ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАЛОРА®
PALORUM
Препаратнинг савдо номи: Палора®
Таъсир этувчи модда (ХПН): Пассифлоранинг суюқ экстракти
Дори шакли: Сироп
Таркиби:
Фаол модда: 694,444 мг пассифлора ўтининг суюқ экстракти.
Ёрдамчи моддалар: шакар, глицерин, этил спирти, метилпарабен, пропилпарабен, тозаланган сув.
Таърифи: Ўзига хос ҳидли, тўқ жигарранг, тиниқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.
Фармакологик хусусиятлари
Пассифлора экстракти Passiflora incarnata ўсимлигидан олинади. Препарат седатив, анксиолитик ва спазмолитик фаолликка эга. Идентификацияланган фаол моддалари -гармин, арабин алкалоидлари, шунингдек витексин ва ориентин флавоноидлари ҳисобланади.
Препарат абстиненция даврида марказий нерв тизимига седатив таъсир кўрсатади.
Препарат алкоголга бўлган эҳтиёжни камайтиради, невротик бузилишларни бартараф этади, кайфиятни, уйқуни яхшилайди, иш қобилиятини оширади, бош айланишини, қулоқларда шанғиллашни камайтиради.
Қўлланилиши
- нерв тизимининг турли касалликлари фонидаги невротик шикоятлар ва вегетатив бузилишлар (атеросклероз, гипертония касаллиги, церебрал қон томирларини кризидан кейинги ҳолат, жароҳатдан кейинги энцефалопатия, контузиядан кейинги синдром, гриппдан кейинги энцефалитлар ва арахноидитлар, инфекциядан кейинги астения);
- климактерик ва преклимактерик даврлар;
- юқори асабийлик;
- уйкуни бузилиши;
- симптоматик артериал гипертензия;
- сурункали алкоголизм (ёрдамчи восита сифатида);
- тутқаноқ (ёрдамчи восита сифатида);
- Меньер касаллиги (мажмуавий даволаш тартибида) да қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар:
Тинчлантирувчи таъсирга эришиш учун 5-10 мл (1-2 та ўлчов қошиғи) дан овқатдан олдин кунига 3 марта буюрилади. Уйқуни бузилишларида препарат 10 мл (2 та ўлчов қошиғи) дан уйқудан олдин қабул қилинади. Ўртача даволаш курси -20-30 кун.
3-12 ёшли болалар:
Даволашни 2,5мл (0,5 та ўлчов қошиғи) дан кунига 2-3 мартадан бошлаш лозим. Ўртача даволаш курси – 3-8 ҳафта.
Катталар учун максимал бир марталик доза -10 мл (2 та ўлчов қошиқ). Суткалик -30мл (6 та ўлчов қошиқ) ни . 3 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун максимал бир марталик доза – 2,5 мл (0,5 та ўлчов қошиқ) ни, суткалик -7,5мл (1,5 та ўлчов қошиқ) ни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
- уйқучанлик;
- чарчоқлик ҳисси;
- бош айланиши;
- мушаклар ҳолсизлиги.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик;
- 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратни марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддалар (алкогол, барбитуратлар, транквилизаторлар) билан қабул қилиш седатив ва уйқу самараларини кучайишини чақириши мумкин. Препаратни дисульфирам билан бирга кўллашдан сақланиш лозим. Аспартамни қўллаётган одамларда (фенилкетонурияда) сийдикда чўкма пайдо бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Меъда-ичак йўлларининг оғир органик касалликларда (яра касаллиги, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГЭРК), хавфли ўсмалар, ўт тош касаллиги, сурункали панкреатит) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина кўллаш мумкин.
Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қурилмаларда хизмат кўрсатиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
«Палора®» 694,444 мг/5мл, сироп флаконларда 100 мл дан, комплектида 5 мл ҳажмли пластик қошиқчаси билан.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.