📜 Инструкция по применению Андипал таблеткалар
💊 Состав препарата Андипал таблеткалар
✅ Применение препарата Андипал таблеткалар
📅 Условия хранения Андипал таблеткалар
⏳ Срок годности Андипал таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АНДИПАЛ

ANDIPAL

 

Препаратнинг савдо номи: Андипал

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: метамизол натрий – 250 мг, фенобарбитал – 20 мг, дибазол – 20 мг, папаверин гидрохлориди – 20 мг;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, стеарин кислотаси.

Таърифи: оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, фаскали ва рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: спазмолитик ва оғриқ қолдирувчи восита

АТХ коди: N02BB72

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Препаратнинг компонентлари бирга уларнинг фармакологик таъсирини ўзаро кучайишига олиб келади.

Метамизол натрий – пиразолон ҳосиласи, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади.

Бендазол (дибазол) – қон томирларни кенгайтирувчи восита; қон томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга, орқа мия фаолиятини рағбатлантиради. Қон томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бевосита спазмолитик таъсир кўрсатади. Орқа мияда синаптик ўтказувчанликни енгиллаштиради.

Папаверин гидрохлориди – спазмолитик восита, гипотензив таъсир кўрсатади, ички аъзолар ва қон томирларнинг силлиқ мушакларини бўшаштиради.

Фенобарбитал паст дозаларда седатив самара кўрсатади ва бошқа компонентларнинг таъсирини кучайтиради.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўллари орқали сўрилади. Биокираолишлиги юқори (тахминан 60-80%). Таъсири 15-45 минутдан кейин ривожланади ва 3-6 соат давомида давом этади. Аввал барбитурат кислотаси препаратларини қабул қилган шахсларда барбитуратлар ферментлар индукциясини чақирадиган жигарда фенобарбиталнинг тезлашган метаболизми ҳисобига таъсир давомийлиги қисқаради. Кекса ёшдаги одамларда ва жигар циррози бўлган пациентларда препаратнинг метаболизми камаяди, шунинг учун уларда Т1/2 узаяди, бу дозани камайтириш ва препаратни қабул қилиш орасидаги интервалларни узайтиришни талаб этади.

Қўлланилиши

Ички аъзоларнинг силлиқ мушакларининг спазмларидаги оқриқ синдроми (кучсиз ёки ўртача яққолликдаги): жигар санчиғи, ўт қопи санчиғи, ичак санчиғи; ўт чиқариш йўлларининг дискинезияси, постхолецистэктомик синдром; сийдик чиқариш йўлларининг ва қовуқ спазми; альгодисменорея.

Бош мия қон томирларининг спазмлари, мигрень.

Ёрдамчи дори воситаси сифатида: жарроҳлик аралашувлари ва диагностик муолажалардан кейинги оғриқ синдромида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 таблеткадан суткада 2-3 марта ичга буюрилади.

Шифокор маслаҳатисиз даволаш курсининг давомийлиги 7 кундан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, психомотор реакциялар тезлигини пасайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қабзият.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия.

Узоқ вақт қўллаганда: лейкопения, агранулоцитоз, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пиразолон ҳосилаларига); суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши; яққол жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; тахиаритмиялар, оғир стенокардия, коллапс, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги; ёпиқ бурчакли глаукома; простата бези гиперплазияси; ичак тутилиши, мегаколон; ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нитратлар (нитроглицерин, нитросорбит, сустак ва бошқалар), кальций каналлари блокаторлари (нифедипин, коринфар ва бошқалар), бета-адреноблокаторлар (анаприлин, метопролол, талинолол ва бошқалар), ганглиоблокаторлар (пентамин ва бошқалар), диуретиклар (фуросемид, гипотиазид ва бошқалар), миотроп спазмолитиклар (дипиридамол, эуфиллин ва бошқалар) билан мажмуаси кўрсатилган препаратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради.

Бошқа нонаркотик оғриқ қолдирувчи ва ўраб олувчи воситалар билан бирга қўллаш препаратни меъда-ичак йўлларида сўрилишини камайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Узоқ вақт (7 кундан кўпроқ) қўллаганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

3 кун давомида самара кузатилмаганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Даволаш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг симптомлари унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Дозани ошириб юборганда яққол уйқучанлик, бош айланиши, коллаптоид ҳолат кузатилади.

Даволаш: биринчи ёрдам кўрсатиш – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Ҳаёт учун муҳим фаолиятларни тутиб туришга қаратилган симптоматик даволаш кўрсатилган.

Интоксикацияни даволаш, жиддий асоратларни олдини олиш ҳам жадал тиббий кузатув ва даволашни талаб этади.

Чиқарилиш шакли

10 таблеткадан контур уясиз ўрамда ёки контур уяли ўрамда.

Контур уясиз ёки контур уяли ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан гуруҳ ўрамига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йилу 6 ой.

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.