ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЕМ АП
HAEM UP
Препаратнинг савдо номи: Гем Ап
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): темир фумарати, фолат кислотаси, мис сульфати, марганец сульфати
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
темир фумарати Б.Ф. 200,0 мг;
фолат кислотаси Б.Ф. 1,5 мг;
мис сульфати АҚШ Ф. 2,5 мг;
марганец сульфати АҚШ Ф. 2,5 мг;
ёрдамчи моддалар: пахта мойи, соя лецитини, асалари муми, метилпарабен, пропилпарабен, бутилизация қилинган гидроксианизол, бутилизация қилинган гидрокситолуен, қалампир ялпиз мойи, суюқ парафин.
Желатин капсуласининг таркиби: желатин, сорбитол (70% эритма), глицерин, метилпарабен, пропилпарабен, темир III оксиди (код-Е 172), зангори бриллиант бўёвчиси (код-Е-133), ванилин, тозаланган сув.
Таърифи: ялпиз ҳидли жигарранг мойли суспензия билан тўлдирилган кофе тусли жигарранг рангли юмшоқ, желатин капсула.
Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.
АТХ коди: В03AD02.
Фармакологик хусусиятлари
Гем Ап – мажмуавий антианемик препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан ифодаланади.
Препаратнинг таркибига кирувчи темир фумарати организмда темир танқислигини тўлдиради. Темир гемоглобин, миоглобин ва қатор ферментларнинг таркибига киради. Гемнинг структур компоненти бўлиб, эритропоэзда иштирок этади. Кислородни қайтувчан боғлаб олади ва оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида иштирок этади. Темир тузлари кўринишида қўлланганида организмда унинг танқислигини тез тўлиши кузатилади, бу анемиянинг клиник (ҳолсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, оғриқ ва терини қуриши) ва лаборатория кўрсаткичларини аста-секин регрессиясига олиб келади.
Фолат кислотаси эритроцитларни ҳосил бўлиши ва етилишида иштирок этади. Фолат кислотаси мегалобластларни нормал етилиши ва нормобластларни ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар, нуклеин кислоталари, пуринлар ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорликда организмни тератоген омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилади, болаларда туғма нуқсонлар фоизини пасайтиради.
Мис скелетни нормал шаклланиши ва тўқималар регенерацияси учун зарур, баъзи гормонлар, шу жумладан инсулиннинг таркибига киради. Мис сульфати кичик дозаларда эритропоэзни кучайтиради.
Марганец танқислиги суякларни деминерализациясига, скелет ва тоғайларни нотўғри ўсишига олиб келиши мумкин, остеопорозлар ва остеоартритда керак.
Препарат қонда темирнинг нормал даражасини тиклаш ва бир маромда сақлаб туришга ёрдам беради. Организмда темир ва фолат кислотаси танқислигида кузатилиши мумкин бўлган анемия (шу жумладан, ҳомиладорликда), ҳомилани тушиши, муддатдан олдинги туғруқ ва боланинг ақлий ривожланишини бузилишини олдини олади.
Гем Ап капсулаларининг фаол компонентлари асосан йўғон ичакнинг юқориги қисмидан уларни сўрилишини таъминлайдиган махсус нейтрал қобиқда бўлади. Меъданинг шиллиқ қаватига маҳаллий қитиқловчи таъсирини йўқлиги, меъда-ичак йўллари томонидан препаратни яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганидан кейин темир меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Темир плазманинг трансферринлари билан деярли тўлиқ боғланади ва гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидаза, каталаза ва пероксидазаларни ҳосил бўлиши жараёнига киришади ёки организмнинг тўқималарида ферритин кўринишида тўпланади. Темир танқислиги даражаси ва тизимли қон оқимига сўрилган темирнинг миқдори орасида корреляция мавжуд (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, сўрилиши шунчалик яхши бўлади).
Фолат кислотаси асосан меъда-ичак йўллари юқори қисмларида (ўн икки бармоқли ичак) сўрилади. Фолат кислотанинг плазма оқсиллари билан боғланиши 64% ни ташкил қилади, биотрансформацияси жигарда юз беради.
Ичакда сўрилганидан сўнг, мис ва марганец қонда асосан плазма протеинлари билан ташилади.
Препаратнинг компонентлари меъда-ичак йўллари, шунингдек буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши
- Организмда ўткир ва сурункали қон йўқотилиши (шу жумладан бачадондан қон кетиши, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, қовуқдан қон кетиши, геморроидал тугунлардан қон кетиши ва доимий донорлик) фонида, шунингдек сурункали алкоголизм фонида организмдан темирни ҳаддан ташқари йўқотилиши билан боғлиқ бўлган, яққол темир танқислиги (темир танқислиги анемияси) ва яширин темир танқислиги (анемиясиз) анемиясини олдини олиш ва даволаш; тиришишларга қарши воситалар ва перорал контрацептивларни қабул қилганда; катталар ва болаларда инфекцион касалликларда, ўсмаларда организмни қаршилиги пасайганида; болалар ва ўсмирлик ёшидаги фаол ўсиш даврида, катталарда (вегетариан пархезга риоя қилувчи шахсларда ва кекса ёшида) темир, фолат кислотаси ва микроэлементларга бўлган эҳтиёж юқори бўлганида; чала туғилган болаларда; меъда-ичак йўлларида темирни сўрилиши бузилганида; иштаха бўлмаганида, сифатсиз ва мувозанатланмаган овқатланишда, ҳолсизликда; ўтказилган инфекцион касалликлардан, жарроҳлик аралашувларидан кейин, меъдани резекциясидан кейин, гижжалар инвазиясида;
- темир ва фолат кислотасини биргаликдаги танқислиги билан чақирилган анемияни олдини олиш ва даволаш;
- ҳомиладорлик фонида, туғруқдан кейинги давр ва лактация даврида ривожланадиган анемияни олдини олиш ва даволаш;
- жарроҳлик аралашувларга тайёргарликда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Клиник жихатдан яққол темир танқислигида.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препарат 1 капсуладан суткада 1-2 марта, қонда гемоглобиннинг даражаси нормал бўлгунигача буюрилади. Шундан сўнг организмда темирнинг заҳирасини тиклаш учун препаратни қабул қилиш бир неча ой давомида давом эттирилиши керак. Клиник жиҳатдан яққол темир танқислиги бўлганида, гемоглобинни нормал даражасига даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ойдан кейин эришилади.
Ҳомиладорликда суткада 1 капсуладан бутун ҳомиладорлик даври давомида қабул қилиш тавсия этилади. Темир танқислигини олдини олиш ва яширин темир танқислигини даволаш учун препарат суткада 1 капсуладан буюрилади. Капсулаларни овқат вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол, бутун ҳолда ютиб қабул қилиш тавсия этилади.
Суткалик дозани бир марта ёки бир неча марта қабул қилиш мумкин.
Гем Ап нинг сўрилишини пасайишидан сақланиш учун қора чой, кофе, сут билан ичиш, шунингдек сут маҳсулотлари, хом сут билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ножўя таъсирлари
Кам ҳолларда (одатда темир ва препаратнинг бошқа компонентларига шахсий сезувчанликда ривожланадиган) – терини қизариши, кўнгил айниши, иштаҳани анорексиягача пасайиши, қабзият, кам ҳолларда диарея, эпигастрал соҳада оғриқ, ичак санчиғи, хиқичоқ тутиш. Шунингдек яра касаллиги, энтерит, ярали колитни зўрайиши кузатилиши мумкин.
Даволаш
Ножўя самаралари яққол бўлмаганида (диспептик бузилишлар) дозасини пасайтириш мақсадга мувофиқ; шунингдек уни темирнинг бошқа тузини сақловчи препаратга ўзгартириш мумкин. ножўя самаралари яққол кузатилганида препаратни қабул қилиш тўхтатилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- темир танқислиги (апластик ва гемолитик анемия, В12 витамини танқислиги билан чақирилган мегалобласт анемия) билан боғлиқ бўлмаган анемиялар;
- организмда темирнинг миқдорини ошиши (гемосидероз, гемохроматоз);
- темирнинг утилизацияси механизмларини бузилиши (қўрғошин билан заҳарланиш оқибатидаги анемия);
- темир ва препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Алюминий, магний, кальций сақловчи антацид воситалар, шунингдек холестерамин сақловчи препаратлар билан Гем Ап препарати бир вақтда қўлланганида, меъда-ичак йўлларидан темирни сўрилиши камаяди.
Тетрациклин, шунингдек пенициллин гуруҳи антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида, темир ва антибиотикларнинг сўрилишини камайтирадиган комплекс бирикмалар ҳосил бўлади.
Глюкокортикоидлар билан бир вақтда қўлланганида Гем Ап препарати эритропоэзни рағбатланишини кучайтириши мумкин.
Аскорбин кислотаси билан бир вақтда қўлланганида темирни сўрилиши яхшиланади.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни жигарнинг сурункали касалликлари, алкоголли циррози ва меъда ости безини етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Препаратни қабул қилишда аҳлатни тўқ рангга бўялиши кузатилади, бу сўрилмаган темирни чиқарилиши билан боғлиқ.
Ҳомиладорлик ва лактация
Организмда темир танқислиги аниқланганида ҳомиладорлик ва лактация даврида Гем Ап препаратини қўллаш асосли ва хавфсиз ҳисобланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида темир танқислигини олдини олиш мақсадида узоқ вақт қабул қилинганида, темир препаратларини клиник ёки эпидемиологик токсик, канцероген ёки мутаген ҳусусиятлари аниқланмаган.
Автомобилни бошқариш, машина ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Гем Ап препарати автомобилни бошқариш ёки машина ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини бевосита бузиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўллаш мумкин эмас.
Дозани ошириб юборилиши
Ҳозирги вақтгача Гем Ап препарати қабул қилинганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари ёки интоксикация белгилари таърифланмаган. Тавсия этилган дозасига риоя қилинганида дозасини ошириб юборилиш симптомлари кузатилмайди. Дозаси ошириб юборилганида (тасодифан ёки атайлаб) қуйидаги симптомлар:
– қорин оғриғи, диарея, қусиш (шу жумладан қонли), бош айланиши, кейинчалик цианоз ривожланиши мумкин бўлган ҳолсизлик, онгни бузилиши, гипервентиляция кузатилиши мумкин.
Даволаш
Шифохонагача бўлган босқич – дозаси аҳамиятсиз даражада ошириб юборилганида – меъдани ювиш буюрилади ва кейинчалик сут, хом тухум қабул қилиш ва сут маҳсулотларига бой пархезни буюрилади.
Даволаш муассасаларида – махсус даволаш ўтказилгунича – сут, хом тухум истеъмол қилиш буюрилади.
Махсус даволаш дефероксаминни (десфераль) ичга ва парентерал буюриш билан ўтказилади. Ўткир заҳарланишларда ҳали меъда-ичак йўлларидан сўрилмаган темирни боғлаш учун, 5-10 г дефероксамин 10-20 ампула ичидагисини ичимлик сувида эритиш йўли билан ичишгач берилади. Сўрилган темирни йўқотиш учун дефераксамин 1-2 г дан ҳар 3-12 соатда мушак ичига юборилади. Шок ривожланиши билан кечувчи оғир ҳолларда 1 г дозадаги препаратни вена ичига томчилаб юбориш амалга оширилади ва симптомамик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
30 капсуладан шиша флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича