📜 Инструкция по применению Гемофер® пролонгатум
💊 Состав препарата Гемофер® пролонгатум
✅ Применение препарата Гемофер® пролонгатум
📅 Условия хранения Гемофер® пролонгатум
⏳ Срок годности Гемофер® пролонгатум

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМОФЕР® ПРОЛОНГАТУМ

HEMOFER® PROLONGATUM

 

Препаратнинг савдо номи: Гемофер® пролонгатум .

Таъсир этувчи модда (ХПН): темир сульфати.

Дори шакли: таъсири узайтирилган таблеткалар.

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган таъсири узайтирилган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 105 мг темир ионларига (II) (Fe +2) эквивалент бўлган 325 мг қуруқ темир сульфати

ёрдамчи моддалар: 11,1 мг лактоза моногидрати, 32,5 мг аммоний метакрилат сополимери (Eudragit RS PO), 7,6 мг тальк, 3,8 мг магний стеарати

қобиғининг таркиби: 145,96 мг сахароза, 63,48 мг тальк, 8,74 мг араб камеди, 134 мг желатин, 0,48 мг қизил кошенил (Е 124).

Таърифи: икки томони қаdариқ, диск шаклидаги қизил рангли, оқиш ядроли, юзаси силлиқ, ҳолли киритмаларсиз бўлган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал қўллаш учун икки валентли темир препарати.

АТХ коди: B03AA07

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Темир гемоглобин, миоглобин ва ҳужайрадаги оксидланиш жараёнларида иштирок этувчи темир-порфирин ферментларининг (цитохромлар, каталаза, пероксидоза) синтези учун зарур модда ҳисобланади. Темирнинг бир қисми бевосита гемоглобин синтези учун сарфланади, қолган қисми эса организмда ферритин ва гемосидерин шаклида асосан жигар ва талоқда заҳира сифатида тўпланади.

Фармакодинамик самаралари

Темирга бўлган суткалик эҳтиёж чақлоқлар ва 9 ёшдан кичик болалар учун 10-15 мг, ўсмир ёшдаги қизлар ва аёллар учун 16-19 мг, ёши ва жисмоний фаоллигига кўра (ҳомиладорлик даврида – 26 мг ва эмизиш вақтида – 20 мг га ошади), ўғил болалар ва эркаклар учун – 14 -15 мгни ташкил қилади.

Темир танқислиги анемияси қуйидагиларни натижасида пайдо бўлиши мумкин:

  • кўп қон йўқотилиши (масалан, қон кетиши, ҳайзда кўп миқдорда қон кетиши)
  • темирни меъда-ичак йўлларидан ўзлаштирилишини бузилиши (масалан, меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши, диарея, қусиш);
  • овқат рационида темир миқдори етарли даражада бўлмаганида (сабзавот, мевалар ва гўшт миқдори кам бўлган мувозанатланмаган озиқланиш);
  • темирга юқори эҳтиёж бўлганда: ҳомиладорлик (темир препаратларини фолат кислотаси билан мажмуавий қўллаш тавсия қилинади), эмизиш, болалар ва ўсмирларда жадал ўсиш даври.

Таъсири узайтирилган таблеткани меъда-ичак йўлларидан ўтиш жараёнида темир ажралиб чиқади. Препаратнинг дори шакли темир ионларини (II) аста-секин бир текисда ажралиб чиқишини ва сўрилишини таъминлайди ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватининг таъсирланишини ривожланиш хавфини камайтиради.

 

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Темир заҳиралари жигарда, талоқда ва суяк кўмигида камайганида ёки эритропоэз кучайганида уни сщрилиши ошади. Қон зардобида темирнинг концентрацияси юқори бўлганида уни сўрилиши камаяди. Темир танқислиги бўлган шахсларда уни сўрилиши танқислигига пропорционал даражада бўлиб 10-30% ни ташкил қилади. Организмда темир танқислиги бўлмаганида истеъмол қилинган темирнинг тахминан 5-10% сўрилади. Темирни сўрилиши асосан ўн икки бармоқ ичакда ва ингичка ичакнинг юқори бўлимларида юз беради.

Тақсимланиши ва метаболизми

Фақат икки валентли темир (Fe2+) ингичка ичак шиллиқ қаватининг энтероцитларга кириш қобилиятига эга ва у ерда ташувчи-оқсил-трансферрин билан боғланади ва шундай қилиб ташилувчи темирнинг ўзагини шакллантиради. Ташилувчи темир организмнинг эҳтиёжига кўра  темир-трансферрин мажмуаси шаклида заҳирадаги темир ўзагига (жигар, талоқ, суяк кўмиги) ёки функционал темир ўзагига (гемоглобин, миоглобин, нафас ферментлари) ўтказилади. Темир аҳамиятли дараража оқсиллар билан боғланади (90% ва ундан кўпроқ); кўпроқ даражада гемоглобин билан ва камроқ – миоглобин, трансферин, ферритин ва гемосидерин билан). Темир организмда ферритин ёки гемосидерин шаклида асосан гепатоцитларда, ретикуло-эндотелиал тизимида ва мушакларда заҳира сифатида тўпланади. Темирнинг ярим чиқарилиш даври (Т 0,5) – 6 соатни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Темир организмда токсик концентрацияларгача тўпланиши мумкин. Темирнинг оз миқдори узлуксиз тери, сочлар, тирноқлар, тер, шунингдек ичак, сут (суткада 0,5-1 мг), ҳайз кўришдаги қон ва сийдик билан чиқарилади. Катталарда темирнинг ўртача суткалик йўқотилиши эркаклар ва менопаузадан кейинги даврдаги аёллар учун 1 мг ни ва менопауза даври бошланмаган соғлом аёллар учун 1,5-2 мг ни ташкил қилади.

Клиник тадқиқотлар

Ҳавфсизлиги бўйича клиника олди тадқиқотлари тегилши маълумотлар йўқ.

Безарарлиги бўйича доклиник маълумотлар

Ушбу дори препарати учун мувофиқ маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Темир танқислиги анемиясини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Гемофер® пролонгатум Таъсири узайтирилган таблеткалар препаратини овқат қабул қилгандан кейин етарли вақт оралиғида (масалан, эрталаб оч қоринга ёки иккита асосий овқатни қабул қилиш ўртасида) қўллаш лозим, чунки овқат маҳсулотлари темирни сўрилишини камайтириши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Аммо препаратни бундай қабул қилиш усулида меъда-ичак йўллари томонидан нохуш ҳолатлар кўпроқ ривожланади. Меъда-ичак йўллари томонидан нохуш ҳолатларни ривожланган ҳолларда препаратни дарҳол овқатдан кейин қўллаш лозим. Таблеткани бутунлигича, синдирмасдан ва чайнамасдан камида ярим стакан сув билан ютиш лозим. Ётган ҳолатда қабул қилманг.

Даволаш давомийлиги

Даволаш давомийлиги кейинги лаборатор текшириш натижаларига мувофиқ аниқланади.

Даволашни нормал кўрсаткичларга эришилмагунича давом эттириш керак.

Даволашни организмда темир заҳираси тиклангунича давом эттириш мумкин.

Даволаш давомийлиги темир танқислиги даражасига кўра ўзгаради, аммо одатда тахминан 10-12 ҳафта даволаш талаб қилинади, ёки турғун бирламчи патологик ҳолати ҳолларида узоқроқ талаб қилинади. Темир танқислигини профилактика қилишда даволаниш давомийлиги ҳолатга (ҳомиладорлик, қон донорлиги, сурункали гемодиализ, режали аутогемотрансфузия) кўра ўзгаради. Гемоглобин кўрсаткичлари нормага қадар тиклангандан кейин даволаш қон зардобида ферритин кўрсаткичини назорати остида темирни организмда заҳирасини тўлдирилиши таъминлангунича бўлган давргача давом эттирилиши керак.

Қўллаш усули

Ичга қабул учун буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Темир танқислигини олдини олиш учун

  • кунига 1 таблетка;

Темир танқислигини даволаш учун

  • кунига 2 таблеткадан овқат қабул қилишлар орасида, бир хил вақт оралиқларида буюрилади.

12 ёшдан кичкина болалар

Фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин буюрилади.

Пациентларини алоҳида гуруҳлари

Кекса ёшдаги пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларга, уларда меъда секрециясини пасайиши ва меъда ширасининг кислотали муҳитини пасайиши натижасида темирнинг сўрилишини камайиши сабабли, препаратни юқори дозаларда буюриш талаб қилиниши мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда қабзият, ахлат тиқинларни ҳосил бўлиши ёки йўғон ичакни перфорацияси энг кўп учрайди.

Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Буйрак касалликлари бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар

Жигар касалликлари бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

 

Ножўя таъсирлари

Клиник синов маълумотлари

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Постмаркетинг кузатуви маълумотлари

Темир препаратларини оч қоринга яхши сўрилишига қарамай, уларни меъда-ичак йўллари томонидан бўладиган нохуш ҳолатларни минималлаштириш учун овқатдан кейин қабул қилиш лозим. Меъда-ичак йўллари томонидан бўладиган нохуш ҳолатларнинг жадаллиги дозага боғлиқ.

Препаратни меъдада оз миқдорда ажралиб чиқишини таъминлайдиган таъсири узайтирилиган шаклида қўллаш меъдани шиллиқ қаватига таъсирловчи самарасини

камайтиради.

Нохуш ҳолатлар уларни учраш тез-тезлигига кўра санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади:

жуда тез-тез (≥ 1/10),

тез-тез (≥ 1/100 дан< 1/10),

тез-тез эмас (≥1/1000 дан < 1/100),

кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000),

жуда кам ҳолларда (<1/10 000,

номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).

Иммун тизими томонидан

Номаълум:     ўта юқори сезувчанлик (тошмалардан, баъзида оғир шаклларгача, анафилактик реакцияларгача ўзгаради).

Меъда-ичак йўллари томонидан

Тез-тез:          қорин соҳасида дискомфорт, кўнгил айниши, диарея, қусиш, жиғилдон қайнаши, ахлатни тўқ рангга бўялиши ёки қабзият (қабзият узоқ даволаниш натижаси бўлиши мумкин, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ахлат тиқинларни ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин).

Кам ҳолларда: тиш эмалини қорайиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Номаълум:     қорин соҳасида оғриқ, қоринни юқори соҳасида оғриқ, меъда-ичак йўллараини таъсираланиши (“Махсус кўрсатмлар” бўлимига қаранг).

Тери ва тери ости қавати тўқималари томонидан:

Кам ҳолларда: экзантема, тошма ва эшакеми каби терининг ўта юқори сезувчанлик реакциялари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Гемофер® пролонгатум препаратинг қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • қизилўнгач стриктураси;
  • гемосидероз, гемохроматоз, темирни тўпланиб қолиши билан бўлган сурункали гемолиз;
  • сидеробласт анемия;
  • қўрғошин билан заҳарланиш чақирган анемия;
  • талассемия ва бошқа гемоглобинопатияни фонидаги анемия шакллари;
  • мальабсорбция синдроми;
  • кечки тери порфирияси;
  • кўп сонли қон қуйишлар;
  • парентерал юбориш учун темир препаратларини қўллашда қўлланмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Темир тузларини вена ичига юбориш

Темирни вена ичига темирни перорал қабул қилиш билан бир вақтда юбориш артериал босимини пасайишини, ва хатто темирни трасферинни  тўйиниши натижасида тез ажралиб чиқиши оқибатида коллапсни чақириши мумкин. Ушбу мажмуа  тавсия қилинмаган.

Доксициклин

Темир тузларини перорал қўллаш доксициклининни сўрилишини ва гепатоэнтерал циркуляциясини пасайтиради. Ушбу мажмуадан сақланиш лозим.

Хлорамфеникол

Хлорафеникол темир препаратларининг таъсирини секинлаштириши мумкин.

Микофенолат мофетил

Темир сульфати микофенолатни сўрилишини пасайтиради. Микофенолат билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.

Димеркапрол

Димеркапролни бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим.

С витамини

С витамини билан бирга қўллаш темирни сўрилишини оширади.

Қуйидаги мажмуаларда дозага тузатиш талаб қилиниши мумкин

Темир кўпчилик дори препаратларини сўрилишини хелатлаш орқали пасайтиради. Шунинг учун темир тузларини ва қуйида санаб ўтилган тиббий препаратларни қабул қилиш оралиғи иложи борича узоқроқ бўлиши керак.

Пеницилламин ва рух тузлари

Темир сульфат пеницилламин ҳосилалари ва рух тузларини сўрилишини пасайтиради, чунки улар темир билан комплексларини (хелатларни) ҳосил қилиши мумкин. Пеницилламинни темир препаратларини қабул қилишдан камида 2 соат олдин қабул қилиш керак.

Тетрациклинлар

Темир тетрациклинларни сўрилишини пасайтиради. Тетрациклин антибиотиклари

шунингдек доксициклиндан ташқари ҳолларда темирни сўрилишини пасайтиради, зарурати бўлганида уларни темир препаратларини қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 3 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Тиреоид гормонлар

Темирнинг перорал препаратлари левотироксинни (тироксинни) сўрилишини пасайтиради, шунинг учун бу препаратларни камида 2 соатлик интервал билан қўллаш лозим.

Метилдопа (L-шакли)

Темир сульфати шунингдек метилдопани гипотензив самарасини пасайтиради. Шунинг учун бу препаратларни қабул қилиш ўртасидаги интервал иложи борича узоқроқ бўлиши керак.

Энтакапон, леводопа

Темир сульфати шунингдек энтекапонни сўрилишини ва леводопани биокираолишлигини 50% га пасайтириши мумкин. Карбидопани биокираолишлиги ҳам (75%) пасаяди. Шунинг учун бу препаратларни қабул қилиш ўртасидаги интервал иложи борича узоқроқ бўлиши керак.

Бифосфонатлар

Темир сульфати бифосфонатларни сўрилишини псасайтиради.

Бу дори препаратларини қабул қилиш ўртасидаги интервал камида 2 соат бўлиши керак.

Антацидлар

Оксидлар, гидроксидлар ёки магний, алюминий ва кальций тузларини сақловчи антацидлар тузлар билан хелатларни ҳосил қилади. Шунинг учун бу препаратларни ўртасидаги интервал иложи борича узоқроқ бўлиши керак; антацидни ва темир препаратларини ўртасидаги минимал интервал 2 соатни ташкил қилади.

Кальций ва магний препаратлари, холестирамин

Темир препаратларини ва меъда ширасини кислоталигини пасайтирувчи дори воситаларини, кальций препаратларини бир вақтда қабул қилиш (карбонатлар ёки фосфатлар), калий, магний сақловчи озиқ овқат маҳсулотларини/ичимликларни, ва холестираминни бир вақтда қабул қилиш темирни сўрилишини камайтириши мумкин. Темирни перорал препаратларини санаб ўтилган дори воситаларини қабул қилгандан кейин 2 соат давомида қўллаш тавсия қилинмайди.

Фторхинолонлар

Темир препаратлари айрим хинолонларни, масалан, ципрофлоксацинни, офлоксацинни, гатифлоксацинни ва левофлоксацинни сўрилишини 30-90% га пасайтириши мумкин. Шунинг учун бу дори препаратларни темир препаратларини қабул қилингандан кейин 2 соатдан сўнг қўллаш лозим.

Ностсероид яллиғланишга қарши препаратлар

Темир препаратларини ва ностероид яллиғланишига қарши препаратларни бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирловчи самарасини кучайтириши мумкин.

Темирнинг комплекс бирикмалари

Ўсимлик овқатида сут, кофе ва чойнинг компонентларида сақланадиган темирнинг комплекс бирикмалари (фосфат, фитат ва оксалатлар каби) темир тузларини биокираолишлигини пасайтириши мумкин. Темир препаратларини ва юқорида кўрсатилган бирикмаларни қабул қилиш ўртасидаги интервал  камида 2 соатни ташкил қилиши керак.

Бошқалар

Темир сульфати қўлланганида қуйидаги дори воситаларининг: алендрон кислотаси, каптоприл, клодронат, ризедрон дозаларига тузатиш киритиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.

Номутаносиблик

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Тиббий кузатув

Анемияни ҳар қандай шаклини даволашни шифокорни маслаҳатидан кейин ва тиббий кузатув остида амалга ошириш керак.

Даволашни бошлашдан олдин анемияни дастлабки сабабини (масалан, меъдани эрозияси, йўғон ичакни раки) истисно қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Тавсия қилинган дозалардан оширмаслик керак. (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Ёндош патологиялар

Темир препаратларини қуйидаги ёндош касалликларда буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим:

  • -ичакни яллиғланиши касалликлари;
  • -дивертикулит;
  • -гастрит;
  • -гепатит ёки жигар фаолиятини бузилиши;
  • -буйрак касалликлари;
  • -қизилўнгач стриктураси ва/ёки яллиғланиши;
  • -ўн икки бармоқ ичак ёки меъдани яра касаллиги.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Темир препаратларини кг тана вазнига суткада 4 мг дан юқори дозада қўлланганда меъда-ичак йўллари томонидан нохуш ҳолатларни чақириши мумкин.

Ютиниш қийин бўлган пациентлар

Ушбу препаратни ютиниш қийин бўлган пациентларда стоматитни ва оғиз бўшлиғида таблетка қолдиқларини тутилиб қолиши натижасида оғиз бўшлиғида шиллиқ қаватида ярани ривожланиш хавфи туфайли, эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар

Эритропоэтинни қабул қилиш талаб қилинадган сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга темир препаратларини вена ичига юбориш лозим, чунки ичга қабул қилинганда уремияси бўлган пациентларда темирни сўрилиши пасаяди.

Кекса ёшдаги пациентлар

Энг аввало қонни йўқотилиш ёки номаълум этиологияли темирни йўқотилиши бўлган кекса ёшдаги пациентлар анемияни/қон кетишини манбаини сабабини аниқлаш учун текширилиши керак.

Болалар

Темир препаратлари айниқса болаларда заҳарланишни чақириши мумкин. Болаларда тиббий кузатувсиз узоқ ва ҳаддан зиёд қўлланилиш препаратни токсик тўпланиб қолишга олиб келиши мумкин, у ўлимга олиб келиши мумкин (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).

Лаборатор текширувлари

Темир тузларини қабул қилиш яширин қонга аҳлатни таҳлилини сохта-мусбат натижаларига олиб келиши мумкин. Темир препаратларини ичга қабул қилинганда яширин меъда-ичак қон кетишини оқибатида ахлатни қорайиши кузатилиши мумкин. Гваяка синамасини натижалари сохта мусбат бўлиши мумкин.

Темир сульфатини сўрилишга таъсир этувчи омиллар

Чой, кофе, тухум, овқатни ёки бикарбонатлар, карбонатлар, оксалатлар ёки фосфатларни сақловчи дори препаратларини, шунингдек сут ёки сут маҳсулотларини, тоза ундан бўлган, нон донли хлопьялар ёки бошқа клечаткани сақлайдиган маҳсулотларни истъемол қилиш темирни сўрилишини камайтириши мумкин. Шу сабабли перорал қабул учун препаратларини юқорида кўрсатилган препаратлари ёки овқат маҳсулотларини қабул қилингандан кейин 1 соат ёки 2 соатгача бўлган вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Бошқалар

Темир сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш вақтинчалик тиш эмалини рангини ўзгаришга ва ахлатни қорайишига олиб келиши мумкин. (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Илмий адабиёт маълумотлари бўйича тиш эмалини қорайиши препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин ўз-ўзидан ўтиб кетиши мумкин ёки образив тиш пастаси ёки тишларни профессионал тозалаш ёрдамида бартараф этиш мумкин.

Таблетка ядросининг бўлаклари аҳлатда бўлиши мумкин, аммо бу даволашни самарасига таъсир қилмайди.

Лактоза, сахароза

Ушбу дори препарати лактоза ва сахароза сақлайди. Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслиги, галактозани етишмовчилиги, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция муаммолари бўлган пациентлар бу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.

Қизил кошениль

Ушбу дори препарати аллергик реакцияларни чақириш қобилиятига эга қизил кошениль (Е124) сақлайди.

Утилизация қилишда ёки бошқа муомала қилишдаги алоҳида чоралар

Махсус талаблар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Фертиллик

Мувофиқ маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик

Темир сақловчи препаратларни ҳомиладорликнинг биринчи 13 ҳафтаси давомида қўллашнинг зарурати бўлган ҳолларда, бу препаратларни шифокорнинг кузатуви остида қабул қилиш керак. Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида яхши мувозанатланган овқатланиш темирни етарли миқдорда тушишини таъминлайди. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашнинг хавфсизлигини клиник тадқиқотлари ўтказилмаган, аммо ҳомиладор аёлларда темир препаратларини терапевтик дозаларда қўллаш натижасида ҳомилага зарарли таъсири тўғрисида хабар берилмаган.

Лактация

Препаратни лактация даврида қўллашнинг хавфсизлигини клиник тадқиқотлари ўтказилмаган, аммо темир препаратларини терапевтик дозаларда эмизикли аёлларда қўллаш натижасида чақалоқларга зарарли таъсири тўғрисида хабар берилмаган.

Диққат юқори жамлаш, психомотор реакцияларнинг тезлигини ёки когнитив кўникмаларни талаб қилувчи фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсири

Ушбу препарат транспорт воситаларини ёки ҳар қандай харакатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препаратни яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланмасин ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Темир дозасини нисбатан бироз ошиши токсик бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Заҳарланиш симптомлари препаратни 1 кг тана вазни 20 мг Fe2+ (ТВ) гача бўлган дозаларни қабул қилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин. Жиддий токсик таъсирни ривожланишини 60 кг Fe2+ 1 кг ТВ ва ундан юқори дозаларни қабул қилинганда кузатиш мумкин. 200 дан 400 мг Fe2+ 1 кг ТВ гача бўлган дозалар билан заҳарланиш даволанмаганида ўлимга олиб келади. Препаратни болаларда 400 мг Fe2+ гача бўлган дозада қабул қилиш ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатга олиб келиши мумкин. Препаратни юқори дозаларда кўп йиллар давомида бундай миқдор темирга бўлган индивидуал эҳтиёжи учун талаб қилинмайдиган шароитда қўллаш типик гемохроматозни клиник манзараси билан кечувчи сурункали интоксикация олиб келиши мумкин.

Симптомлари ва белгилари

Темир билан захарланиш бир нечта босқичга эга.

  • Биринчи босқич даволашда, препаратни ичга қабул қилингандан кейин тахминан 30 минутдан 5 соатгача таъсирланиш, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби сиптомлар кузатилади. Аҳлат қорамойсимон ранггача бўялган, қусиқ массада қон аниқланиши ва шок тиришишлар, метаболик ацидоз ва кома ривожланиши мумкин.
  • Кейинчалик кўпинча сохта яхшиланиш босқичи бўлиб, у 24 соатгача давом этиш мумкин.
  • Кейин яна диарея, шок ва ацидоз пайдо бўлиши мумкин. Тиришишлардан, Чайн-Стокс нафаси, кома ва ўпка шишидан кейин ўлим билан якунланиши мумкин.

Даволаш

Тасодифан дозани ошириб юборилиши ҳолларида тиббий ёрдам бериш ва/ёки токсикологик марказга мурожаат қилиш керак.

Темир билан ўткир заҳарланиши даволашда темирни овқат ҳазм қилиш йўлларидан сўрилишини максимал равишда тезда блоклаш керак. Оғир заҳарланишни баҳолашда зардобдаги темирни миқдорига асосланиш мумкин. Агар пациент ҳушида бўлса ва унда қусиш кузатилмаган бўлса, дарҳол қусишни чақириш керак.

Темир ионларини боғлайдиган дефероксамин махсус антидот сифатида тавсия қилинади ва зарур бўлганда уни тутиб турувчи ва симптоматик чоралар билан бирга қўллаш мумкин.

Ўткир заҳарланишда ва темирни зардобда концентрацияси 142 дан мкмоль/л ошганда, ҳаётий муҳим фаолияти тутиб туришини таъминлаш ва дефероксаминни вена ичига юбориш керак.

Метаболик ва юрак қон- томир бузилишларини симптоматик даволаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали блистерда.

3 блистердан (3х10) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15о дан 25оС гача бўлган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

36 ой.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.