Илова-варақа: Пациент учун маълумот
Улькавис® плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 120 мг
Висмут оксиди
Ушбу препаратни қўллашни бошлашдан аввал мазкур илова-варақани ҳаммасини диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотни сақлайди.
- Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Уни Сизга яна ўқиб чиқишга тўғри келиши мумкин.
- Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
- Ушбу препарат шахсан Сизга буюрилган. Уни бошқа шахсларга бериб юборманг. Бу уларга ҳатто агар уларда Сизникига ўхшаш касаллик белгилари аниқланса ҳам зарар келтириши мумкин.
- Агар Сизда ножўя самаралар ривожланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада кўрсатилмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир. 4-бўлимга қаранг.
Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади
- Улькавис® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
- Улькавис® препаратини қўллашдан аввал Сиз нималарни билишингиз керак.
- Улькавис® препаратини қандай қўллаш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари.
- Улькавис® препаратини қандай сақлаш керак.
- Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар.
- Улькавис® препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.
Қориннинг юқори қисмидаги симптомлар меъда ёки ўн икки бармоқ ичак (ингичка ичакнинг биринчи бўлими) шиллиқ қаватини яллиғланиши оқибатида юз берган бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда шунингдек яра ҳам бўлиши мумкин. Улькавис® препарати ҳимоя қаватини ҳосил қилиб (плёнка кўринишида), ярани битишини тезлаштиради ва шиллиқ қаватини яллиғланишини бартараф этади, ҳамда меъдадаги кислота таъсирида чақирилган таъсирланишни тарқалишини тўхтатишга ёрдам беради. У шунингдек шиллиқ қаватини яллиғланишини ва яра касаллигини чақириши мумкин бўлган Helicobacter pylori микроорганизмига нисбатан антибактериал фаолликка эга.
Ярани тўлиқ битиши учун микроорганизмларни йўқотиш керак. Улькавис® препарати бу микроорганизм томонидан чақириган инфекцияларни йўқ қилинишига ёки яққоллигини камайишига ёрдам беради. Улькавис ® препаратини одатда Helicobacter pylori дан халос бўлишга ёрдам бериши учун бошқа препаратлар билан мажмуада ишлатилади.
Қўлланилиши:
- Зўрайиш босқичидаги, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги.
- Зўрайиш босқичидаги, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган сурункали гастрит ва гастродуоденит.
- Асосан диарея симптомлари билан кечувчи ичакнинг таъсирланиш синдроми.
- Меъда-ичак йўлларининг органик касалликлари билан боғлиқ бўлмаган функционал диспепсияда қўлланади.
- Улькавис® препаратини қўллашдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак
Қуйидаги ҳолатларда Улькавис® препаратини қабул қилманг
- агар Сизда висмут оксидига ёки ушбу препаратнинг бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган) аллергия бўлса;
- агар Сизда буйракнинг оғир касалликлари (оғир буйрак етишмовчилиги) бўлса;
- ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида;
- 4 ёшгача бўлган болаларда.
Махсус кўрсатмалар
Улькавис® препаратини қўллашдан аввал ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Улькавис® препаратини висмут сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилманг.
Висмут сақловчи препаратларни узоқ вақт қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни тавсия қилинган дозаларида курслик даволаш тугаганида таъсир этувчи модданинг қон плазмасидаги концентрацияси 3-58 мкг/л дан ошмайди, интоксикация эса фақат қон плазмасидаги концентрация 100 мкг/л дан юқори бўлгандагина кузатилади.
Улькавис® препаратини қўллаганда висмут сульфатини ҳосил бўлиши натижасида аҳлат қора рангга бўялиши мумкин. Баъзида тилни бироз қорайиши аниқланади.
Бошқа дори препаратлари ва Улькавис® препарати
Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштираётган бўлсангиз ўз шифокорингизга ёки фармацевтга ҳабар қилинг. Бошқа, препаратларни айниқса меъдада кислоталикни муҳитни пасайтирувчи препаратларни Улькавис® препарати қабул қилинганидан ярим соат олдин ёки кейин қўлламанг, чунки улар унинг таъсирига халақит бериши мумкин. Улькавис® препарати тетрациклинлар гуруҳидаги антибиотиклар билан бир вақтда қўлланганда, уларнинг самарасини пасайтириши мумкин.
Улькавис® препаратини овқат ва ичимликлар билан қўлланилиши
Улькавис® препаратини қабул қилишдан олдин ёки кейин камида бир соат давомида ҳеч нарса еманг ва ичманг. Сут, мевалар ёки мева шарбати, хусусан препаратни керакли таъсирини қийинлаштириши мумкин.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши, фертилликка таъсири
Агар Сиз ҳомиладор бўлснгиз, ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Улькавис® препаратини ҳомиладорлик вақтида ёки Сиз эмизсангиз қабул қилманг.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Улькавис® препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиш эҳтимоли кам.
- Улькавис® препаратини қандай қўллаш керак
Препаратни ҳар доим шифокор ёки фармацевт Сизга айнан айтганидек қўллаш керак. Агар Сизда шубҳалар пайдо бўлса, ўз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар Улькавис® препаратини 1 таблеткадан суткада 4 марта овқат қабул қилишдан 30 минут олдин ва кечасига ёки 2 таблеткадан суткада 2 марта овқат қабул қилишдан 30 минут олдин буюрилади.
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга суткада 8 мг/кг дозада буюрилади, боланинг тана вазнига қараб, суткада 1-2 таблеткадан (суткада 1-2 қабул қилишга мувофиқ) буюрилади. Бунда суткалик доза ҳисобланган дозага (суткада 8 мг/кг) яқин бўлиши керак.
Улькавис® препаратини оз миқдордаги сув билан овқатдан 30 минут олдин қабул қилинади. Таблеткани қабул қилишдан олдин ва кейин камида ярим соат давомида еманг ва ичманг. Агар Сиз овқат қабул қилишни ўтказиб юборсангиз ҳам, Сиз барибир таблетка (лар) ни қабул қилишингиз керак.
Даволаш давомийлиги
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини даволаш учун бир даволаш курсининг давомийлиги 4 ҳафтадан 8 ҳафтагачани ташкил қилади.
Бир даволаш курсининг максимал давомийлиги икки ойни ташкил қилади; Улькавис® препаратини ёки висмут сақлаган бошқа препаратларни бундан узоқ вақт давомида қабул қилманг. Улькавис® препарати билан даволангандан кейин икки ой давомида Висмут сақловчи ҳеч қандай препаратларни қабул қилманг.
Агар Сиз Улькавис® препаратини керагидан ортиқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз
Тавсия қилинган дозадан ортиқ дозада узоқ вақт қабул қилиш оқибатидаги Улькавис® препаратининг дозасини ошириб юборилиши буйрак функциясини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу симптомлар Улькавис® препарати бекор қилинганда тўлиқ қайтувчандир. Заҳарланиш белгилари пайдо бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни ва тузли сурги воситаларини қабул қилиш керак. Кейинчалик даволаш симптоматик бўлиши керак. Қон плазмасида висмутнинг юқори концентрацияси билан кечувчин буйрак функциясини бузилиш ҳолларида ҳелат бирикмаларни ҳосил қилувчиларни (пеницилламин, димеляркаптопропан- сульфонат натрий) буюриш мумкин.
Буйрак функцияси яққол бузилган ҳолларида гемодиализ кўрсатилган.
Агар Сиз Улькавис® препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани ўрнини қоплаш учун икки баробар катта дозада қабул қилиш керак эмас. Агар Сиз навбатдаги дозани қабул қилишни унутган бўлсангиз, агар Сизга бу вақтда кейинги дозани қабул қилиш керак бўлмаса, уни эслаган заҳоти қабул қилинг. Агар Сизга бу вақтда кейинги дозани қабул қилиш керак бўлса, у ҳолда ўтказиб юборилган дозани қўлламанг.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
Ҳамма дори препаратлари каби, ушбу препарат ҳам, гарчи улар ҳаммада пайдо бўлмаса ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин,.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, тез-тез ични келиши, қабзиятлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатлар соғлиқ учун ҳавфли эмас ва вақтинчалик характерга эга.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши. Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганда висмутни марказий нерв тизимида тўпланиши билан боғлиқ энцефалопатия ривожланиши мумкин.
- Улькавис® препаратини қандай сақлаш керак.
Ушбу препаратни болалар ололмадиган жойда сақлаш лозим.
Ушбу препаратнинг картон қутида ва блистерда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланманг. Яроқлилик муддати кўрсатилган ойнинг охирги кунига мос келади.
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, нам ва ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Дори препаратини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаб юбормаслик керак. Сиз бундан буён қўлламайдиган дори препаратларни қандай утилизация қилиш тўғрисида фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилинишига ёрдам беради.
6.Ўрам ичидаги модда ва бошқа маълумотлар
Улькавис® препарати нима сақлайди.
- Таъсир этувчи модда – висмут оксиди. Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 120, 00 мг висмут оксидига эквивалент бўлган 303,03 мг висмут трикалий дицитратни сақлайди.
- –Ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон К30, полиакриллин калий, макрогол 6000, магний стеарати.
Қобиғи: Опадрай II тиниқ *, титан оксиди.
*Опадрай II тиниқ: поливинил спирти, макрогол 4000, тальк.
Улькавис® препарати ва ўрам ичидаги қандай кўринишга эга
Думалоқ, бироз икки ёқлама қавариқ, , четлари ўйилган плёнка қобиқ билан қопланган оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.
14 таблеткадан ОПА/Ал/ПВХ фольгали ёки алюминий фольгали блистерда 2, 4 ёки 8 блистердан илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади.
Бериш тартиби
Шифокор рецептисиз берилади.