📜 Инструкция по применению Гемате® П 250/500/1000
💊 Состав препарата Гемате® П 250/500/1000
✅ Применение препарата Гемате® П 250/500/1000
📅 Условия хранения Гемате® П 250/500/1000
⏳ Срок годности Гемате® П 250/500/1000

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМАТЕ® П 250/500/1000

HAEMATE® P 250/500/1000

Препаратнинг савдо номи: Гемате® П 250/500/1000

Таъсир этувчи модда (МНН): VIII (FVIII) одам қон ивиши омили 250/500/1000, фон Виллебранд омили (VWF) 600/1200/2400 ХБ.

Дори шакли: инъекция ва инфузия учун эритма тайёрлаш учун кукун ва эритувчи.

Таркиби:

фаол модда: VIII (FVIII) одам қон ивиши омили 250/500/1000 ТБ; фон Виллебранд омили (VWF) 600/1200/2400 ХБ,

ёрдамчи моддалар: одам альбумини, аминосирка кислотаси (глицин), натрий хлориди, натрий цитрати.

Натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси (оз миқдорда рН ни ушлаб туриш учун).

Эритувчи: инъекция учун сув 5/10/15 мл

Таърифи: ГЕМАТЕ® П 250/500/1000 инъекция/инфузия эритмани тайёрлаш учун тиниқ эритувчи билан комплектда оқ тоза кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик восита.

Фармакологик хусусиятлари

Фон Виллебранд омили

Haemate худди эндоген VWF каби хусусиятларни намоён этади.

FVIII ҳимоявий фукциясидан ташқари, VWF қон томирлари шикастланган жойда тромбоцитлар адгезиясини чақиради ва тромбоцитлар агрегациясида муҳим рол ўйнайди.

VWF ни қўллаш Виллебранд омили танқислигидан азият чекаётган пациентларда гемостаз бузилишини икки босқичда мувофиқлаштиришга имкон беради:

– VWF қон томирлари шикастланган жойда тромбоцитлар адгезиясига олиб келиб (чунки у томирлар субэндотелийси ва тромбоцитлар мембранаси билан боғланади) бирламчи гемостазни таъминлайди, бу қон кетиш вақтини қисқариши бунинг далили бўлаолади. Бу самара дарҳол юз беради ва маълумки, самара юқори молекуляр массали Виллебранд омили мультимерларини катта миқдорда мавжудлиги билан боғлиқ.

– VWF FVIII нинг ассоциацияланган танқислигини кечиккан мувофиқлаштирилишига олиб келади. VWF вена ичига юборилгандан сўнг эндоген FVIII билан боғланади (у пациентларда етарли миқдорда ишлаб чиқарилади), бу омилни барқарорлаштириб, тезда уни тезкор деградацияланишини олдини олади.

Шунинг учун тоза VWF ни юбориш (FVIII кам миқдорда сақланган VWF препарати) FVIII:С нинг нормал даражасини сақлайди, бирламчи инфузияни айрим тутилишидан кейинги иккиламчи самара сифатида ривожланади.

FVIII:С сақлаган VWF препаратини юбориш FVIII:С нинг нормал даражасини биринчи инфузиядан кейиноқ дарҳол тиклайди.

VIII омили

Haemate ҳудди эндоген FVIII каби хусусиятларни намоён этади.

FVIII/VWF комплекси ҳар хил физиологик функцияларга эга бўлган икки молекула (FVIII ва VWF) дан ташкил топган.

Гемофилияси бўлган пациентларга юборилгандан кейин FVIII қон айланиш тизимида VWF билан боғланади.

Фаоллаштирилган FVIII IX-омили учун кофактор сифатида таъсир этиб, X омилни фаоллашган X омилига айланишига олиб келади. Фаоллашган X омил протромбинни тромбинга айлантиради. Тромбин кейин фибриногенни фибринга айлантиради ва ундан тромб шаклланади. Гемофилия А жинс билан боғлиқ қон ивиш тизимининг наслий касаллиги бўлиб, унда FVIII даражаси камаяди ва натижада бўғим бўшлиқлари, мушаклар ва ички аъзоларга спонтан ёки жароҳат натижасида қон қуйилиши ривожланади. Ўринбосар терапияси натижасида плазмада FVIII концентрацияси кўтарилиб етишмовчиликни вақтинчалик мувофиқлаштиришни таъминлайди ва қон кетишларига бўлган тенденцияни камайтиради.

Фармакокинетикаси

Виллебранд омили

Haemate нинг фармакокинетик хусусиятлари Виллебранд хасталиги бўлган 28 нафар пациентда қон кетмаган пайтда баҳоланган [тип 1 n=10; тип 2А n=10; тип 2M n=1; тип 3 n=7]. VWF:RCo (икки камерали модель) нинг ўртача терминал ярим чиқарилиш даври 9,9 соат (диапазон: 2,8 дан 51,1 соатгача) ни ташкил қилди. Ўртача бошланғич ярим чиқарилиш даври 1,47 соат (диапазон: 0,28 соатдан 13,86 соатгача) ни ташкил этди. In vivo шароитида VWF:RCo фаоллигини тикланиш медианаси 1,9 (ХБ/дл)/(ХБ/кг) [диапазон 0,6 дан 4,5 (ХБ/дл)/(ХБ/кг)] ни ташкил этади. AUC медианаси 1664 ХБ/дл*соат (диапазон 142 дан 3846 ХБ/дл*соат), ушлаб туриш медианаси вақти 13,7 соат (диапазон 3,0 дан 44,6 соатгача), клиренс медианаси эса 4,8 мл/кг/соат (диапазон 2,08 дан 53,0 мл/кг/соат) ни ташкил этди.

VWF нинг плазмадаги максимал даражасига инъекциядан кейин таҳминан 50 минутдан сўнг эришилади. FVIII нинг максимал даражаси инъециядан кейин 1-1,5 соатдан сўнг кузатилади.

VIII омил

Вена ичига юборилгандан кейин плазмада аввал FVIII (FVIII:С) фаоллигини тезкор ошиши, сўнгра тезкор пасайиши, кейинчалик аста-секин фаолигини пасайиши кузатилади. Гемофилия А хасталиги бўлган пациентларда ўтказилган тадқиқот, ярим чиқарилиш даврининг ўртача кўрсаткичи 12,6 соат (диапазон 5,0 дан 27,7 соатгача) ни ташкил этишини кўрсатди. In vivo шароитда FVIII ни тикланиш медианаси 1,73 ХБ/дл ХБ/кг га (диапазон 0,5 дан 4,13 гача) ни ташкил этди. Бир тадқиқотда ўртача ушлаб туриш вақти 19,0 соатни (диапазон 14,8 дан 40,0 соатгача), эгри чизиқ остидаги майдон (AUC) медианаси – 36,1 (%*соат)/(ХБ/кг) (диапазони 14,8 дан 72,4) (%*соат)/(ХБ/кг ) ни, клиренс медианаси эса соатига 2,8 мл/кг) ни ташкил этди.

Қўлланилиши

Виллебранд касаллиги

Қон кетишлари ёки жарроҳлик пайтида қон йўқотилишини профилактикаси ёки даволаш учун, агар десмопрессин (DDAVP) билан монотерапия самарасиз бўлса ёки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.

Гемофилия А (VIII омилнинг ирсий етишмовчилиги)

Гемофилия А бўлган пациентларда қон кетишларини профилактикаси ва даволаш учун қўлланилади.

Препарат орттирилган FVIII танқислиги ёки FVIII га нисбатан антителаси бўлган пациентларни даволаш учун ҳам қўлланилиши мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Виллебранд касаллиги ва гемофилия А ни даволашни гемостаз бузилишларни даволаш бўйича тажрибаси бор мутахассис раҳбарлигида ўтказилиши керак.

Дозалаш

Виллебранд касаллиги

Умуман олганда 1 ХБ/кг дозадаги VWF:RСo қонда айланиб юрган VWF:RСo даражасини 0,02 ХБ/мл (2%) га оширади.

Қонда VWF:RСo>0,6 ХБ/мл (60%) ва FVIII:С>0,4 ХБ/мл (40%) даражаларига етказишга ҳаракат қилиш керак.

Одатда гемостазни таъминлаш учун тана вазни (ТВ) ҳисобида VWD (VWF:RCo) 40-80 ХБ/кг ва FVIII:С 20-40 ХБ/кг дозада юбориш тавсия этилади.

Ивиш омилининг адекват даражаларини қувватлаб туришда Виллебранд касаллигининг бошқа типларига қараганда юқорироқ дозаларни юборишни талаб этган ҳолларда, айниқса 3 типдаги Виллебранд касалиги бўлган пациентларда VWD 80 ХБ/кг бўлган бошланғич доза талаб этилиши мумкин.

Операцияларда ва оғир жароҳатларда қон кетишларини профилактикаси

Операция пайтида ва операциядан кейин ортиқча қон йўқотилишини олдини олиш учун препаратни юбориш операциядан 1 ёки 2 соат олдин бошланиши лозим.

Ҳар 12-24 соатда тегишли дозаларни юборишни такрорлаб туриш керак. Доза ва даволаш давомийлиги пациентнинг клиник ҳолати, қон кетишининг тури ва оғирлик даражаси, VWF:RСo ва FVIII:С нинг даражаларига боғлиқ.

Ўзида FVIII сақлаган VWD препаратидан фойдаланилганда даволовчи шификор узоқ вақт даволанганда FVIII:С нинг даражасини ҳаддан ташқари ошиб кетиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. 24-48 соатли даволашдан сўнг FVIII:С нинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада ошиб кетишига йўл қўймаслик учун, дозани камайтириш ёки препаратни юбориш орасидаги интервални чўзиш лозимлигини баҳолаб туриш керак.

Ёш болалар

Болаларга бериладиган доза тана вазнига қараб ҳисобланади, яъни бунда худди катталардагидек принципларга амал қилинади. Препаратни юбориш тез-тезлиги ҳар бир алоҳида ҳолатда клиник самарадорликка боғлиқ бўлиши керак.

Гемофилия А

Ўринбосар даволашнинг дозаси ва даволаш давомийлиги FVIII ни танқислик даражаси, локализацияси ва қон кетишининг жадаллиги ва пациентнинг клиник ҳолатига боғлиқ.

Юборилаётган FVIII нинг миқдори Халқаро Бирлик (ХБ) ларда ифодаланади ва у FVIII препаратлари учун ЖССТ стандартларига тўғри келади. FVIII нинг плазмадаги фаоллиги ё фоизда (плазмадаги нормал миқдорига нисбатан), ёки ХБ (VIII омилнинг плазмадаги миқдори учун халқаро стандартларига мувофиқ) да аниқланади.

FVIII нинг бир ХБ фаоллги 1 мл нормал одам плазмасида сақланадиган FVIII нинг миқдорига эквивалентдир.

Ўринбосар терапия

FVIII нинг керакли дозасини ҳисоблаш эмперик маълумотларга боғлиқ бўлиб, унга мувофиқ 1 ХБ FVIII ни тана вазнининг 1 кг га мувофиқ юборилиши FVIII фаоллигини плазмада нормал фаоллигидан (2 ХБ/дл) тахминан 2% га ошишига олиб келади. Талаб этилган доза қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Талаб қилинган бирлик=тана вазни (кг) х FVIII даражасини исталган ошиши [% ёки ХБ/дл] х 0,5.

Препаратнинг миқдори ва юборишлар сони ҳар доим ҳар бир алоҳида ҳолатда клиник самарадорликка боғлиқ бўлиши керак.

Кейинги қон кетишларда FVIII нинг фаоллиги (нормага нисбатан % ёки ХБ) тегишли давр давомида ушбу плазмадаги фаоллик даражасидан кам бўлмаслиги керак. Қон кетишларда ва операцияларда дозалашни аниқлаш учун қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мумкин:

Қон кетиш даражаси/Жарроҳлик операциясининг типи FVIII нинг талаб этилган даражаси

(% ёки ХБ/дл)

Юборишлар сони (соат)/

Даволаш давомийлиги (кун)

Қон кетиши    
Илк гемартроз, мушакларга қон қуйилиши ёки оғиз бўшлиғидан қон кетиши 20-40 Ҳар 12-24 соатда такрорлаш керак. Камида 1 кун, оғриқ ҳисси бўйича қон кетиши тўхтагунича ёки жароҳат битиб кетгунича

 

Кўпроқ намоён бўлган гемартроз, мушакларга қон қуйилиши ёки гематома 30-60 Инфузияларни 3-4 кун ёки ундан ортиы вақт давомида инфузияни ҳар 12-24 соатда то оғриқ синдроми ёки яққол беҳоллик йўқолгунича такрорлаш керак
Ҳаётга хавф солувчи қон кетишлари 60-100 Ҳаёт учун хавф йўқолгунича инфузияни ҳар 8-24 соатда такрорлаш керак
Операциялар    
Кичик, шу жумладан тиш олиш 30-60 Жароҳат битиб кетгунича ҳар 24 соатда, минимум 1 кун.
Катта 80-100 (жарроҳликдан олдин ва кейин) Жароҳат адекват битиб кетгунча инфузияни ҳар 8-24 соатда такрорлаш, сўнгра даволаш FVIII омили фаоллигини 30-60% (ХБ/дл)да ушлаб туриш мақсадида камида 7 кун давом эттирилади.

 

Профилактика

Оғир гемофилия А билан хасталанган пациентларда қон кетишларини узоқ муддатли профилактикаси учун одатда FVIII нинг тана вазнининг 1 кг га 20 дан 40 ХБ/дл гача бўлган дозалари 2-3 кун интервал билан юборилади. Айрим ҳолларда, айниқса ёш пациентларда қисқароқ интерваллар ва юқорироқ дозалар зарур бўлиши мумкин.

Даволаш пайтида юбориладиган дозани ва такрорий инфузиялар сонини мувофиқлаштириш учун FVIII даражасини вақти-вақти билан аниқлаб туриш тавсия қилинади. Йирик жарроҳлик аралашувларида, хусусан, қон ивишини (плазмада FVIII фаоллигини) тахлил қилиш йўли билан ўринбосар даволашни синчиков мониторинги беқиёс ўрин тутади. Айрим пациентлар FVIII билан терапияга ҳар хил жавоб беришлари мумкин ва улардан in vivo шароитда омилнинг ҳар хил даражаларига эришилиши ва ярим чиқарилиш даври ўзгариб туриши мумкин.

Пациентларда FVIII ингибиторларини аниқлаш учун текширишлар олиб бориш керак. “Эҳтиёткорлик чоралари ва Қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.

Илгари даволанмаган пациентлар

Илгари даволанмаган пациентларда Haemate нинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Болалар

Болаларда Haemate нинг дозаси юзасидан клиник тадқиқотларнинг маълумотлари йўқ.

Қўллаш усули

Вена ичига юбориш учун буюрилади.

Препаратни “Утилизация ва ишлатиш бўйича махсус кўрсатмалар” бўлимида кўрсатилганидек эритиш керак. Юборишдан олдин эритилган препарат хона ҳароратигача ёки тана ҳароратигача иситиш керак. Пациент учун қулай тезлик вена ичига аста-секин юбориш керак. Шприцга олинган препарат дарҳол ишлатиш керак.

Агар препаратнинг катта миқдорини юбориш зарур бўлса, уни инфузия ёрдамида бажариш мумкин. Бунинг учун эритилган препаратни вена ичига юбориш учун мўлжалланган тегишли системага киритинг.

Инъекция ёки инфузия тезлиги минутига 4 мл дан ошмаслиги керак. Пациентнинг тез авж олувчи реакциясини кузатиб туриш лозим. Агар Haemate ни юбориш билан боғлиқ реакция юз берса инфузия тезлигини камайтириш ёки пациентнинг клиник ҳолатига қараб, препаратни юбориш тўхтатиш керак (“Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллаш бўйича маҳсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги ножўя таъсирлар постмаркетинг текшириш натижаларига асосланган.

Хавфсизлик профили бўйича ҳисобот

Haemate билан даволашда катталар в ўсмирларда қуйидаги ножўя таъсирлар учраши мумкин:

Ўта юқори сезувчанлик ёки аллергик реакциялар, тромбоэмболия ва иситмалаш ҳолатлари. Булардан ташқари, пациентларда FVIII ва VWF ларга нисбатан ингибиторлар ҳосил бўлиши мумкин.

Ножўя реакцияларнинг рўйхати

Қуйидаги келтирилган жадвал аъзо ва тизимларни шикастланишини MedDRA бўйича таснифига тўғри келади.

Учраш тез-тезлиги қуйидаги белгилар бўйича баҳоланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан 1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); номаълум (мавжуд маълумотлар асосида қараб баҳолашнинг иложи йўқ).

Аъзолар ва аъзолар тизими шикастланишига мансуб классификация Ножўя реакция Учраш тез-тезлиги
Қон-томир ва лимфатик тизимларни бузилиши Гиперволемия

Гемолиз

Виллебранд омилига қарши ингибиторларни ҳосил бўлиши

 

VIII омилига нисбатан ингибиторларни ҳосил бўлиши

Номаълум

Номаълум

Жуда кам ҳолларда

 

Жуда кам ҳолларда

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакциялар Иситма Жуда кам ҳолларда
Иммун тизими томонидан бузилишлар Ўта юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар) Жуда кам ҳолларда
Қон томирлари томонидан бузилишилар Тромбозлар

Тромбоэмболия ҳолатлари

Жуда кам ҳолларда

Жуда кам ҳолларда

Баъзи ножўя таъсирларнинг таърифи

  • Қон ва лимфатик тизимлар томонидан

Катта ва тез-тез дозаларни қўллаш зарурати туғилганда ёки ингибиторлар ҳосил бўлганида, ёки операциядан олдин ва кейинги ҳолатларда қўшимча даволаш зарурати туғилганида ҳамма пациентларда гиперволемияни борлигини аниқлаш юзасидан тахлил ўтказиш керак. Бундан ташқари, қон гуруҳи А, В ва АВ қон гуруҳи бўлган пациентларда гемолиз ва/ёки гематокрит пасайиши мониторингини амалга ошириш керак.

  • Умумий ўзгаришлар ва юбориш жойдаги реакциялар

Жуда кам ҳолатда иситма кузатилади.

  • Иммун тизими томомнидан бузилишлар

Жуда кам ҳолатларда ўта сезувчанлик реакциялари ва аллергия реакциялари (улар ангионевротик шиш, юборилган жойда ачишиш, эт увишиши, қуйилишлар, тарқалган эшакеми, бош оғриғи, тошма, гипотензия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қўзғалиш, тахикардия, кўкракда сиқилиш хисси, қулоқни шанғиллаши, қусиш, хуштаксимон нафас олишни ўз ичига олади), оғир ҳолатларда кучайиб борувчи анафилактик реакциялар (шу қатори шок) ривожланиши мумкин.

Виллебранд касаллиги

  • Қон томир ва лифатик тизим томонидан бузилишлар

Виллебранд касаллиги, айниқса 3 типида жуда кам ҳолатларда пациентларда VWF га нисбатан нейтралловчи антителалар (ингибиторлар) пайдо бўлиши мумкин. Бундай ингибиторлар бўлишида ноадекват клиник жавоб кузатилиши мумкин. Бу антителолар преципитация қилувчиларга киради ва анафилактик реакциялар билан бирга ҳосил бўлиши мумкин. Шунинг учун анафилактик реакциялари бўлган пациентларда ингибиторлар борлигини аниқлаш керак.

Барча бундай ҳолларда гемофилияни даволайдиган махсус марказлар билан боғланиш керак.

  • Қон томирлари томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолатларда тромбоз/тромбоэмболия (шу жумладан ўпка эмболияси) хавфи пайдо бўлади.

VWF препаратини қабул қилган пациентлар плазмасида FVIII:C даражасини ошиш хавфи бор, бу эса тромбозларни юз бериш эҳтимолига олиб келади (4.4 бўлимига қаранг).

Гемофилия А

  • Қон томирлари айланиши ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Гемофилия А бўлган пациентларда жуда кам ҳолатда FVIII га нисбатан нейтралловчи антителалар (ингибиторлар) пайдо бўлиши мумкин. Бундай ингибиторлар бўлганида етарли клиник жавоб бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда гемофилияни даволайдиган махсус марказлар билан боғланиш керак.

Трансмиссив агентларнинг хавсизлиги тўғрисида “Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллаш бўйича махсус кўрсатмалар” бўлимига қаралсин.

Болалар

Учраш тезлиги, тури ва ножўя реакцияларнинг оғирлиги болаларда худди катталардагидек намоён бўлади.

Тахмин қилинаётган ножўя реакцияларнинг ҳисоботи

Тахмин қилинаётган ножўя реакцияларнинг ҳисоботи препарат рўйхатга олингандан кейин муҳимдир. Бу тиббий маҳсулотнинг фойда/хавф баланси мониторингини давом эттиришга имкон беради. Соғлиқни сақлаш мутахассислари юзага келган ҳар қандай ножўя реакциялар тўғрисида хабар беришлари керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

“Таркиби” бўлимида кўрсатилган фаол моддалар ёки қандайдир тўлдирувчиларга нисбатан ўта сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

VWF ва одам FVIII омилининг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ўрганилмаган.

Эҳтиёткорлик чоралари ва қўллаш бўйича алоҳида кўрсатмалар

Ўта юқори сезувчанлик

Аллергик типдаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик симптомлари пайдо бўлганида пациентларни зудлик билан тиббий маҳсулотдан фойдаланишни тўхтатишлари ва шифокор билан боғланишлари тўғрисида хабардор қилиш керак. Пациентларни сезувчанликнинг илк белгилари тошмалар, тарқалган эшакеми, кўкракда сиқилиш ҳисси, хуштаксимон нафас, гипотензия, анафилаксия тўғрисида ахборот бериш керак.

Шок ҳолатида стандарт терапияни амалга ошириш керак.

Haemate 1000 ХБ да 70 мг натрий сақлайди. Натрийни чеклайдиган пархезга амал қиладиган пациентлар препаратни олаётганда буни ҳисобга олишлари керак.

 

Виллебранд касаллиги

Айниқса маълум клиник ва лаборатор хавфи омиллари (масалан, операциядан олдинги даврда тромб ҳосил бўлишини профилактикасини йўқлиги, барвақт мобилизацияни йўқлиги, семизлик, доза ошиб кетганда, онкологик касалликларда) бўлган пациентларда тромбоз ва ўпка артериялари тромбоэмболияси ривожланиш хавфи бор. Шунинг учун хавф гуруҳига кирувчи пациентларни эрта тромбоз пайдо бўлиши мумкинлигини кузатиб туриши керак.

Мавжуд бўлган тавсияларга мувофиқ веноз тромбозлар ва тромбоэмболияларни профилактикасини ўтказиш керак.

VWF препаратини қўлаганда даволовчи шифокор узоқ вақт даволаш FVIII:С даражасини ҳаддан ташқари ошиб кетишига олиб келиши мумкинлигини эсда тутиши керак.

Ўзида FVIII сақлаган VWF препаратларни қабул қилаётган пациентларда FVIII:С даражасини, тромбозга олиб келиши мумкин бўлган ошиб кетишига йўл қўймаслик учун унинг мониторингини ўтказиш керак, тромбозга қарши тегишли чораларни ўтказиш керак.

Виллебранд касаллиги, айниқса 3 типида Виллебранд омилига қарши нейтралловчи антителалар (ингибиторлар) ҳосил бўлиши мумкин. Агар плазмада VWF:RCo фаоллигининг кутилган даражасига эришилмаса ёки адекват доза ёрдамида қон кетишини тўхтатиб бўлмаса, Виллебранд омили ингибиторларини борлигини аниқлаш юзасидан тахлил ўтказиш керак. Агар пациентда Виллебранд омили ингибиторлари даражаси даражаси юқори бўлса, терапия самарасиз бўлиши мумкин, бундай ҳолларда даволашнинг бошқа усуллари тўғрисида ўйлаш керак.

Гемофилия А

Ингибиторлар

FVIII га қарши нейтралловчи антителоларни (ингибиторларни) ҳосил бўлиши.

Гемофилия А бўлган пациентларни даволашнинг маълум бўлган асоратлари ҳисобланади. Бу ингибиторлар одатда FVIII нинг прокоагулянт фаоллигига қарши пайдо бўлган G гуруҳига кирувчи иммуноглобулинлар бўлиб, улар плазмада Бетезд (ЕБ) бирлигида 1 мл плазмада модификация усул ёрдамида аниқланади. Ингибиторларни ҳосил бўлиш хавфи FVIII таъсирига боғлиқ бўлиб, терапиянинг биринчи 20 кунларида максимал бўлади. Камдан-кам ҳолларда ингибиторлар даволашнинг 100 кунидан кейин ҳосил бўлиши мумкин.

Анамнезида ингибиторларни ҳосил бўлиш ҳоллари кузатилган 100 кундан ортиқ даволанган пациентларда FVIII нинг бир препаратидан бошқасига ўтилганда ингибиторни рецидиви (паст титр) ҳолатлари кузатилган. Шунинг учун барча пациентларни бошқа препаратга ўтиш оқибатида ингибиторларни ҳосил бўлиши мумкинлиги юзасидан синчков мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Умуман, одам VIII қон ивиш омили билан даволанаётган пациентларда клиник ва лаборатор тестлардан фойдаланилган ҳолда ингибиторларни ҳосил бўлишини синчиков мониторингини ўтказиш керак. Агар FVIII нинг плазмада кутилган фаоллик даражасига эришилмаса, ёки адекват дозада қон кетишини тўхтатиб бўлмаса, FVIII ингибиторларини борлиги юзасидан тахлил ўтказиш лозим. Ингибиторлар даражаси юқори бўлган пациентларда FVIII билан даволаш самарасиз бўлиши мумкин, бундай ҳолларда даволашнинг бошқа бошқа усуллари тўғрисида ўйлаш керак. Бундай пациентларни даволаш гемофилия А бўлган пациентларни ва FVIII ингибиторлари бўлган пациентларни олиб бориш тажрибасига эга бўлган шифокорлар томонидан амалга оширилиши керак. Шунингдек “Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг.

Вирус хавфсизлиги

Одам қони ёки плазмасидан тайёрланган дори воситаларини ишлатиш натижасида инфекцияни олдини олишга қаратилган стандарт чоралар донорларни танлаш, плазманинг ҳар бир порцияси ва партиясини инфекциянинг специфик маркерларига нисбатан скрининги, шунингдек вирусларни инактивация/йўқотиш мақсадида ишлаб чиқаришнинг самарали босқичларини киритишни ўз ичига олади. Шунга қарамай, одам қони ёки плазмасидан тайёрланган дори препаратларини ишлатилганда инфекцион агентларни юқиш эҳтимолини тўлиқ инкор қилиб бўлмайди. Бу айниқса номаълум ёки янги вируслар ва бошқа патогенларга тааллуқлидир.

Қўлланилаётган чоралар, ОИТВ, В ва С гепатити вируси каби қобиқли вируслар ва қобиқсиз А гепатити вирусига нисбатан самаралидир.

Бу чоралар парвовирус В19 каби қобиқсиз вирусларга нисбатан самараси чекланган қийматга эга.

Парвовирус В19 билан инфеция ҳомиладор аёллар учун (ҳомила ичи инфекцияси) ва иммун танқислиги бўлган ёки эритропоэзи кучайган шахслар (масалан, гемолитик анемияда) учун хавфли бўлиши мумкин.

Одам плазмасидан олинган FVIII/VWF препаратларини мунтазам қабул қилаётган пациентларга тегишли вакциналар (гепатит А ва В қарши) ни юборишни таклиф этиш керак.

Haemate ни ҳар бир юборилганда пациент ва препарат номери орасида алоқани таъминлаб туриши учун препаратнинг номи ва партиясининг номерини ёзиб қўйиш қатъий тавсия этилади.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш

Haemate учун ҳайвонларда репродукцияни ўргатиш юзасидан тадқиқот ўтказилмаган.

Виллебранд касаллиги

Виллебранд касаллиги бўлган ҳолларда вазият бошқача, чунки у аутосом равишда наслдан наслга ўтади. Аёллар эркакларга нисбатан, ҳайз кўриш, ҳомиладорлик, туғруқ вақтидаги қон йўқотилиши ва гинекологик касалликларни ривожланиши билан боғлиқ бўлган қўшимча хавф туфайли, касалликка кўпроқ чалинадилар. Постмаркетинг тадқиқотлар асосида қон кетишларини олдини олиш ёки даволаш учун Виллебранд омилини ўрин босарларини қўллашни тавсия этиш мумкин. Виллебранд омилининг ўринбосар терапияни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллашни ўрганиш бўйича клиник тадқиқотлар йўқ.

Гемофилия А

Аёлларда гемофилия А кам учрагани учун FVIII ни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси йўқ.

Демак, тўғридан-тўғри кўрсатмалар бўлганда FVIII/VWF ни ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Автомобилни ҳайдаш ва бошқа механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсири

Автомобил ҳайдаш ва бошқа механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсири кузатилмаган.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Haemate фаол ингредиентлар сифатида одам қон плазмасидан олинган ва плазманинг эндоген компонентлари каби таъсир этувчи FVIII ва VWF ни сақлайди. Ҳайвонларнинг ҳар хил турига Haemate бир марта юборилганда токсик таъсир келиб чиқмаган. Кўп марта юбориш юзасидан (сурункали токсиклик, концерогенлик ва мутагенлиги) клиника олди тадқиқотларини ҳайвонлардаги моделларда гетерологик одам оқсилига қарши антителаларни ҳосил бўлиши туфайли адекват ўтказиб бўлмайди.

Дозани ошириб юборилиши

FVIII ва VWF нинг дозани ошириб юборилиши симптомлари кузатилмаган. Бироқ хаддан ташқари юқори дозалар ишлатилганда, айниқса FVIII нинг юқори концентрацияларини сақлаган VWF препаратлари қўлланганда тромбозлар хавфини инкор этиб бўлмайди.

Номутаносиблик

Ушбу дори препарати “Таркиби” – Ёрдамчи моддалар бўлимида кўрсатилгандан ташқари бошқа препаралар ва эритувчилар билан аралаштирилмаслиги керак.

Ишлатиш ва утилизация қилиш бўйича махсус кўрсатмалар

Умумий йўриқномалар

  • Эритма тиниқ ёки бироз товланувчан бўлиши керак. Фильтрациядан/тортиб олинишидан кейин, юборишдан олдин эримаган заррачаларни борлиги ёки ранги ўзгаришини текшириш юзасидан эритилган препаратнинг ташқи кўринишини баҳолаш керак. Ҳатто эритиш бўйича йўриқнома аниқ бажарилган бўлса ҳам, баъзида эритмада майда бўлакчалар ёки заррачалар қолиши мумкин. Mix2Vial тизимининг таркибига кирувчи фильтр бундай бўлакчаларни тўлиқ ушлаб қолади. Фильтрация дозани ҳисоблашга таъсир этмайди. Лойқа эритмаларни ёки фильтрациядан кейин ўзида бўлакчалар ва заррачаларни сақлаган эритмаларни ишлатманг.
  • Эритиш ва препаратни тортиб олиш асептик шароитларда ўтказилади.

Эритиш:

Эритувчини хона ҳароратида ушлаб турил керак. Препарати ва эритувчиси бўлган флаконларнинг қопқоғини олиб ташлаш, резина тиқинларга антисептик эритма билан ишлов бериш ва Mix2Vial тизимли ўрамни очишдан олдин қуритиш керак.

1 1. Четини қайилтириб, Mix2Vial тизимли ўрамни очинг. Mix2Vial ни блистер ўрамдан чиқариб олманг.
2 2. Эритувчиси бўлган флаконни очмасдан силлиқ тоза юза устига қўйинг. Mix2Vial ни блистер ўрам билан бирга олинг ва адаптернинг ҳаво ранг четидаги стерженни босинг ва эритувчиси бўлган флаконнинг тиқинини тешинг.
3 3. Блистер ўрамни Mix2Vial тизимидан, четидан ушлаб ва вертикал ҳолатда юқорига тортиб, эҳтиёткорлик билан чиқариб олинг. Mix2Vial тизимни эмас, балки фақат блистер ўрамини олиб ташлаганинигизга ишонч ҳосил қилинг.
4 4. Препаратли флаконни силлиқ ва тоза юзага қўйинг. Mix2Vial системага бириккан эритувчили флаконни қайта ўгиринг ва адаптернинг тиниқ ранг четидаги стержинни босиб, препарати бўлган флакон тиқинини тешинг. Эритувчи автоматик равишда препарати бўлган флаконга оқиб тушади.
5 5. Бир қўлингиз билан препарати бўлган флакон томонидан Mix2Vial тизимини, бошқа қўл билан системани эритмаси бўлган флакон томонидан ушланг ва эҳтиёткорлик билан тизимни кўпик ортиқча ҳосил бўлишига йўл қўймай, бураб икки қисмга ажратинг.

Эритувчиси бўлган флаконни Mix2Vial тизимнинг мовий рангли адаптеридан ажратиб олинг.

6 6. Тиниқ рангли адаптерга маҳкамланган препарати бўлган флаконни, то препарат тўлиқ эриб кетгунча эҳтиётлик билан айлантиринг. Чайқатманг.
7 7. Стерил шприцга ҳаво тортинг.

Препарат сақланган флаконни вертикал ҳолда ушлаб, шприцни Mix2Vial нинг люэрли учлигига бириктиринг. Ҳавони препарат сақлаган флаконга юборинг.

Препаратни тортиб олиш ва ишлатиш

8 8. Шприц поршенини босиб, тизимни айлантиринг ва шприц поршенини секин тортиб, концентратни шприцга тортиб олинг.
9 9. Концентрат шприцга тортиб олингандан кейин, шприц поршенини маҳкам ушлаб туриб (шприц поршенини юзи пастга қаратиб сақлаган ҳолда) Mix2Vial адаптерини шприцдан ажратиб олинг.

Haemate инъекцияси учун пластик бир марта ишлатиладиган шприцни ишлатинг, чунки шиша шприцларнинг ҳамма юзалари шу турдаги эритмалар билан ўзаро таъсирга киришиши мумкин.

Эритмали шприцга қон тушишига йўл қўймаслик мақсадида эритмани вена ичига аста-секин юборинг (“Қўллаш усуллари ва дозалар” бўлимига қаранг).

Ишлатилмаган препарат ёки чиқиндиларни маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши керак.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрам

Моддали флакон:

250 ХБ: резина тиқинли (латекссиз), пластик дискли ва алюмин қопқоқли, рангсиз I турдаги (Евр.Фарм) найсимон шиша инъекция учун флаконлар.

500 ХБ ва 1000 ХБ: резина тиқинли (латекссиз), пластик дискли ва алюмин қопқоқли рангсиз II турдаги (Евр.Фарм) фасон шиша инъекция учун флаконлар.

Эритувчиси бўлган флаконлар (инъекция учун сув)

Резина тиқинли (латекссиз), пластик дискли ва алюмин қопқоқли, рангсиз ич томондан ишлов берилган юзали I турдаги (Евр.Фарм) найсимон шиша инъекция учун флаконлар.

20/20 фильтрли қон қуйиш тизими. 15 мкм (“Mix2Vial 20/20”) бириктирилган эритмани қўшиши учун қурилма полиэтилентерфталат/қоғоз, ламинация қилинган полиэтилендан қилинган блистер билан ўралган.

Иккиламчи ўрам

1 флакон лиофилизат билан, 1 флакон эритувчи билан, эритувчини қўшиш учун ўрнатилган фильтрли 1 қурилма, 2 та спиртли салфетка хамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Haemate +250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин. Контейнер картон ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Эритилгандан кейин хона ҳароратида (макс. +250С) препаратнинг физик-кимёвий барқарорлиги 48 соат давомида сақланиши кўрсатилган. Микробиологик нуқтаи назардан, Haemate ўзида консервантлар сақламагани туфайли, эритилган маҳсулот зудлик билан ишлатилиши керак. Агар зудлик билан юборилмаса, сақлаш муддати хона ҳароратида 8 сотдан ошмаслиги керак.

Препарат шприцга тортиб олинганидан сўнг дарҳол юборилиш керак.

Яроқлилик муддатини тугаш вақти ўрамда кўрсатилган.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.