📜 Инструкция по применению Аллергодил® назал спрей
💊 Состав препарата Аллергодил® назал спрей
✅ Применение препарата Аллергодил® назал спрей
📅 Условия хранения Аллергодил® назал спрей
⏳ Срок годности Аллергодил® назал спрей

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АЛЛЕРГОДИЛ®

ALLERGODIL®

Препаратнинг савдо номи: Аллергодил® (Allergodil®)

Таъсир этувчи модда (ХПН): Азеластин (Azelastine)

Дори шакли: назал спрей, эритма

Таркиби

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: азеластин гидрохлориди – 1 мг;

ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, динатрий эдетати, сувсиз лимон кислотаси, динатрий фосфати додекагидрати, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки деярли рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: аллергияга қарши восита (Н1-гистамин рецепторларнинг блокатори).

АТХ коди: R01AC03

Фармакологик ҳусусиятлари

Азеластин гидрохлориди Н1-гистамин рецепторларнинг антагонисти ва ярим чиқарилиш даври нисбатан узоқ давом этувчи (Т1/2 20 соат) аллергияга қарши самарали моддаларга киради.

Бундан ташқари, in vivo шароитларида денгиз чўчқачаларида ўтказилган текширишларда, азеластин одам учун терапевтик дозаларга эквивалент дозаларда лейкотриенлар ва ПАФ-индуцияланган бронхоспазмни бостириши кўрсатилган.

Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда, азеластин гидрохлориди нафас йўлларида асосий яллиғланиш жараёнининг ўта юқори реактивликни бостириши мумкинлиги исботланган. Одам организмида препаратни терапевтик қўллаш учун ҳайвонлардан олинган маълумотлар маълум эмас.

Қўлланилиши

Аллергодил® аллергияга қарши антигистамин назал спрей мавсумий аллергик ринит (пичан иситмаси) ни симптоматик даволаш учун ва йил бўйи кузатиладиган аллергик ринитни даволаш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Бурун бўшлиғига пуркаш учун мўлжалланган.

Аллергодил® ҳар бир бурун йўлига бир дозадан кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун) пуркалади, бу азеластин гидрохлоридининг – 0,56 мг суткалик дозасига тўғри келади.

Препарат пуркаш вақтида бошни тўғри ҳолатда ушлаш керак.

Аллергодил® касалликнинг симптомлари бартараф бўлгунигача қўлланади ва узоқ муддат даволаш учун тўғри келади.

Бир марта пуркаш (битта доза) нинг ҳажми 0,14 мл ни ташкил этади ва таркибида 140 мкг фаол моддани сақлайди.

6 ойдан кўп вақт давомида узлуксиз қўллаш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари;

Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кенг тарқалган – препаратни нотўғри қўллаш натижасида (бош орқага эгилган ҳолатда) оғизда аччиқ таъм пайдо бўлиши мумкин, бу айрим ҳолларда кўнгил айнишига олиб келиши мумкин; жуда кам ҳолларда – бош айланиши;

Респиратор бузилишлар: кенг тарқалмаган – спрей пуркалганидан сўнг буруннинг яллиғланган шиллиқ қавати таъсирланиши (масалан, ачишиш, қичишиш), аксириш ва бурундан қон кетиши ривожланиши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – кўнгил айниши;

Умумий характерга эга бўлган асоратлар: жуда кам ҳолларда – ҳолсизлик (толиқиш, кучсизлик), касалликни ўзи чақириши мумкин бўлган бош айланиши ёки лоҳаслик;

Тери қопламлари томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – тошма, қичишиш, эшакеми.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • азеластинга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • аллергик ринит ва риноконъюнктивитда – 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Айрим ҳолларда назал спрей қўлланганида турли даражадаги толиқиш ва шунингдек асосий касаллик томонидан чақирилиши мумкин бўлган ҳолсизлик ривожланади. Бундай ҳолларда автомобилни бошқариш ва ҳавфли механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди. Алкоголь истеъмол қилиш бу кўринишларни кучайтириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Терапевтик дозалардан бир неча марта юқори дозалар текширилганида, ҳайвонларда бирон-бир тератоген таъсири кузатилмаган, аммо азеластинни ҳомиладор ва эмизикли аёлларда қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли, азеластин назал спрейни ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида, шунингдек эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари мавжуд эмас.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан бураладиган пуркагич дозаторли жигарранг рангли шиша флаконларда.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Флакон очилганидан сўнг яроқлилик муддати 6 ой.