📜 Инструкция по применению Наклофен
💊 Состав препарата Наклофен
✅ Применение препарата Наклофен
📅 Условия хранения Наклофен
⏳ Срок годности Наклофен

Илова-варақа: пациент учун маълумот

Наклофен ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг

Диклофенак натрий

Ушбу препаратни қўллашдан олдин ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумотлар сақлайди.

  • Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. У Сиз яна ўқиб чиқишингиз учун керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
  • Ушбу препарат айнан Сиз учун буюрилган. Уни бошқа шахсларга берманг. Агар Сизда касалликнинг ўхшаш белгилари кузатилса ҳам, бу уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда ножўя самаралар пайдо бўлса шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу ушбу илова-варақада кўрсатиб ўтилмаган ножўя самаралар учун ҳам тааллуқлидир. 4 бўлимга қаранг.

 

Ушбу илова-варақада қандай маълумот сақланади:

  1. Наклофен препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланилади?
  2. Наклофен препаратини қабул қилишдан олдин Сиз нимани билишингиз керак?
  3. Наклофен препаратини қандай қабул қилиш керак?
  4. бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар.
  5. Наклофен препаратини қандай сақлаш керак?
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар.

  1. Наклофен препарати ўзи нима ва у нима учун қўлланади.

Наклофен – ностероид яллиғланишга қарши препаратдир. У яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи хусусиятга эга. Асосий таъсир механизми яллиғланиш, оғриқ ва шишни чақирувчи молекулалар простагландинлар синтезини сусайишидан иборат. Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар меъда кислотаси таъсирига чидамли қобиққа эга ва шунинг учун фақат ичакка келиб тушгандан кейингина сўрилади. Улар ўткир ҳолатларни даволаш учун қўлланилади.

Ушбу препарат қуйидагиларни даволаш учун кўрсатилган:

  • яллиғланишли ревматик касалликлар (ревматоид артрит, спондилоартрит, бошқа артритлар),
  • бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив ревматизми (артроз, спондилез),
  • микрокристалл артрит (подагра, сохта подагра),
  • бўғимдан ташқари ревматизм (периартрит, бурсит, миозит, тендинит, синовит),
  • гинекологик касалликлар (туғишдан кейинги (агар она эмизмаса) оғриқлар ва ҳайз спазмалари),
  • бошқа оғриқли ҳолатлар (жароҳатларда, стоматологик ва бошқа жарроҳлик амалиётларидан кейин, буйрак ва жигар санчиқларида).

  1. Наклофен препаратини қабул қилишдан олдин Сиз нималарни билишингиз керак.

Наклофен препаратини қабул қилманг:

  • агар Сизда диклофенак натрийга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига (6-бўлимда санаб ўтилган), ацетилсалицил кислотасига ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга аллергия бўлса;
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ёки ацетилсалицил кислотани илгари қабул қилганда қуйидаги симптомлар пайдо бўлганда: нафас олишни бузилиши (бронхиал астма), эшакеми (уртикария), бурун шиллиқ қаватини яллиғланиши (аллергик ринит), лаблар ва юз, бўйин, эҳтимол қўл бармоқлари ва оёқ кафтларининг тўсатдан шиши ёки бўғилиш белгилари бўлганда овоз хириллаб қолиши (ангионевротик шиш) билан кечувчи юқори сезувчанлик реакцияси;
  • ҳозирги вақтда ёки илгари меъда ёки ичак яраси бўлганда, ахлатдаги қон ёки қора ахлат каби симптомларини ўз ичига олувчи меъда ёки меъда-ичакдан қон кетиши ёки меъдани тешилиши;
  • ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилгандан сўнг меъдадан қон кетишининг, меъда-ичакдан қон кетишини ривожланиши ёки меъда-ичак тешилиши;
  • жигар ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлганда;
  • ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида;
  • тасдиқланган юрак касаллиги ва/ёки юрак-қон томир касаллиги, масалан, ўртача ёки оғир юрак етишмовчилигида, юрак хуружларида, инсульт, мини-инсульт ёки юрак бош мия қон томирлари беркилиб қолганда ёки анамнезда блокадани бартараф қилиш шунтлаш бўйича операция;
  • агар Сизда қон айланишини бузилиши бўлса ёки аввал кузатилган бўлса (периферик артериялар касаллиги).

Диклофенак натрийни 14 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Наклофен препаратини қўллашдан олдин шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  • агар Сиз қачондир меъда ёки ичак касалликлари билан хасталанган бўлсангиз, масалан меъда яраси, қон аралаш ахлат ёки қора ахлат,
  • анамнезда оғриқсизлантирувчи ёки яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейин меъдада оғриқ ёки жиғилдон қайнаши мавжудлиги,
  • ярали колит ёки Крон касаллиги бўлганда, чунки касаллик қайталаниши ёки оғирлашиши мумкин,
  • жигар ёки буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлганда, юрак-қон томир касалликларида,
  • тутқаноқ бўлганда,
  • порфирия (пигмент алмашинувини жуда кам ҳолларда учрайдиган бузилиши) бўлганда,
  • астма бўлганда,
  • оёқларда шиш бўлганда,
  • оғриқни камайтириш учун бошқа препаратларни ёки яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилганда,
  • қон ивишини бузилишлари бўлганда ёки қон ивишига йўл қўймайдиган препаратларни (антикоагулянтлар, фибринолитиклар) қабул қилганда,
  • агар сиз кекса ёшда бўлсангиз.

Агар юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан биронтаси Сизга тааллуқли бўлса, Наклофен препаратини қандай қабул қилиш кераклиги юзасидан шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Диклофенак қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингизга қуйидагилар ҳақида хабар беринг:

  • чекиш,
  • диабетнинг мавжудлиги,
  • стенокардия, қон қуйқалари, артериал босимни ошиши, холестерин ва триглицеридлар ошиши даражасини.

Самарали энг кам дозани имкони борича қисқа муддатда қабул қилганда ножўя самараларни камайтириш мумкин.

Препаратлар, шу жумладан Наклофен юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бир оз ошириши мумкин. Препаратнинг юқори дозаларда ёки узоқ вақт қабул қилганда ҳар қандай хавф кучаяди. Тавсия этилган дозани ошириш ёки даволаш муддатини узайтириш мумкин эмас.

НЯҚП ни қабул қилиш фонида кам ҳолларда кескин тери реакцияларининг ривожланиши (айрим ҳолларда ўлим билан якунланадиган), терининг қипиқланиш билан кечувчи яллиғланиши, токсик эпидермал некролиз (кўп пуфакчалар ҳосил бўлиши, қизариш ва қипиқланиш билан кечадиган оғир тери тошмаси) ва Стивенс-Джонсон синдроми (терида, кўз соҳасида, оғиз бўшлиғида ва жинсий аъзоларда пуфакчалар ҳосил бўлиши билан кечадиган оғир ҳолат) ҳақида хабар қилинган. Даволашнинг дастлабки босқичларида беморларнинг бу каби реакцияларни бошдан ўтказиш хавфи юқори, шу сабабли бундай реакцияларнинг биринчи белгилари (тери тошмаси, теридаги ўзгаришлар, юқори таъсирчанликнинг бошқа белгилари) пайдо бўлганда даволашни тўхтатиш лозим.

Наклофен инфекция симптомларини (масалан, бош оғришини, ҳароратнинг кўтарилишини) сусайтириши ва шу сабабли уларни аниқлашни қийинлаштириши мумкин. Лохасликда ва шифокор билан маслаҳатлашиш зарур бўлганда унга албатта Наклофен препаратини қабул қилиш ҳақида маълум қилинг.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Ножўя самаралар айниқса меъда-ичак йўллари томонидан кекса ёшдаги беморларда кўпроқ учрайди.

 

Наклофен препарати билан бошқа препаратларнинг ўзаро таъсири

Агар Сиз бошқа препаратларни қабул қилётган, яқинда қабул қилган бўлсангиз ёки қабул қилишни режалаштраётган бўлсангиз шифокорингизга ёки фармацевтга бу ҳақда маълум қилинг.

Наклофен бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирга киришиши ва Наклофен препаратининг ёки бошқа препаратларнинг таъсири кучайиши ёки сусайиши мумкин. Бу қуйидагиларга тааллуқли бўлиши мумкин:

  • руҳий касалликларни даволаш учун препаратлар (литий препаратлари),
  • сийдик ҳайдовчи препаратлар (диуретиклар)
  • юрак касалликларини даволаш учун препаратлар (дигоксин)
  • оғриқни камайтирувчи препаратлар (ацетилсалицил кислота ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар),
  • иммун жавобни пасайтирувчи препаратлар (циклоспорин),
  • ракни даволаш учун препаратлар (метотрексат),
  • юқори артериал босимни пасайтириш учун препаратлар (гипотензив препаратлар),
  • яллиғланишни камайтириш учун препаратлар (кортикостероидлар),
  • қон қуйқасини ҳосил бўлишининг олдини олиш учун препаратлар (антикоагулянтлар ва антиагрегантлар),
  • депрессияни даволаш учун препаратлар (серотонинни қайта қамраб олишининг селектив ингибиторлари деб номланувчи антидепрессантлар гуруҳи),
  • диабетни даволаш учун препаратлар (диабетга қарши препаратлар),
  • инфекцияларни даволаш учун айрим препаратлар (хинолонлар гуруҳига мансуб антибиотиклар),
  • тутқаноқни даволаш учун препаратлар (фенитоин),
  • холестерин даражасини тартибга солиш учун препаратлар (колестипол ва холестирамин),
  • замбуруғли инфекцияларни даволаш учун препаратлар (вориконазол),
  • подаграни даволаш учун препаратлар (сульфинпиразон).

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши, фертилликка таъсири

Агар сиз ҳомиладор ёки эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилаётган бўлсангиз, ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Наклофен ҳомиладорликнинг кечишига ва/ёки эмбрион/ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи маълумотларга кўра ҳомиладорликнинг эрта даврларида бола тушиши ёки ривожланиш нуқсонлари пайдо бўлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг дастлабки олти ойида шифокор Сизга ушбу препаратни фақат ўта зарур бўлгандагина буюриши мумкин. Бу ҳолда агар Сиз Наклофен препарати билан даволаш вақтида ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз доза ва даволаш муддати минимал бўлиши лозим.

Наклофен препаратини ҳимладорликнинг охирги уч ойида қабул қилиш нуқсонларига ёки турли аъзолар (юрак ва қон томирлари, буйрак, ивишнинг бузилиши, ривожланишнинг туғма нуқсонлари) фаолиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, Наклофенни ҳомиладорликнинг охирги уч ойи давомида қабул қилиш мумкин эмас (“Наклофенни қабул қилманг” бўлимига қаранг).

Наклофен препарати билан даволаш вақтида эмизиш мумкин эмас.

Фертиллик

Бошқа НЯҚП каби Наклофен препаратининг таъсир этувчи моддаси  диклофенак ҳомиладор бўлишга тўсқинлик қилиш мумкин. Препаратни қабул қилиш  тўхтатилгандан сўнг ушбу самара қайтувчан. Агар ҳомиладорликни режалаштираётган бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлиш билан боғлиқ муаммолар бўлса шифокорни хабардор қилиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш

Наклофен препарати транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига ва механизмлар билан ишлашга аҳамиятсиз ёки ўртача таъсир кўрсатади.

Бош айланиши, кўриш ёмонлашиши, уйқучанлик ва/ёки марказий нерв тизимида бузилишлар бўлганда транспорт воситаларини бошқариш ва хавфли механизмлар билаш ишлаш тавсия этилмайди.

Наклофен таркибида лактоза сақлайди

Агар шифокорингиз Сизнинг айрим қандларни ўзлаштира олмаслигингизни айтган бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

  1. Наклофен препаратини қандай қабул қилиш керак

Препаратни доимо шифокор ёки фармацевт Сизга буюргандек қабул қилиш керак. Агар Сизда шубҳалар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг. Препаратнинг катталар учун стандарт дозаси суткада 1 таблеткадан 2-3 марта самарани; бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 1 таблеткадан 2 мартани ташкил қилади. Беморлар препаратнинг фақат битта дори шаклидагисини ёки мажмуада даволанишлари мумкин, бунда 150 мг суткалик умумий дозани ҳисобга олиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Кекса ёшдаги пациентларда Наклофен препаратининг минимал самарали дозасини қўллаш керак.

Таблекталарни овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин дарҳол бутунлигича ютиш ва суюқлик ичиш керак.

Агар Наклофен препаратининг самараси жуда кучли ёки жуда кучсиз эканини сезсангиз шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

 

Ўсмирларда қўллаш

14 ёшдан ошган ўсмирлар учун суткада 1 таблеткадан 1-2 марта дозаси етарли.

 

Агар Сиз Наклофен препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз

Агар Сиз Наклофен препаратини керагидан ортиқ қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг

Таблеткаларни кўп миқдорда қабул қилиш меъда-ичак йўллари, буйрак, жигар ва марказий нерв тизими томонидан ножўя самараларни кучайишига олиб келиши мумкин (кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳасида оғриқ, бош айланиши, қулоқларда шанғиллаши ва таъсирчанлик, шунингдек қон аралаш қусиш (гематемезис), меъда-ичак йўлининг юқори бўлимларидан қон кетиши сабабли қора тусли ахлат (мелена), онгни бузилиши, нафас олишни қийинлашиши, тиришишлар ва буйрак етишмовчилиги).

 

Наклофен препарати дозасини қабул қилишни ўтказиб юбориш

Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ҳар куни деярли бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг. Агар Сиз препаратни белгиланган вақтда қабул қилишни унутган бўлсангиз, бу ҳақда эслашингиз билан уни қабул қилинг. Ҳеч қачон дозани икки баравар оширманг.

Наклофен препаратини қабул қилишни тўхтатиш

Агар Сиз препаратни қисқа вақтга оғриқни камайтириш учун қабул қилаётган бўлсангиз, бундай даволаш зарурати йўқолиши билан уни қабул қилишни хавфсиз тўхтатишингиз мумкин. Препарат узоқ вақт даволаш учун буюрилганда уни қабул қилишни тўхтатишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Агар Сизда ушбу препаратни қабул қилиш юзасидан қўшимча саволлар пайдо бўлса шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар

Бошқа дори препаратлари каби ушбу препарат, гарчи барчада бўлмаса ҳам, ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.

Энг кўп тарқалган ножўя таъсирлар меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари билан боғлиқ.

Тез-тез (кўпи билан 10 одамдан бирида пайдо бўлиши мумкин):

  • кўнгил айниши, қусиш
  • диарея,
  • қоринда оғриқ,
  • овқат истеъмол қилгандан сўнг ҳазм қилишни бузилиши (диспепсия),
  • метеоризм (қорин дам бўлиши),
  • иштаҳани йўқолиши,
  • бош оғриғи, вертиго, бош айланиши,
  • жигар ферментлари даражасини ошиши,
  • терида тошмалар

Тез-тез эмас (кўпи билан 100 одамдан бирида пайдо бўлиши мумкин):

  • қабзият

Кам ҳолларда (кўпи билан 1000 одамдан бирида пайдо бўлиши мумкин):

  • юқори сезувчанлик реакцияси (нафас олишни қийинлашиши, ютишни қийинлашиши (бронхоспазм), артериал босимни пасайиши, шок),
  • уйқучанлик, чарчоқлик,
  • астма (шу жумладан нафас олишни қийинлашиши),
  • меъда шиллиқ қаватини яллиғланиши (гастрит), қора тусли ич келиши (мелена), меъда ёки қизилўнгачдан қон аралаш қусиш (гематемезис), қон билан қусиш, яралар ёки меъда-ичак йўлини тешилиши,
  • сариқлик,
  • жигар фаолиятини муайян бузилишлари, жигар ҳужайраларини нобуд бўлиши (гепатоцеллюляр некроз)
  • ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси (холестаз)
  • эшакеми
  • суюқликни тутилиши ёки шишлар.

 

Жуда кам ҳолларда (кўпи билан 10 000 одамдан бирида пайдо бўлиши мумкин):

  • қон ҳужайралари сонини ўзгариши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения ва агранулоцитоз),
  • маҳаллий шиш, шу жумладан 24 соат давомида йўқоладиган юзни шиши (ангионевротик шиш),
  • дезориентация, депрессия, уйқусизлик, даҳшатли туш кўриш, таъсирчанлик, рухий реакциялар,
  • санчиш, хотирани бузилиши, тиришишлар, безовталик, тремор, бош мия қобиғини яллиғланиши, таъм бузилиши, миядаги ўзгаришлар,
  • кўришни бузилиши, кўриш ноаниқлиги ёки кўзга иккита бўлиб кўринишлар,
  • қулоқдаги шанғиллаш, эшитишни бузилиши,
  • юрак уришини тезлашишининг нохуш ҳисси (юрак уришини ҳис қилиш), кўкракдаги оғриқ, юрак етишмовчилиги, юрак хуружи, артериал босимни ошиши, қон томирларини яллиғланиши,
  • пневмония,
  • ичакларни яллиғланиши (носпецифик геморрагик колит, ярали колит ёки Крон касаллигини қайталаниши ёки кечишини оғирлашиши),
  • оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини яллиғланиши (ярали стоматит), тилни яллиғланиши (глоссит), қизилўнгач яралари, ичакларнинг диафрагмасимон стриктураси,
  • меъда ости безини яллиғланиши (панкреатит),
  • ўткир жигар етишмовчилиги (фульминант гепатит) ва жигар етишмовчилиги,
  • буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми (пуфаклар ҳосил бўлиши билан тери, оғиз бўшлиғи, кўзлар ва жинсий аъзоларга шикаст етказадиган оғирроқ тошмалар) ва токсик эпидермал некролиз (қавариқлар ҳосил бўлиши, қизариш ва терини қипиқланиши билан кечувчи оғир йирик тери тошмаси),
  • экзема, терини қизариши, яллиғланиши (дерматит), соч тўкилиши, ёруғликка юқори сезувчанлик, терига ва унинг остига қон қуюлиши (пурпура, аллергик пурпура), қичишиш,
  • сурункали жигар етишмовчилиги, сийдикда қон бўлиши (гематурия), сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар (интерстициал нефрит, нефротик синдром, папилляр некроз, протеинурия).

Препаратлар, шу жумладан Наклофен юрак хуружлари (миокард инфаркти) ёки инсульт хавфини бир оз ошириши мумкин.

  1. Наклофен препаратини қандай сақлаш керак

Ушбу препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак.

Ушбу препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг қабул қилманг.

Яроқлилик муддати: 5 йил.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори препаратларини канализацияга ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташлаш мумкин эмас. Сиз энди қабул қилмайдиган дори препаратларини қандай утилизация қилиш кераклигини фармацевтдан сўранг. Ушбу чоралар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

 

  1. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Наклофен препаратининг таркиби

  • Таъсир этувчи модда –диклофенак натрий. Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка 50 мг диклофенак натрий сақлайди.
  • Ёрдамчи моддалар: таблетка ядросида лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, К25 повидони, коллоид сувсиз кремний диоксиди ва магний стеарати ва ичакда эрувчан қобиқда гипромеллоза, темир (II) оксиди (Е172), темир (III) оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), метакрил кислота ва этилакрилат сополимери, пропиленгликоль ва тальк.

Наклофен препарати қандай кўринишга эга ва ўрам ичидагиси

Ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар, думалоқ, икки ёқлама бир оз қавариқ, сариқ-жигарранг силлиқ таблеткалар. 10 таблеткадан ПВХ фольга ва алюмин фольгали блистерда. Илова-варақаси билан бирга картон қутида 2 блистердан.

 

Бериш тартиби

Фақат шифокор рецепти бўйича

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.