📜 Инструкция по применению Гельмоабс-LIK
💊 Состав препарата Гельмоабс-LIK
✅ Применение препарата Гельмоабс-LIK
📅 Условия хранения Гельмоабс-LIK
⏳ Срок годности Гельмоабс-LIK

ГЕЛЬМОАБС-LIK

GELMOABS–LIK

 

Препаратнинг савдо номи: Гельмоабс-LIK

Таъсир этувчи модда (ХПН): пирантел

Дори шакли: перорал қўллаш учун суспензия

Таркиби:

суспензияда қуйидагилар сақланади:

фаол модда: 0,750 г пирантел (2,1625 г пирантел эмбонати шаклида),

ёрдамчи моддалар: натрий бензоат, натрий кармеллоза, сорбитол, глицерин, магний-алюминий силикати, полисорбат 80, повидон, симетикон эмульсияси, лимон кислотаси моногидрати, натрий гидроксиди, ўрик хушбуйи, тозаланган сув.

Таърифи: оч-сариқ рангли, ўзига хос ҳидли суспензия. Суюқ қисми ва чўкмага ажралиши мумкин, у чайқатилганида бир хил суспензияни ҳосил қилади.

Фармакотерапевтик гурухи: антигельминт восита (тетрагидропиримидин ҳосилалари).

АТХ коди: Р02СС01

 

Фармакологик хусусиятлари

Пирантел ичакнинг думалоқ чувалчанглари билан зарарланишда самарали препарат хисобланади. Ичак нематодаларининг нерв-мушак бирикмаларини деполяризациями ва холинэсгераза таъсирини блоклаш йўли билан уларнинг мушакларига таъсир қилади. Харакатлана олмайдиган паразитлар ичакнинг перистальтик харакатлари хисобига ичакдан чиқарилади. Гельминтларнинг миграциясини чақирмайди, шикастловчи таъсирга эга эмас. Етилган шакллари ва ривожланишнинг илк босқичидаги паразитларга таъсир қилади ва личинкаларни тўқималарга миграцияси вақтида уларга таъсир қилмайди. Препарат энг аввало острицалар (Enterobius vermicularis) ва аскаридалар (Ascaris lumbricoides) билан зарарланишда қўлланилади.

Анкилостома билан зарарланишда қўлланилиши мумкин; некаторозни даволашга нисбатан анкилостомидозни даволашда самаралироқ таъсир кўрсатади.

 

Фармакокинетикаси

Пирантел эмбонати – сувда деярли эримайди, меъда-ичак йўлларидан оз миқдорда сўрилади, тана вазнига 10 мг/кг ли бир марталик доза қабул қилингандан кейин қон плазмасида препаратнинг концентрацияси 1-3 соат давомида 0,05-0,13 мкг/мл ни ташкил қилади.

Сўрилган пирантел эмбонати жигарда қисман метаболизмга учрайди ва N-метил-1,3-пропандиамин хосил бўлади.

Пирантел эмбонатининг 15% дан камроғи ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари шаклида сийдик билан чиқарилади. Дозанинг 50% кўпроғи ўзгармаган шаклда ахлат билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

-энтеробиоз

-аскаридоз

– анкилостомоз

– некатороз

Қўллаш усули ва дозалари

Перорал овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади.

5 мл суспензия (1 ўлчов идишчаси) — 250 мг пирантел сақлайди.

Қўллашдан олдин бир хил суспензия ҳосил бўлгунча силкитиш керак.

Энтеробиоз ва аскаридозда (шунингдек шу паразитлар билан аралаш инвазияларда): катталар ва болалар – тана вазнига 10мг/кг ҳисобида, бир марта.

Пациентнинг ёши ва тана вазнига боғлик ҳолда қуйидаги дозалар қўлланади:

Болалар                     6 ойликдан 2 ёшгача                                                – 2,5 мл (125 мг)

2 ёшдан 6 ёшгача                                         – 5,0 мл (250 мг)

6 ёшдан 12 ёшгача                                       – 10,0 мл (500 мг)

12 ёшдан ошган ва тана вазни 75 кг гача бўлган катталар        – 15,0 мл (750 мг)

тана вазни 75 кг дан ортиқ катталар                                            – 20,0 мл (1000 мг)

Аскаридозда

5мг – Пирантел 1 кг тана вазнига, бир  марта буюрилади.

Анкилостомозда даволаш давомлироқ:

Суткада тана вазнига 10 мг/кг 3 кун давомида ёки суткада тана вазнига 20 мг/кг 2 кун давомида, бир марта.

Изох

Сурги воситаларни қўллаш зарурати йўк.

Энтеробиозда барча оила аъзоларини даволаш керак.

Қўллашдан кейин 14 кун ўтгач албатта паразитологик текщирувни ўтказиш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади.

Пирантелнинг ножўя таъсирлари кам намоён бўлади (≥1/10000 <1/1000 гача), улар қисқа муддатли ва даволаш тўхтатилганидан кейин йўколади.

Пирантелни қўллаш жараёнида қайд қилинган ножўя самаралар тизимлар ва аъзолар таснифига мувофик қуйида келтирилган.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани бузилиши, қоринда оғрик, диарея, жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Бош оғриғи ва бош айланиши, уйқучанлик ёки уйқусизлик.

Тери ва тери ости тошмалари томонидан бузилишлар Аллергик тери тошмаси.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

-препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик

-пиперазинни бир вақтда қўллаш

-миастения (даволаш даврида)

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошириши мумкин.

Антагонистик таъсири сабабли, пирантелни пиперазин билан пареллел қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу мажмуа иккала дори препаратларининг таъсирини сусайишига олиб келади.

 

Махсус кўрсатмалар

Икки ёшгача бўлган болаларга прераратни эхтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва қонда аспарат-аминотрансфераза (АсАТ) фаоллигини назорат қилиш керак. Дозани камайтиришни кўриб чиқиш мумкин.

Тўйиб овқатланмайдиган ва анемияси бўлган пациентларда маҳсулотни қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Суспензия сорбитол сақлайди. Шунинг учун уни кам кузатиладиган наслий фруктозани ўзлаштира олмаслиги бўлган шахсларга буюриш мумкин эмас. Сорбитолнинг енгил сурги таъсирини инкор қилиб бўлмайди.

Хомиладорлик ва лактация Хомиладорлик

Хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда пирантел эмбонатини хомилага зарарли таъсирини аниқланмади.

Аммо, пирантелни хомиладор аёлларда қўллаш бўйича назоратли клиник тадқиқотлар йўклиги сабабли, хомиладорлик даврида она учун кутилаётган фойда, хомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Лактация

Пирантел эмбонатини она сутига киришини текшириш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун эмизиш даврида аёллар пирантелни қўллашлари тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаш зарурати бўлса, эмизишини тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик ускуналарга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Автотранспортни хайдаш ва харакатдаги механизмларни бошқариш қобилияга маҳсулотни таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг асосий симптомлари

Кўришни бузилиши, дезориентация, бош айланиши, ортостатик хушдан кетиш, терлаш, холсизланиш, нотекис пульс, спазмлар ва мушакларни титраши, гипоксия (нафас олишни қийинлашиши, хушдан кетиш).

Дозани ошириб юборилишини даволаш

Пирантел учун специфик антидот йўқ. Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш (эрта боскичда меъдани ювиш, нафас йўлларинииг ўтказувчанлигини таъминлаш ва нафасни тутиб туриш, артериал босимни тутиб туриш) амалга оширилади.

 

Чиқарилиш шакли

Перорал қўллаш учун суспензия, 250 мг/5 мл; 15 мл, 30 мл дан шиша флаконларда.

1 флакон щлчоы шкаласи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.