Иловаварақа: Пациент учун маълумот
Ушбу дорини қабул қилишни бошлашдан олдин, бу илова-варақани диққат ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.
- Илова-варақани сақлаб қўйинг.Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
- Агар Сизда саволлар туғилса, улар хусусида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- Бу дори воситасини Сизга шифокор буюрган. Уни бошқаларга бериб юборманг. Хатто уларнинг симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар келтириши мумкин.
- Агар Сизда ножўя самаралар пайдо бўлса, ўз шифокорингизга, фармацевтга ёки ҳамширага мурожаат қилинг. Бу илова-варақада келтирилмаган юз бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир.
Ушбу илова-варақада нималар сақланади:
- Капецитабин Сандоз нима ва у нима учун мўлжалланган
- Дори воситасини қабул қилишни бошлашдан аввал нималарни билиш керак
- Капецитабин Сандозни қандай қабул қилиш керак
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
- Дори воситасини қандай сақлаш керак
Капецитабин Сандоз® 150 мг, 500 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Фаол модда капецитабин.
150 мг плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 150 мг капецитабин сақлайди.
500 мг плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 500 мг капецитабин сақлайди.
Бошқа ингредиентлар:
Таблетка ядроси: лактоза моногидрати, гипромеллоза, микрокристаллик целлюлоза, натрий кроскармелоза, магний стеарати.
Плёнка қобиғи: гипромеллоза, тальк, титан диоксиди (Е171), темир (III) оксиди (Е172).
Капецитабин Сандоз қандай кўринишга эга ва ўрамида нималар сақланади
150 мг ли доза: оч пушти рангли, модификацияланган овал шаклдаги, бир томонида “150” босиб туширилган бошқа томони силлиқ плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
500 мг ли доза: пушти рангли, модификацияланган овал шаклдаги, бир томонида “500” босиб туширилган бошқа томони силлиқплёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Алюмин фольга қопламали ёки Ал/Ал (муқобил) фольга билан қопланган тиниқ ПВХ/ПВХД жойланган блистерлар.
Ўрам ўлчами: 30 (3х10) ёки 60 (6х10) таблетка.
Қайд этиш гувоҳномасининг эгаси:
Сандоз Фармаьсютикалс д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения
Ишлаб чиқарувчи: Хетеро Лабс Лимитид, IV бўлим, Махабооб Нагар (туман), Пин509301, АндхраПрадеш, Ҳиндистон.
- Капецитабин Сандоз нима ва у нима учун мўлжалланган
Капецитабин Сандоз рак ҳужайраларининг ўсишини тўхтатадиган “цитостатик препаратлар” деб номланувчи дори воситаларининг гуруҳига мансубдир. Капецитабиннинг ўзи цитостатик ҳисобланмайди. Фақат препарат организм томонидан ўзлаштирилганидан кейингина фаол ракка қарши препаратга айланади (нормал тўқимага нисбатан кўпроқ ўсмали тўқимада бўлади).
Капецитабин Сандоз:
- йўғон ичак ракининг III босқичида (Дьюку бўйича С босқич) операциядан кейин пациентларни адъювант даволаш;
- чамбар ва тўғри ичакнинг метастатик ракини даволаш;
- тарқалган меъда ракида платина асосидаги схемалар билан мажмуада биринчи қатордаволаш усули сифатида қўллаш учун мўлжалланган.
Доцетаксел билан мажмуадаги Капецитабин Сандоз
- сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган пациентларни цитотоксик кимётерапиянинг самараси тугаганидан кейин даволаш учун мўлжалланган. Даволашнинг аввалги схемалари антрациклинларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Капецитабин Сандоз шунингдек монотерапияда:
- сут безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки бўлган пациентларни таксанлар ва антрациклинлар билан кимётерапиянинг самараси тугаганидан кейин даволаш ёки антрациклинлар билан кейинчалик даволаш мумкин бўлмаган пациентларни даволаш учун мўлжалланган.
- Дори воситасини қабул қилишни бошлашдан аввал нималарни билиш керак
Капецитабин Сандозни қуйидаги ҳолатларда қабул қилманг:
- Агар Сизда анамнезда капецитабинга ёки ушбу дори воситасининг ҳар қандай компоненларига аллергик реакция (ўта юқори сезувчанлик реакцияси) бўлса. Агар сиздаКапецитабин Сандозга аллергик реакция ёки юқори сезувчанлик борлигини билсангиз, Сиз ўзшифокорингизга хабар беришингиз керак,
- агар Сиз ҳомиладор ёки эмизаётган бўлсангиз,
- агар Сизда қон касаллиги бўлса,
- агар Сизда жигар ёки буйрак касаллиги бўлса,
- агар Сизда дигидропиримидин дегидрогеназа (DPD) ферментининг етишмовчилиги бўлса ёки
- агар Сиз бривудин, соривудин ёки аналогик дори воситалари билан ўраб олувчи герпесни терапияси доирасида (сувчечак ёки ўраб олувчи темиратки) ҳозирги вақтда даволанаётган ёки охирги 4 ҳавфта давомида даволанган бўлсангиз.
Огоҳлантириш ва эҳтиёткорлик чоралари
Ушбу дорини қабул қилишдан олдин, Агар Сизда:
- жигар ёки буйрак касалликлари бўлса,
- юрак ёки кўкракда оғриқ муаммоси каби бошқа касалликлар бўлса ёки бўлган бўлса,
- бош мия касаллиги бўлса,
- кальций мувозанатини бузилишибўлса,
- қандли диабет бўлса, ўзшифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Бошқа дори воситалари
Агар Сиз бошқа ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг. Бу жуда муҳим, чунки агар Сиз бир вақтда бирдан ортиқ дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз, бу ушбу дори воситасининг таъсирини ошириши ёки сусайтириши мумкин. Агар Сиз қуйидаги дори воситаларидан биронтасини қабул қилаётган бўлсангиз, алоҳида эҳтиёткор бўлишингиз керак, улар:
- подаграга қарши дори воситалар (аллопуринол),
- қонни суюлтирувчи дори воситалар (кумарин, варфарин),
- айрим вирусларга қарши препаратлар (соривудин ва бривудин) ёки
- тиришиш ёки треморга қарши дори воситалари (фенитоин).
Овқат ва ичимликлар
Капецитабин Сандозни овқатдан кейин 30 минутдан кечиктирмасдан қабул қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, ўзингизни ҳомиладор деб ўйласангиз ёки ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз, даволашни бошлашдан олдин ўз шифокорингизни бундан хабардор қилишингиз керак. Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз, Капецитабинни қабул қилманг. Агар Сиз Капецитабин Сандозни қабул қилаётган бўлсангиз, болани эмизишингиз мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш
Капецитабин Сизда бош айланишини, кўнгил айнишини ёки толиқиш ҳиссини чақириши мумкин. Шунинг учун Капецитабин Сизнинг автомобилни хайдаш ёки техника билан ишлаш қобилиятингизга таъсир қилиши мумкин.
Таблеткалар лактоза сақлайди
Агар шифокор Сизга Сизда баъзи қандларни ўзлаштираолмаслик борлигини айтган бўлса, таблеткаларни қабул қилишдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- Капецитабин Сандозни қандай қабул қилиш керак
Ушбу дори воситасини ҳар доим шифокорингизнинг тавсияга аниқ амал қилиб, қабул қилинг. Таблеткаларни овқатдан кейин 30 минутдан кечиктирмасдан сув билан қабул қилиш керак.
Капецитабинни фақат ўсмага қарши агентларни қўллаш бўйича тажрибага эга малакали шифокорнинг тавсиясига кўра қабул қилиш керак.
Касаллик авж олган ҳолларда ёки ўта юқори токсикликда даволаш тўхтатилиши керак. Капецитабиннинг 1250 мг/м2 ва 1000 мг/м2 бошланғич дозаси учун тана юзасининг майдонига мувофиқ стандарт ва камайтирилган дозаларининг ҳисоби 1 ва 2 жадвалда келтирилган.
Тавсия қилинган дозалар:
Монотерапия
Йўғон ичак раки, йўғон ва тўғри ичак раки ва сут бези раки
Йўғон ичак ракининг адъювант терапиясида, метастатик колоректал ракни ёки сут безинг маҳаллий тарқалган ёки метастатик ракини даволашдамонотерапияда қўллагандаКапецитабиннинг бошланғич дозаси 14 кун давомида, кейинчалик 7 кунлик танаффус билан кунига икки марта қабул қилинганда 1250 мг/м2 ни (эрталаб ва кечқурун, яъни умумий суткалик 2500 мг/м2 дозага эквивалент) ташкил қилади. Йўғон ичак ракининг III босқичи бўлган пациентларда адъювант терапия умуман олганда 6 ой давомида тавсия қилинади.
Мажмуавий даволаш
Йўғон ичак раки, йўғон ва тўғри ичак раки ва меъда раки
Мажмуавий даволашда Капецитабиннинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 14 кун давомида, кейинчалик 7 кунлик танаффус билан кунига икки марта қабул қилинганда 8001000 мг/м2 гача ёки узлуксиз кунига икки марта қабул қилинганда 625 мг/м2 гача камайтирилган бўлиши керак (5.1 бўлимига қаранг). Мажмуавий даволашга биологик дори воситаларини киритилиши Капецитабиннинг бошланғич дозасига таъсир қилмайди. Капецитабин ҳамда цисплатин мажмуасини олаётган пациентларда цисплатинни юборишдан олдин цисплатин дори препаратининг қисқа характеристикасига мувофиқ равишда гидратациянинг адекват даражасини ва қусишга қарши самарасини тутиб туриш учун премедикация ўтказиш тавсия қилинади. Капецитабин ҳамда оксалиплатин мажмуасини қабул қилаётган пациентлар учун оксалиплатиннинг қисқа характеристикасига мувофиқ равишда қусишга қарши воситалар билан премедикация қилиш тавсия қилинади. Йўғон ичак ракининг III босқичидаги пациентларда адъювант терапия 6 ой давомида тавсия қилинади.
Сут бези раки
Сут бези ракини даволашда доцетаксел билан мажмуада Капецитабиннинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 14 кун давомида, кейинчалик 7 кунлик танаффус билан кунига икки марта қабул қилинганда 1250 мг/м2 ни, доцетаксел билан мажмуада эса – вена ичига бир соатлик инфузия кўринишда 3 ҳафтада бир марта 75мг/м2 ни ташкил қилади. Капецитабин ҳамда доцетаксел мажмуасини қабул қилаётган пациентлар учун доцетакселнинг қисқа характеристикасига мувофиқ равишда дексаметазон каби орал кортикостероидлар билан премедикация қилиш тавсия қилинади.
Капецитабиннинг дозаларини ҳисоблаш
1жадвал. Капецитабиннинг 1250 мг/м2 бошланғич дозаси учун тана юзасининг майдонига нисбатан стандарт ва камайтирилган дозаларининг ҳисоби
1250 мг/м2 доза даражаси (кунига икки марта) | |||||
Тўлиқ доза
1250 мг/м2 |
Бир қабулга 150 мг ва/ёки
500 мг ли таблеткаларнинг миқдори (ҳар бир қабул қилиш эрталаб ва кечқурун амалга оширилади) |
Камайтирилган доза (75%)
950 мг/м2 |
Камайти-рилган доза (50%)
625 мг/м2 |
||
Тана юзасининг майдони (м2) | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) | 150 мг | 500 мг | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) |
≤ 1,26 | 1500 | | 3 | 1150 | 800 |
1,271,38 | 1650 | 1 | 3 | 1300 | 800 |
1,391,52 | 1800 | 2 | 3 | 1450 | 950 |
1,531,66 | 2000 | | 4 | 1500 | 1000 |
1,671,78 | 2150 | 1 | 4 | 1650 | 1000 |
1,791,92 | 2300 | 2 | 4 | 1800 | 1150 |
1,932,06 | 2500 | | 5 | 1950 | 1300 |
2,072,18 | 2650 | 1 | 5 | 2000 | 1300 |
≥2,19 | 2800 | 2 | 5 | 2150 | 1450 |
2 жадвал.Капецитабиннинг 1000 мг/м2 бошланғич дозаси учун тана юзасининг майдонига нисбатан стандарт ва камайтирилган дозаларининг ҳисоби
1000 мг/м2 доза даражаси (кунига икки марта) | |||||
Бутун доза
1000 мг/м2 |
Бир қабулда 150 мг ва/ёки
500 мг ли таблеткаларнинг миқдори (ҳар бир қабул қилиш эрталаб ва кечқурун амалга оширилади) |
Камайтирил-ган доза (75%)
750 мг/м2 |
Камайти-рилган доза (50%)
500 мг/м2 |
||
Тана юзасининг майдони (м2) | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) | 150 мг | 500 мг | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) | Бир марта қабул қилиш дозаси (мг) |
≤ 1,26 | 1150 | 1 | 2 | 800 | 600 |
1,271,38 | 1300 | 2 | 2 | 1000 | 600 |
1,391,52 | 1450 | 3 | 2 | 1100 | 750 |
1,531,66 | 1600 | 4 | 2 | 1200 | 800 |
1,671,78 | 1750 | 5 | 2 | 1300 | 800 |
1,791,92 | 1800 | 2 | 3 | 1400 | 900 |
1,932,06 | 2000 | | 4 | 1500 | 1000 |
2,072,18 | 2150 | 1 | 4 | 1600 | 1050 |
≥ 2,19 | 2300 | 2 | 4 | 1750 | 1100 |
Даволаш жараёнида дозага тузатиш киритиш
Умумий
Капецитабинни қабул қилиш оқибатидаги токсик самараларни симптоматик даволаш ва/ёки дозани ўзгартириш (даволашни тўхтатиш ёки дозани камайтириш) билан бартараф этиш мумкин. Доза камайтирилганидан кейин уни ошириш мумкин эмас. Шифокорнинг фикрига кўра, жиддий характерга эга бўлмаган ёкиҳаёт учун ҳавфли деб бўлмайдиган токсик самаралар масалан: алопеция, таъмни ўзгариши, тирноқларни ўзгариширивожланган ҳолларда даволаш дозани камайтирмай, худди ўша дозаларда давом эттирилиши ёки препаратни қабул қилиш тўхтатилиши мумкин. Капецитабинни қабул қилаётган пациентларниўрта ёки оғир токсик самаралар ривожланган ҳолларда даволашни дарҳол тўхтатиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилиш керак. Капецитабиннинг токсиклиги сабабли қолдирилган дозаларини ўрнини тўлдириш талаб қилинмайди. Қуйида токсиклик сабабли дозаларнинг тавсия қилинган модификацияси келтирилган:
3жадвал.Капецитабиннинг дозасини пасайтириш схемаси (3ҳафталик цикл ёки узлуксиз даволаш)
Заҳарланиш даражаси* | Даволаш цикли доирасидаги дозани ўзгариши | Кейинги цикл/доза учун дозага тузатиш киритиш/доза (бошланғич дозадан %) |
• 1даража | Доза даражаси ўзгаришсиз қолади | Доза даражаси ўзгаришсиз қолади |
• 2даража | ||
1 чи марта пайдо бўлиши | Даража 01 гача пасайгунича даволашни тўхтатилсин | 100% |
2 чи марта пайдо бўлиши | 75% | |
3 чи марта пайдо бўлиши | 50% | |
4 чи марта пайдо бўлиши | Даволаш тўхтатилсин ва уни қайта бошланмасин | Қўллаш мумкин эмас |
• 3даража | ||
1 чи марта пайдо бўлиши | Даража 01 гача пасайгунича даволашни тўхтатилсин | 75% |
2 чи марта пайдо бўлиши | 50% | |
3 чи марта пайдо бўлиши | Даража 01 гача пасайгунича даволашни тўхтатилсин | Қўллаш мумкин эмас |
• 4даража | ||
1 чи марта пайдо бўлиши | Даволаш тўхтатилсин ва уни қайта бошланмасин
ёки агар шифокор пациент манфаатлари учун даволашни давом эттиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобласа, даража 01 гача пасайгунича даволаш тўхтатилсин |
50% |
2 чи марта пайдо бўлиши | Даволаш тўхтатилсин ва такрорланмасин | Қўлланилмасин |
*Канада рак муаммолари Миллий институтининг “Trial” (NCIC CTG) Клиник гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган “Токсикликнинг умумий мезонлари” (1-версияси) га ёки АҚШ рак муоммолари Миллий институтининг ракни даволашни баҳолаш юзасидан Дастур доирасида ишлаб чиқилган “Нохуш ҳолатларнинг мезонларини умумқабул қилинган терминологияси” (CTCAE, 3.0- версияси) га мувофиқ. Кафт-товон синдроми ва гипербилирубинемия бўйича маълумотлар 4.4.-бўлимда келтирилган.
Гематология. Нейтрофилларнинг умумий сони <1,5 х 109/л ва/ёки тромбоцитлар сони <100 х 109/л бўлган пациентлар Капецитабин билан даволанишлари мумкин эмас. Агар даволаш цикли вақтида режадан ташқари ўтказилган лаборатор тахлиллар нейтрофиллар сонини <1,0 х 109/л дан пастга тушганини ёки тромбоцитлар сонини <75 х 109/л дан пастга тушганини кўрсатса, Капецитабин билан даволашни тўхтатиш лозим.
Капецитабин бошқа дори воситалари билан мажмуада 3 ҳафталик циклда қўлланганида токсиклик сабабли дозанинг модификциялари:
Капецитабин бошқа дори препаратлари билан мажмуада 3 ҳафталик циклда қўлланганида дозанинг модификциялари, Капецитабин учун юқорида келтирилган 3жадвалга мос равишда ва бошқа дори воситалари учун препаратларнинг қисқа характеристикасига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
Даволаш курсининг бошида ёки Капецитабин сабабли, ёки бошқа дори восита(лари) сабабли даволашни бошлашни кечиктириши лозим бўлса, барча дори воситаларини қўллашни қайтадан бошлаш учун талаблар амалга оширилгунча қадар дори воситаларини барчасини қўллаш кечиктирилиши керак.
Шифокор фикрига кўра, даволаш курси вақтида Капецитабин билан боғлиқ бўлмаган токсик самаралар учун Капецитабинни қўллаш давом эттирилиши, бошқа дори воситасининг дозасига эса препаратнинг тиббиётда қўллаш йўриқномасига мувофиқ равишда тузатиш киритилиши керак.
Агар бошқа дори восита(лари)ни қайтаданбошламасдан тўхтатиш лозим бўлса, Капецитабин билан даволашни қайтаданбошлаш учун талаблар амалга оширилганда, Капецитабинни қўллашни қайтадан бошлаш мумкин.
Бу тавсия барча кўрсатмалар бўйича кўра ва барча махсус гуруҳлар учун қўлланилиши мумкин.
Капецитабин бошқа дори воситалари билан доимо мажмуада қўлланганида токсиклик сабабли дозанинг модификациялари:
Капецитабин бошқа дори препаратлари билан доимо мажмуада қўлланганида дозанинг модификциялари, Капецитабин учун юқорида келтирилган 3жадвалга мувофиқ равишда ва бошқа дори воситалари учун препаратларнинг қисқа характеристикасига мувофиқ равишда амалга оширилиши керак.
Алоҳида гуруҳлар учун дозаларга тузатиш киритиш:
Жигар етишмовчилиги: жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги билан боғлиқ маълумотларлар етарли бўлмаганлиги сабабли дозага тузатиш киритиш бўйича тавсияларни бериш имконияти йўқ. Цирроз ёки гепатит оқибатидаги жигар етишмовчилиги ҳақида маълумот йўқ.
Буйрак етишмовчилиги: Капецитабинни оғир буйрак етишмовчилиги (умумий креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам [КокрофтГолт формуласи бўйича]) бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. 3 чи ва 4 чи даражадаги ноҳуш самараларнинг тезтезлиги буйрак фаолиятини ўртача бузилиши (умумий креатинин клиренси минутига 3050 мл) бўлган пациентларда бошқа аҳолига нисбатан юқори ҳисобланади. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда даволашни бошлашдан олдин
1250 мг/м2 ли бошланғич дозани 75% гача камайтириш тавсия қилинади. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда 1000 мг/м2 ли бошланғич дозададаволашни бошлашдан олдинкамайтириш талаб қилинмайди. Ўртача буйрак етишмовчилиги (умумий креатинин клиренси минутига 5180 мл) бўлган пациентларда бошланғич дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ. Агар даволаш вақтида пациентда 2 чи, 3 чи ёки 4 чи даражадаги ноҳуш самаралар ривожланса, синчков назорат қилиш ва кейинчалик дозага3 жадвалда келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ тузатиш киритиш билан, даволашни оператив тўхтатиш тавсия қилинади.Агар умумий креатинин клиренси даволаш вақтида минутига 30 мл ли кўрсаткичдан пасайса, Капецитабин билан даволашни тўхтатиш керак. Буйрак етишмовчилигида дозаларга тузатиш киритиш бўйича бу тавсиялар монотерапияга ҳам, мажмуавий даволашга ҳам таалуқлидир (шунингдек қуйидаги “Кекса одамлар”бўлимига ҳам қаранг).
Ушбу препаратни болаларда (18 ёшгача) қўллаш тажрибаси йўқ.
Кекса одамлар:
Капецитабин билан монотерапия кўринишида даволашда бошланғич дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Шундай бўлсада, даволаш билан боғлиқ 3 чи ёки 4 чи даражадаги ноҳуш реакциялар ≥ 60 ёшдаги пациентларда, ёш пациентларга нисбатан анча кўпроқ учраган. Капецитабинни мажмуавий даволашда кекса ёшдаги пациентларда (≥ 65 ёш) қўллагандаёш пациентларга нисбатан 3 чи ёки 4 чи даражадаги ноҳуш реакциялар, шунингдек даволашни тўхтатишни талаб қилувчи реакциялар кўпроқ ривожланган. ≥ 60 ёшдаги пациентларни синчков назорат қилиш тавсия қилинади.
- Доцетаксел билан мажмуада:60 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентларда даволаш билан боғлиқ 3 чи ёки 4 чи даражадаги ноҳуш реакциялар, шунингдек даволаш билан боғлиқ жиддий ноҳуш реакциялар сони ошганлиги кузатилган(5.1 бўлимига қаранг). 60 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентлар учун Капецитабиннинг бошланғич дозасини 75% гача (950 мг/м2 дан кунига икки марта қўллаш) пасайтириш тавсия қилинади.Капецитабинни доцетаксел билан мажмуада камайтирилган дозада қабул қилаётган ≥ 60 ёшдаги пациентларда токсиклик кузатилмаган ҳолларда Капецитабиннинг дозасини кунига икки марта 1250 мг/м2 гача аста секин ошириш мумкин.
- Иринотекан билан мажмуада: 65 ва ундан катта ёшдаги пациентлар учун капецитабиннинг бошланғич дозасини кунига икки марта 800 мг/м2 гача камайтириш тавсия қилинади.
Агар Сиз Капецитабиннинг керагидан анча юқори дозасини қабул қилган бўлсангиз
Кейинги дозани қабул қилишдан олдин шифокор билан боғланинг.
Агар Сиз дори воситасини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Ўтказиб юборилган дозани қабул қилманг ва кейинги сафар икки баробар дозани қабул қилманг. Бунинг ўрнига препаратни мунтазам қабул қилишда давом этинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз Капецитабинни қабул қилишни тўхтатсангиз
Даволашни тўхтатиш билан боғлиқ ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмайди. Агар Сиз кумарин тури антикоагулянтларини (масалан, маркумар) қабул қилаётган бўлсангиз, Капецитабинни қабул қилишни тўхтатгандан кейин шифокор томонидан антикоагулянтнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилиниши мумкин.
Агар Сизда ушбу дори воситасини қўллаш юзасидан қўшимча саволлар бўлса, ўз шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилишингизни сўраймиз.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
Бошқа ҳар қандай дори воситалари каби ушбу препарат ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам юзага келавермайди.
Капецитабин алоҳида қабул қилинганида 10 нафар одамдан 1 дан кўпроғида ривожланиши мумкин бўлган энг кўп тарқалган ножўя самараларга қуйидагилар киради:
- диарея, кўнгил айниши, қусиш, стоматит (оғиз бўшлиғи ва томоқдаги ярачалар) ва қоринда оғриқ
- қўл ва оёқлардаги тери реакциялари (кафтларда ёки товонда санчиқ, увишиш, оғриқ, шиш ёки қизариш), тошмалар, терини қуриши ва қичишиши
- чарчоқ
- иштаҳани йўқолиши (анорексия).
Бу ножўя самаралар жиддий тус олиши мумкин, шу сабабли, Сизда ножўя самаралар пайдо бўлганида, дарҳол ўз шифокорингизга мурожаат қилинг. Сизнинг шифокорингиз Капецитабиннинг дозасини камайтиришни ва/ёки вақтинчалик тўхтатишни тавсия қилиши мумкин. Бу ножўя самара давом этиши ёки жиддий тус олиши эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.
Агар Сизда қуйидаги симптомлардан биронтаси пайдо бўлса, Капецитабинни қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг, улар:
- диарея: агар Сизда одатдагига нисбатан 4 ёки ундан кўп марта ич келиши кузатилса ёки тунги диарея бўлса.
- қусиш: агар Сизда 24 соат давомида бир мартадан ортиқ қусиш кузатилса.
- кўнгил айниши: агар Сизнинг иштахангиз йўқолса, ва Сиз ҳар куни ейдиган овқат миқдори одатдагидан анча кам бўлса.
- стоматит: агар Сизда оғзингизда оғриқ, қизариш, шиш ёки яралар бўлса.
- кафттовон тери реакциялари: агар Сизда кафтларда ёки оёқ товонда оғриқ,шиш ва қизаришбўлса.
- ҳароратни ошиши ёки инфекциялар: агар Сизда 38°С ёки ундан юқори ҳарорат ёки инфекциянинг бошқа аломатлари бўлса.
- кўкракда оғриқ: агар Сиз кўкрак қафасида оғриқ сезсангиз, айниқса агар бу жисмоний зўриқишда юз берса.
Агар ушбу ножўя самаралар даволашнинг илк босқичида аниқланса, одатда ҳолат даволаш тўхтатилганидан кейин 23 кун давомида яхшиланади. Бироқ агар ушбу ножўя самаралар давом этса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Сизнинг шифокорингиз Сизга даволашни анча пастроқ дозада давом эттиришни тавсия қилиши мумкин.
Бошқа 100 нафар 110 одамда ривожаланиши мумкин бўлган камроқ тарқалган ва одатда енгил ножўя самаралар ўз ичига: лейкоцитлар ёки эритроцитлар сонини камайиши, тери тошмаси, сочни бироз тўкилиши, чарчоқ, иситма, ҳолсизлик, уйқучанлик, бош оғриғи, увишиш ёки санчиқ ҳис қилиш, таъмни ўзгариши, бош айланиши, уйқусизлик, оёқлар шиши, қабзият, сувсизланиш, герпес, томоқ ва бурун яллиғланиши, кўкрак қафаси аъзолари инфекциялари, депрессия, кўзлар билан боғлиқ муаммо, веналарни яллиғланиши (тромбофлебит), ҳансираш, бурундан қон кетиши, йўтал, бурун битиши, ичакдан қон кетиши, жиғилдон қайнаши, кучли метеоризм, оғиз қуриши, терининг рангини ўзгариши, тирноқлар ўзгариши, бўғимлардаги, кўкракдаги ёки белдаги оғриқларни ва тана вазнини камайишини олади.
Агар Сизда ножўя самаралар юз берса, ўзшифокорингизга мурожаат қилинг. Бу шунингдек ушбу иловаварақада келтирилмаган ножўя самаралар учун ҳам тааллуқлидир.
- Дори воситасини қандай сақлаш керак
Препарат болалар олаолмайдиган, кўрмайдиган жойда сақлансин.
30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дори воситасини флаконда ва ёрлиғида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Ҳар қандай дори воситаларини оқава сувларга ёки чиқиндилар билан ташламанг. Керак бўлмаган дори воситасини йўқ қилиш бўйича саволлар билан фармацевтга мурожаат қилинг. Бу чоралар атроф муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Яроқлилик муддати: 2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Фақат рецепт бўйича берилади.