ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ПАНАДОЛ® ДЕТСКИЙ
PANADOL® BABY
Препаратнинг савдо номи: ПАНАДОЛ® ДЕТСКИЙ
Таъсир этувчи модда (ХПН): парацетамол
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:
Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 120 мг парацетамол;
ёрдамчи моддалар: олма кислотаси, ксантан камеди, глюкозанинг гидрогенат сиропи (мальтитол), сорбитол (Е 420), лимон кислотаси, натрий нипасепти (натрий этилпарагидроксибензоати (Е 215), натрий пропилпарагидроксибензоати (Е 217), натрий метилпарагидроксибензоати (Е 219)), қулупнай ароматизатори (L10055), азорубин (Е 122), сув.
Панадол Детский қанд, спирт ва ацетилсалицил кислотасини сақламайди.
Таърифи: пушти рангли, қулупнай ҳидли, кристаллар мавжуд бўлган ёпишқоқ суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Бошқа анальгетиклар ва антипиретиклар. Анилидлар. Парацетамол.
АТХ коди: N02BE01.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат оғриқни қолдирувчи ва иситмани тушурувчи хусусиятларга эга. Марказий нерв тизимида циклооксигеназани блоклаб, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир этади. Яллиғланишга қарши таъсири деярли йўқ.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши юқори – парацетамол меъда–ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиш тахминан 15% ни ташкил қилади. Плазмадаги чўққи концентрацияга 30-60 минутдан кейин эришилади.
Парацетамол организм суюқликларида нисбатан бир текис тақсимланади.
Асосан жигарда бир неча метаболитлар ҳосил қилиб метоболизмга учрайди. Янги туғилган чақалоқлар ҳаётининг биринчи икки кунида ва 3-10 ёшли болаларда парацетамолнинг асосий метаболити парацетамол сульфати ҳисобланади, 12 ёш ва ундан катта болаларда – конъюгация бўлган глюкуронид ҳисобланади. Препаратнинг бир қисми (тахминан 17%) фаол метаболитлар ҳосил қилиб гидроксил гуруҳини қўшилади, улар глутатион билан конъюгация бўлади. Глутатион етишмовчилигида ушбу парацетамолнинг метаболитлари гепатоцитлар фермент тизимини блоклаши ва уларнинг некрозини чақириши мумкин.
Терапевтик дозаларда қабул қилинганида препаратнинг ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил этади.
Терапевтик дозаларда қабул қилинган дозанинг 90-100% бир кун ичида сийдик билан чиқарилади. Препаратнинг асосий қисми жигарда конъюгация бўлгандан сўнг чиқарилади. Қабул қилинган дозанинг 3% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Қўлланилиши.
Препарат 3 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларда қуйидаги мақсадларда қўлланилади:
- иситмани туширувчи восита сифатида – “шамоллаш“ касалликларида, гриппда ва болалар юқумли касалликларида (сувчечак, қизамиқ, тепки, қизилча, скарлатина ва бошқаларда) кузатиладиган юқори тана ҳароратини пасайтириш учун.
- оғриқсизлантирувчи восита сифатида – тиш оғриғи, жумладан, тишларни ёриб чиқиши пайтидаги оғриқларни, бош оғриғини, отитлардаги қулоқ оғриқларини ва томоқ оғриқларини сусайтириш учун қўлланади.
2-3 ойлик чақалоқларда эмлашдан кейин иситмани тушириш учун препаратни бир марта бериш мумкин. Агар ҳарорат пасаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат ичга қабул қилинади.
Қабул қилишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш керак. Ўрам ичига солинган ўлчов шприци препаратни тўғри ва рационал дозалаш имконини беради.
Препарат дозаси боланинг ёши ва тана вазнига боғлиқ.
3 ойликдан ошган болалар учун бир марталик дозаси – тана вазнига 10-15 мг/кг суткада 3-4 марта, максимал суткалик дозаси тана вазнига 60 мг/кг дан ошмаслиги керак. Зарурати бўлганида болага тавсия қилинган дозани ҳар 4-6 соатда бериш мумкин, аммо 24 соат ичида 4 дозадан оширмаслик керак.
Бошқа барча ҳолларда Панадол® Детскийни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Тана вазни (кг) | Ёши | Доза | |||
Бир марталик доза | Максимал суткалик дозаси | ||||
мл | мг | мл | мг | ||
4,5-6 | 2-3 ойлик | Эмлашга нисбатан реакция кузатилганида симптоматик даволаш учун фақат бир марталик дозаси – 2,5 мл суспензия (тана вазнига 10-15 мг/кг) қўлланади. Агар тана ҳарорати пасаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. | |||
6-8 | 3-6 ойлик | 4,0 | 96 | 16 | 384 |
8-10 | 6-12 ойлик | 5,0 | 120 | 20 | 480 |
10-13 | 1-2 ёш | 7,0 | 168 | 28 | 672 |
13-15 | 2-3 ёш | 9,0 | 216 | 36 | 864 |
15-21 | 3-6 ёш | 10,0 | 240 | 40 | 960 |
21-29 | 6-9 ёш | 14,0 | 336 | 56 | 1344 |
29-42 | 9-12 ёш | 20,0 | 480 | 80 | 1920 |
Шифокор маслаҳатисиз препаратни қабул қилиш давомийлиги:
3 кунгача.
Тавсия этилган дозани оширманг! Терапевтик самара бўлмаганида албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Ножўя таъсирлари
Тавсия этилган дозаларда парацетамол кам ҳолларда ножўя таъсир кўрсатади. Баъзида кўнгил айниши, қусиш, меъда соҳасида оғриқлар, жигар функциясини бузилиши ва аллергик реакциялар (терида тошмалар, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми), ацетилсалицил кислотасига ва бошқа НЯҚВ га сезувчан бўлган пациентларда бронхоспазм бўлиши мумкин. Кам ҳолларда – анемия, тромбоцитопения, лейкопения бўлиши мумкин. Натрий метилпарагидроксибензоати, этилпарагидроксибензоати ва пропилпарагидроксибензоати аллергик реакцияларни чақириши мумкин.
Ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорга мурожат қилинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
- парацетамолга ва препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига юқори сезувчанлик;
- жигар ва буйраклар функциясини яққол бузилишлари;
- фруктозани наслий ўзалштиролмаслик;
- 2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик чоралари
Жигар функциясини бузилишида (шу жумладан Жильбер синдромида), буйраклар функциясини бузилишида, глюкоза-6–фосфат дегидрогеназа ферментини ирсий йўқлиги, оғир даражадаги қон касалликларида (оғир даражали анемия, лейкопения, тромбоцитопения) препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Панадол Детский барбитуратлар, дифенин, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, бутадион билан бир вақтда қўлланганида гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.
Левомицетин (хлорамфеникол) билан бир вақтда қабул қилинганида левомицетиннинг токсиклиги ошиши мумкин.
Варфарин ва бошқа кумарин ҳосилаларининг антикоагулянт самараси парацетамол узоқ вақт мунтазам равишда қабул қилинганида кучайиши мумкин, бу қон кетиш хавфини оширади.
Метоклопрамид ва домперидон парацетамолнинг сўрилиш тезлигини оширадилар, колестирамин эса пасайтиради.
Махсус кўрсатмалар:
2-3 ойликкача бўлган ва чала туғилган чақалоқларга Панадол Детскийни фақат шифокор кўрсатмаси билангина бериш мумкин.
Қонда сийдик кислотаси ва қанд миқдорини аниқлаш учун текширишлар ўтказилганда шифокорга Панадол Детский қабул қилинаётганлиги ҳақида хабар беринг.
Препаратни 7 кундан ортиқ (шифокорнинг тавсиясига кўра) вақт мобайнида қабул қилганда периферик қон кўрсаткичларини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади.
Ҳар 5 мл суспензия 666,5 мг сорбитол сақлайди.
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида қўлланиши:
Препарат болалар учун мўлжалланган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Парацетамол билан ўткир заҳарланиш белгилари бўлиб кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, терлаш, тери қопламаларини оқариши ҳисобланади. 1-2 суткадан кейин жигарнинг шикастланиш белгилари (жигар соҳасида оғриқ, жигар ферментлари фаоллигини ошиши) аниқланади. Оғир холларда жигар етишмовчилиги, энцефалопатия ва кома ҳолати ривожланади.
Узоқ вақт давомида тавсия этилган дозадан юқори дозада қабул қилинса, гепатотоксик ва нефротоксик таъсирлари (буйрак санчиғи, носпецифик бактериурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз) кузатилиши мумкин.
Катта ёшли одам парацетамолни 10 г ва ундан ортиқ дозада қабул қилиши жигарнинг шикастланишини чақириши мумкин. Агар пациентда қуйидаги ҳавф омиллари бўлса, 5 г ва ундан ортиқ парацетамолни ичга қабул қилганида, жигарни шикастланиши ривожланиши мумкин.
- пациент узоқ вақт давомида карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин, примидон, рифампицин, далачой ёки жигар ферментларини индуциялайдиган бошқа препаратлар қабул қилаётган бўлса;
- пациент мунтазам равишда алкоголь истеъмол қилса;
- пациентда глутатионни танқислиги ҳавфи (овқатланишни бузилиши, муковисцидоз, ОИТВ-инфекцияси, оч қолиш, озиб кетиш) бўлса,
Парацетамол қабул қилинганидан сўнг биринчи 24 соат давомида дозани ошириб юборилиши симптомлари: терини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, анорексия ва қоринда оғриқ. Жигарни шикастланиши парацетамол қабул қилинганидан сўнг 12 дан 48 соатгача вақт мобайнида намоён бўлиши мумкин. Глюкозанинг метаболизмини бузилиши ва метаболитик ацидоз ривожланиши мумкин. Оғир даражадаги заҳарланишларда жигар етишмовчилигини авж олиб бориши энцефалопатия, қон кетиши, гипогликемия, мия шиши ва ўлимни ривожланишига олиб келиши мумкин. Ўткир тубуляр некроз оқибатида ривожланган ўткир буйрак етишмовчилиги белда оғриқ, гематурия, протеинурия билан намоён бўлади ва ҳатто жигарни жиддий шикастланиши бўлмаганида ҳам ривожланиши мумкин. Шунингдек юрак ритмини бузилиши ва панкреатит бўлиши мумкин. Аниқ эрта белгилари бўлмаслигига қарамасдан, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун пациентларни зудлик билан шифохонага олиб бориш керак. Дозани ошириб юборилиш симптомлари кўнгил айниши ва қусиш билан чекланиши мумкин, ва эҳтимол, унинг оғирлик даражасини ёки аъзоларнинг шикастланиш ҳавфини акс эттирмаслиги мумкин. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида, ҳатто агар бола ўзини яхши хис қилса ҳам, зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш керак.
Даволаш: Препарат қабул қилишни тўхтатиш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
Меъдани ювиш тавсия этилади. Агар парацетамол қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 соатдан кам вақт ўтган бўлса, фаоллаштирилган кўмир буюрилиши керак.
Парацетамолнинг плазмадаги концентрациясини препарат қабул қилинганидан сўнг 4 соат ва ундан кечроқ баҳолаш керак (концентрациясини эртароқ аниқлаш ишонарли эмас). Парацетамолни қабул қилгандан сўнг 24 соатгача вақт мобайнида N-ацетилцистеин буюрилиши мумкин, бироқ максимал даволовчи самарага парацетамолни қабул қилгандан сўнг 8 соатгача вақт мобайнида N-ацетилцистеин буюрилганида эришилади. Зарурат бўлганида пациентга N-ацетилцистеинни белгиланган дозалаш схемасига мувофиқ равишда вена ичига юбориш керак. Агар пациентда қусишни чақириш мумкин бўлса, метионинни қабул қилиш марказдан узоқда жойлашган туманлар учун мувофиқ альтернатива бўлиши мумкин. Жигар функциясини жиддий бузилишлари бўлган пациентларни даволаш ихтисослаштирилган тиббий бўлимларда ўтказилиши керак.
Чиқарилиш шакли
120 мг/5 мл суспензия 100 мл дан тўқ рангли шиша флаконларда. 100 ли флаконлар ўлчов шприци ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Ёруғликдан ҳимоялансин. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати:
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.