📜 Инструкция по применению Левитра
💊 Состав препарата Левитра
✅ Применение препарата Левитра
📅 Условия хранения Левитра
⏳ Срок годности Левитра

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛЕВИТРА®

LEVITRA®

Препаратнинг савдо номи: Левитра®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): варденафил

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 10 мг ёки 20 мг варденафил, бу мувофиқ равишда 11,852 мг ёки 23,705 мг варденафил гидрохлорид тригидрати кўринишидаги таъсир этувчи моддага эквивалентдир.

Ёрдамчи моддалар: 6,250 мг ёки 8,850 мг кросповидон, 1,250 мг ёки 1,770 мг магний стеарати, 105,023 мг ёки 141,797 мг микрокристаллик целлюлоза, 0,625 мг ёки 0,885 мг коллоид кремний диоксиди, 0,797 мг ёки 1,128 мг макрогол 400, 2,391 мг ёки 3,385 мг гипромеллоза, 0,653 мг ёки 0,952 мг титан диоксиди (Е 171), 0,133 мг ёки 0,188 мг темир II оксиди бўёвчиси (Е 172), 0,011 мг ёки 0,015 мг темир III оксиди бўёвчиси (Е 172).

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, бироз ғадир-будир, оч-зарғалдоқдан кулранг-зарғалдоқ ранглигача бўлган, бир томонида бўртиб туширилган – Байер фирмаси хочи, бошқа томонида – доза белгиси (мувофиқ «10» ёки «20») бўлган қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: эректил дисфункцияни даволаш учун восита, 5 туркум фосфодиэстераза (ФДЭ-5) ингибитори.

АТХ коди: G04ВЕ.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Жинсий олат эрекцияси гемодинамик жараён бўлиб, унинг асосида ғоваксимон таналарнинг силлиқ мушакларини ва унда жойланган артериолаларнинг бўшашиши ётади.

Сексуал рағбатлантириш вақтида ғоваксимон тана нерви охирларидан гуанилатциклаза ферментини фаоллаштирувчи азот оксиди  (NO) ажралиб чиқади, бу ғоваксимон таналарда циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) миқдорини ошишига олиб келади. Бунинг натижасида ғоваксимон таналарнинг силлиқ мушакларини бўшашиши юз беради, бу эса жинсий олатга келадиган қон оқимини ошишига олиб келади. ЦГМФ даражаси бир томондан, гуанилатциклазанинг синтези билан, бошқа томондан эса – цГМФ ни фосфодиэстеразалар томонидан гидролиз қилиниши йўли орқали парчаланиши билан бошқарилади. Энг танилган ФДЭ бу цГМФ га специфик бўлган 5 тур фосфодиэстеразаси (ФДЭ 5) ҳисобланади.

ЦГМФ ни парчаланишида қатнашадиган специфик ФДЭ-5 ни блоклаб, варденафил шу йўл орқали жинсий рағбатлантириш вақтида ғоваксимон танадаги эндоген азот оксидининг (NO) маҳаллий таъсирини кучайишига олиб келади. ФДЭ 5 ни ингибирланиши ҳисобига цГМФ даражасини ошиши ғоваксимон тананинг силлиқ мушакларини бўшашишига ва уларда қон оқимини ошишига олиб келади.

Бундай самара Левитра®ни сексуал рағбатлантиришга бўлган табиий реакциясини ошириш қобилиятини белгилайди.

Варденафил ФДЭ5 нинг кучли ва юқори селектив ингибиторидир (ФДЭ5 га нисбатан ўртача ингибирловчи концентрацияси – 0,7 нМ). Варденафилнинг ФДЭ5 га нисбатан ўртача ингибирловчи фаоллиги бошқа таниқли ФДЭ ларга нисбатан анча яққол намоён бўлади (ФДЭ6 га нисбатан 15 марта юқори, ФДЭ1 га нисбатан 130 марта юқори, ФДЭ11 га нисбатан 300 марта юқори ва ФДЭ-2,3,4,7,8,9,10 га қараганда эса – 1000 марта юқори фаолликка эга).

Варденафилни 20 мг доазада қабул қилиш 15 минутдан кейиноқ эрекцияни (кира олиш учун етарли бўлган эрекцияни) чақириш хусусиятига эга. Тўлиқ самарага 25 минутдан кейин эришилади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилингандан кейин варденафил тез сўрилади. Оч қоринга қабул қилинганда илк максимал концентрациясининг (Сmax) чўққисига 15 минутдан кейин эришилади, бироқ 90% ҳолларда чўққи концентрацияга ўртача 60 минутдан кейин (30 дан 120 минутгача) эришилади.

Жигар орқали сезиларли биринчи ўтиш самараси туфайли, мутлоқ биокиришаолишлиги тахминан 15% ни ташкил қилади. Тавсия қилинган дозалар диапазонида (5-20 мг) «концентрация-вақт нисбатининг эгри чизиқ остидаги майдони» (ЭЧОМ) кўрсаткичи ва Сmax катталиги доза катталигига пропорционал равишда ошади.

Варденафилни катта миқдорда ёғ сақловчи (57%) овқат билан бир вақтда қабул қилинганида, сўрилиш тезлиги максимал концентрацияга эришиш вақтини (Тmax) ошиши билан 60 минутгача камаяди, Сmax эса, ўртача 20% га пасаяди, ЭЧОМ кўрсаткичи сезиларли ўзгаришларга учрамайди. 30% дан кўп бўлмаган ёғ сақловчи нормал овқат билан қабул қилинганда, варденафилнинг фармакокинетик параметрлари (Сmax, Тmax, ЭЧОМ) ўзгармайди. Бу маълумотларга асосланиб, варденафилни овқат қабул қилишдан қатъий назар буюриш мумкин.

Тақсимланиши

Варденафилнинг фармакокинетик параметрларини турғун ҳолатдаги ўртача тақсимланиш ҳажми 208 л ни ташкил қилади, бу эса уни тўқималарда яхши тақсимланишини намойиш этади. Варденафил ва унинг асосий метаболити (М1) қон плазмаси оқсиллари билан яхши (95% гача) боғланади, лекин унинг бу хусусияти қайтувчан бўлиб, препаратнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас.

Метаболизми

Варденафил асосан цитохром СYР3А4 тизими жигар ферментлари, шунингдек СYР3А5 ва СYР2С9 изоформалари иштирокида метаболизмга учрайди. Варденафилнинг ўртача ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 4-5 соатни, асосий метаболити М1 (молекуланинг пипераз қисмини дезэтилланиш йўли билан ҳосил бўладиган) нинг эса – тахминан 4 соатни ташкил қилади. Қонда конъюгат шаклидаги глюкуронид (глюкурон кислотаси) сақланади, у М1 метаболитини бир қисми бўлиб ҳисобланади. М1 метаболитининг қолган (глюкурон бўлмаган) қисмининг концентрацияси фаол модданинг концентрациясини 26% ни ташкил қилади. Фосфодиэстеразага нисбатан М1 ни селективлик (танлаб-таъсир) профили варденафилдаги билан бир хил; in vitro шароитида ФДЭ-5 ни бостириш қобилияти варденафил билан қиёсланганда 28% ни ташкил қилади, бу препаратнинг 7% самарадорлигига мувофиқ келади.

Чиқарилиши

Варденафилнинг умумий клиренси 56л/соатни ташкил қилади, якуний Т1/2 – тахминан 4-5 соат. Ичга қабул қилинганидан кейин варденафил метаболитлар кўринишида асосан меъда-ичак йўллари (дозанинг 91-95%), камроқ даражада буйрак (дозанинг 2-6%) орқали чиқарилади.

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар. Кекса ёшдаги соғлом эркакларда (65 ёшдан ошган) ёшларга нисбатан (45 ёшгача) варденафилни жигар клиренси пасайган. Ўртача ЭЧОЮ кекса ёшдаги шахсларда 52% га ошади. Аммо препаратнинг самараси ва хавфсизлигидаги фарқ кекса ва ёш пациентларда аниқланмаган.

Буйрак етишмовчилиги. Енгил (креатинин клиренси (КК) > 55-80 мл/мин) ва ўртача
(КК > 30-50 мл/мин) даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда варденафилни фармакокинетик кўрсаткичлари соғломлардаги кўрсаткичлар билан тўғри келади. Буйрак фаолиятини оғир бузилишларида (КК < 30 мл/мин) ЭЧОЮ кўрсаткичи ўртача 21% га ошади, Сmax 23% га камаяди. Креатинин клиренси ва варденафилни плазмадаги концентрацияси (ЭЧОЮ ва Сmax)  ўртасида ҳаққоний корреляция аниқланмаган.

Гемодиализда бўлган пациентларда варденафилни фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини бироз ва ўртача бузилишлари бўлган пациентларда варденафил клиренси жигар фаолиятини бузилиш даражасига пропорционал равишда пасаяди. Жигарни енгил даражадаги етишмовчилигида (Чайлд-Пью бўйича А босқичи) соғлом кўнгиллиларга нисбатан ЭЧОЮ ва Сmax кўрсаткичларини 1,2 мартага (ЭЧОЮ 17% га Сmax 22% га), ўртача (Чайлд-Пью бўйича Б босқичи) – 2,6 (160%) ва 2,3 (130%) марта ошиши аниқланди.

Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда (Чайлд-Пью бўйича В босқичи) варденафилнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Қўлланилиши

Эректил дисфункцияси (жинсий алоқани амалга ошириш учун эрекцияга эришмаслик ва сақлай олмаслик).

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар, ичга қабул қилинади. Даволанишни бошида (жинсий алоқа қилишдан тахминан 25-60 минут олдин) тавсия этиладиган доза
10 мг ни ташкил қилади. Бироқ, Левитра® препаратининг жинсий фаолликдан 4-5 соат олдин қабул қилинганида ҳам самарадорлиги кўрсатилган. Препаратни қабул қилиш максимал тез-тезлиги – суткада 1 марта. Даволашнинг самарадорлиги ва ўзлаштира олинишига қараб, дозани суткада 20 мг гача ошириш ёки 5 мг гача камайтириш мумкин. Максимал тавсия қилинадиган доза суткада 20 мг, 1 мартани ташкил қилади. Даволанишга адекват реакцияни таъминлаш учун сексуал рағбатланиш зарур.

Кекса ёшдаги (65 ёшдан ошган) пациентлар

Кекса ёшдаги пациентларда дозани тўғрилаш талаб этилмайди.

Болалар (18 ёшгача бўлганлар)

Левитра® препаратини ушбу ёш тоифасидаги пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини бироз бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича А босқичи) бўлган пациентларда дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Жигар фаолиятини ўртача бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича Б босқичи) бўлган пациентларда бошланғич доза суткада 5 мг ни ташкил қилади. Кейинчалик даволаш самарадорлиги ва ўзлаштира олинишига қараб, дозани максимал 10 мг гача ошириш мумкин.

Жигар фаолиятини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью бўйича В босқичи) бўлган пациентларда варденафилнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятининг бироз (КК > 50-80 мл/мин), ўртача (КК > 30-50 мл/мин) ва оғир (КК<30 мл/мин) пасайиши бўлган пациентларда дозалаш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди.

CYP3A4 ингибиторларини ёндош қабул қилаётган пациентлар

Цитохром Р450 (CYP)3А4 нинг ўртача ёки кучли таъсирга эга бўлган маълум ингибиторларини, масалан, кетоконазол, итраконазол, эритромицин, кларитромицин, ритонавир ва индинавирни қабул қилаётган пациентларда плёнка қобиқ билан қопланган Левитра таблеткаларининг дозасини тўғрилаш талаб этилиши мумкин («Махсус кўрсатмалар» ва «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг).

Левитрани CYP3А4 ингибиторлари кетоконазол ёки итраконазол билан бирга қўлланганда уларнинг дозаси кунига 200 мг дан ошмаслиги керак. Агар кетоконазол ёки итраконазолнинг дозаси кунига 200 мг дан юқори бўлса, Левитра қўлланмаслиги керак.

CYP3А4 ингибиторлари эритромицин ёки кларитромицин билан бирга қўлланганда Левитранинг дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак.

Индинавир ва Ритонавир каби ОИТВ протеазаси ингибиторлари бирга ишлатиш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар», «Махсус кўрсатмалар», «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимларига қаранг).

Альфа-адреноблокаторларни ёндош қабул қилаётган пациентлар

Альфа-блокаторлар ва варденафилнинг қон томирларини кенгайтирувчи таъсири туфайли,  плёнка қобиқ билан қопланган Левитра таблеткаларини альфа-блокаторлар билан бирга қабул қилиш айрим пациентларда симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин. Бирга қабул қилишни фақат, агар альфа-блокаторлар билан даволанишда пациентда барқарор ҳолат аниқлангандагина бошлаш мумкин («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Левитрани альфузозин ёки тамсулозин билан бирга исталган пайтда қабул қилиш мумкин. Левитрани теразозин ёки бошқа альфа-блокаторлар билан бирга буюрилган ҳолларда, Левитра ва ушбу альфа-блокаторларни қабул қилиш орасидаги зарур интервалга амал қилиниши лозим («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Плёнка қобиқ билан қопланган Левитра таблеткаларининг оптимал дозасини қабул қилаётган пациентлар, альфа-блокаторлар билан даволанишни энг кичик дозаларда бошлашлари керак. Альфа-блокаторларнинг дозасини аста-секин оширилиши, фофсодиэстераза (PDE5) ингибиторларини, шу жумладан варденафилни қабул қилаётган пациентларда артериал босимни кейинчалик пасайтирилиши билан кечиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Левитра® препаратини қўллаш оқибатида юз берган ноҳуш реакциялар (НР) жадвалда келтирилган. Ҳар бир гуруҳда ноҳуш самаралар уларнинг оғирлик даражасини камайиш тартибида келтирилган. Реакциялар тез-тезлиги қуйидагича белгиланган: «жуда тез-тез (≥1/10)», «тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача)», «тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача)», «кам (≥1/10000 дан <1/1000 гача)», «жуда кам (<1/10000)».

Фақат постмаркетинг кузатишлар пайтида аниқланган ва уларнинг тез-тезлигини аниқлашнинг иложи бўлмаган НР, «тез-тезлиги номаълум» сифатида белгиланган.

Бутун дунё бўйлаб барча клиник синовларда иштирок этган пациентларда аниқланган, шу жумладан ≥0,1% пациентда аниқланган ва препарат билан боғлиқ деб ҳисобланган ёки кам учрайдиган ва характери бўйича жиддий бўлган ноҳуш реакциялар.

 

Тизимаъзолари синфи Жуда тез-тез Тез-тез Тез-тез эмас Кам
>10% >1% ва <10% >0,1% ва <1% > 0,01% ва < 0,1%
Инфекцион ва паразитар касалликлар       Конъюнктивит
Иммун тизими томонидан бузилишлар     Аллергик шиш ва ангионевротик шиш Аллергик реакциялар
Руҳиятни бузилишлари     Уйқуни бузилишлари  
Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош оғриғи Бош айланиши Парестезиялар ва   дизестезиялар Уйқучанлик Ҳушдан кетиш
Амнезиялар
Тиришишлар
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар     Кўришни бузилишлари

Конъюнктива, кўз соққасини  гиперемияси ранг англашни бузилиши

Кўз соққасида оғриқ ва кўзда дискомфорт ҳисси

Фотофобия

Кўз ичики босимини ошиши
Сердечно-сосудистая система       Стенокардия

Ишемия миокарда

Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари     Қулоқларни жаранглаши

Вертиго

 
Юрак томонидан бузилишлар     Юракни уриб кетиши

Тахикардия

Стенокардия
Миокард инфаркти

Юрак қоринчалари тахиаритмиялари

Қон томирлари томонидан бузилишлар   Вазодилятация   Гипотензия
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс аъзолари томонидан бузилишлар   Бурунни битиши Ҳансираш

Бурун олди бўшлиқларини битиши

 
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар   Диспепсия Кўнгил айниши

Қоринда оғриқ

Оғизни қуриши

Диарея

Гастро-эзофагиал рефлюкс касаллик

Гастрит

Қусиш

 
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар     «Жигар» трансаминазалари фаоллигини ошиши  
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар     Эритема

Тошма

 
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар     Белда оғриқ

Креатинфосфокиназа (КФК) фаол-лигини ошиши

Мушаклар тонусини ошиши ва тиришишлар

Миалгия

 
Жинсий аъзолар ва сут бези томонидан бузилишлар     Эрекцияни кучайиши Приапизм

 

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидвги бузилишлар     Кайфиятни ёмонлашиши Кўкракда оғриқ

Варденафилни қабул қилиш вақти ва сексуал фаоллик билан ассоцияланган миокард инфарктини ривожланиши тўғрисида хабар берилган, аммо бу касалликни юз бериши бевосита варденафилни қўлланиши билан ёки сексуал фаоллик, ёки йўлдош касалликлар, ёки бу омилларнинг мажмуаси билан боғлиқлиги аниқланмаган.

Кўрув нерви дискининг анатомик нуқсони, 50 ёшдан ошган, қандли диабет, гипертония, юракни ишемик касаллиги, гиперлипидемия ва чекиш каби йўлдош омиллари бўлган пациентларнинг кўпчилигида ФДЭ5 ингибиторлари, шу жумладан Левитра® препаратини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, кўришни бузилишига олиб келувчи кўрув нервининг олд ишемик нейропатиясини (КНОИН) ривожланиш ҳоллари тўғрисида кам хабарлар мавжуд. КНОИН ни ривожланишини бевосита ФДЭ-5 ингибиторларини қўлланиши, ёки йўлдош қон томир омиллари, хавфи ва анатомик нуқсонлар, ёки ушбу омилларни мажмуаси, ёки бошқа сабаблар билан боғлиқлиги аниқланмаган.

ФДЭ5 ингибиторлари, шу жумладан Левитра® препаратини қабул қилиш вақти билан боғлиқ бўлган кўришни бузилиши, шу жумладан кўришни вақтинчалик ёки барқарор йўқотилиши ҳоллари тўғрисида ҳабар берилган. Бу ҳолатлар бевосита ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш ёки йўлдош қон томир омиллари хавфи, ёки бошқа сабаблар билан боғлиқлиги аниқланмаган.

ФДЭ5 ингибиторлари гуруҳига мансуб препаратлари, шу жумладан Левитра® препарати ишлатилганида тўсатдан карлик ёки эшитишни йўқолишининг озгина ҳолатлари  аниқланган. Бу ҳолатлар бевосита ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш ёки эшитишни йўқолиш йўлдош хавфи омиллари, бу омилларнинг мажмуаси ёки бошқа сабаблар билан боғлиқлиги аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратни ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
  • нитратлар ёки азот оксиди донаторлари ҳисобланган препаратлар билан бир вақтда қўллаш.
  • кетоконазол, итраконазол, ритонавир, индинавир, эритромицин ва кларитромицин каби CYP3A4 ферментининг фаол ва кучли ингибиторлари бир вақтда қўллаш;
  • эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган дори препаратларни сексуал фаоллик мумкин бўлмаган эркакларда (масалан, ностабил стенокардия ёки ўткир юрак етишмовчилиги [Нью-Йорк кардиологлар ассоциациясининг таснифи бўйича III ёки IV синф] каби ёндош юрак-қон томр касалликлари бўлган пациентларда) қўллаш мумкин эмас;
  • Левитра® препаратнинг хавфсизлиги текширилмаган, тегишли маълумотлар хали олинмаган, шунинг учун уни қуйидаги ҳолатларда бўлган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди:
  • жигар фаолиятини оғир бузилишлари,
  • гемодиализни талаб этувчи терминал босқичдаги буйрак касалликлари,
  • артериал гипотензия (систолик босим тинч ҳолатда <90 мм сим. уст.),
  • яқинда ўтказилган (охирги 6 ой ичида) инсульт ёки миокард инфаркти,
  • ностабил стенокардия, шунингдек кўзнинг тўр пардасини наслий дегенератив касалликлари, масалан, пигментли ретинит.

Препаратни жинсий олатни анатомик деформацияси (қийшиқ, каверноз фиброзли, Пейрони касаллиги), приапизмга олиб келувчи касалликлари (ўроқсимон-ҳужайрали анемия, кўпчилик миелома, лейкемия) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Қон кетишларига ва яра касаллигини зўрайишига мойиллиги бўлган пациентларда, препаратни фақат фойда-хавф нисбати баҳолангандан кейингина буюриш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

СYР ингибиторлари

Варденафил асосан жигар цитохром Р450 (СYР) тизими ферментлари, айниқса 3А4 изоформалари, шунингдек айрим СYР 3А5 ва СYР2С изоформлари иштирокида метаболизмга учрайди. Бу ферментларнинг ингибиторлари варденафилнинг клиренсини камайтириш мумкин.

Циметидин (400 мг суткада 2 марта): цитохром Р450 бу носпецифик ингибитори Левитра® препаратининг (20 мг) ЭЧОМ ва Сmax кўрсаткичларини катталигига улар бир вақтда қўлланганда таъсир қилмайди.

Эритромицин (500 мг, суткада 3 марта): бу СYР3А4 ингибитори Левитра® препаратининг (5 мг) ЭЧОМ кўрсаткичини 4 марта ва Сmax ни 3 марта (200%) ошишини чақиради.

Кетоконазол (200 мг): СYР3А4 ни кучли ингибитори бўлиб ҳисобланади, кетоконазол Левитра® препаратининг (5 мг) ЭЧОМ ни 10 марта (900%) ва Сmax ни 4 марта (300%) ошишини чақиради.

Левитра® препарати (10 мг) ва ОИТВ протеазалари ингибитори индинавир (800 мг суткада 3 марта) бирга қўлланганида варденафилнинг ЭЧОМ ни 16 марта (1500%), Сmax ни 7 марта (600%) ошиши аниқланган. Қабул қилинганидан 24 соатдан кейин варденафилни плазмадаги концентрацияси уни Сmax ни тахминан 4% ни ташкил қилади.

Ритонавир (600 мг, суткада 2 марта): Левитра® препаратининг (5 мг) Сmax ни 13 марта ва уни ЭЧОМ суткалик кўрсаткичи йиғиндисини 49 мартага оширади. Ўзаро таъсири, СYР3А4 ва СYР2С9 ни кучли ингибитори ҳисобланган ритонавирни Левитра® препаратининг жигардаги метаболизмини блоклаш билан боғлиқ. Ритонавир варденафилнинг Т1/2 ни сезиларли, 25,7 соатгача узайтиради.

Никорандил калий каналларининг активаторидир ва ўзининг таркибида нитрогуруҳни сақлайди. Никорандилнинг таркибида нитрогуруҳни борлиги уни варденафил билан ўзаро таъсирини юқори эҳтимолини таъминлайди.

Левитра® препаратини кетоконазол, интраконазол, индинавир ва ритонавир билан (СYР3А4 ни кучли ингибиторлари) бирга қўлланганда варденафилнинг плазмадаги концентрациясини сезиларли ошишини кутиш мумкин.

Нитратлар, азот оксиди донаторлари

Левитра® препаратини (10 мг) нитроглицеринни (0,4 мг сублингвал) қабул қилишдан 24-1 соат олдин қабул қилинганида уни гипотензив самарасини кучайишини чақирмайди. Нитратларни (0,4 мг ни сублингвал) қабул қилишдан 1-4 соат олдин, Левитра® препарати 20 мг дозада уларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, аммо агар у 24 соат олдин буюрилса гипотензив таъсирни кучайиши юз бермайди.

Бироқ нитратлар билан бир вақтда қўлланганда варденафилнинг потенциал гипотензив самаралари тўғрисида етарли мавжудодлар мавжуд эмас. Шу боисдан ушбу мажмуани қўллаш мумкин эмас.

Бошқа препаратлар:

Левитра® препарати (20 мг) глибенкламид (глибурид 3,5 м дозада) бирга қўлланганида, глибенкламиднинг ЭЧОМ ва Сmax кўрсаткичларини ўзгартирмайди. Шунингдек, глибенкламид билан бир вақтда қўлланганда варденафилнинг фармакодинамикаси ўзгармаслиги кўрсатилган.

Левитра® препаратини (20 мг) варфарин (25 мг) билан бирга қўлланганида фармакокинетик ва фармакодинамик ўзаро таъсири (протромбин вақтига ва II, VII, X ивиш омилларига таъсири) аниқланмайди.

Левитра® препарати (20 мг) ва нифедипин (30 ёки 60 мг) ўртасида ахамиятли фармакокинетик ўзаро таъсир аниқланмаган. Левитра® препарати ва нифедипинни бирга қабул қилиш аҳамиятли фармакодинамик ўзаро таъсирга олиб келмаган: Левитра® препарати систолик ва диастолик артериал босимни (АБ) қўшимча мувофиқ равишда ўртача 5,9 мм  сим. уст. ва 5,2 мм сим. уст. пасайишини чақиради.

Альфа-блокаторлар АБ ни пасайишини, айниқса постурал гипотензия ва ҳушдан кетишни чақириши маълумлиги туфайли, альфа-блокаторлар ва Левитра® препаратининг ўзаро таъсири масаласи улар бирга қўлланганда синчиклаб ўрганилган.

Нормотензив кўнгиллилар томонидан бир вақтда 14 кун ёки ундан кам вақт давомида альфа-блокаторлар тамсулозин ёки теразозиннинг жадал юқори билан бирга плёнка қобиқ билан қопланган Левитра таблеткаларини бир вақтда қабул қилингандан кейин текширилувчиларнинг анча қисмида гипотензия, айрим ҳолларда симптоматик гипотензия тўғрисида хабар берилган.

Тамсулозин билан доимий даволаш фонида плёнка қобиқ билан қопланган Левитра таблеткаларини 5, 10 ва 20 мг дозаларда қабул қилинганда, максимал артериал босимни клиник аҳамиятли қўшимча пасайиши кулатилмаган. Плёнка қобиқ билан қопланган Левитра 5 мг таблеткаларини, 0,4 мг тамсулозин билан бир вақтда қўлланганда 21 пациентдан 2 нафарида турган ҳолатда 85 мм сим. уст. дан паст систолик босим кузатилган. Плёнка қобиқ билан қопланган Левитра 5 мг таблеткаларини, 0,4 мг тамсулозин қабул қилинганидан кейин 6 соатдан сўнг 21 пациентдан 2 нафарида турган ҳолатда 85 мм сим. уст,. дан паст систолик босим кузатилган.

Плёнка қобиқ билан қопланган Левитра 5 мг таблеткаларини 5 мг ёки 10 мг дозада алфузозин қабул қилинганидан кейин 4 соатдан сўнг буюрилган. Тўрт соатлик интервал максимал потенциал ўзаро таъсирга эришиш учун танланган эди. Алфузозин қабул қилинганидан кейин 4 соатдан сўнг, варденафилнинг дозаси қабул қилинганидан кейин,  варденафил қабул қилинганидан кейин 10 соат давомида артериал босимни клиник аҳамиятли қўшимча пасайиши аниқланмаган. Варденафилни 5 мг дозада қабул қилинганидан кейин 30 мм симоб уст. дан ортиқ бўлган дастлабки даражасига нисбатан бир пациентда турган ҳолатда систолик артериал босимни пасайиши юз берган. Бошқа пациентда эса, варденафилни 10 мг дозада қабул қилинганидан кейин 30 мм сим. уст. дан ортиқ бўлган дастлабки даражасига нисбатан турган ҳолатда систолик артериал босимни пасайиши кузатилган. Бу тадқиқотда турган ҳолатда артериал босимни 85 мм сим. уст. дан пастга пасайиш ҳолатлари аниқланмаган. Икки пациент варденафилни 5 мг дозада қабул қилганларидан кейин бош айланиши тўғрисида хабар беришган. Бир пациент 10 мг варденафилни қабул қилганидан кейин бош айланишини қайд этган ва бир пациент плацебо қабул қилганидан кейин бош айланиши тўғрисида хабар берган. Ушбу тадқиқотнинг натижаларига асосланиб, алфузозин ва варденафилни қабул қилиш орасида интервалга амал қилиш талаб этилмайди.

Бу тадқиқотда ва тамсулозин ёки теразозинни қўллаш билан илгарироқ ўтказилган тадқиқотларда ҳушдан кетиш ҳолатлари бўлмаган.

Левитра® препарати ва альфа-блокаторларни фақат альфа-блокаторларни қабул қилиш фонида артериал босимнинг барқарор кўрсаткичлари бўлгандагина бирга буюриш мумкин, бунда Левитра® препарати 5 мг ни ташкил қиладиган минимал тавсия қилинган дозада буюриш лозим. Левитра® препаратини, альфа-адреноблокаторлар билан, тамсулозиндан ташқари, айнан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, тамсулозинни қабул қилиниши Левитра® препаратини қабул қилиш вақти билан тўғри  келиши мумкин. Варденафил ва бошқа альфа-адреноблокаторларни қабул қилиш орасида вақт интервалига амал қилиш лозим. Теразозин ва Левитра® препаратини бир вақтда буюрилганда, препаратлар орасидаги 6-соатли интервалга амал қилиш лозим.

14 кундан ортиқ вақт давомида дигоксинни (0,375 мг) ва Левитра® препаратини (20 мг) бир вақтда кунора қўлланилиши уларнинг ўзаро таъсирларисиз кечади.

Маалокс® препаратини (антацид: магния гидроксид/алюминий гидроксиди) бир марта қабул қилиш варденафилни ЭЧОМ ва Сmax кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек Левитра® препаратининг (20 мг) биокираолишлиги хам, уни Н2-рецепторларининг антагонистлари ранитидин (150 мг дан суткада 2 марта) ва циметидин (400 мг дан суткада 2 марта) билан бирга қўлланганида бузилмайди.

Левитра® препарати (10 мг ва 20 мг) монотерапия сифатида ва ацетилсалицил кислотаси билан кичик дозаларда (82 мг дан 2 таблетка) қўлланганида қон кетишнинг давомийлигига таъсир кўрсатмайди.

Левитра® препарати (20 мг) алкоголнинг гипотензив самарасини (0,5 г/кг тана вазнига) потенцияламайди, варденафилнинг фармакокинетикаси бузилмайди.

Ацетилсалицил кислотаси, ААФ ингибиторлари, бета-адреноблокаторлар, диуретиклар ва диабетга қарши препаратлар (сульфонилмочевина ва метформин препаратлари), СYР3А4 нинг кучсиз ингибиторлари варденафилнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.

Махсус кўрсатмалар

Препарат ичга қабул қилинади. Левитра® препаратини овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин. Даволаш самарадорлигига эришиш учун етарли даражадаги сексуал рағбатланиш бўлиши керак.

Эректил дисфункциясини даволаш учун қўлланадиган препаратларни буюришдан олдин шифокор, юрак-қон томир тизимининг ҳолатини баҳолаши керак, чунки сексуал фаоллик вақтида юрак томонидан асоратлар ривожланишни хавфи бор. Варденафил қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга бўлиб, у АБ бироз ёки ўртача пасайиши билан бирга кечиши мумкин. Юракнинг чап қоринчасидан қон оқиб чиқиш йўлларининг обструкцияси, масалан, аортал стеноз, идиопатик гипертрофик субаортал стенози бўлган пациентлар вазодилататорни, шу жумладан ФДЭ-5 ингибиторларининг таъсирига сезувчан бўлиши мумкин.

Левитра® препаратини терапевтик дозаларда (10 мг) ва юқори терапевтик дозаларда
(80 мг) ишлатилганида QT интервалини узайиши қайд этилган. Шу боисдан Левитра® препаратини QT интервалини туғма узайиши бўлган пациентларда ва антиаритмик препаратларнинг IА синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III-синфи (амиодарон, соталол) препаратларини қабул қилаётган пациентларда буюриш мумкин эмас.

Эректил дисфункцияни бошқа даволаш усуллари билан мажмуада Левитра® препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун уларни бирга қўллаш тавсия қилинмайди.

Левитра® препаратини ва бошқа ФДЭ-5 ингибиторларини қабул қилиш фонида кўришни ўткинчи йўқотилиши ва кўрув нервини ноартерит ишемик нейропатияси ҳоллари қайд этилган. Кўришни тўсатдан йўқолиши юз берганида Левитра® препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокор билан дархол маслаҳатлашиш керак.

Левитра® препаратини ва альфа-адреноблокатор билан қўшиб даволаш, тегишли клиник манзара билан бирга артериал гипотензияни ривожланиши билан кечиши мумкин, чунки бу препаратлар қон томирларни кенгайтирувчи самарага эга. Варденафилни ва альфа-блокаторларни бирга буюриш, альфа-адреноблокаторларни қабул қилиш фонидаги артериал босим кўрсаткичлари барқарор бўлганидагина мумкин бўлиб, айни пайтда Левитра® препаратини 5 мг ни ташкил қилувчи минимал тавсия қилинадиган дозаларда буюриш керак. Левитра® препаратини, альфа-адреноблокаторлар билан, тамсулозиндан ташқари, айнан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, тамсулозинни қабул қилиниши Левитра® препаратини қабул қилиш вақти билан тўғри келиши мумкин. Варденафил ва бошқа альфа-адреноблокаторларни қабул қилиш орасида вақт интервалига амал қилиш лозим. Варденафилни танланган дозаларни қабул қилиш ҳолларида альфа-адреноблокаторлар билан даволашни минимал дозадан бошлаш лозим. ФДЭ-5 ингибиторлари гуруҳи препаратларни олаётган беморларда альфа-адреноблокаторлар дозасини аста-секин ошириб бориш, кейинчалик артериал босимни пасайишига олиб келиши мумкин.

Левитра® препаратининг дозаси уни эритромицин, кларитромицин, кетоконазол, итроконазол билан бирга қўлланганда 5 мг дан ошмаслиги керак. Бунда кетоконазол, итроконазолнинг дозаси 200 мг дан ошмаслиги керак.

 

Идинавир ва ритонавир билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Левитра® препарати қон кетишларига мойиллиги бўлган пациентларда ва меъда яра касаллигини зўрайиши бўлган беморларда қўлланмаслиги туфайли, уни бундай ҳолларда фақат фойда-хавф нисбати синчков баҳолангандан кейингина буюриш мумкин.

Левитра® препарати қон кетиш давомийлигига таъсир қилмайди, шунингдек у бу кўрсаткичга ацетилсалицил кислотаси билан бирга қўлланганда хам таъсир қилмайди. Варденафил турли препаратлар чақирган тромбоцитлар агрегациясини кучайтирмайди. Варденафил терапевтик концентрациядан юқори концентрацияларда, азот оксиди донатори бўлган натрий нитропруссиднинг антиагрегант таъсирини бироз кучайишини чақиради.

Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда варденафил ва гепарин бирга буюрилганида қон кетиш вақтига таъсири аниқланмаган, бироқ ушбу мажмуани одамда қўлланиши ўрганилмаган.

Клиника олди тадқиқотларидан олинган хавфсизлик бўйича маълумотлар

Левитра® препаратининг токсик (шу жумладан репродуктив токсиклик), генотоксик ва канцероген таъсири аниқланмаган.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни аёлларда, янги туғилган чақалоқларда ва болаларда қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришдан олдин, пациентлар Левитра® препаратини қабул қилишга уларда қандай реакция бўлишини билишлари керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда кунига 120 мг га етган бир марталик дозаларда варденафилнинг синови ўтказилган. Варденафилнинг 80 мг гача бўлган бир марталик дозалари ва 4 ҳафта давомида кунига бир марта буюриладиган варденафилнинг 40 мг гача бўлган кўп марталик дозалари пациентлар томонидан жиддий ноҳуш ножўя реакцияларсиз ўзлаштирилган.

Бироқ Варденафилни 40 мг дозада суткада икки марта қўлланганида мушак ва нерв тизимига захарли таъсири белгиларисиз бел соҳасидаги яққол оғриқлар кузатилган.

Доза ошириб юборилган холларда стандарт тутиб турувчи даволашни буюриш лозим. Варденафил қон плазмаси оқсиллари билан яхши боғланиши ва препаратнинг фақат оз миқдоригина буйраклар орқали чиқарилиши туфайли, гемодиализнинг самардорлигининг эҳтимоли кам.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар, 10 мг, 20 мг.

1 ёки 4 таблеткадан Ал/ПП блистерда; 1 блистердан қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ жойда, 30oС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.