📜 Инструкция по применению Хондро Аск
💊 Состав препарата Хондро Аск
✅ Применение препарата Хондро Аск
📅 Условия хранения Хондро Аск
⏳ Срок годности Хондро Аск

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

Хондро АСК

Chondro ASK

 

Препаратнинг савдо номи: Хондро Аск

Таъсир этувчи модда (ХПН): Хондроитин сульфат

Дори шакли: Капсулалар

Бир капсула таркиби: 1 капсула 0,25 г хондроитин сульфатни сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар регенерациясининг стимуляторлари.

Фармакологик ҳусусиятлари

Гиалин ва толасимон тоғайларда алмашинув жараёнларига таъсир қилади, бўғимларнинг тоғай тўқималаридаги дегенератив ўзгаришларни камайтиради. Тоғай тўқимасининг бузилишини чақирадиган ферментлар фаоллигини бостиради, гликозамингликанлар биосинтезини рағбатлантиради, бўғимнинг тоғай юзаси ва бўғим халтасининг регенерациясига ёрдам беради, бўғим суюқлигининг ишлаб чиқарилишини оширади. Суяк тўқимасининг резорбциясини секинлаштиради.ва кальцийнинг йўқотилишини пасайтиради, суяк тўқимасининг тикланиш жараёнларини тезлаштиради. Препарат билан даволанганда шикастланган бўғимларнинг оғриғи камаяди ва ҳаракатчанлиги яхшиланади. Даволаш курси тугаганидан сўнг терапевтик самараси узоқ муддат сақланади.

 

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан яхши (70%) сўрилади. Ўртача терапевтик доза 1 марта қабул қилинганидан сўнг хондроитин сульфатининг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 3-4 соатдан, синовиал суюқлигида 4-5 соатдан сўнг эришилади. Препаратнинг биокириша-олишлиги 13% ни ташкил қилади. Чиқарилиши асосан буйраклар орқали 24 соат давомида амалга оширилади.

 

Қўлланилиши

Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари (остеохондроз, остеоартроз), турли локализацияли остеоартритлар (тизза, тос-сон, билак-кафт, умуртқа поғонаси) парадонтопатия, остеопороз, суякларнинг синиши (суяк қадоғининг шаклланишини тезлаштириш учун).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, катталарга 0,75 г дан (3 капсула) кунига 3 марта биринчи 3 ҳафта давомида, сўнгра 0,5 г дан (2 капсула) кунига 2 марта 9 ҳафта давомида буюрилади; болалар учун суткалик доза ёшга боғлиқ бўлади ва 1 ёшгача бўлган болаларга – 0,25 г дан (1 капсула), 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 0,5 г дан (2 капсула), 5 ёшдан ошганларга – 0,5-0,75 г ни (2-3 та капсула) ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Камдан–кам: аллергик реакциялар, кўнгил айниши, қайт қилиш, метеоризм, диарея, колит.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратга юқори сезувчанлик;

– ҳомиладорлик;

– лактации даври;

– фенилкетонурия;

– тромбофлебитлар.

Дорилар билан ўзаро таъсири

Препарат билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар ва фибринолитиклар билан бир вақтда қўлланганида уларнинг таъсирини кучайиши мумкин.

 

Маҳсус кўрсатмалар

Қон кетишлари бўлган пациентларга ва қон кетишига мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Парадонтопатияни турли шаклларида даволаш курси камида 3 ой давом этиши керак. Атеросклерози  бўлган кекса беморларда препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотлар бор бўлиб, бунда қон плазмасида холестерин ва триглицеридлар концентрациясини бироз камайиши аниқланган.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари тўғрисида хабарлар бўлмаган.

 

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан ПВХ/алюминий фольга контур уяли ўрамларда

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.