📜 Инструкция по применению Гематоник®
💊 Состав препарата Гематоник®
✅ Применение препарата Гематоник®
📅 Условия хранения Гематоник®
⏳ Срок годности Гематоник®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГЕМАТОНИК®

HEMATONIC®

 

Препарат савдо номи: Гематоник®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): темир фумарати, аскорбин кислотаси (С витамини), фолат кислотаси, цианокобаламин (В12 витамини).

Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: темир фумарати                           350 мг*,

                       аскорбин кислотаси (С витамини) 150 мг,

                       фолат кислотаси                               1 мг,

                       цианокобаламин (В12 витамини)    0,015 мг,

* 115 мг элементар темир га тенг

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, 96% ли этил спирти, магний стеарати.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: B03AE01

 

Фармакологик хусусиятлари

Темир фумарати – организмда гемоглобин ва бошқа глобин ферментларининг синтези учун зарур бўлган темир танқислигини тўлдиради. Темир танқислиги анемияларида препаратни350 мг суткада бир марта қабул қилиш темирнинг минимал самарали дозасини таъминлайди. Бунда қон зардобида гемоглобиннинг (ва темирнинг) даражаси ошади, эритроцитларнинг сони ошади; анемиянинг барча гематологик ва клиник симптомлари 3-4 ҳафта даволашдан кейин орқага қайтади.

Аскорбин кислотаси – темирнинг сўрилишини яхшилашга ёрдам беради.

Фолат кислотаси – В гуруҳ витамини. Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи, кофермент ҳисобланган тетрагидрофолат кислотагача тикланади. У мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормабластларнинг ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинларнинг синтезида, холиннинг алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида тератоген омиллар таъсирига нисбатан маълум даражада ҳимоя вазифасини бажаради.

Цианокобаламин – сувда эрувчи витаминлар гуруҳига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур (эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради). Лабил метил гуруҳларининг синтезида ва метионин, нуклеин кислоталари, холин, креатин ҳосил бўлишида иштирок этади. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳларини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради. Жигар ва нерв тизимининг функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Қоннинг ивиш тизимини фаоллаштиради, катта дозаларда тромбопластин ва протромбиннинг фаоллигини оширади.

Фармакокинетикаси

Темир фумарати – ичга қабул қилинганида юқори сўрилиш ва биокираолишликка эга. Асосан ўн икки бармоқли ичакда ва йўғон ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Сmax

4 соатдан кейин эришилади. Оқсиллар билан боғланиши 90% ва ундан кўпроқни (асосан гемоглобин билан) ташкил қилади. Гепатоцитлар ва ретикулоэндотелиал тизимда ферритин ва гемосидерин кўринишида, мушакларда аҳамиятсиз миқдорда миоглобин кўринишида тўпланади. Т1/2 – тахминан 12 соат. Темирнинг чиқарилишини қандайдир физиологик тизими мавжуд эмас ва у организмда токсик хавфли миқдоргача тўпланиши мумкин. Бироқ, темирнинг кўп бўлмаган миқдори ҳар куни терининг қипиқланиши, сочлар ва тирноқларни тушиши, ахлат, тер ажралиши, кўкрак сути ва сийдик билан йўқотилади.

Аскорбин кислотаси – ичга қабул қилинганидан кейин аскорбин кислотаси меъда-ичак йўллари (МИЙ) да тўлиқ сўрилади. Организмнинг тўқималарига кенг тақсимланади. Плазмада аскорбин кислотанинг концентрацияси нормада тахминан 10-20 мкг/мл ни ташкил қилади. Лейкоцитлар ва тромбоцитларда аскорбин кислотасининг концентрацияси эритроцитлар ва плазмадагига қараганда юқори. Танқислик ҳолатларида лейкоцитлардаги концентрацияси кечроқ ва секинроқ пасаяди ва плазмадаги концентрацияга қараганда танқисликни баҳолаш яхши мезон сифатида қаралади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 25% ни ташкил қилади. Аскорбин кислотаси дегидроаскорбин кислотасини ҳосил қилиб қайта оксидланади, бир қисми фаол бўлмаган аскорбат-2-сульфатини ва сийдик билан чиқариладиган шовул кислотасини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Фолат кислотаси – фолат кислотаси МИЙда, асосан ўн икки бармоқли ичакнинг юқори қисмида тез сўрилади, организмнинг барча тўқималарига тақсимланади, жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши: 24 соат давомида одатда тўлиқ чиқарилади.

Цианокобаламин – ёнбош ичакнинг қуйи қисмида сўрилади. Биотўпланиши – 25%. Дастлаб жигарда тўпланади. Энтерогепатик циркуляция сафро ва бошқа ичак ажралмаларидан В12 витаминини қайта циркуляцияланишида муҳим роль ўйнайди. Агар плазма билан боғланган протеинлар сатурацияга учраса, у ҳолда эркин В12 витаминининг ортиқчаси буйраклар орқали чиқарилади. Протеинлар билан юқори даражада боғланади. Ярим парчаланиш вақти – тахминан 6 кунга тенг.

 

Қўлланилиши

Темир танқислиги анемияси, мегалобласт анемия, ҳомиладорлик, туғруқдан кейинги давр, В12 витаминининг танқислиги, фолат кислотасининг танқислиги оқибатидаги кам сўрилиш синдромида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга суткада 1 капсуладан ичга, овқатдан 30-40 минут олдин, сув билан бирга қабул қилинади. Зарурати бўлганида дозани суткада 2 капсулагача ошириш мумкин. Болаларга шифокор дозани шахсий белгилайди. Гематоникни 6 ойдан ортиқ қабул қилишдан сақланиш керак (қон кетиши, меноррагия давом этаётган беморлар, такрорий ҳомиладор бўлган беморлар бундан мустасно).

 

Ножўя таъсирлари

Ўткинчи диарея, кўнгил айниши, эпигастрал оғриқ, қабзият, умумий лохаслик ва аллергик реакциялар. Темир сақловчи препаратлар қабул қилинганида аҳлат одатда қора рангга бўялади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган гемохроматоз, гемосидероз, гемолитик (наслий ва орттрилган ва бошқ.) анемиялар, жигар циррози, препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири.

Антацидлар, хлорамфеникол ва Гематоник® ни бир вақтда қабул қилиш охиргисининг самарасини пасайишига олиб келади. Тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида – овқат ҳазм қилиш йўлларида сўрилишини ўзаро пасайиши кузатилади. Бундай ҳолда тетрациклинларни Гематоник® қабул қилишдан 2 соат олдин ёки 3 соат кейин қабул қилиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Самарасининг бўлмаслиги ичакда темирнинг сўрилиш жараёнини бузилиши, гемопоэзни сусайиши, баъзи дори воситаларни юбориш (антиметаболик), шунингдек бошқа витаминларнинг танқислиги билан чиқарилиши мумкин. Темир танқислиги анемияси, яширин қон кетиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, унинг сабабини даволашни бошлашдан олдин аниқлаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ўткир интоксикация, темирнинг юқори дозалари қабул қилинганида кўнгил айнишидан бошлаб, комагача бўлган қатор симптомлар билан намоён бўлади. Ушбу препаратнинг бошқа компонентлари заҳарли эмас. Меъдани натрий бикарбонати билан ювиш ва бошқа тутиб турувчи даволаш чораларини қўллаш тавсия қилинади. Темир тузларини узоқ вақт қўллаш гемохроматоз ривожланишига олиб келиши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсула блистерда; 3 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.