ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАВИСИН
PAVISIN
Препаратнинг савдо номи: Пависин
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): куркума мойи, борнеол
Дори шакли: вагинал суппозиторийлар
Таркиби
Битта суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: куркума мойи – 82 мг; борнеол – 75 мг;
ёрдамчи моддалар: этанол, макрогол 400, макрогол 4000, полиоксил (40) стеарати, лаурокапрам.
Таърифи: оқ-сут, сарғиш ёки жигарранг рангли, ўқсимон шаклли суппозиторийлар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: асосан акушерства ва гинекологияда қўлланадиган восита.
АТХ коди: G02CX
Фармакологик ҳусусиятлари
Суппозиторийнинг таркибига кирувчи куркума мойи ва борнеол учувчан моддалар ҳисобланади, шу сабабли яллиғланиш ўчоғига чуқур киради. Кенг антибактериал ва яллиғланишга қарши таъсир доирасига эга бўлиб, куркума мойи ва борнеол периферик қон-томир ҳавзасида оқ қон таначаларининг миқдорини кўпайтиради, фагоцитларнинг фагоцитар фаоллигини ва иммунитетни яхшилайди. Препаратнинг таъсир этувчи компонентлари эрозия бўлган соҳада қон оқимини яхшилайди. Суппозиторийлар некрозга учраган тўқималарни бартараф қилиб, яллиғланиш натижасида шикастланган тўқималарнинг регенерациясини ва янгиланишини тезлаштиради. Одам папиллома вирусини ингибиция қилади.
Фармакокинетикаси
Маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
- Цервицит;
- Бачадон бўйни эрозияси;
- Вагинит (шу жумладан, замбуруғли);
- Вагиноз (шу жумладан, бактериал);
- Қарилик кольпити;
- Папилломавирус инфекциясида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Вагинал қўлланади.
Суппозиторий бевосита ухлашдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда бармоқнинг учига қўйилади ва қиннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур киритилади. Бир марта қўллаш учун битта суппозиторийдан ишлатилсин. Даволаш курси 14 кунни ташкил этади.
Папилломавирус инфекциясини даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак, қатор ҳолларда даволашнинг давомийлиги 2-3 даволаш курсини ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 1-2 даволаш курсини қўллаш керак. Оғир даражадаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 2-3 даволаш курси давомида қўллаш керак. Суппозиторийларни лазерли терапия, электрокоагуляция, криодеструкция ва радиотўлқинли жарроҳлик каби физикавий усуллар билан даволашга тайёргарлик мақсадида қўллаш мумкин. Препарат юқоридаги ҳолатларда қўлланганида асоратлар камаяди, тўқималарни регенерация вақти қисқаради.
Замбуруғли колпитни даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.
Бактериал вагинозни 1-2 даволаш курси давомида даволаш керак, сўнгра эса профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш керак.
Климакс даврида ва менопаузадан сўнг, шунингдек эстрогенларнинг миқдори паст бўлган ёш аёлларда намоён бўладиган қарилик кольпити қинни қичишиши, ачишиши, қин ажралмаларини кўпайиши билан намоён бўлади, ажралмалар бадбўй ҳидли йирингли кўринишга эга бўлиши мумкин, қиннинг шиллиқ қавати қуруқ ва дағал бўлиб қолади. Даволашнинг давомийлиги – 2-4 даволаш курсини ташкил этади, сўнгра профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўйилади.
Ножўя таъсирлари
Препарат қинга киритилганидан сўнг кам ҳолларда тана ҳарорати вақтинчалик ошади, ачишиш ҳисси, оғриқ, қичишиш, шиш, тошма ва аллергия пайдо бўлади, кекса ёшдаги аёлларда ёки эстрогенларнинг миқдори паст бўлган пациентларда эт увишиши кузатилади, бундай ҳолатда препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қўллаш бекор қилинади. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ушбу нохуш реакциялар ўз-ўзидан ўтиб кетади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
14 ёшгача бўлган қизларга, ҳомиладорликни 12 ҳафтасигача қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан ишлатишлари керак.
Препарат қинга киритилганида қинда совуш ҳисси сезилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Аниқланмаган.
Чиқарилиш шакли
7 суппозиторийдан алюмин контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам бармоққа кийиладиган қопчалар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.