📜 Инструкция по применению Галавит® эритма тайёрлаш учун кукун
💊 Состав препарата Галавит® эритма тайёрлаш учун кукун
✅ Применение препарата Галавит® эритма тайёрлаш учун кукун
📅 Условия хранения Галавит® эритма тайёрлаш учун кукун
⏳ Срок годности Галавит® эритма тайёрлаш учун кукун

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГАЛАВИТ®

GALAVITUM

Препаратнинг савдо номи: Галавит®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): аминодигидрофталазиндион натрий

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Фармацевтик субстанция: аминодигидрофталазиндион натрий (Галавит®) – 50 мг, 100 мг.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг таъсир механизми фагоцитар хужайларнинг (моноцитлар/макрофаглар, нейтрофиллар, табиий киллерлар) функционал-метаболик фаоллигига таъсир қилиш хусусияти билан боғлиқ. Бундан ташқари, Галавит антителаларнинг хосил бўлишини нормаллаштиради, эндоген интерферонларни (ИФН-ά, ИФН-γ) ишлаб чиқарилишини билвосита рағбатлантиради.

Яллиғланиш касалликларида препарат яллиғланиш реакцияларининг даражасини, уларнинг цикликлигини, шунингдек интоксикациянинг яққоллигини белгиловчи ўта юқори фаоллашган макрофаглар томонидан ўсмалар некрози омили-ά, интерлейкин-1, интерлейкин-6 ва бошқа яллиғланишга қарши цитокинлар, кислороднинг фаол шаклларининг ортиқча синтезини 6-8 соатга қайтарувчан ингибирлайди, уларнинг миқдори яллиғланиш реакцияларнинг даражаси, уларнинг цикликлиги, шунингдек интоксикациянинг яққоллиги ва оксидант стресснинг даражасини белгилайди. Макрофагларнинг функционал ҳолатини нормаллашиши макрофагларнинг антигенлигини ифодаловчи ва бошқарувчи фаолиятини тикланишига ва аутоагрессия даражасини камайишига олиб келади. Фагоцитозни кучайтириб ва инфекцион касалликларга организмнинг носпецифик резистентлигини ошириб, нейтрофил гранулоцитларнинг бактерицид фаоллигини рағбатлантиради.

Фармакокинетикаси

Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Мушак ичига инъекциядан кейин ярим чиқарилиш даври 30-40 минутни ташкил қилади. Асосий фармакологик хусусиятлари 72 соат давомида кузатилади.

 

Қўлланилиши

Катталарда ва 12 ёшдан бошлаб болаларда иммунтанқислиги ҳолатларни мажмуавий даволашда иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида:

  • меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги;
  • вирусли гепатитлар;
  • герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликлар;
  • одам папиллома вируси чақирган касалликлар;
  • инфекцион-яллиғланишли урогенитал касалликлар (хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатит, ўткир ва сурункали сальпингоофорит, эндометрит);
  • кичик чаноқ аъзоларининг йирингли-яллиғланиш касалликлари;
  • бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси;
  • репродуктив ёшдаги аёлларда операциядан кейинги даврдаги асоратлар;
  • операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар ва уларни олдини олиш (шу жумладан онкологик беморларда);
  • сурункали қайталанувчи фурункулёз, сарамас;
  • астеник ҳолатлар, невротик ва соматоформ бузилишлар, жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши (шу жумладан спортчиларда), алкоголга ва наркотик қарамликдаги рухий, хулқий ва постабстинент бузилишлар;
  • марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликлари;
  • нерв тизимининг дегенератив касалликлари;
  • оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, парадонт касалликлари.

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда монотерапияда:

  • меъда-ичак йўлларининг интоксикация ва/ёки диарея билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликлари;
  • сурункали урогенитал инфекциялар, шу жумладан қайталанишлар орасидаги даврда клиник ремиссияни тутиб туриш мақсадида иммунореабилитацион тадбирларни ўтказишда.

6 ёшдан ошган болаларда иммунтанқислиги ҳолатларни мажмуавий даволашда иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида:

  • йирингли хирургик касаллликлар (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит);
  • Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликлари (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзиллит, сурункали отит, сурункали аденоидит).

Қўллаш усули ва дозалари

Мушак ичига юборилади. Юборишдан олдин препарат 2 мл инъекция учун сув ёки 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилади. Қўллаш усули, дозалари ва қўллаш давомийлиги ташхис, касалликнинг оғирлиги, беморнинг ёшига қараб шифокор томонидан танланади.

  • Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг ўткир даврида: 2 кун 200 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан қўлланади. Курс 15-25 инъекция. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инъекция.
  • Вирусли гепатитларда бошланғич доза 200 мг ни ташкил қилади бир марта қўлланади, сўнгра 100 мг дан кунига 2 марта интоксикация ва яллиғланиш симптомлари йўқолгунича қўлланади. Кейинчалик курс 100 мг дан 72 соат интервал билан давом эттирилади. Курс 20-25 инъекция қўлланади.
  • Герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликларда: 100 мг дан ҳар куни 5 инъекция, сўнгра 100 мг дан кунора 15 инъекция қўлланади.
  • Папиллома вируси чақирган касалликларда 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора 15 инъекция. Курс – 20 инъекция қўлланади.
  • Урогенитал касалликларда – хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатитда: биринчи куни 100 мг дан 2 марта, сўнгра 100 мг дан кунора. Курс 10-15 инъекция (патологик жараённинг оғирлигига қараб) қўлланади.
  • Сальпингоофоритда, эндометритда ўткир даврида 2 кун 200 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан, қўллашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Хаммаси бўлиб курсга 20 инъекция қўлланади. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инъекция қўлланади.
  • Кичик чаноқ аъзоларининг ўткир ва сурункали йирингли касалликларида: ўткир даврида – биринчи куни 200 мг дан бир марта, 3 кун 100 мг дан ҳар куни, сўнгра 100 мг дан кунора 5 инъекция қўлланади. Курс 10 инъекция. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инъекция қўлланади.
  • Бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси учун ва репродуктив ёшдаги аёллардаги операциядан кейинги даврдаги асоратларда: 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора қўлланади. Курс 15 инъекция қўлланади.
  • Операциядан олдинги ва кейинги даврдаги хирургик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун (шу жумладан онкологик беморларда) 100 мг дан кунига 1 марта 5 инъекция операциягача, операциядан кейин 100 мг дан кунора 5 инъекция ва 5 инъекция 100 мг дан 72 соатлик интервал билан буюрилади. Касалликнинг оғир кечишида бошланғич доза 200 мг бир марта ёки 100 мг дан кунига 2 марта. Курс – 20 инъекция қўлланади.
  • Сурункали қайталанувчи фурункулёзда, сарамасда – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора қўлланади. Курс – 20 инъекция қўлланади.
  • Астеник ҳолатларда, невротик ва соматоформ бузилишларда, саросималик, хулқий ва постабстинент бузилишларда, алкоголли ва наркотик қарамлик бўлган беморларда: 5 кун 100 мг дан ҳар куни, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 15-20 инъекция. Жисмоний иш қобиятини ошириш учун: 100 мг дан кунора – 5 инъекция, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда, курс 20 инъекциягача қўлланади.
  • Марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланишли ва инфекцион-аллергик касалликларида: 5 кун 100 мг дан хар куни, сўнгра 100 мг дан хар 72 соатда. Курс 15-20 инъекция қўлланади.
  • Нерв тизимининг дегенератив касалликларида: бошланғич доза 100 мг 5 кун хар куни, сўнгра 100 мг дан хар 72 соатда. Курс 15 инъекция қўлланади.
  • Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликларида, пародонтнинг касалликларида: бошланғич доза 100 мг дан ҳар куни 5 инъекция, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан. Курс – 15 инъекция қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда:

  • меъда-ичак йўлларининг интоксикация ва/ёки диарея билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларида: 200 мг бир марта, сўнгра интоксикация симптомлари йўқотилгунича 100 мг дан кунига 2 марта. Кейинчалик курсни 100 мг дан 72 соатлик интервал билан давом эттириш мумкин. Курс 20-25 инъекция қўлланади.
  • сурункали урогенитал инфекциялар, шу жумладан қайталанишлар орасидаги даврда клиник ремиссияни тутиб туриш мақсадидаги иммунореабилитацион тадбирларни ўтказишда: 100 мг дан кунора 10 инъекция курси билан қўлланади.

6 ёшдан ошган болаларда:

  • Йирингли хирургик касалликларда (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит): 6 ёшдан 11 ёшгача болаларга 50 мг бир инъекциядан ҳар куни – 5 инъекция, сўнгра 50 мг бир инъекциядан кунора 10-15 кун давомида. Курс 10-15 инъекция; 12-18 ёшли болаларга – даволаш шу схема бўйича 100 мг дан мушак ичига инъекция кўринишида ўтказилади. Боғловларда галавитни инъекция учун сувдаги 1% ли эритмасида хўлланган стерил салфеткалар билан боғлов кўринишида галавитни сиртга қўллаш яхшироқ (қоришмалар билан боғловлар ёки сувда эрувчи суртмалар билан боғловлар)..
  • Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг Бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликларида (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзилит, сурункали отит, сурункали аденоит): 6 ёшдан 11 ёшгача болаларга 50 мг бир инъекциядан ҳар куни 5 кун давомида, сўнгра 50 мг дан бир марта кунора 10-15 кун давомида. Курс 10-15 инъекция. 12-18 ёшли болаларга – даволаш шу схема бўйича 100 мг дан мушак ичига инъекция кўринишида.

Қўллашдаги эхтиёткорлик чоралари

Алохида чоралар мавжуд эмас.

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштира олмаслик; ҳомиладорлик ва лактация, 6 ёшгача бўлган болалар (қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда қўлланганида антибиотикларнинг курсли дозаларини пасайтириш мумкин. Бошқа дори препаратлари билан номутаносиблик холлари аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Дори препаратини хомиладор аёллар, эмизикли давридаги аёллар, сурункали касалликлари бўлган болалар, катталарда тиббий қўллашни мумкинлиги ва ўзига хослигига кўрсатма

Препарат хомиладор аёллар, эмизикли аёллар, 6 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди.

Тиббий қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири хақида маълумотлар

Маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юбориш холлари аниқланмаган.

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 50 мг ёки 100 мг дан 50 мл ёки 100 мл сиғимли флаконларда, 3 ёки 5 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

+15оС дан +25°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.