ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ГЛОБЕКС
GLOBEX
Препаратнинг савдо номи: Глобекс
Дори шакли: Капсулалар контур уяли ўрамларда.
Таркиби:
Ҳар бир капсула сақлайди:
таъсир этувчи моддалар: 304 мг – темир фумарати (100 мг иккивалентли темирга экв.), 1,5 мг – фолат кислотаси, 2,0 мг цианокобаламин (желатинда) (10,0 мкг витамин В12 экв.), 66,0 мг – рух сульфати (15 мг элементар рухга эквивалент) сақлайди.
ёрдамчи моддалар: крахмал.
Таърифи: Оч сариқ рангли доғлари бўлган жигар рангли кристалл кукун сақлаган қизил рангли қаттиқ желатинли капсулалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.
Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий антианемик препарат бўлиб, таъсири таркибига кирувчи компонентларини ҳусусиятига боғлиқдир.
Темир фумарати – темир тузи, гемоглобин синтези ва самарали эритропоэз учун зарур микроэлементдир. Темир бир неча асосий ферментлар кофактори (миоглобин, цитохромоксидаза, каталаза ва переоксидазалар) таркибига киради.
Темирни темир тузлари кўринишида қўлланилганда, у организмдаги темир танқислигини тезда тўлдирилишига ёрдам беради.
Фолат кислотаси – мегалобластларни меъёрий етилиши ва нормабластларни ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар, нуклеин кислотаси, пурин ва пиримидин синтезида, холин алмашинувида қатнашади.
Цианокобаламин – эритроцитларни ҳосил бўлиши ва етилишида қатнашади.
Препарат умуман темирни қондаги даражасини сақлаб туришига ва тикланишига олиб келади.
Фармакокинетика
Темир меъда-ичак йўлларидан нотекис ва нотўлиқ сўрилади (15-15%). Сўрилишнинг асосий соҳалари ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичак ҳисобланади. Сўрилишга меъдада хлорид кислотасини ишлаб чиқарилиши, ҳамда аскорбин кислотаси ёрдам беради. Темир уч валентли гемокомплекс таркибида бўлганида сўрилиш осонлашади. Сўрилиш темир танқислиги ҳолатида ва атайин очликда қабул қилинганда ҳам кучаяди.
Сўрилганидан сўнг темирнинг катта қисми суяк кўмигига тушади ва у ерда гемоглобин синтезида қатнашади; қолган қисми заҳирада ферритин, гемосидерин ёки миоглобин каби боғланган ҳолда, кам миқдорда гемферментларида ёки плазмада аниқланади.
Фолат кислотаси – меъда-ичак йўлларидан, асосан ўн икки бармоқ ичакда тез сўрилади. Даволаш мақсадида қабул қилинадиган Фолат кислотасининг катта қисми ўзгармаган ҳолда қопқа венаси оқимига тушади. У жигар ва плазмада метаболик фаол 5-метилтетрагидрофолат шаклига айланади. Фолат кислотасининг тўпланадиган асосий жойи – жигар ҳисобланади. У орқа мия суюқлигида (ОМС) ҳам фаол тўпланади. Фолат кислотаси ичак жигар айланиш оқимига учрайди. Фолат кислотаси ва унинг метаболитлари сийдик орқали чиқарилади. Фолат кислотаси она сутига тушади. Фолат кислотаси гемодиализ орқали чиқарилади.
Цианокобаламин (Витамин В12) – меъда шиллиқ қавати томонидан ишлаб чиқариладиган ички омил – гликопротеин билан боғланади ва кейин меъда-ичак йўлларидан фаол сўрилади. Ички омиллари бўлмаган, сўрилиши пасайган синдромли, ичак касалликлари бўлган беморларда ёки меъда резекциясидан кейин сўрилиш ёмонлашган бўлади. Сўрилиш пассив диффузия йўли билан ҳам юз беради. Витамин В12 – плазма протеинлари – транскобаламинлар билан боғланади, транскобаламин II эса кобаламинларни тўқималарга тез ўтказилиши жараёнига жалб қилинган. Витамин В12 – жигарда тўпланади, сафро билан чиқарилади ва катта ичак жигар айланиши оқимига қайта тушади; қабул қилинган дозанинг бир қисми сийдик билан асосан биринчи 8 соат давомида чиқарилади. Витамин В12 – йўлдошда диффуз сўрилади ва кўкрак сутига ўтади.
Рух – меъда-ичак йўлларида тўлиқ сўрилмайди; сўрилиш айрим озуқа элементлари – фитатлар иштирокида камаяди. Овқат таркибидаги рухни биокиришаолишлиги 20-30% ни ташкил қилади. Рухнинг энг юқори концентрацияси мушаклар, суяклар, тери ва простата бези суюқликларида бўлади. Асосан ахлат билан, оз миқдорда эса, сийдик ва тер орқали чиқарилади.
Қўлланиши
Анемияни (оддий, темир танқислиги, мегалобласт ва алиментар), темир, фолат кислотаси, витамин В12, ҳомиладорлик ва эмизиш вақтидаги микроэлементлар етишмовчилиги; пеллаграни, меъда-ичак йўлларидан (яра ёки рак билан боғлиқ бўлган) қон кетишини даволашда қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади. ўрта даражадаги асоратланмаган анемияни даволашда овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан кейин кунига 1 капсуладан тавсия этилади.
Ҳомиладорликда ҳам кунига 1 капсуладан буюрилади. Айрим ҳомиладор аёлларга парҳез ёки бошқа омиллар туфайли юқори профилактик доза талаб қилиниши мумкин. Қизилўнгачни таъсирланишидан сақланиш учун капсулани тўла стакан сув билан ичилади.
Ножўя таъсирлари
Препаратни даволаш дозасида қабул қилингандаги ножўя таъсирлари: меъда-ичак бузилишларини: диареяни, қусишни, қабзиятни ўз ичига олади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда, ҳамда гемохроматоз (темирни бирламчи ва иккиламчи ичакда сўрилишини кучайиши ва унинг кейинчалик аъзоларда тўпланиши) ва гемосидерозда (темирни аъзоларда йиғилиб қолиши) қўлланилмайди.
Дори воситалари билан ўзаро таъсири
Антацид воситалар темирни сўрилишини камайтириши мумкин, шунинг учун препаратларни 2 соат фарқи билан алоҳида-алоҳида қабул қилган афзал. Темир сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиниши микробга қарши ва тиреотроп препаратларни сўрилишини ёмонлаштириши, фенитоин таъсирини пасайтриши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни кунига 1 капсуладан ортиқ дозада узоқ қабул қилиш темир миқдорини ортишига олиб келиши мумкин. Препаратни қўллашни бошлашдан аввал анемияни негизида ётувчи турлари ва сабабларини аниқлаш лозим. Фолат кислотасини кунига буюрилган 0,1 мг дан юқори дозаси пернициоз-анемиясини кам даражада сезиларли қилиши мумкин, буни натижасида эса, гематологик ремиссия пайдо қилиши мумкин, аммо неврологик белгилар прогрессивлашуви (ривожланиб кўпайиши) мумкин.
Темир тузларини етишмовчилиги чақирмаган анемияси бўлган ёки қон қуйиш билан даволанаётган беморларга темир тузлари қўлланмаслиги керак.
Гемоглобинопатия ёки меъда-ичак касалликлари бўлган беморларда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарур.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ўткир эпигастрал оғриқ, гематемезис, (қон аралаш қусиш) ва шок. Бир неча соатдан кейин диарея пайдо бўлиши мумкин.
Даволаш: беморда (пациентни кучли шок ҳолатидан ташқари бўлган ҳолларда) сақлаб турувчи ва симптоматик даволаш чоралари билан биргаликда қусишни рағбатлантириш ёки меъдани ювиш лозим. Меъдага дисферриоксаминни (10 г ни 50 мл сувда) юбориш; зарур бўлганда бу бирикмани вена ичига ёки мушак орасига ҳам юбориш мумкин.
Чиқарилиш шакли
10 капсуладан, контур уяли ўрамларда.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт билан.