ПАЦИЕНТ УЧУН ИЛОВА-ВАРАҚА
Ушбу илова-варақани тўлиқ диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у пациент учун муҳим маълумот сақлайди.
Препарат рецептсиз берилади, бу айрим касалликларни шифокор иштирокисиз даволаш имконини беради. Лекин даволаш натижалари самарали бўлиши учун ГЕМОРОЛЬ® препаратини ушбу илова-варақада келтирилган кўрсатмалар ёки эҳтиёткорлик чораларига риоя қилган ҳолда қўллаш лозим. – Ушбу илова-варақани, зарурат бўлганида уни яна қайта ўқиб чиқиш учун сақлаб қўйинг. – Агар Сизга препарат ҳақида қўшимча маълумотлар керак бўлса шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. – Агар симптомлар бартараф этилмаса ёки кучайса, шифокорга мурожаат қилиш керак. |
ГЕМОРОЛЬ®
Суппозиторийлар
Таъсир этувчи моддалар:
Matricariae extractum spissum (3:1); экстрагент вода очищенная 50 мг;
Belladonnae radicis extractum spissum (4:1); экстргент: этанол 70% v/v 20 мг;
Extractum compositum spissum (4:1) ex: Cytisi scoparii herba,
Hippocastani cortice, Tormentillae rhizomate, Millefolii herba
эстрагент: этанол 40% v/v 80 мг;
Benzocainum 100 мг;
Ёрдамчи моддалар:
Глицерин (Е422) 150 мг;
Каттиқ ёғ 2 г гача.
Ўрам 12 шамча сақлайди.
Илова-варақанинг мазмуни
- ГЕМОРОЛЬ® препарати ўзи нима ва у қаедай мақсадларда қўлланилади.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини қўллашдан олдин.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини қандай қўллаш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини сақланиши.
- Бошқа маълумотлар.
- ГЕМОРОЛЬ® препарати ўзи нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади.
Гемороль бу геморрой учун характерли бўлган симптомларни даволаш учун қўлланадиган ректал суппозиторийдир.
Гемороль тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини сурункали яллиғланишида, тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини таъсирланишида ва ёриқларида қўлланилади.
Гемороль суппозиторийлари бензокаиннинг оғриқ қолдирувчи таъсири туфайли оғриқни бартараф этади. Препарат шунингдек маҳаллий буриштирувчи, яллиғланишга қарши ва спазмолитик таъсирга эга компонентлар сақлайди.
Препарат, келтирилган кўрсатмалар бўйича анъанавий қўллаш учун мўлжалланган ва унинг самарадорлиги узоқ давомида қўллашга ва тажрибага асосланган.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини қўллашдан олдин.
Препаратни қўллашдан аввал касалликни сабабларини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш керак.
Катта геморроидал тугунларда шамчани қиритгандан кейин босганда, шам эригунга қадар давом этадиган (тахминан 5-10 минут) оғриқ пайдо бўлиши мумкин
ГЕМОРОЛЬ® препаратини болаларда қўлланиши: хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик: ҳомиладорлик даврида аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даври: эмизикли аёлларда препаратнинг хавфсизлиги текширилмаган, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш: ГЕМОРОЛЬ® автотранспортни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини қандай қўллаш керак
Катталарга кечасига 1 шамчадан ректал юборилади, оғир ҳолатларда кунига 2-3 шамчадан буюрилади.
Шамчаларни оғриқ симптомлари йўқолгунича қўллаш мумкин, лекин 7 кундан ошмаслиги керак.
Шамчани плёнкадан чиқазиб олиш учун плёнкани шам учидан вертикал кесиб ва куч билан йиртиш керак.
ГЕМОРОЛЬ® препаратини тавсия қилингандан ортиқ ошадиган дозада қабул қилинганда
Препаратни тавсия қилингандан ортиқ дозада қабул қилинганида ёки кўрсатилган қўллаш усулига мос келмаган усул билан қабул қилинганда, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилиш керак.
- Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар
ГЕМОРОЛЬ® препаратини қўлланганда ножўя таъсирлар аниқланмаган, лекин улар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қичишиш ёки қизариш пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар юз берса ёки касаллик симптомлари зўрайган ҳолларида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
- ГЕМОРОЛЬ® препаратини сақлаш
Препаратни 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган ва улар кўрмайдиган жойда сақлансин.
Препаратни ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўллаш мумкин эмас.