ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
РОТАПРОСТ
ROTAPROST
Препаратнинг савдо номи: Ротапрост
Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар.
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Пакана пальма меваларининг (Serenoarepens) қуруқ экстракти 80 мг;
Қовоқ уруғининг қуруқ экстракти 200 мг;
Қичитқи ўт илдизининг (Urticadioica) қуруқ экстракти 150 мг;
Рух (цинк пиколинати шаклида) 0,105 мг;
Селен (натрий селенити шаклида) 22,5 мкг;
ёрдамчи моддалар: магний стеарати;
капсула қобиғини таркиби: темир (II,III) оксиди, титан диоксиди, темир (III) оксиди, желатин.
Таърифи: №0 ўлчамли, тўқ жигарранг рангли, оқ рангли заррачалари билан бирга тўқ сариқ рангдан жигарранг ранггача бўлган кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: простата безининг касалликларидан қўлланадиган препарат.
АТХ коди: G04СХ
Фармакологик ҳусусиятлари
Фармакодинамикаси
Ротапрост сийдик чиқариш каналини, простата безининг ҳавфсиз гиперплазияси ва простатит билан боғлиқ бўлган функционал бузилишларида қўлланади.
Пакана пальманинг мевалари ва қичитқи ўт илдизининг қуруқ экстрактлари простата безининг даражасида танлаб таъсир кўрсатиб, антиандроген, яллиғланишга қарши, шишга қарши ва антипролифератив самаралар кўрсатади. Бунда қон плазмасидаги жинсий гормонларнинг даражасига таъсир қилмайди, потенция ва либидога таъсир қилмайди.
Маҳаллий антиандроген таъсир механизми дигидротестостеронни синтезини ингибиция бўлиши (5-альфа-редуктаза ферментини сусайиши ҳисобига) ва уни цитозол рецепторларга фиксация бўлиши билан ифодаланади, бу гормонни ядрога киришига тўсқинлик қилади. Бунинг натижасида оқсил синтези камаяди.
Маҳаллий яллиғланишга қарши таъсир механизми Serenoarepens экстракти фосфолипаза А2 нинг фаоллигини ва арахидон кислотасини ажралиб чиқишини ингибиция қилиб, шу орқали яллиғланиш медиаторлари ҳисобланган простагландинлар ва лейкотриенлар синтезини синтезини камайтириш билан ифодаланади.
Биринчи ҳафта даволаш давомида простата безида капиллярларнинг ўтказувчанлиги ва қон-томирлар стази камаяди, шиш ва яллиғланиш жараёни камаяди, қовуқнинг бўйни ва сийдик чиқариш каналини компрессияси бартараф бўлиб, уродинамика кўрсаткичлари яхшиланади.
Препаратнинг маҳаллий антипролифератив таъсири ўсиш омиллари (биринчи навбатда эпидермал ва фибробластик ўсиш омиллари) нинг фаоллигини пасайиши ва простата безининг ҳужайраларида апоптоз жараёнларини тезлашиши билан намоён бўлади, бу ўсишни тормозланишида ва кейинчалик простата безининг ҳажмини камайишида акс этади.
Қовоқ уруғининг қуруқ экстракти
Токофероллар (альфа-, бета-, гамма-, сигма-, сигма-изомерлар) ва каротиноидларнинг миқдорини кўплиги биологик мембраналарда яққол антиоксидант таъсир, липидларнинг пероксидли оксидланиш жараёнларига сусайтирувчи таъсир кўрсатади.
Қовоқ уруғларида мавжуд бўлган биологик фаол моддаларнинг фармакологик ҳусусиятларини йиғиндиси унинг яллиғланишга қарши ва цитопротектор таъсирини белгилайди. Антиандроген ҳусусиятларга эга бўлиб, қовоқ уруғи экстракти простата безида ҳужаралар пролиферациясини пасайтиради, микроциркуляцияни ва яллиғланишга қарши таъсирини яхшиланиши туфайли, унинг фаолиятини нормаллаштиради.
Рух ҳужайра мембраналарини барқарорлаштиради, регенерация жараёнига, нерв импульсларини ўтишига таъсир қилади, иммунитетнинг Т-ҳужайралари бўғинига иммуномодулятор таъсир кўрсатади ва носпецифик иммун ҳимоя омилларини оширади.
Селен антиоксидант таъсир кўрсатади, эркин радикалларни ҳосил бўлишини кучайтириши мумкин бўлган ташқи салбий омилларни организмга таъсирини пасайтиради.
Фармакокинетикаси
Препаратнинг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий таъсири ҳисобланади, шунинг учун кинетик тадқиқотларни ўтказиш имкони йўқ.
Қўлланилиши
- простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясини I ва II даражасида сийишни бузилиши;
- простатитда сийишни бузилиши;
- простата безининг ҳавфсиз гиперплазиясини жарроҳлик йўли билан даволашдан кейинги қайталанишларни олдини олиш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ротапрост препарати 1 капсуладан суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) буюрилади. Капсулаларни овқатланишдан қатъий назар, ичга, чайнамасдан, озгина миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Даволаш курси камида 30 кунни ташкил этади. Оптимал даволаш схемаси ва такрорий даволаш курслари ҳар бир ҳолатда шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади ва буюрилади.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, гастралгия (айниқса препарат оч қоринга қабул қилинганида).
Бошқалар: аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Ротапрост препаратини дори воситалари билан ўзаро таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Махсус кўрсатмалар
Анамнезида МИЙ касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Пациентнинг клиник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препарат қўлланмайди.
Педиатрияда қўлланиши
Педиатрия амалиётида препаратни қўллаш ҳавфсизилиги ва самарадорлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ротапрост автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Препаратнинг катта миқдори ичга бехосдан қабул қилинганида меъдани ювиш керак.
Чиқарилиш шакли
Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз берилади.