қЎллаш БЎЙИЧА йЎриқнома
ГАЗАНДА (ЧАЁН ЎТ) БАРГЛАРИ
FOLIA URTICAE
Препаратнинг савдо номи: Газанда (Чаёнўт) барглари.
Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.
Таркиби: К, С витаминлари, каротинлар, ошловчи моддалар, минерал тузлар.
Таърифи: яхлит хом ашё; барглари бутун ёки қисман майдаланган,оддий, бандли; баргларнинг ранги тўқ яшил, бандлари яшил; хиди кучсиз; аччиқроқ таъмли.
Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатиклар.
Фармакологик хусусиятлари
Ўсимликлардан олинадиган дори воситаси, гемостатик таъсирга эга, қон ивишини оширади.
Қўлланилиши
Ички қон кетишларда (ўпка, буйрак, бачадон, меъда, ичаклардан ва геммороидал) қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга, дамлама кўринишида қўлланилади. Дамламани тайёрлаш учун: 2 ош қошиқ (10 г) майдаланган баргларни ёки баргларни сақлаган 10 та фильтр-пакет сирланган, шиша ёки чинни идишга солиб, устига 200 мл (1 стакан) хона ҳароратидаги қайнаган сув қуйилади ва қопкоқ билан ёпиб, қайнаётган сув ҳаммомида 15 минут давомида қиздирилади, кейин 45 минут давомида хона ҳароратида совутилади. Дамлама дока орқали сузиб ўтказилади ва қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). Олинган дамлама ҳажми қайнатилган сув қўшиб, 200 мл гача етказилади. Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.
1 ош қошиқдан кунига 3 марта овқатдан 30 мин олдин қабул қилинади.
Ножўя таъсирлари
Препаратга шахсий ўзлаштираолмасликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қоннинг юқори ивучанлиги, гипертония касаллиги, атеросклероз, препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
Чиқарилиш шакли:
Қутилар ва пакетлар; қутиларга жойлаштирилган пакетларда 25 г, 30 г, 40 г, 50 г, 100 г дан ва қутиларда № 25 ёки №50 та 1 г ли фильтр-пакетлар.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз