📜 Инструкция по применению Палора таблетка
💊 Состав препарата Палора таблетка
✅ Применение препарата Палора таблетка
📅 Условия хранения Палора таблетка
⏳ Срок годности Палора таблетка

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПАЛОРА®

PALORUM

Препаратнинг савдо номи: Палора®

Таъсир этувчи модда (ХПН): Пассифлоранинг қуруқ экстракти.

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Фаол модда: Пассифлоранинг қуруқ экстракти 100 мг.

Ёрдамчи моддалар: повидон, кросповидон, натрий кроскармеллоза, аэросил 200, микрокристалл целлюлоза РН 102, магний стеарати.

Қобиқ: Sepifilm LP 007 (метилгидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси); бўёвчи модда («Ялтироқ қизил» кандурин, алюмосиликат калий, қизил темир).

Таърифи: Очдан тўқ қизил ранглигача бўлган, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Седатив восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Passiflora incarnata ўсимлигидан олинадиган пассифлора экстракти седатив воситадир. Пассифлора экстракти гарман, гармол, гармалин (галлюциноген), гармин, гармалол ва арибин каби алкалоидлар гуруҳини, витексин ва ориентин каби айрим флавоноидлар, шунингдек спазмолитик фаолликка эга бўлган апигенин сақлайди. Бу моддалар марказий нерв тизими (МНТ) га мажмуавий таъсир кўрсатади ва седатив, ухлатувчи, оғриқ қолдирувчи, анксиолитик ва спазмолитик хусусиятларга эга. Табиий пассифлора экстракти қарамликни ва ножўя ҳолатларни чақирмаслиги туфайли, у транквилизаторлар ва барбитуратларга нисбатан хавфсизроқдир. Абстиненция даврида марказий нерв тизимига седатив таъсир кўрсатади. Препарат алкоголга бўлган эҳтиёжни пасайтиради, невротик бузилишларни йўқотади, кайфиятни, уйқуни яхшилайди, иш қобилиятини оширади, бош айланиши ва қулоқларда шанғиллашни камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Фармакокинетикаси ўрганилмаган.

 

Қўлланилиши

Препарат қуйидаги ҳолатлар:

  • бош мия томирларининг атеросклерозидаги нерв зўриқишини ва вегетатив бузилишларини пасайтириш учун, гипертония касаллигида, церебрал томирлари кризлардан кейинги ҳолатда, жароҳатдан кейинги энцефалопатияда, контузиядан кейинги синдромда, гриппдан кейинги энцефалитлар ва арахноидитларда, инфекциялардан кейинги астенияда;
  • уйқусизликда (енгил шаклида);
  • сурункали алкоголизмда (мажмуавий давода);
  • меъда-ичак йўлларининг ва юрак-томир тизимининг нерв зўриқиши билан боғлиқ функционал касалликларида;
  • менструал, климактерик ва климаксдан олдинги даврлардаги таъсирчанликда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Кун давомида седатив таъсирга эришиш учун:

Катталар учун тавсия қилинадиган доза – 100 мг дан кунига 3 марта овқатдан олдин буюрилади.

Уйқуни бузилишларида:

Катталар учун тавсия қилинадиган доза – 200-300 мг дан уйқудан бир соат олдин буюрилади. Даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил этади.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат одатда тегишли терапевтик дозаларда буюрилганида ножўя кўринишлари аниқланмаган, аммо жуда кам ҳолларда: тиришишлар, марказий нерв тизимини сусайиши, гипотензия, гипотермия, фалажлик ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддалар (алкогол, барбитуратлар, транквилизаторлар) билан бирга қўлланганда седатив ва ухлатувчи таъсирлари кучайиши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Меъда-ичак йўлларининг оғир органик касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Педиатрия амалиётида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Бу дори шаклини 12 ёшгача бўлган болаларга кўллаш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина кўллаш мумкин.

Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

«Палора®», қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №10, №20, №30, №40 ва №50.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.