📜 Инструкция по применению ГЕКСОРАЛ® аэрозоль
💊 Состав препарата ГЕКСОРАЛ® аэрозоль
✅ Применение препарата ГЕКСОРАЛ® аэрозоль
📅 Условия хранения ГЕКСОРАЛ® аэрозоль
⏳ Срок годности ГЕКСОРАЛ® аэрозоль

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕКСОРАЛ®

HEXORAL

 

Препаратнинг савдо номи: ГЕКСОРАЛ®

Таъсир этувчи модда (ХПН): гексэтидин

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун аэрозоль

Таркиби

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гексэтидин – 2,0 мг;

ёрдамчи моддалар: полисорбат 80, лимон кислотаси моногидрати, натрий сахаринати, левоментол, эвкалипт хивичсимон барглари мойи, натрий кальций эдетати, 96% ли этанол, натрий гидроксиди, тозаланган сув, азот.

Таърифи: тиниқ, рангсиз, ялпиз ҳидли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик восита.

АТХ коди: А01АВ12.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

ГЕКСОРАЛ® препаратининг микробларга қарши таъсири бактерияларнинг метаболизмини оксидланиш реакцияларини сусайтириши билан боғлиқ (тиамин антагонисти). Препарат антибактериал ва замбуруғларга қарши таъсир, хусусан граммусбат бактериялар ва Candida оиласи замбуруғларига нисбатан кенг таъсир доирасига эга, аммо ГЕКСОРАЛ® препарати, масалан Pseudomonas aeruginosa ёки Proteus spp. чақирган инфекцияларни даволашда ҳам самара кўрсатиши мумкин. 100 мг/мл концентрацияда препарат бактерияларнинг кўпчилик штаммларини сусайтиради. Чидамлиликни ривожланиши кузатилмаган. Гексэтидин шиллиқ қаватга кучсиз оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Гексэтидин шиллиқ қаватга яхши ёпишади (адгезия) ва деярли сўрилмайди.

Фаол модда бир марта қўлланганидан кейин унинг қолдиқлари милкларнинг шиллиқ қаватида 65 соат давомида аниқланади. Тиш карашида фаол концентрациялар қўлланганидан кейин 10-14 соат давомида сақланади.

Қўлланилиши

Симптоматик восита сифатида.

  • Оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ инфекцион яллиғланиш касалликларида симптоматик даволаш:
  • тонзиллит, ангина (шу жумладан Плаут-Винцент ангинаси ёнбош валиклар ангинаси), фарингит, гингвит, стоматит, глоссит, парадонтоз;
  • замбуруғли касалликлар
  • Жароҳатларда оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ хирургик аралашувларданаввал ёки кейин ва жароҳатларда инфекцион асоратларни олдини олиш, шу жумладан тишлар олинганидан кейин альвеолаларни инфекцияланиши олдини олиш.
  • Оғиз бўшлиғи гигиенаси, шунингдек оғиздаги ёқимсиз ҳидни бартараф қилиш учун.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланилади.

3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: препаратни тиббий ходим билан маслаҳатлашган кейин қўллаш мумкин.

Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: шикастланган соҳани нафасни тутиб туриб ишлов берилади, 1-2 секунд давомида суткада 2 марта пуркалади.

Гексэтидин шиллиқ қаватга ёпишади ва шу туфайли турғун самара беради. Шу сабабли препаратни овқатдан кейин қўллаш керак.

Юбориш бўйича умумий тавсиялар

Препарат оғиз бўшлиғи ёки томоққа пуркалади. Аэрозоль ёрдамида шикастланган соҳаларга енгил ва тез ишлов бериш мумкин. Қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак:

  • аэрозоль баллонга пуркагич–учлик ўрнатилади;
  • пуркагич-учлик оғиз бўшлиғи ёки томоқнинг шикастланган соҳасига йўналтирилади;
  • препаратни юбориш вақтида, флаконни доимо расмда кўрсатилган каби вертикал ҳолатда ушлаб туриш керак;
  • пуркагич-учликнинг бошчасини 1-2 секунд давомида босиб, зарур миқдордаги препарат юборилади, аэрозолни юборишда нафас олинмасин.

Даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Дори препаратининг рўйхатдан ўтказилгандан кейин қўлланганда аниқланган ножўя реакциялар қуйидаги шаклда таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга асосланиб келиб чиқиши тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан эшакеми), ангионевротик шиш.

Нерв тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: агевзия, дисгевзия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар. Кам ҳолларда: йўтал, ўта юқори сезувчанлик реакцияларини пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳансираш.

Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: оғиз қуриши, дисфагия, кўнгил айниши, сўлак безларини катталашиши, қусиш.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар. Жуда кам ҳолларда: юбориш жойида реакциялар (шу жумладан оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватида таъсирланиш, ачишиш ҳисси, оғиз бўшлиғи парестезияси, тил рангини ўзгариши, тишларни рангини ўзгариши, яллиғланиши, пуфакчалар шаклланиши ва яраланиши).

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар чуқурлашса ёки Сиз бошқа ножўя самараларни сезсангиз, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонетларига юқори сезувчанлик;
  • оғиз бўшлиғини шиллиқ қаватида эрозив-десквамоз шикастланишлари;
  • 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Махсус кўрсатмалар йўқ.

Аэрозоль қўлланганида уни назорат қилиб бўлмайдиган даражада ютиб юборилганидан хавф туғилмайдиган ёки оғизда ёт жисмга (пуркагичга) қаршилик кўрсатмайдиган, шунингдек препарат пуркалганда нафасни ушлаб тура оладиган ёшдан бошлаб болаларга қўллаш мумкин.

Этанол таркиби препаратда 5,15% ни ташкил қилади. Препаратни битта дозаси 20,3 мг этанол сақлайди (абсолют спиртга қайта ҳисобланганда).

Аэрозоль баллон ичидагиси босим остида бўлади. Агар хаттоки баллон бўш бўлса ҳам, очилмасин, тешилмасин ва сиқилмасин.

Агар дори воситасини яроқсиз ҳолатга келса ёки яроқлилик  муддати тугаган бўлса, уни оқар сувга оқизманг ва кўчага ташламанг!

Дори воситасини пакетга жойлаштиринг ва аҳлат контейнерига солинг. Ушбу чоралар, атроф муҳитни ҳимоя қилиш учун ёрдам беради!

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

“ГЕКСОРАЛ®” препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида нохуш самараси ҳақида бирон-бир хабарлар йўқ. Шунга қарамасдан, “ГЕКСОРАЛ®” препаратини ҳомиладор ва эмизувчи аёлларга буюришдан олдин шифокор препаратни йўлдош орқали ва она сутига кириши ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, даволашнинг фойда ва хавфини синчиклаб баҳолаш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири

Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль “ГЕКСОРАЛ®” дори препарати транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал хавфли турдаги фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Гексэтидинни дори препаратини қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ қўлланганда токсик таъсирини кўрсатишини эҳтимоли кам.

Этанол сақловчи препаратни катта миқдорини ютиб юбориш алкоголли интоксикация белгилари/симптомлари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Дозани ошириб юборилишини ҳар қандай ҳолатлари бўлса, тезда шифокор билан маслахатлашинг. Алкоголли интоксикациядаги каби, даволаш симптоматик. Ортиқча дозани ютиб юборгандан кейин 2 соат давомида меъдани ювиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Маҳаллий қўллаш учун 0,2% ли аэрозоль.

40 мл дан препарат ичи лак билан қопланган алюмин аэрозоль баллонда. 1 аэрозоль баллондан пурковчи-учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Аэрозоль баллон ичидагисини биринчи қўллашдан кейин 6 ой давомида қўллаш мумкин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.