📜 Инструкция по применению Персен День
💊 Состав препарата Персен День
✅ Применение препарата Персен День
📅 Условия хранения Персен День
⏳ Срок годности Персен День

ЎРАМ ВАРАҚАСИ: ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ

 

Ушбу иловани диққат билан ўқиб чиқинг: у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.

Ушбу препарат шифокор рецептисиз берилади. Бироқ, оптимал натижага эришиш учун уни йўриқномага аниқ риоя қилган ҳолда қабул қилинг.

  • Ушбу илова варақани сақланг. Эҳтимол, Сиз уни яна бир бор ўқиб чиқишни истаб қоларсиз.
  • Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Агар даволанишнинг 14 кунидан кейин симптомлар сақланса ёки зўрайса, шифокорга мурожаат қилинг.
  • Жиддий ёки ушбу йўриқномада таърифланмаган янги ножўя самаралар пайдо бўлганида, илтимос, шифокор ёки фармацевтга мурожаат этинг.

 

Мазмуни:

  1. Персен День ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Персен День препаратини қабул қилиш олдидан нималарни билиш керак
  3. Персен Деньни қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Сақлаш шароити

ПEРСEН® День

Ўсимликлардан олинадиган тинчлантирувчи восита

Қобиқ билан қопланган таблеткалар

 

Доривор валериана (Valeriana officinalis L.)

Доривор лимон ўти (Melissa officinalis L.)

Қалампир ялпизи (Mentha piperita L.)

Таркиби

Бир таблетка қуйидаги фаол моддаларни сақлайди:

  • 35 мг валериана илдизининг қуруқ экстракти (Valeriana officinalis L., Valerianae radix extractum siccum, сувли-спиртли ажратма)
  • 17,5 мг доривор лимон ўти баргларининг қуруқ экстракти (Melissa officinalis , Melissae folium extractum siccum)
  • 17,5 мг қалампир ялпизи баргларининг қуруқ экстракти (Mentha piperita L., Menthae piperitae folium extractum siccum)

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, кросповидон, лактоза моногидрати, тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, гипромеллоза, натрий кармеллозаси, повидон, кальций карбонати, глицерин, сахароза, монтангликол муми, темир оксиди (Е 172), титан диоксиди (Е 171).

Ўрами: 40 таблеткадан картон қутида.

  1. ПЕРСЕН ДЕНЬ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Персен День ўсимликлардан олинган, енгил тинчлантирувчи таъсирга эга препаратдир.

Валериана илдизининг экстракти тинчлантирувчи таъсирга эга. У нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштиради, уйқусизлик ҳолатларида эса – уйқуга кетишга ёрдам беради.

Лимон ўти баргларининг экстракти таблетканинг тинчлантирувчи таъсирини кучайтиради. Қалампир ялпиз баргларининг экстракти валериана илдизининг экстрактлари билан мажмуада анъанавий тинчлантирувчи восита сифатида қўлланади.

Персен День неврозни даволашнинг дастлабки босқичларида, қачонки кучли препаратларни қўллаш асосланмаган ҳолларда қўлланади.

Персен Деньни қабул қилиш учун тавсиялар

  • вақтинчалик енгил нерв зўриқиши симптомларини енгиллаштириш учун (ақлий фаолликдаги юқори зўриқишда, безовталикда, қўзғалишда кундалик тинчлантирувчи восита сифатида) ва/ёки
  • уйқуга кетиш билан боғлиқ вақтинчалик қийинчиликлар мавжуд бўлганида.

 

  1. ПЕРСЕН ДЕНЬ ПРЕПАРАТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ОЛДИДАН НИМАЛАР БИЛИШ ЗАРУР

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Валериана илдизларига, доривор лимон ўтининг баргларига, қалампир ялпиз барглари экстрактига, ментолга ёки препаратнинг хар қандай бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари

Ўт-тош касаллиги ва ўт чиқариш йўлларининг бошқа касалликлари бўлган пациентларда қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Гастроэзофагал рефлюкс касаллиги (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентларда қалампир ялпиз барглари препаратларини қўллашдан сақланиш керак, чунки у жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин.

 

Болалар

12 ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг клиник тажриба йўқлиги сабабли, бу ёш гуруҳида Персен Деньни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Агар Сиз ҳозирги вақтда ҳар қандай препарат қабул қилсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар, шифокорингизга ёки фармацевтга хабар қилинг.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро фармакологик таъсирини баҳолаш бўйича текширишлар чегараланган. CYP2D6, CYP3A4/5, CYP1A2 ва CYP2E1 изоферментлари иштироқида метаболизмга учрайдиган препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Синтетик седатив воситалар билан бир вақтда қўллашга тавсия қилинмайди. Фақат шифокорнинг доимий кузатуви остида ва тиббий қўлланилиши бўлганида даволашни ўтқазиш мумкин.

Агар Сиз қайси препаратларни қабул қилаётганингизни билмасангиз шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ҳомиладорликка гумон қилаётган ёки режалаштираётган бўлсангиз, ёки бола эмизаётган бўлсангиз, ушбу дори препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни хавфсизлиги исботланмаган, шу туфайли эҳтиёткорлик чораси сифатида Персен День препаратини қабул қилиш тавсия қилинмайди.

 

Автомобилни бошқариш ва техника билан ишлаш

Ушбу препаратни қўллаш автомобилни ҳайдаш ва техникани бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг таъсири остида автомобилни бошқариш ёки диққатни жамлашни талаб қилувчи техник мосламалар билан ишлаш мумкин эмас.

Препаратнинг айрим ёрдамчи моддалари тўғрисида маълумот

Препарат лактоза ва сахароза сақлайди. Айрим қандларни ўзлаштираолмаслик бўлганида ушбу дори воситасини қўллашдан олдин шифокор билан билан маслаҳатлашинг.

 

  1. ПЕРСЕН ДЕНЬНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар

Кучли ақлий юкламаларда, безовталикда ёки қўзғалишда – кунига уч марта 3-4 таблеткадан буюрилади.

Уйқусизликда: 3-4 таблеткадан уйқудан бир соат олдин буюрилади.

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, сув билан бирга ютилади.

Препаратнинг таъсири аста-секин намоён бўлади. Оптимал даволаш самарасини олиш учун таблеткаларни камида 2 ҳафта давомида узлуксиз қабул қилиш керак.

Даволаш курси чекланмаган. Персен День препарати тавсия этилган дозаларда давомли қўлланганида қарамлик чақирмайди ёки бекор қилиш синдроми бўлмайди.

Агар 14 кун даволашдан кейин симптомлар сақланиб қолса ёки аҳвол яхшиланмаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Бундай қўллашнинг клиник тажрибаси йўқлигини назарда тутиб, Персен День 12 ёшгача бўлган болаларга қабул қилиш учун тавсия этилмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг бир марталик дозаси, тахминан 20 г валериана илдизлари (бу тахминан Персен Деньнинг 103 таблеткасига тенг) толиқиш, қоринда спазмлар, кўкракда оғирлик, бош айланиши, кўп титраш ва кўз қорачиқларини кенгайиши каби симптомларни чақириши мумкин. Бу симптомлар 24 соат давомида йўқолади. Агар сиз Персен Деньнинг дозасини ошириб юборган бўлсангиз ва таърифланган симптомлар 24 соатдан ортиқроқ сақланиб турса, дарҳол шифокор билан боғланинг. Шу каби симптомлар пайдо бўлса самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш ўтказилади.

Доривор лимон ўти ва қалампир ялпиз препаратларининг дозасини ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.

Қабул қилишни ўтказиб юбориш

Агар Сиз таблеткани қабул қилишни унутган бўлсангиз, уни иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар кейинги дозани қабул қилиш вақти келган бўлса, уни одатдаги тартибда қабул қилинг.

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дори препаратлари каби, Персен День ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин, бироқ улар барча пациентларда ҳам ривожланавермайди.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича аниқланмаган):

  • ўзини ёмон хис қилиш (кўнгил айниши)
  • қорин соҳасида спазмлар.

Валериана илдизи препаратлари ичга қабул қилингандан кейин қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин.

Қалампир ялпизи препаратлари ичга қабул қилингандан кейин гастроэзофагеал рефлюкс касаллигини симптомлари (жиғилдон қайнаши) кучайиши мумкин

Ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлса шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Бу шунингдек ушбу иловада келтирилмаган ножўя самараларга ҳам тегишли.

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Яроқлилик муддатининг тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига  тўғри келади.

Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндиларга ташлаш мумкин эмас. Керак бўлмаган дориларни йўқотиш тартиби тўғрисида фармацевтдан сўранг. Бундай чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.