📜 Инструкция по применению Гемаксам
💊 Состав препарата Гемаксам
✅ Применение препарата Гемаксам
📅 Условия хранения Гемаксам
⏳ Срок годности Гемаксам

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМАКСАМ

HAEMAXAM

 

Препаратнинг савдо номи: Гемаксам

Таъсир этувчи модда (ХПН): транексам кислотаси

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг транексам кислотаси;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, ёки деярли тиниқ, рангсиз ёки оч-жигарранг тусли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гемостатик восита.

АТХ коди: В02А А02.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Транексам кислотаси – профибринолизин (плазминоген) ни фаоллашишини ва уни фибринолизин (плазмин) га айланишини специфик ингибиция қилувчи антифибринолитик воситадир. Фибринолизни ошиши (тромбоцитлар патологияси, меноррагиялар) билан боғлиқ қон кетишларда маҳаллий ва тизимли гемостатик таъсир кўрсатади. Шунингдек транексам кислотаси кинин ва аллергик ва яллиғланиш реакцияларида иштирок этувчи бошқа фаол пептидларни ҳосил бўлишини тутиб туриш йўли орқали яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, инфекцияларга қарши ва ўсмаларга қарши таъсир кўрсатади. Транексам кислотасининг хусусий аналгетик фаоллиги, шунингдек опиатларнинг оғриқни қолдирувчи қобилияти исботланган.

Фармакокинетикаси

Тўқималарда нисбатан бир текис тақсимланади (орқа мия суюқлигидан ташқари, у ердаги концентрацияси плазмадагидан 1/10 ни ташкил қилади); гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади (она плазмасидаги концентрациядан тахминан 1%). Уруғ суюқлигида аниқланади, у ерда фибринолитик фаолликни пасайтиради, лекин сперматозоидлар миграциясига таъсир кўрсатмайди. Бошланғич тақсимланиш хажми – 9-12 л. Плазма оқсиллари (профибринолизин билан) 3% дан камроқ боғланади.

Турли тўқималарда антифибринолитик концентрацияси 17 соат, плазмада – 7-8 соатгача сақланади.

Аҳамиятсиз қисми метаболизмга учрайди. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи терминал фазада – 2 соатлик ярим чиқариш даври билан уч фазали шаклга эга. Умумий буйрак клиренси плазмадагига тенг (соатига 7 л).

Буйрак орқали чиқарилади (асосий йўли – гломеруляр фильтрация): биринчи 12 соат давомида тахминан 95% ўзгармаган кўринишда.

Транексам кислотасининг 2 метаболити (N-ацетилизация ва дезаминизацияга учраган) аниқланган. Буйрак функциясини бузилишида транексам кислотасини тўпланиши хавфи мавжуд.

Қўлланилиши

Ҳам тарқалган (операция вақтида ва операциядан кейинги даврда қон кетиши, туғруқдан кейинги қон кетиши, йўлдошни қўлда ажратиш, хорионни кўчиши, ҳомиладорликда қон кетиши, меъда ости бези ва простата безининг хавфли ўсмаси, гемофилия, фибринолитик даволашдаги геморрагик асоратлар, тромбоцитопеник пурпура, лейкозлар, жигар касалликлари, стрептокиназа билан аввалги даволаш), ҳам маҳаллий (бачадондан, бурундан, ўпкадан, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, гематурия, простатэктомиядан, карцинома туфайли бачадон бўйини конизациясидан, геморрагик диатези бўлган беморларда тиш экстракциясидан кейин қон кетиши) фибринолиз кучайганда қон кетиши ёки қон кетиши хавфи. Қовуқдаги жаррохлик аралашувлари. Тизимли яллиғланиш реакциялари (сепсис, перитонит, панкреонекроз, оғир ёки ўртача оғирликдаги гестоз, турли этиологияли шок ва бошқа критик ҳолатлар) да жаррохлик аралашувларида қўлланади.

Қатъий шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.

Қўллаш усули ва дозалари

Гемаксам вена ичига (томчилаб, оқим билан) юборилади.

Дозалаш тартиби индивидуал равишда белгиланади, клиник ҳолатга боғлиқ.

Тарқалган фибринолизда тана вазнига 15 мг/кг бир марталик дозада ҳар 6-8 соатда юборилади, юбориш тезлиги – минутига 1 мл.

Маҳаллий фибринолизда препаратни 200-500 мг дан суткада 2-3 марта қўллаш тавсия этилади.

Простатэктомияда ёки қовуқдаги операцияларда операция вақтида 1 г, сўнгра 1 г дан ҳар 8 соатда 3 кун юборилади, ундан кейин макрогематурия бартараф этилгунча таблетка шаклини қабул қилишга ўтилади.

Агар тизимли яллиғланиш жараёнида қон кетишининг катта хавфи мавжуд бўлганида препаратни операциядан 20-30 минут олдин 10-11 мг/кг дозада қўллаш тавсия этилади.

Коагулопатияси бўлган беморларда тиш экстракциясидан олдин тана вазнига 10 мг/кг дозада юборилади, тиш экстракциясидан кейин транексам кислотасининг таблетка шаклини қабул қилишга ўтилади.

Буйракнинг ажратиш функциясини бузилиши бўлган ҳолларда дозалаш тартибига тузатиш киритиш:

  • қонда креатинин концентрацияси 120-250 мкмоль/л бўлганда 10 мг/кг дан суткада 2 марта;
  • 250-500 мкмоль/л концентрацияда – 10 мг/кг дан суткада 1 марта;
  • 500 мкмоль/л дан юқори концентрацияда – 5 мг/кг дан суткада 1 марта буюрилади.

Болалар.

Максимал бир марталик дозаси тана вазнига 10 мг/кг дан ошмаслиги керак. Максимал суткалик доза тана вазнига 20 мг/кг.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар (тошма, қичишиш, эшакеми).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорексия, кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, диарея.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, кўкрак қафасида оғриқ, артериал гипотензия (вена ичига тез юборилганда).

Кўриш аъзоси томонидан: ранг ажратишни бузилиши, кўришни ноаниқлиги.

Қон ва лимфатик тизим томонидан: тромбоз ёки тромбоэмболия (минимален ривожланиши хавфи).

Умумий бузилишлар: бош айланиши, ҳолсизлик, уйқучанлик.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Анамнезида тромбоэмболик касалликлар;
  • тромб ҳосил бўлишининг юқори хавфи;
  • макроскопик гематурия;
  • фибринолизни аҳамиятли фаоллашишисиз қон томир ичида диффуз қон ивиши (ҚТИДҚИ-синдром) оқибатидаги коагулопатия;
  • миокард инфаркти;
  • субарахноидал қон қуйилиши;
  • оғир буйрак етишмовчилиги;
  • ранг ажратишни бузилиши;
  • препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Маълумотларни чекланганлиги туфайли, юқори фаол протромбин комплекслари ва бошқа антифибринолитик агентлар, антиингибитор коагуляцион комплексларни транексам кислотаси билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Транексам кислотасини кўпгина эритмалар (электролитлар, глюкоза эритмаси, шокка қарши эритмалар) билан аралаштириш мумкин.

Вена ичига томчилаб юборганда гепарин қўшиш мумкин.

Субарахноидал қон қуйилиши бўлган пациентларда хлорпромазин ва транексам кислотаси билан бирга даволаш бош мия қон томирларининг спазмлари ва церебрал ишемияга олиб келиши мумкин, шунингдек церебрал қон айланиши пасайиши мумкин.

Транексам кислотаси урокиназа, норадреналин битартрати, дезоксиэпинефрин гидрохлриди, дипиридамол, диазепам билан номутаносиб.

Номутаносиблик

Гемаксам қон препаратлари, пенициллин сақловчи эритмалар, гипертензив воситалар (норэпинефрин, дезоксиэпинефрин гидрохлориди), тетрациклинлар, дипиридамол, диазепам билан номутаносиб.

Урокиназа дозасини ошириб юборилгандан кейин антидот сифатида қўллашдан ташқари ҳолатларда урокиназа билан номутаносиб.

Махсус кўрсатмалар

Транексам кислотаси асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади, шунинг учун буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозани ва юборишлар сонини камайтириш тавсия этилади. Вена ичига юбориш учун дозага тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).

Буйрак туфайли гематурияни даволаганда уретрада қон лаҳталарини ҳосил бўлиши туфайли механик анурия хавфи ошади.

Транексам кислотасини қабул қилган пациентларда веноз ва артериал тромбоз ёки тромбоэмболия ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундан ташқари тромбоэмболик касаллиги бўлган пациентларда транексам кислотасини қўллаш мумкин эмас, чунки веноз ёки артериал тромбозлар юзага келишининг юқори хавфи мавжуд.

Транексам кислотасини IX фактор комплекси (Factor IX complex) ёки антиингибитор коагуляцион комплекслар билан бир вақда қўллаш мумкин эмас, чунки тромбозлар хавфи ошади.

Субарахноидал қон қуйилиши бўлган пациентларда хлорпромазин ва транексам кислотаси билан бирга даволаш бош мия қон томирларининг спазмлари ва церебрал ишемияга олиб келиши мумкин, шунингдек церебрал қон айланиши пасайиши мумкин.

Кўз тўр пардаси қон томирларини ва марказий ренитал венани беркилиши мумкинлиги туфайли, даволаш вақтида бир неча кун давомида кўриш ўткирлиги, кўрув майдони ва ранг ажратиш, кўз тубини текшириш билан офтальмолог кузатуви зарур.

Ҳомиладорлик ёки лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида транексам кислотасини қўллашнинг хавфсизлиги юзасидан ўтказилган адекват назоратли клиник тадқиқот маълумотлари номаълум. Лекин тератоген ва эмбриотоксик самараси йўқлиги ҳақида маълумотлар бор. Гемостатик даволаш учун ҳомиладорликнинг I-II уч ойлигида ҳомила тушиши хавфида транексам кислотасини қўллаш таърифланган, бу ҳомилани тушиши хавфини тез бартараф этиш имконини беради ва ҳомиладорликни муваффақиятли кечишига ёрдам беради.

Препарат туғруқ ва кесар кесишда одатда дозаларда қўлланади.

Транексам кислотаси аҳамиятсиз миқдорда (<0,01%) кўкрак сутига киради. Препаратни эмизиш даврида буюриш мумкин.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Гемаксамни одатдаги дозада қўллаганда бош айланиши ва артериал гипотензия, ранг ажратиш сифатини ва кўриш ўткирлигини ёмонлашиши юза келиши мумкин, шунинг учун даволаш даврида автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлаш ва реакциялар тезлигини талаб этувчи мураккаб механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.

Дори воситасини қўллаганда махсус огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Артериал гипертензиядан сақланиш учун препаратни минутига 1 мг дан кўп бўлмаган дозада секин юбориш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, ортостатик гипотензия кузатилиши мумкин.

Даволаш симптоматик, жадаллаштирилган диурез кўрсатилган. Сув-туз мувозанатини тутиб туриш керак.

Чиқарилиш шакли

Инъекция учун эритма 50 мг/мл. 5 мл дан эритма полиэтилен ампулаларда №10.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ампула очилгандан кейин яроқлилик муддати

Ишлатилмаган ампула ичидагисини йўқ қилиш керак, уни кейинчалик қўллаш учун сақлаш мумкин эмас.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.