ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА
ГЕЛИК
GELLIC
Махсулотнинг савдо номи: Гелик
Дори шакли: қинни намловчи гель
Таркиби:
1,0 г гель қуйидагиларни сақлайди:
23,0 мг гидроксиэтилцеллюлоза, 100,0 мг глицерин, 0,1 мг хлоргексидин дигидрохлориди, 876,9 мг инъекция учун сув.
Таърифи: рангсиз, тиниқ, сувда эрувчан қин гели
Фармакологик хусусиятлари
Гелик рангсиз, тиниқ, гидроксиэтилцеллюлоза асосидаги сувда эрувчан қин гели бўлиб, қин деворларида бир хил тақсимланганида намловчи ва мойловчи таъсир кўрсатиб табиий шиллиқнинг ўрнини босади. Геликни шиллиқ қавати томонидан яхши ўзлаштирилади, ёғларни сақламайди ва латекс билан мутаносиб. Гелнинг сифатлилиги кимёвий ва бактериологик назоратни ўтказилиши билан кафолатланади.
Қўлланилиши
Кин секретининг таркиби бузилган ёки унинг ҳосил бўлиш мидори камайган ҳолатлар. Бу менопауза вақтида, бачадон ва тухумдонлардаги турли операциялардан кейин юз бериши мумкин, ёш аёллар бу муаммо билан стресс ҳолатларда (вагинизм) тўқнашиши мумкин. Барча юқорида санаб ўтилганлар қиннинг шиллиқ қаватини қуруқлиги пайдо бўлишига, унда микроёриқларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу дискомфорт, ачишиш ҳиссини, жинсий алоқани қинга киришнинг қийинлашуви, кучланиш, нохуш оғриқ ҳислари кўринишидаги бузилишини чақиради. Айрим ҳолларда Геликни инструментларни қинга киритиш билан боғлиқ гинекологик аралашувларни ўтказишда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Қўллаш усули ва дозалари
Жинсий алоқани амалга оширишдан олдин Геликнинг озгина миқдори қиннинг оғзига қўйилади. Қиннинг қуруқлиги билан курашиш учун дозаси ва қўллашнинг тез-тезлиги аёл томонидан шахсий аниқланади.
Ножўя таъсирлари
Гелик жуда яхши мойловчи хусусиятга эга бўлиб яхши ўзлаштирилади; қиннинг шиллиқ қаватига ва жинсий олатга салбий таъсир кўрсатмайди.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гелик нейтрал ва сувда эрийдиган моддалар билан яхши мос тушади; бу моддаларни қиннинг шиллиқ қаватига етказиб бериш ва тақсимлаш учун асос бўлиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Гелик ҳомилага қарши восита эмас, презерватив билан ишлатилиши мумкин, осон ювилади, доғ қолдирмайди.
Махсулот болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
Гигиеник бир марталик тюбик 6,5 мл х 5; 20 г дан кўп марталик ишлатиладиган тубаларда,
50 г дан кўп марталик ишлатиладиган тубаларда
Сақлаш шароити
Хона ҳароратида сақлансин.
Яроқлилик муддати
60 ой.