📜 Инструкция по применению Гексорал® Табс Классик
💊 Состав препарата Гексорал® Табс Классик
✅ Применение препарата Гексорал® Табс Классик
📅 Условия хранения Гексорал® Табс Классик
⏳ Срок годности Гексорал® Табс Классик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕКСОРАЛ® ТАБС КЛАССИК

HEXORAL® TABS CLASSIC

 

Препаратнинг савдо номи: Гексорал® Табс Классик

Таъсир этувчи модда (ХПН): амилметакрезол+дихлорбензил спирти.

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар (апельсинли, лимонли, асал-лимонли, қорақарағатли).

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: амилметакрезол – 0,6 мг; 2,4-дихлорбензил спирти – 1,2 мг;

ёрдамчи моддалар: сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 21,0 мг, арпабодиён уруғининг мойи 2,53 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,32 мг, апельсин мойи 7,515 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,06 мг, пунца (Понсо 4R) бўёвчиси 0,05 мг, (апельсинли таблеткалар учун);

сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 21,0 мг, арпабодиён уруғининг мойи 2,53 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,32 мг, лимон мойи концентрати 7,70 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,05 мг (лимонли таблеткалар учун);

сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,25 мг, лимон мойи 1,25 мг, рибофлавин фосфат натрий бўёвчиси 0,025 мг, крахмал бўёвчиси 0,625 мг, пунца (Понсо 4R) бўёвчиси 0,015 мг, асал ароматизатори 7,50 мг (асал-лимонли таблеткалар учун);

сахароза 1618,0 мг, суюқ глюкоза 1038,0 мг, лимон кислотаси моногидрати 15,0 мг, дала ялпизи баргининг мойи 1,25 мг, қора (PN) ва пунца (Понсо 4R) бўёвчиларининг аралашмаси (1:0,7 нисбатида) 0,085 мг, қорақарағат ароматизатиори хушбўйи 6,25 мг (қорақарағатли таблеткалар учун).

Таърифи:

  • апельсинли: думалоқ, икки томони қабариқ, тўқ сариқ рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.
  • лимонли: думалоқ, икки томони қабариқ, сариқ рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.
  • асал-лимонли: думалоқ, икки томони қабариқ, жигаррангсимон-сариқдан жигарранг ранглигача бўлган, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.
  • қорақарағатли: думалоқ, икки томони қабариқ, бинафша рангли, ғадир-будир юзали таблеткалар. Бўялишининг бир хил бўлмаслигига, четларининг бироз нотекислигига ҳаво пуфакчаларининг бўлиши мумкин.

Фармакотерапевтик гурухи: антисептик восита.

АТХ коди: R02AA20

Фармакологик хусусиятлари

Препарат антисептик таъсир кўрсатади, in vitro граммусбат ва грамманфий микроорганизмларга нисбатан фаол, антимикотик таъсирга эга.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволашда қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: 1 таблеткадан хар 2-3 соатда шимилсин. Максимал суткалик доза – 8 таблетка. Таблеткаларни тўлиқ эригунича аста-секин шимиш керак. Даволаш курсининг давомийлиги 5-7 кун.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (оғиз бўшлиғида ачишиш хисси)

Қўллаш бўйича йўриқномада таърифланмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганда, препаратни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича шифокор билан маслахатлашиш керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • сахароза/изомальтоза етишмовчилиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозанинг кам сўрилиши;
  • болалар ёши (6 ёшгача).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа гуруҳ дори препаратлари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Кўрсатилган дозадан оширилмасин.

Препаратнинг таркибига кирувчи хар қандай компонентига индивидуал юқори сезувчанлик бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Агар касаллик симптомлари сақланиб қолса, оғирлашса ёки янгилари пайдо бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатилади ва шифокор билан маслахатлашилади.

Препарат сахароза сақлайди, қандли диабети билан азоб чекаетган пациентларда, шунингдек гипокалорияли пархезда бўлган шахсларда буни инобатга олиш зарур. Препарат қандли диабети бўлган пациентларга буюрилганида, 1 таблетка 0,20 ХБ сақлашини ҳисобга олиш керак.

Бола препаратни билмасдан ютиб юборса, дархол тиббий ёрдам кўрсатиш учун мурожаат қилиш зарур.

Агарда дори воситаси яроқсиз холга келган ёки яроқлилик муддати ўтган бўлса – уни оқава сувларга ёки кўчага ташламанг! Дори воситасини пакетчага жойланг ва ахлат контейнерига солинг. Бу чоралар атроф мухитни ҳимоялашга ёрдам беради!

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни, она учун даволашдан кутиладиган фойда, ҳомила бола учун кузатилиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган холатдагина, шифокорнинг назорати остида қўллаш мумкин.

Автомобилни бошқариш ва мураккаб механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланиш қобилятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун таблеткалар (апельсинли, лимонли, асал-лимонли, қорақарағатли).

4 таблетка алюмин стрипда; 2, 3 ёки 4 стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

8 таблеткадан АЛ/ПВХ блистерда; 2 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналарпдан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.