинг олдинги юборилганда у яхши ўзлаштирилса, трастузумабнинг кейинги дозалари юборилгандан кейин дархол юбориш мумкин (тастузумабни юбориш усули хақида кенг маълумот, уни қўллаш бўйича йўриқномасида келтирилган).

Сут бези ракини иккинчи йўналиш химиотерапияси

Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 175 мг/м2 ни ташкил қилади ва вена ичига 3 соат давомида юборилади. Даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан такрорланади.

Ўпканинг тарқалган майдахужайрали бўлмаган ракини даволаш

Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 175 мг/м2 ни ташкил қилади ва вена ичига 3 соат давомида юборилади, сўнгра цисплатин 80 мг/м2 дозада юборилади. Даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан такрорланади.

ОИТС билан ассоциацияланган Капоши синдроми (КС)

Паклитаксел Эбеве® препаратининг тавсия этиладиган дозаси 100 мг/м2 ни ташкил қилади ва вена ичига 3 соат давомида юборилади даволаш цикллари 3 хафталик интерваллар билан такрорланади. Кейинги юборишлардаги Паклитаксел Эбеве® препаратининг дозаси даволашнинг ўзлаштирилишига қараб, индивидуал равишда белгиланади.

Жигар функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар

Жигар функциясини енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бузилишлари бўлган пациентларда паклитакселнинг дозасини модификацияси бўйича тавсиялар хақида адекват маълумотлар йўқ. Жигар функциясини оғир бузилиши бўлган пациентлар паклитакселни қабул қилмасликлари керак.

Болаларда ишлатилиши

Паклитаксел Эбеве®ни 18 дан кичик ёшли болаларда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки бу гурух пациентларда унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларининг учраш тезлигининг қуйидаги мезонлари ишлатилган: жуда тез-тез (10 дан ≥ 1 ); тез-тез (100 дан ≥ 1, лекин 10 дан ≤ 1); тез-тез эмас  (1000 дан ≥ 1, лекин
100 дан ≤ 1); кам холларда (10000 дан ≥ 1, лекин 1000 дан ≤ 1); жуда кам холларда (10000 дан ≤ 1); номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида бахолаш мумкин эмас).

Инфекциялар ва инвазиялар

Жуда тез-тез: инфекциялар (асосан сийдик чиқариш тизимининг ва юқори нафас йўлларининг инфекциялари), шу жумладан ўлим билан якунланувчи инфекциялар.

Тез-тез эмас: септик шок.

Жуда кам холларда: перитонит, пневмония.

Қон яратиш ва лимфа тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: суяк кўмиги фаолиятини етишмовчилиги, нейтропения, анемия, тромбоцитопения, лейкопения, қон кетиши.

Кам холларда: фебрил нейтропения.

Жуда кам холларда: ўткир миелолейкоз, миелодиспластик синдром.

Номаълум: диссеминацияланган томир ички ивиш синдроми (ДВС).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: ўта юқори сезувчанликнинг оғир бўлмаган реакциялари (асосан гиперемия ва тери тошмалари).

Тез-тез эмас: даволаш ўтказишни талаб этувчи оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, артериал гипотензия, ангионевротик шиши, респиратор дистресс синдром, ёйилган эшакеми, эт увишиши, белда оғриқ, кўкрак қафасида оғриқлар, тахикардия, қоринда оғриқлар, оёқ-қўлларда оғриқлар, терчанлик ва артериал гипертензия).

Кам холларда: анафилактик реакциялар.

Жуда кам холларда: анафилактик шок.

Овқатланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари

Жуда кам холларда: анорексия.

Номаълум: ўсма лизиси синдроми.

Рухий бузилишлар

Жуда кам холларда: онгни чалкашиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: нейротоксиклик (асосан периферик нейропатия).

Кам холларда: мотор нейропатия (оёқ-қўлларнинг дистал бўлимларида мушакларни яққол бўлмаган кучсизлигига олиб келувчи).

Жуда кам холларда: автоном нейропатия ( ичак тутилишига ва ортостатик гипотензияга олиб келувчи), катта тиришиш хуружлари, тиришишлар, энцефалопатия, бош айланиши, бош оғриғи, атаксия.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: кўрув нерви ва/ёки кўриш томонидан бузилишлар (жимилловчи скотома), айниқса препаратни тавия этилгандан юқори дозаларда олаётган пациентларда.

Номаълум: сариқ доғнинг шиши, фотопсия, шишасимон тананинг сузувчи хиралашиши.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез: брадикардия.

Тез-тез эмас: кардиомиопатия, симптомсиз қоринча тахикардияси, бигеминияли тахикардия, атриовентрикуляр блокада ва хушдан кетиш, миокард инфаркти.

Кам холларда: юрак етишмовчилиги.

Жуда кам холларда: юрак бўлмачалари фибрилляцияси, суправентрикуляр тахикардия.

Қон томирлар тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: артериал гипотензия.

Тез-тез эмас: артериал гипертензия, тромбоз, тромбофлебит.

Жуда кам холларда: шок.

Номаълум: флебит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Кам холларда: диспноэ, плеврада суюқликни тўпланиши, интерстициал пневмония, ўпка фибрози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, нафас етишмовчилиги.

Жуда кам холларда: йўтал.

Овқат хазм қилиш тизими томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: кўнгил айниши, қусиш, диарея, мукозит.

Кам холларда: ичак тутилиши, ичакни тешилиши, ишемик колит, панкреатит.

Жуда кам холларда: қатқорин қон томирларининг тромбози, сохтамембраноз колит, эзофагит, қабзият, асцит, нейтропеник колит.

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам холларда: жигар некрози, жигар энцефалопатияси (икала холларда ўлим билан якунланган ҳолатлар аниқланган).

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: алопеция.

Тез-тез: тирноқлар ва терининг ўткинчи яққол бўлмаган ўзгаришлари.

Кам холларда: терини қичишиши, тери тошмалари, эритема.

Жуда кам холларда: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, кўпшаклли эритема, эксфолиатив дерматит, эшакеми, онихолиз (даволаш даврида пациентлар қўл ва оёқ кафтларини қуёш нуридан химоя қилишлари керак).

Номаълум: склеродермия.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: артралгия, миалгия.

Номаълум: тизимли қизил югирик.

Юбориш жойидги тизимли бузилишлар ва асоратлар

Тез-тез: юбориш жойида реакциялар (шу жумладан локал шиш, оғриқ, эритема, индурация, экстравазация у гиподермитга, тери фиброзига ва некрозига олиб келиши мумкин).

Кам холларда: астения, пирексия, дегидратация, шишлар, дармонсизлик.

Лаборатор ва инструментал текширишларнинг ўзгаришлари

Тез-тез: аспартатаминотрансфераза ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ахамиятли ошиши

Тез-тез эмас: билирубиннинг концентрациясини ахамиятли ошиши.

Кам холларда: қонда креатининнинг концентрациясини ошиши.

Мажмуавий даволапш

Паклитаксел ва цисплатин

Паклитакселни цисплатин билан мажмуасида, асосан периферик нейропатия шаклидаги нейротоксикликнинг, айниқса 3 соат давомида 175 мг/м2 дозада юборилганида, 24 соат давомида 135 мг/м2 дозада юборишга нисбатан, юқори хавфи бор. Периферик нейропатия даволашнинг биринчи циклидан кейин аниқланиши ва паклитаксел билан даволаш давом этган сари чуқурлашиши мумкин. Сенсор бузилишлар паклитаксел бекор қилинганидан кейин бир неча ойлар давомида камаяди ёки ўтиб кетади. Илгари ўтказилган даволаш билан боғлиқ бўлган мавжуд нейропатия, паклитаксел билан даволашни ўтказишга қарши кўрсатма хисобланмайди. Аёллар жинсий аъзоларининг ўсмалари юзасидан паклитаксел цисплатин билан мажмуада ишлатилганда, цисплатинни монотерапияда ишлатилганига қараганда, буйрак етишмовчилигининг юқори хавфи бўлиши мумкин.

Паклитаксел ва трастузумаб

Паклитакселни трастизумаб билан мажмуасида паклитаксел монотерапияда ишлатилгандагига нисбатан қуйидаги ножўя кўринишларнинг сони ошиши мумкин (иккала препаратларни қўллаш билан алоқасидан қатъий назар): юрак етишмовчилиги, инфекция, эт увишиши, тана ҳароратини ошиши, йўтал, тери тошмалари, артралгия, тахикардия, диарея, артериал гипертензия, бурундан қон кетиши, акне, оддий герпес, тасодифий травмалар, инсомния, ринит, синусит ва юбориш жойида реакциялар.

Паклитаксел ва доксорубицин

Сут безининг метастатик раки бўлган беморларда доксорубицинни паклитаксел билан мажмуасида юрак мушагининг қисқарувчанлигини бузилиши (чап қоринчадан қон отилиб чиқиш фракциясини ≥ 20% га пасайиши) ривожланишини юқори хавфи мавжуд. Димланган юрак етишмовчилиги ≤ 1% пациентларда кузатилади. Илгари антрациклинларни олган пациентларга трастизумаб паклитаксел билан мажмуада юборилганда, паклитаксел билан монотерапия билан солиштирганда, юрак фаолиятини бузилишлари сони ва оғирлик даражаси ошиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

Паклитакселни қуйидагиларда:

  • Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига, айниқса макроголглицеролнинг рицинолеатига ўта юқори сезувчанликда.
  • Хомиладорлик ва эмизишда.
  • Нейтрофилларнинг дастлабки сони ≤ 1500/мм2 (СК – ≤ 1000/мм2 да) бўлганида.
  • Ёндош жиддий ва назорат қилинмайдиган инфекциялари бўлган Капоши саркомаси бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цисплатин

Тухумдон ракини биринчи йўналиш химиотерапияси сифатида паклитакселни цисплатиндан олдин юбориш тавсия этилади, чунки акс холда миелосупрессия хавфини ривожланиши ошиши ва паклитакселнинг клиренсини тахминан 20% га пасайиши аниқланган. Аёллар жинсий аъзоларининг ўсмалари бўлган ва паклитакселни цисплатин билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда, цисплатин монотерапияда ишлатилгандагига нисбатан, буйрак етишмовчилиги хавфи ошиши мумкин.

Доксорубицин

Доксорубицин ва паклитакселни юбориш орасидаги қисқа вақт оралиғида доксарубицин ва унинг фаол метаболитларини чиқарилишини секинлашиши мумкин, шунинг учун паклитакселни доксорубициндан кейин 24 соат ўтгач юбориш керак.

Цитохром Р450 изоферментларининг субстратлари

Паклитаксел CYP2C8 ёки CYP3A4 ингибиторлари (масалан, кетоконазол ёки бошқа имидазол замбуруғларга қарши воситалар, эритромицин, флуоксетин, гемфиброзил, клопидогрел, циметидин, ритонавир, саквинавир, индинавир ва нелфинавир) билан бир вақтда ишлатилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, паклитакселнинг экспозицияси қийматларини ошиши ва унинг токсиклигини кучайиши мумкин. Паклитакселни CYP2C8 ёки CYP3A4 нинг маълум индукторлари (масалан, рифампицин, карбамазепин, фенитоин, эфавиренз ва невирапин) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки паклитаксел экспозициясининг қийматларини ва унинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Циметидин

Циметидин билан премедикация паклитакселнинг клиренсига таъсир қилмайди.

Протеаза ингибиторлари

Нелфинавир ва ритонавир, индинавирдан фарқли равишда, паклитакселнинг тизимли клиренсини ишончли пасайтиради. Протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда, паклитакселни эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Махсус кўрсатмалар

Паклитаксел фақат цитостатикларни ишлатиш тажрибасига эга бўлган шифокорлар томонидан ишлатилиши керак.

Оғир ўта юқори сезувчанлик реакцияларини шошилинч равишда бартараф қилиш учун мувофиқ жихозлар мавжуд бўлиши керак.

Концентратни суюлтириш асептик шароитларда махсус ўргатилган ходимлар томонидан амалга оширилиши керак.

Ходимлар цитостатиклар билан ишлаш бўйича ўқитилган бўлишлари керак.

Хомиладор аёллар паклитаксел билан ишламасликлари керак.

Препарат токсик ва ишлашда хамда ва утилизацияда махсус эҳтиёткорлик
чораларига риоя қилишни талаб этади.

Барча бошқа цитостатиклар каби, паклитаксел алохида эхтиёткорлик билан ишлатилиши керак: у билан ишлаганда химоя кийим қўлқоплар кийиш ва ниқоб тақиш керак.

Паклитакселни тери ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Паклитакселнинг эритмаси терига тушган холда шикастланган соҳани дархол совунлаб сув билан ювиш керак. Паклитаксел эритмаси шиллиқ қаватга тушганда шикастланган соҳани сув билан яхшилаб ювиш ва дархол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак. Препарат билан нафас олинганда диспноэ, кўкрак қафасида оғриқлар, томоқда ачишиш ва кўнгил айниши аниқланган.

Препаратнинг барча ишлатилмаган қолдиқ қисми ва у билан ифлосланган материаллар махаллий меъёрий актларнинг талабларига мувофиқ утилизация қилиниши керак.

Қон ва лимфанинг атрофдаги тўқималарга кириши ва тарқалиши мумкинлигини хисобга олиб, препаратни юбориш жараёнида инфузия соҳасини инфильтрация мумкинлигига синчков мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Паклитаксел Эбеве® препаратини  юбориш олдидан хамма пациентларда кортикостероид, антигистамин восита ва Н2-рецепторларининг антагонисти билан, масалан, қуйидаги тартибда премедикация қилиш керак:

Препарат Доза Паклитаксел Эбеве®ни юбо-

ришга нисбатан юбориш муддати

Дексаметазон 20 мг, перорал* ёки вена ичига Перорал қабул: тахминан 12 ва 6 соат олдин

Вена ичига юбориш: 30-60 минут олдин

Дифенгидрамин** 50 мг, вена ичига 30-60 минут олдин
Циметидин

ёки

ранитидин

300 иг, вена ичига

 

50 мг, вена ичига

 

30-60 минут олдин

* Капоши саркомасида – 8-20 мг

** Ёки бошқа ўхшаш антигистамин препарати, масалан, хлорфенирамин.

Паклитаксел Эбеве®ни тешиклар диаметри ≤ 0,22 мм фильтр киритилган система ёрдамида юбориш керак.

Инфузия олдидан Паклитаксел Эбеве®ни асептик шароитларда 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли глюкоза эритмаси ёки 5% ли глюкоза эритмаси ва натрий хлоридининг 0,9% ли эритмаси аралашмасида 0,3-1,2 мг/мл ли охирги концентрациягача суюлтириш керак.

Суюлтирилгандан кейин эритма лойқа бўлиши мумкин.

Паклитаксел Эбеве®, шунингдек унинг эритмаларини поливинилхлориддан (ПВХ) тайёрланган ёки уни сақловчи контейнерлар ва жихозлар билан контактидан сақланиш керак. Препаратнинг ёрдамчи моддаси (полиоксиэтилланган канакунжит мойи) ПВХ дан пластификатор диэтилгексил фталатни ишқорийланишига олиб келиши мумкин.

Паклитаксел Эбеве® инфузия учун эритмаси шиша, полипропилен ёки полиолефин контейнерларда сақланиши ва полиэтилен (ПВХ сақламайдиган) инфузион тизимлар ёрдамида юборилиши керак

ПВХ лан тайёрланган қисқа кирувчи ва чиқувчи патрубкали фильтрларни ишлатиш, ДЭГФ ни кўп миқдорда ажралиб чиқишига олиб келмайди.

Кам холларда Паклитаксел Эбеве®ни инфузияси жараёнида (одатда 24-соатли инфузиянинг охирида) чўкма хосил бўлиши аниқланган. Паклитаксел Эбеве®ни чўкмага тушиши хавфини пасайтириш учун, суюлтирилгандан кейин иложи борича қисқа муддатларда ишлатилиши керак; шунингдек хаддан зиёд вибрация ва силкитишдан сақланиш керак. Ишлатиш олдидан инфузион тизим яхшилаб ювилган бўлиши керак. Инфузия жараёнида кўпроқ эритманинг ташқи кўринишини назорат қилиш, чўкма пайдо бўлганда инфузияни тўхтатиш керак.

Паклитаксел Эбеве® этанол (401,66 мг/мл) сақлаши туфайли, МНТ ва организмнинг бошқа тизимларига этанолнинг самаралари ривожланиши мумкин.

Цисплатин билан мажмуада ишлатилганда паклитакселни биринчи юбориш керак.

Оғир ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланган холларда дархол паклитакселнинг инфузиясини тўхтатиш ва симптоматик даволашни бошлаш керак. Бу пациентга препаратни такрорий юборишга йўл қўйилмайди.

Препарат юборилганда қон кўрсатгичларини тез-тез назорат қилиш керак. Паклитаксел Эбеве®, лейкоцитлар сони минимум 1500/мм3 гача (СК – минимум 1000/мм3 да) ва тромбоцитлар сони минимум 100000/мм3 гача (СК – 75000/мм3 да) тикланмагунча такроран юборилмаслиги керак. Пациентда оғир нейтропения ривожланган холда (7 ёки кўпроқ кун давомида нейтрофиллар сони ≤500/мм3 пасайиши) ёки оғир периферик нейтропенияда даволашнинг кейинги циклларида паклитакселнинг дозасини 20% га (СК – 25% да) пасайтириш керак.

Паклитакселнинг инфузияси вақтида ўтказувчанликни оғир бузилишлари ривожланганда, мувофиқ даволашни бошлаш ва препарат билан кейинги даволаш давомида юрак фаолиятини узлуксиз мониторингини ўтказиш керак.

Хаётий мухим фаолиятларнинг параметрларини, айниқса паклитаксел инфузиясининг биринчи соати давомида тез-тез мониторинг қилиш тавсия этилади.

Сут безининг метастатик ракини биринчи қатор даволаш сифатида паклитаксел доксорубицин ёки трастузумаб билан мажмуада ишлатилганда, юрак фаолиятини синчков мониторингини амалга ошириш керак. Бу мажмуаларда паклитаксел билан даволашни бошлаш олдидан, юракнинг холатини дастлабки бахолашни бажариш ва даволашнинг бутун даври давомида юрак фаолиятини мунтазам назоратини (масалан, хар 3 ойда) ўтказиш керак. Юрак фаолиятини бузилишлари аниқланганда, хатто симптомсизида хам, даволовчи шифокор даволашни давом эттиришнинг клиник фойдасини, юракни шикастланишининг потенциал хавфи, шу жумладан потенциал қайтмас хавфини, синчиклаб солиштириши керак. Даволаш давом эттирилган холда, юрак фаолиятининг мониторингини тез-тез ўтказиб туриш керак (масалан, хар 1-2 циклда).

Паклитаксел ишлатилганда кўпинча периферик нейропатияни ривожланиши аниқланади, лекин у кам холларда жиддий бўлади. Оғир холларда бу препарат билан даволашнинг кейинги цикллари вақтида паклитакселнинг дозасини 20% га (СК – 25% да) пасайтириш тавсия этилади.

Паклитаксел ишлатилганда, шу жумладан бир вақтда антибиотикларни қабул қилмаётган пациентларда, сохтамембраноз колит ривожланиши мумкин.

Паклитаксел билан даволаш билан бирга ўпка сохасида нур билан даволашни қўшиш (уларнинг кетма-кетлигидан қатъий назар) интерстициал пневмонитни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Капоши саркомаси бўлган беморларда оғир мукозит ривожланиши мумкин. Бундай холларда паклитакселнинг дозасини 25% га пасайтириш керак.

Паклитакселни артерия ичига юборишни олдини олиш учун, алохида эхтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки махаллий ўзлаштиришни ўрганиш юзасидан хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда артерия ичига юборилганда у оғир махаллий реакциялар чақирган.

Жигар фаолиятини оғир даражали бузилиши бўлган пациентлар паклитакселни қабул қилмасликлари керак.

Паклитакселни 18 ёшдан кичик болаларда ишлатиш тавсия этилмайди.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Паклитаксел бу қобилиятга хеч қандай таъсир қилмайди. Лекин Паклитаксел Эбеве®ни этанол сақлашини эътиборга олиш керак.

Хомиладорлитк ва эмизиш

Паклитакселни хомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги иккали жинс пациентлари ва/ёки уларнинг жинсий шериклари паклитаксел билан даволашнинг бутун даври давомида ва минимум у якунланганидан кейин 6 ой контрацепциянинг самарали усулларини қўллашлари керак. Эркак пациентларга бепуштлик ривожланиши мумкинлиги туфайли, паклитаксел билан даволаш бошлангунича уруғ суюқлигини консервация қилиш бўйича маслахат олиш тавсия этилади.

Эмизиш даврида паклитакселни қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган холларда ишлатиш учун паклитакселнинг антидоти номаълум. Дозани ошириб юборилишининг асосий кутиладиган кўринишлари: миелосупрессия, периферик нейропатия ва мукозит. Доза ошириб юборилган холларда пациент синчков кузатув остида бўлиши керак. Даволаш токсикликнинг асосий кутилаётган кўринишлари билан белгиланади.

Болалардаги дозани ошириб юборилиши этанолнинг токсиклигини ўткир кўринишлари билан ассоциацияланади.

 

Чиқарилиш шакли

Рангли пластик қопқоқли сиқилган алюмин қалпоқчалар билан ёпилган ва резина тиқинлар билан беркитилган тиниқ шиша флаконлар.

1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ўрам ўлчамлари:

1 × 5 мл/30 мг паклитаксел.

1 × 16,7 мл/100 мг паклитаксел. 1 × 25 мл/150 мг паклитаксел.

1 × 35 мл/210 мг паклитаксел. 1 × 50 мл/300 мг паклитаксел.

 

Сақлаш шароити

Болалар ололмайдиган жойда, оригинал ўрамида (ёруғликдан химоя қилиш мақсадида), 25ºС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Оригинал ўрамида: 3 йил.

Биринчи очилгандан кейин: 25 кун.

Суюлтирилгандан кейин: 2-8ºС хароратда 24 соат.

Микробиологик нуқтаи назардан суюлтирилган препарат бевосита тикланганида ёки суюлтирилганидан кейин, кўрсатилган операциялар назоратли ва валидацияланган асептик шароитлар холларидан ташқари, ишлатилиши керак. Кимёвий ва физик барқарорлиги ёруғликдан химояланган жойда, 2-8 С хароратда сақланганда 14 кунгача вақт давомида ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилгандан кейин – 7 кунгача вақт давомида, ва натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилганда ёруғликдан химоясиз хона хароратида – 5 кун давомида бўлиши намойиш қилинган.

Сақлаш муддатлари ва шароитларига риоя қилишга жавобгарлик фойдаланувчида бўлади.

Бериш тартиби

Стационар шароитларда қўллаш учун.

Шифокор рецепти бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.