ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ИНТЕТРИКС®
INTETRIKS
Препаратнинг савдо номи: Интетрикс®
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: тилброхинол – 200 мг, тилихинол – 50 мг, тилихинол N-додецилсульфат* – 50 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали;
желатин капсуланинг таркиби:
корпуси: титан диоксиди (Е 171), желатин;
капсула қопқоқчаси: азорубин (Е 122), индиготин (Е 132), титан диоксиди (Е 171), желатин;
* N-додецилсульфат = лаурилсульфат
Таърифи: Оқ рангли тиниқ бўлмаган корпусли ва тўқ-қизил рангли тиниқ бўлмаган қопқоқчали №1 қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – кулранг-сариқ рангли зичлашган микрокристалл кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши препаратлар. Гидроксихинолин ҳосилалари.
АТХ коди: Р01АА05
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Интетрикс® контакт амёбаларга қарши препарат бўлиб ҳисобланади. Интетрикс® Entamaeba histolitica under minuta трофозоитлари ва цисталарга қарши самарали.
Фармакокинетикаси
Препарат перорал қўлланилганда ичак шиллиқ қавати томонидан аҳамиятсиз даражада сўрилади, бу ичак бўшлиғида самарали концентрацияни тутиб туриш имконини беради.
Қўлланилиши
Катталардаги ичак амёбиази:
- тўқима амёбицидлари билан мажмуавий даволаш таркибида;
- диагностика қилинган амёбиазнинг симптомсиз ҳолатларини монотерапиясида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. 2 капсуладан эрталаб ва кечқурун (яъни кунига 4 капсула) буюрилади. Капсулани бутунлигича, овқатланишни бошида, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Даволаш курси – 10 кунни ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Тез-тез:
- қон зардобида трансаминазалар даражасини ошиши (уларнинг кўпчилиги симптомсиз ва препарат бекор қилингандан кейин пасаяди).
Кам ҳолларда:
- аллергик реакциялар: эшакеми, Квинке шиши;
- тери реакциялари: перманент пигментацияланувчи эритема.
Узоқ вақт қабул қилганда айрим ҳолларда кўрув нервининг периферик нейропатияси ҳақида хабар берилган.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик;
- болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Интетрикс® ни гидроксихинолинлар сақловчи препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Сўнгги тадқиқотлар соғлом кўнгиллиларда Интетрикс® трансаминазалар даражасини ошишининг сабабчиси эканлигини тасдиқлади, улар ўртача, симптомсиз ва қайтувчан ҳисобланади. Шундай қилиб, трансаминазалар даражаси ошган ҳолларда, айниқса сариқлик ҳолатида препарат билан даволаш тўхтатилиши керак.
Периферик нейропатия юзага келиши хавфи туфайли, Интетрикс® ни узоқ вақт қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Интетрикс® азорубин бўёвчиси (Е 122) сақлайди, у аллергик реакцияларни қўзғатиши мумкин.
Интетрикс® лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки галактоза мальабсорбцияси ёки глюкоза мальабсорбцияси (кам учрайдиган наслий касаллик) бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳозирги вақтда туғма нуқсонлар ёки фетотоксиклик ривожланиши потенциал хавфини баҳолаш учун етарли маълумотлар йўқ. Шундай қилиб, ҳомиладорлик ва лактация даврида Интетрикс® ни қўллаш тавсия этилмайди.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилиши зардобдаги трансаминазалар фаоллигини ошиши, шунингдек қон ивиши кўрсаткичларини (протромбин даражасини) ўзгариши билан кечади. Бу кўрсаткичларни назорат қилиш керак.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.
2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.