📜 Инструкция по применению ГАЛИДОР®
💊 Состав препарата ГАЛИДОР®
✅ Применение препарата ГАЛИДОР®
📅 Условия хранения ГАЛИДОР®
⏳ Срок годности ГАЛИДОР®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

ГАЛИДОР®

100 мг таблеткалар

(бенциклан)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақани сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4 бўлимга қаранг).

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Галидор® таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади
  1. Галидор® таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  2. Галидор® таблетка препаратини қандай қабул қилиш керак
  3. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  4. Галидор® таблетка препаратини қандай сақлаш кекрак
  5. Яроқлилик муддати
  6. Дорихоналардан бериш тартиби
  7. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот
  1. Галидор® таблетка препарати нима ва у нима учун қўлланади

Бенциклан – Галидор® таблеткаларининг фаол моддаси – периферик қон томирларни кенгайтиради ва силлиқ мушакларни бўшаштиради.

  • Бу хусусиятлари туфайли у қон томирларнинг спазми билан кечувчи қон томир касалликларида самаралидир.
  • Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини спазми билан боғлиқ касалликларни, масалан, турли этиологияли гастроэнтеритлар (айниқса инфекцион этиологияли), инфекцион ва яллиғланишли колит, йўғон ичакнинг функционал касалликлари, тенезмлар, операциядан кейинги метеоризм, холецистит, ўт-тош касаллиги, холецистэктомиядан кейинги холат, ичак моторикасини бузилиши, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (бошқа воситалар билан бирга), қовуқнинг тенезмлари, шунингдек буйрак тош касаллиги (буйрак санчиғида аналгетиклар билан бирга) ва инструментал текшириш усулларига тайёрлашда унинг самарадорлиги исботланган.
  1. Галидор® таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Галидор® таблеткаларини қабул қилманг, агар:

  • Агар Сизда бенциклан (фаол модда) ёки 8-бўлимда келтирилган ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса;
  • Агар Сизда нафас тизими, буйрак ёки жигарнинг оғир касаллиги бўлса;
  • Агар Сизда оғир юрак етишмовчилиги бўлса;
  • Агар Сиз яқинда миокард инфарктини ўтказган бўлсангиз;
  • Агар Сизда юрак ўтказувчанлиги бузилган бўлса (юрак бўлмачаси-қоринчаси блокадаси);
  • Агар Сизда тутқаноқ бўлса ёки тиришиш ҳолатларига мойилллик бўлса;
  • Агар Сизда яқинда бош мияга қон қуйилган бўлса ёки сўнги 12 ой давомида Сизда бош мия жароҳати бўлган бўлса.

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Галидор® таблетка препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Галидор® препарати билан узоқ муддат даволашда мунтазам (ҳар 2 ойда) қон таҳлилини ўтказиш керак.

Бошқа дори препаратлари ва Галидор® таблетка препарати

Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки кейинчалик қабул қилишни режалаштирган ҳар қандай дори воситалари, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг, чунки дори препаратлари бир-бирларининг самараларини ўзгартириши мумкин ва бир вақтда қўлланилаётган препаратларнинг дозасини ўзгартириб талаб этилиши мумкин.

Қуйидаги воситалар билан мажмуада қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак:

  • ухлатувчи ва седатив воситалар (самаралар кучайиши мумкин);
  • юрак препаратлари:
    • сийдик хайдовчи воситалар, хинидин, дигиталис препаратлари – юрак ритмини бузилишлари ривожланиш хавфи ошади;
    • бета-блокаторлар. Галидор® препарати билан бир вақтда қўлланилганида бета-блокаторларнинг дозасини ўзгартириш талаб этилиши мумкин;
    • кальций каналлари блокаторлари, юқори артериал босимни даволаш учун воситалар – бу моддаларнинг самаралари кучайиши мумкин;
  • ножўя самалари сифатида тиришишга тайёргарликни оширувчи ҳар қандай препаратлар – ножўя самаралар ривожланиш хавфи ошади;
  • аспирин (унинг қон ивишига тормозловчи самараси кучайиши мумкин).

Агар Сиз қандай дори воситасини қабул қилаётганлигингизни аниқ билмасангиз, Галидор® таблеткаларини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладор бўлишни режалаштирсангиз, ушбу препаратни қўллашни бошлашдан олдин, бу хақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Галидор® таблеткаларини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.

Эмизиш

Одамларда ўтказилган тадқиқотларда олинган ишончли маълумотларни йўқлиги сабабли, ушбу препаратни эмизиш вақтида қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади ва фойда/хавфни синчковлик билан тиббий таҳлил қилгандан кейингина қўллаш мумкин.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки эмизсангиз, агар Сиз ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса ва агар Сиз ҳомиладор бўлишни режалаштирган бўлсангиз, ҳар қандай дори воситасини қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаш курсининг бошида транспорт воситаларини ҳайдаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг хавфи юқори бўлган ишларни бажариш алоҳида эҳтиёткорликни талаб этади. Даволовчи

шифокорингиз билан маслаҳатлашинг!

  1. Галидор® таблетка препаратини қандай қабул қилиш керак

Галидор® ни ҳар доим шифокор буюрганидек қабул қилинг. Ҳар қандай шубҳа туғилганида, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

Дозалаш тартиби

Одатда тавсия этиладиган дозалари:

Қон томир касалликларида бенцикланнинг катталар учун одатда тавсия этиладиган суткалик дозаси касаллик симптомларини бартараф этиш учун 300 мг (бир таблеткадан кунига 3 марта) ни ташкил этади.

Ички аъзоларнинг ўткир спазмида (меъда-ичак йўллари, ўт қопи, қовуқ, сийдик чиқариш йўллари) шифокор 1-2 таблеткани бир марта қабул қилишни буюриши мумкин. Бу доза максимал миқдор – кунига 4 таблеткагача эришилгунигача такрорланиши мумкин. Бошқа схема бўйича 1 таблеткадан кунига 3 марта 3-4 хафта давомида қабул қилинади, ундан кейин бир таблеткадан кунига 2 марта симптомлар тўлиқ бартараф этилгунигача қабул қилинади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар, шунингдек кекса ёшли шахсларда дозани ўзгартириш зарурати йўқ.

Юрак-қон томир тизими фаолиятини бузилиши, шунингдек болаларда препаратни дозалаш бўйича маълумотлар йўқ.

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун таблеткалар.

Таблеткани чайнамасдан, сув билан қабул қилиш лозим.

Агар Сиз Галидор® таблеткасини буюрилганидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз:

Агар Сиз таблеткаларни буюрилганидан кўпроқ қабул қилган бўлсангиз, даволовчи шифокорингизга маслаҳат учун мурожаат этинг.

Дозани ошириб юборилиши қуйидаги симптомларни чақириши мумкин: юрак қисқаришларини тезлашиши, артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетишга мойиллик, сийдикни тутиб тура олмаслик, уйқучанлик, безовталик, оғир ҳолатларда эса – тутқаноқсимон тиришиш хуружлари.

Агар Сиз Галидор® таблеткаларини ўз вақтида қабул қилмаган бўлсангиз

Агар Сиз бир дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти яқинлашаётган бўлса, уни ўтказиб юборинг ва таблеткаларни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттиринг. Ўтказиб юборилган дозани тўлдириш учун иккита дозани қабул қилманг.

Агар Сизда ушбу препаратни қўллаш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада пациентларда пайдо бўлавермайди.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Аллергик тери симптомлари (масалан, тери тошмаси).

Руҳиятни бузилишлари:

Баъзида пайдо бўлувчи безовталик, кам ҳолларда – ўтувчан онгни чалкашиши, галлюцинациялар.

Нерв тизими томонидан:

Бош оғриғи, бош айланиши, ҳаракатланишни бузилиши, қўлларни титраши, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, хотирани бузилиши, жуда кам ҳолларда – марказий нерв тизимининг ўчоқли шикастланиши симптомлари (масалан, кўришни бузилиши).

Юрак томонидан бузилишлар:

Баъзида аритмия, айниқса Галидор® таблеткаларини шунга ўхшаш самараларга эга бўлган препаратлар билан бирга қўлланилганида пайдо бўлади.

Қон томирлар томонидан бузилишлар:

Веналарни яллиғланиши ва қон лахталарини хосил бўлиши (вена ичига юборилганида).

 

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

Оғизни қуриши, меъдада оғриқ, тўлиб кетиш ҳисси, кўнгил айниши, қусиш.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар:

Умумий лоҳаслик, тана вазнини ошиши.

Лаборатор ва инструментал текширувлар натижаларига таъсири

Жигар ферментлари фаоллигини ўтувчан ошиши, оқ қон таначалари сонини камайиши.

Ножўя самаралар ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самаралар аниқланганида, илтимос шифокор ёки фармацевтга хабар беринг.

Сиз ҳар қандай ножўя самаралар ҳақида дори воситаларининг ножўя самараларини қайд этишнинг миллий тизими орқали хабар беришингиз мумкин. Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги хақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

  1. Галидор® таблетка препарати қандай сақлаш керак

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин!

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин! Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Агар Сиз препаратнинг сифатининг ёмонлашганини аниқ белгиларини сезсангиз, ушбу препаратни ишлатманг.

Агар Сиз препаратнинг сифатини кўринарли ўзгаришларини аниқласангиз, уни ишлатманг.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Галидор® таблетка препарати нималарни сақлайди

Таъсир этувчи модда:

Ҳар бир таблетка 100 мг бенциклан фумарати сақлайди.

Ёрдамчи моддалар:

тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, карбомер 934Р, натрий крахмалгликоляти (А тип), поливинилацетат.

Галидор® таблетка препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши:

Оқ ёки кулранг-оқ рангли, ясси, думалоқ, фаскали, бир томонида “HALIDOR” гравировкали, кучсиз ўзига хос ҳидли таблеткалар.

Ўрами:

50 таблеткадан ПЭ қопқоқли жигарранг шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.