📜 Инструкция по применению Памол детский
💊 Состав препарата Памол детский
✅ Применение препарата Памол детский
📅 Условия хранения Памол детский
⏳ Срок годности Памол детский

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАМОЛ ДЕТСКИЙ

 

Препаратнинг савдо номи: Памол детский

Таъсир этувчи модда (ХПН): парацетамол

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 125 мг парацетамол;

ёрдамчи моддалар: қанд S-30, метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, глицерин, натрий карбоксиметил целлюлоза, ксантан камеди, «Смешанные фрукты» ароматизатори, кармоизин супра, твин-80 (Полисорбат 80), коллоид кремний диоксиди, натрий сахарини, лимон кислотаси, тозаланган сув.

Таърифи: аралаш мева таъмга эга ширин пушти рангли суспензия.

Фармакотерапевтик гуруҳи: анальгетик ва антипиретик.

АТХ коди: N02BE01

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси/фармакокинетикаси

Парацетамол иситмани туширувчи периферик таъсирга эга оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади. Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига эса перорал қабул қилингандан кейин тахминан 30 минутдан 2 соатгача эришилади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронидлар ва сульфат конъюгатлари ва тахминан 10% глютатион конъюгатлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Дозанинг 5% дан камроғи ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади. Одатдаги терапевтик концентрацияларда плазмадаги оқсиллар билан боғланиш кўрсаткичи аҳамиятсиз, гарчи у дозага боғлиқ ҳисобланади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан бир соатдан тўрт соатгача ўзгаради.

Қўлланилиши

Суспензия енгил ва ўртача оғриқни ва иситмани туширувчи восита сифатида қўлланади. Уни кўпгина бузилишларда, шу жумладан бош оғриғи, тиш оғриғи, қулоқдаги оғриқ, тишлар ёриб чиққандаги оғриқ, томоқда оғриқ, шамоллаш касалликлари ва грипп, турли характердаги оғриқ ва эмлашдан кейинги иситмада қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Қўллашдан олдин флаконни камида 10 секунд чайқатиш керак.

Ёш: 2-3 ойлик Доза
1.      Эмлашдан кейинги иситма 2,5 мл
2.      Бошқа сабаблар оқибатидаги оғриқ ва иситма – агар боланинг тана вазни 4 кг дан ортиқ ва у ҳомиладорликнинг 37 хафтасидан кейин туғилган бўлса Зарурати бўлганида 4-6 соатдан кейин 2,5 мл иккинчи доза берилади
·         Суспензия 2 ойликкача бўлган чақалоқларга мўлжалланмаган

·         2 дозадан ортиқ берманг

·         Дозалар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак

3 ойликдан 6 ёшгача бўлган болалар

Боланинг ёши Доза Неча марта (24 соатда)
3-6 ой 2,5 мл 4 марта
6-24 ой 5 мл 4 марта
2-4 ёш 7,5 мл (5 мл + 2,5 мл) 4 марта
4-6 ёш 10 мл (5 мл + 5 мл) 4 марта
·         Суткада (24 соатда) 4 дозадан ортиқ берилмасин

·         Дозалар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак

·         Болаларга шифокор ёки фармацевт билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бу препаратни 3 кундан ортиқ берилмасин

 

Ножўя таъсирлари

Парацетамолнинг ножўя таъсирлари ҳолатлари кам, лекин ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмаси бўлиши мумкин. Қон дискразияси, шу жумладан тромбоцитопения ва агранулоцитоз бўлиши мумкин, лекин бу ҳолатлар парацетамолни қабул қилиш билан албатта боғлиқ бўлмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Парацетамолга ёки бу препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига/компонентига ўта юқори сезувчанлик. Жигар етишмовчилигининг оғир ва фаол шаклида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Узоқ вақт давомида парацетамолни ҳар куни мунтазам қабул қилиш варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсирини кучайишига ва қон кетишини ривожланиш хавфини ошишига олиб келади; парацетамолнинг мунтазам бўлмаган дозалари аҳамиятли самара кўрсатмайди.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Жигарнинг цирротик бўлмаган алкоголли касаллиги бўлган пациентларда дозани ошириб юборилиши хавфи юқори.

Бу препаратни парацетамол сақловчи бошқа ҳар қандай бошқа препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Препарат 2 ойликкача бўлган чақалоқлар учун мўлжалланмаган

2-3 ойлик чақалоқларга икки дозадан ортиқ берилмасин

24 соатлик давр давомида 4 дозадан ортиқ берилмасин

Дозалар орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил этиши керак

Болаларга шифокор ёки фармацевт билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бу препаратни 3 кундан ортиқ берилмасин.

Доза ошириб юборилган ҳолларда, ҳатто агар боланинг ҳолати нормал бўлиб кўринса ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш керак.

Кўрсатилган доза оширилмасин.

Агар симптомлар сақланиб турса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор аёллар иштирокидаги эпидемиологик тадқиқотлар парацетамол тавсия этилган дозаларда ножўя самаралар кўрсатмаслигини намойиш этди, лекин пациентлар уни қўллаш юзасидан шифокорнинг тавсияларига риоя қилишлари керак. Парацетамол кўкрак сутига ўтади, лекин клиник аҳамиятли хажмларда эмас. Чоп этилган маълумотларга мувофиқ эмизишга қарши кўрсатма йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

10 г ва ундан кўп миқдорда парацетамол қабул қилган катталарда жигар шикастланиши мумкин. 5 г ва ундан кўп миқдорда парацетамол қабул қилиш хавф омиллари бўлган пациентларда жигарни шикастланишини чақириши мумкин.

Симптомлари

Парацетамолнинг биринчи 24 соат ичидаги дозани ошириб юборилишининг симптомлари тери қопламларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши ва қоринда оғриқ ҳисобланади. Жигарни шикастланиш белгилари препарат қабул қилингандан 12-48 соатдан кейин намоён бўлиши мумкин. Оғир заҳарланишда жигар етишмовчилигидан кейин энцефалопатия, қон кетиши, гипогликемия, бош мия шиши ва ўлим кузатилиши мумкин. Бел соҳасидаги оғриқ, гематурия ва протеинурия билан намоён бўлувчи каналчаларнинг ўткир некрози билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги жигарнинг оғир шикастланишлари бўлмаганида ҳам ривожланиши мумкин.

Даволаш

Парацетамол қабул қилингандан кейин 24 соат давомида N-ацетилцистеин билан даволаш ўтказилади. Зарурати бўлганида N-ацетилцистеин пациентга вена ичига юборилади. Тутиб турувчи чоралар ва симптоматик даволаш ўтказилади. Меъдани ювиш ёки қусишни чақириш ёрдамида препаратни организмдан чиқариш мумкин. Фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш орқали препаратни сўрилишини камайтириш мумкин.

Чиқарилиш шакли

Полипропилен қопқоқли, 60 мл ҳажмли қаҳрабо рангли полиэтилентерефталат флаконда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.