📜 Инструкция по применению ПЕРМИКСОН
💊 Состав препарата ПЕРМИКСОН
✅ Применение препарата ПЕРМИКСОН
📅 Условия хранения ПЕРМИКСОН
⏳ Срок годности ПЕРМИКСОН

ИЛОВА-ВАРАҚА

ИСТЕЪМОЛЧИ УЧУН МАЪЛУМОТ

ПЕРМИКСОН 160 МГ КАПСУЛАЛАР

Липистерол экстракти Serenoa repens

Ушбу дори воситасини қўллашни бошлашдан олдин, илова-варақани диққат билан ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Йўриқномани сақлаб қўйинг. У билан яна бир марта танишиб чиқиш учун зарурат туғилиши мумкин.
  • Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
  • Бу препарат Сизга буюрилган ва уни бошқа пациентларга тавсия қилиш мумкин эмас. Агар улардаги симптомлари Сизникига ўхшаш бўлса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сиз ҳар қандай жиддий ножўя самарани, шу жумладан ушбу хужжатда келтирилмаган, ҳар қандай ножўя самаралари пайдо бўлганини сезган бўлсангиз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг, 4-бўлимга қаранг.

Ушбу йўриқномада:

  1. Пермиксон ўзи нима ва у нима учун қўлланади
  2. Пермиксонни қўллашни бошлашгача пациентлар учун зарур маълумот
  3. Пермиксонни қандай қўллаш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар
  5. Пермиксонни қандай сақлаш керак
  6. Чиқарилиш шакли ва бошқа қўшимча маълумот

  1. Пермиксон ўзи нима ва у нима учун қўлланади

ПЕРМИКСОН простата безининг хавфсиз гиперплазиясида қўлланиладиган препаратлар гуруҳига мансуб бўлиб, простата бези даражасида таъсир қилади ва простатанинг хавфсиз гиперплазияси билан боғлиқ симптомларини намоён бўлиш даражасини камайтиради.

ПЕРМИКСОН катта ёшдаги эркакларда сийишни хавфсиз простата бези гиперплазияси билан боғлиқ ўртача оғирликдаги бузилишларини даволаш учун қўлланади.

  1. Пермиксонни қўллашни бошлашгача пациентлар учун зарур маълумот

Агар сизда Serenoa repens Липидостерол экстрактининг фаол компонентига ёки ушбу дори воситасининг бошқа ингредиентларига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлган ҳолатларда, ПЕРМИКСОНни қўлламанг.

Огоҳлантириш ва махсус кўрсатмалар:

ПЕРМИКСОНни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Препарат оч қоринга қабул қилинганда кўнгил айнишни чақириши мумкин, шунинг учун препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш керак.

ПЕРМИКСОН простатэктомияда ўринбосар даволаш ҳисобланмайди, шунинг учун даволаш давомида Сиз тиббий кузатув остида бўлишингиз керак.

 

ПЕРМИКСОНни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Агар Сиз ҳар қандай дори воситасини қабул қилаётган бўлсангиз, яқин орада қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишингиз керак бўлса, шифокорга маълум қилинг.

Ушбу касалликни даволаш учун кўпинча қўлланадиган бошқа препаратлар (уро-антибиотиклар, антисептиклар ва яллиғланишга қарши препаратлар) билан ҳозирги вақтгача ҳеч қандай ўзаро таъсирлар аниқланмаган. Сиз амал қилаётган барча даволаш тартиблари ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар беришингиз керак.

ПЕРМИКСОНни овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

ПЕРМИКСОНни овқат қабул қилиш вақтида, бир стакан сув билан ва чайнамасдан қабул қилиш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик, лактация ва репродуктивлик

Ушбу препарат аёлларда қўлланмайди.

Ҳар қандай препаратни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Автотранспорт воситаларини ва хавфли механизмларни бошқариш

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришга таъсири аниқланмаган.

  1. ПЕРМИКСОНни қандай қўллаш керак

ПЕРМИКСОНни доимо Сизга шифокор буюрганидек қабул қилинг. Агар Сизда қандайдир саволлар бўлса, шифокордан ёки фармацевтдан сўранг.

Тавсия этилган доза бир капсула кунига икки марта овқат қабул қилиш вақтида, кам миқдордаги сув билан ичиш керак.

Болалар ва ўсмирларда қўлланилиши

Ушбу препарат болалар ва ўсмирларда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Агар Сиз ПЕРМИКСОНни керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз:

Симптомлар – ўткинчи меъда-ичак йўлларини бузилишлари (қоринда оғриқ) пайдо бўлади.

Доза ошириб юборилганда ёки бехосдан ичга тушса, шифокор ёки фармацевтга маълум қилинг.

Агар Сиз ПЕРМИКСОНни қабул қилишни унутган бўлсангиз:

Ўтказиб юборилган дозани ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Дозани ўзгартирмай, даволашни давом эттиринг.

Агар Сизда қандайдир саволлар бўлса, шифокордан ёки фармацевтдан сўранг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча тиббий воситалар каби ПЕРМИКСОН ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам намоён бўлавермайди.

Кутилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар:

Тез-тез (100 нафар одамга 1≤10)

  • Бош оғриғи.
  • Қоринда оғриқ.

Тез-тез (1000 нафар одамга 1≤10)

  • Кўнгил айниши
  • Гаммаглютамилтрансфераза даражасини ошиши, трансаминазаларни (жигар ферментлари) бироз ошиши
  • Терини қизариши (тошма)
  • Гинекомастия (эркакларда кўкрак безини катталашиши). Даволаш тугагунича қайтувчандир.

Номаълум тез-тезлик билан (маълум маълумотлардан тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди)

  • Шиш.

Ножўя таъсирлар бўйича ҳисобот

Агар Сизда қандайдир ножўя таъсирлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга маълум қилинг. Бу шунингдек ушбу илова-варақада келтирилмаган, кутилиши мумкин бўлган барча ножўя таъсирларни ўз ичига олади. Шунингдек Сиз давлат  тизими ҳисоботи бўйича ножўя таъсирлар ҳақида маълум қилиб, Сиз ушбу дори воситасининг хавфсизлиги ҳақида кўпроқ маълумот беришга ёрдам берасиз.

  1. Пермиксонни қандай сақлаш керак.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Ушбу дори воситасини ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қабул қилманг. Яроқлилик муддати ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Сиз томондан энди ишлатилмайдиган препаратни йўқотиш юзасидан фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

  1. Чиқарилиш шакли ва бошқа қўшимча маълумот

ПЕРМИКСОНнинг таркиби

– Фаол модда Serenoa repens Липистерол экстракти, 160 мг

Serenoa repens (Bartram) меваларининг мойли экстракти

Экстракт нисбати 7-11:1

Экстракция эритмаси: гексан эритувчи

Бошқа компонентлар: макрогол 10000, желатин, темир II оксиди Е 172, индиготин Е 132, титан диоксиди Е 171.

ПЕРМИКСОН қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

Ҳар бир ПЕРМИКСОН ўрами 30 ёки 60 қаттиқ капсула сақлайди, ПВХ/Алюминий блистерда.

Оч-яшил қаттиқ капсулалар ва сарғиш-яшил паста сақлайди.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.