ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕЛЬМИНТОКС
HELMINTOX
Препаратнинг савдо номи: Гельминтокс
Таъсир этувчи модда (ХПН): пирантел (pyrantel)
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 125 мг ва 250 мг
1 таблетканинг таркиби 125 мг 250 мг
Фаол модда:
Пирантел эмбонати 360,5 мг 721,0 мг
(пирантелга қайта ҳисобланганда) (125,0 мг) (250,0 мг)
Ёрдамчи моддалар:
Ўта желатинланган маккажўхори крахмали 19,95 мг 39,9 мг
Повидон 15,75 мг 31,5 мг
Натрий кроскарамеллозаси 16,8 мг 33,6 мг
Магний стеарати 7,00 мг 14,0 мг
Плёнка қобиқнинг таркиби:
СепифилмТМ 002 (гипромеллоза, 12,5 мг 25,0 мг
микрокристалл целлюлоза,
макрогол 8 стеарати, I тури)
СеписперсТМ АР3065 сариқ (пропиленгликоль, 8,3 мг 16,6 мг
титан диоксиди (Е 171), сариқ “шафақ”
бўёвчиси (Е 110)
сувсиз субстанциясига қайта ҳисобланганда 7,5 мг 15,0 мг
Таърифи: узунчоқ, сарғиш-тўқ сариқ рангли, бир томонида рискали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида лимон-сариқ рангли ядроси мавжуд.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антигельминт восита.
АТХ коди: Р02СС01
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Гельминтларга (гижжаларга) қарши препарат, унга сезгир бўлган гельминтларда нерв-мушак блокадасини чақиради ва шикастланган гижжаларни препарат таъсирида қўзғалишсиз ва миграциясини рағбатлантирмасдан, уларни ичакдан ҳайдаб чиқарилишини таъминлайди. Ичак бўшлиғида препаратга сезгир бўлган етилган ва етилмаган иккала жинсга мансуб гельминтларга қарши фаол. Острицалар (Enterobius vermicularis), аскаридалар (Ascaris lumbricoides), анкилостомалар (Ankylostoma duodenale ва Necator americanus) чақирган инвазияларда юқори самарали.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Тана вазнига 12,5 мг/кг бўлган бир марталик дозани қабул қилингандан кейин қон плазмасида пирантелнинг концентрацияси 1-3 соат давомида 0,05-0,13 мкг/мл ни ташкил қилади. Жигарда N-метил-1,3-пропадиамингача қисман метаболизмга учрайди. Ичак орқали чиқарилиши – тахминан 90% ўзгармаган ҳолда, 7% – буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда ёки метаболитлар кўринишида чиқарилади.
Қўлланилиши
Аскаридоз, энтеробиоз (острицаларни юқиши), анкилостомидозда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга қабул қилиш учун буюрилади.
Таблеткалар катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун мўлжалланган.
Гельминтоксни сутканинг ҳар қандай вақтида, олдиндан сурги воситаларни қабул қилмасдан қўллаш мумкин, наҳорга қабул қилиш шарт эмас.
Острицалар ва аскаридалар:
Энтеробиоз ва аскаридозни даволаш учун препаратни бир марта тавсия қилинган дозада буюрилади:
Одатдаги дозалаш – тана вазнига 12,5 мг/кг бир марта, яъни:
– 6 ёшдан ошган болалар: 10 кг тана вазнига 125 мг ли 1 таблетка, бир марта;
– тана вазни 75 кг дан кам бўлган катталарга: 250 мг дан 3 таблетка, бир марта;
– тана вазни 75 кг дан ортиқ бўлган катталарга: 250 мг дан 4 таблетка, бир марта буюрилади;
Қайта юқишини олдини олиш учун, препарат қабул қилишни 3 хафтадан кейин такрорлаш тавсия қилинади.
Анкилостомалар:
Эндемик ҳудудида, Necator americanus ни юқиши ҳолларида ёки Ankylostoma duodenale ни оғир даражали юқиши ҳолларида дозалаш икки-уч кун давомида кунига 25 мг/кг ни (бир ёки икки қабулга) ташкил қилади, яъни:
– болаларга: 10 кг тана вазнига 250 мг ҳар куни;
– тана вазни 75 кг дан кам бўлган катталарга: кунига 1,5 г;
– тана вазни 75 кг дан ортиқ бўлган катталарга: кунига 2 г буюрилади.
Эндемия ҳудудидан ташқарида Ankylostoma duodenale ни юқиши ҳолларида бир марта қабул қилишга 12,5 мг/кг дозада буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея ва иштаҳани йўқолиши (кўпинча бу симптомлар гижжаларни нобуд бўлиши билан боғлиқ) кам қайд қилинади;
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, экзантема.
“Жигар” трансаминазаларининг фаоллигини бироз қисқа муддатли ошиши;
Бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик ёки уйқусизлик, эшитишни бузилиши, галлюцинациялар, онгни хиралашиши, парастезиялар, гипертермия.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самараларнинг биронтаси оғирлашса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Пирантел ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; миастения; жигар етишмовчилиги; эмизиш даври.
6 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Левамизол, пиперазинни бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.
Плазмада теофиллиннинг концентрациясини оширади.
Махсус кўрсатмалар
Гельминтоксни буюришда махсус тайёргарлик ва парҳез талаб қилинмайди. Жигар касалликлари мавжуд бўлган ҳолларда шифокорни огоҳлантириш керак.
Ҳар қандай бошқа гельминтларга қарши препаратлар каби, Гельминтоксни буюришдан олдин хонани синчковлик билан тозалаш, болалар ўйинчоқларини ювиш, уйқудан олдин ва уйқудан кейин душ қабул қилиш ва ички кийимларни алмаштиришни ёдда тутиш керак. Даволаш кунлари ва препаратни қабул қилгандан кейин бир неча кун давомида чойшабларни иссиқ дазмол билан дазмоллаш мақсадга мувофиқдир.
Қайта юқишдан сақланиш мақсадида гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш керак: қўлларни ювиш, тирноқларни олиш ва тозалаш, чов соҳаси қичишига йўл қўймаслик, чойшаб ва ички кийимларни ҳар куни алмаштириш керак. Бир вақтда оиланинг ҳамма аъзоларини даволаш тавсия қилинади. Касалликни юқиши кўпинча ҳеч қандай симптомлар билан намоён бўлмаслиги мумкин.
Даволаш тугатилганидан кейин аҳлатни гельминт тухумларини борлигини текшириш юзасидан назорат текширишларини ўтказиш керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик вақтида агар она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратни она сутига кириши ҳақида маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида препаратни буюриш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни транспорт воситаларини ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳатто дозани яққол ошириб юборилиши ҳам жиддий интоксикацияни чақирмайди. Специфик антидоти йўқ. Меъдани ювиш ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Чиқарилиш шакли
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
250 мг дан 3 таблеткалар ёки 125 мг дан 6 таблетка ПВХ/алюмин фольга блистерда.
Бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.