📜 Инструкция по применению Ревмоксикам
💊 Состав препарата Ревмоксикам
✅ Применение препарата Ревмоксикам
📅 Условия хранения Ревмоксикам
⏳ Срок годности Ревмоксикам

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РЕВМОКСИКАМ

REUMOXICAM

Препаратнинг савдо номи: Ревмоксикам

Таъсир этувчи модда (ХПН): мелоксикам (meloxicam)

Дори шакли: ректал суппозиторийлар

Таркиби:

1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15 мг мелоксикам;

ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.

Таърифи: Яшил тусли оч сариқ рангли, сигаретсимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийнинг юзасида қатламни бўлишига йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши воситалар. Мелоксикам.

АТХ коди: M01AC06.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи восита. Таъсир механизми асосан циклооксигеназа-2 ни ингибиция қилиши билан боғлиқ бўлиб, бу яллиғланиш ўчоғида яллиғланишга қарши простагландинларнинг биосинтезини сусайишига олиб келади. Циклооксигеназа-1 билан яқинлиги паст бўлганилиги туфайли, препарат терапевтик дозаларда меъда-ичак йўллари ва буйраклардаги цитопротектив простагландинларнинг биосинтезига салбий таъсир кўрсатмайди, шунингдек тромбоцитларнинг функционал фаоллигини сусайтирмайди. Хондронейтрал препарат ҳисобланади, бўғим тоғайидаги хондроцитлар томонидан протеогликанни синтезига таъсир қилмайди.

Фармакокинетикаси

Ректал қўлланганида мелоксикам тизимли қон оқимига яхши сўрилади, биокираолишлиги 89% ни ташкил қилади. Қондаги барқарор терапевтик концентрациясига даволаш бошлангандан сўнг 3-5 кундан кейин эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 99% дан ортиқни ташкил қилади. Жигарда асосан оксидланиш йўли билан биотрансформацияга учрайди ва 4 та фаол бўлмаган метаболитлари ҳосил бўлади. Мелоксикамнинг метаболизмида асосий ролни CYP2CP и CYP3A4 ферментлари, шунингдек пероксидаза ўйнайди. Препаратнинг тақсимланиш ҳажми паст – ўртача 11 л, плазма клиренси – минутига 8 мл ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 20 соатни ташкил этади, бу уни суткада 1 марта қабул қилиш имконини беради. Организмдан чиқарилиши буйрак ва ичак орқали тенг пропорцияларда юз беради; суткалик дозанинг 5% ўзгармаган ҳолда ичак орқали чиқарилади. Препарат гистогематик тўсиқлар орқали ўтади, синовиал суюқликка яхши киради, у ерда унинг концентрацияси қон плазмасидаги даражасининг 50% ни ташкил этади.

Кекса ёшдаги шахсларда препаратнинг ярим чиқарилиш даврини бироз ошиши, шунингдек плазма клиренсини пасайиши (айниқса аёлларда) кузатилади холос.

Препарат жигар ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20-40 мл) бўлган беморларга буюрилганида, мелоксикамнинг фармакокинетикасини жиддий ўзгариши ва ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошиши аниқланмаган.

 

Қўлланилиши

Қуйидагиларни симптоматик даволашда қўлланади:

  • остеоартритлар (артрозлар, бўғимларнинг дегенератив касалликлари);
  • ревматоид артритлар;
  • анкилозловчи спондилоартритлар.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарга

Остеоартритлар: суткада 15 мг (1 суппозиторий) буюрилади.

Ревматоид артритларда: суткада 15 мг (1 суппозиторий) буюрилади.

Анкилозловчи спондилитларда: суткада 15 мг (1 суппозиторий) буюрилади.

Катталар учун тавсия этилган максимал суткалик доза 15 мг ни ташкил этади. Препаратнинг дозаси оширилиши ва даволаш давомийлиги узайтирилиши билан ножўя реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошиши туфайли, энг қисқа даволаш вақти давомида энг кичик самарали суткалик дозани қўллаш керак.

Ревмоксикам препаратининг турли дори шакллари бирга буюрилганида умумий суткалик доза 15 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Қон ва лимфа тизимлари томонидан: қон таҳлили кўрсаткичлари (дифференциацияланган лейкоцитар формула) ни нормадан силжиши, лейкопения, тромбоцитопения, анемия.

Потенциал жиҳатдан миелотоксик препарат, айниқса метотрексатни бир вақтда қабул қилиш цитопенияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Иммун тизими томонидан: анафилактик реакция, анафилактоид реакция ва тез авж олувчи бошқа аллергик реакциялар.

Руҳий бузилишлар: онгни чалкашиши, дезориентация, кайфиятни ўзгариши.

Неврологик бузилишлар: бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи.

Кўриш аъзолари томонидан: кўриш фаолиятини кўришни ноаниқлигини ўз ичига олган бузилиши, конъюнктивит.

Эшитиш ва вестибуляр аппарати томонидан бузилишлар: вертиго, қулоқларни шанғиллаши.

Кардиал бузилишлар: юрак уришини ҳис этиш, шишлар.

Қон томир бузилишлари: артериал босимни ошиши, гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ га аллергияси бўлган пациентларда астма.

Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: меъда-ичак перфорацияси, меъда-ичак йўлларидан яширин ёки макроскопик қон кетишлари, гастродуоденал яралар, колит, гастрит, эзофагит, стоматит, қоринда оғриқ, диспепсия, диарея, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, кекириш.

Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни пайдо бўлиши ёки перфорацияси потенциал ўлимга олиб келиши мумкин.

Гепатобилиар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: гепатит, жигар фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши (масалан трансаминазалар ёки билирубин даражасини ошиши).

Тери ва тери ости ёғ тўқимаси томонидан: токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, ангионевротик шиш, буллёз дерматит, кўп шаклли эритема, тери тошмалари, эшакеми, фотосенсибилизация, қичишиш.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар фаолияти кўрсаткичларини ўзгариши (қон зардобида креатинин ва/ёки мочевинанинг концентрациясини ошиши) бўлиши мумкин.

Ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш сийишни бузилиши, шу жумладан сийдикни ўткир тутилиши билан кечиши мумкин.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: суппозиторий киритилган жойда ўзгаришлар, шу жумладан аноректал соҳада шиш, ачишиш, қичишиш бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Мелоксикамга ва дори воситасининг бошқа таркибий қисмларига маълум ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ревмоксикамни ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ астма симптомлари, бурун полиплари бўлган эшакеми ёки ангионевротик шиш симптомлари бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас, чунки кесишган юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.

Шунингдек қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас:

  • овқат ҳазм қилиш йўлларидаги яраларни фаол шакли ёки яқинда пайдо бўлган яралар/перфорация;
  • йўғон ичакнинг яллиғланиш касаллигини фаол шакли (Крон касаллиги ёки ярали колит);
  • оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;
  • диализ талаб этилмайдиган оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
  • меъда-ичакдан манифест қон кетиши, яқинда кузатилган цереброваскуляр қон кетиши ёки қон ивиш тизимидаги бузилишлари;
  • назорат қилиб бўлмайдиган оғир даражадаги юрак етишмовчилиги;
  • анамнезида проктит ва ректал қон кетишлари.

Аортокоронар шунтлашда операциядан кейинги даври давомида ревмоксикам препаратини оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Простагландинсинтетазанинг бошқа ингибиторлари, шу жумладан глюкокортикоидлар ва салицилатлар (ацетилсалицил кислотаси): простагландинсинтетазанинг ингибиторларини бирга юбориш синергик таъсири туфайли, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва яраларни пайдо бўлиш ҳавфини ошишига олиб келади, шунинг учун бирга даволаш тавсия этилмайди. Мелоксикамни бошқа ностероид ялллиғланишга қарши воситалар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Перорал антикоагулянтлар, антитромбоцитар воситалар, гепарин тизимли юборилганида, тромболитик воситалар, шунингдек серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари: тромбоцитларнинг фаолиятини тормозланиши туфайли, қон кетиш хавфи ошади. Бундай бирга даволаш зарурати бўлганида синчков кузатувни амалга ошириш тавсия этилади.

Литий: Қон плазмасида литийнинг концентрациясини оширадиган, НЯҚВ нисбатан маълумотлар мухим ўрин тутади. Даволаш бошланишида, Ревмоксикам препаратнинг дозасини танлашда ва даволаш тўхтатилганида қон плазмасида литийнинг миқдорини назорат қилиш тавсия этилади.

Метотрексат: НЯҚВ метотрексатнинг тубуляр (буйрак найчалари орқали) секрециясини камайтириб, шу билан плазмадаги концентрациясини оширишлари мумкин. Шу сабабли, метотрексатнинг юқори дозалари билан (ҳафтасига 15 мг дан ортиқ) даволанаётган пациентларга НЯҚВ бирга қўллаш тавсия этилмайди. НЯҚВ ва метотрексатни ўзаро таъсир қилиш ҳавфини метотрексатнинг кичик дозалари билан даволанаётган, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ҳам инобатга олишлари керак. Мажмуавий даволаш зарурати бўлган ҳолларда қон таҳлили ва буйрак фаолияти кўрсаткичларини назорат қилиш керак. НЯҚВ ва метотрексатни қўллаш уч кун кетма-кет давом этган ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки метотрексатнинг плазмадаги концентрацияси ошиши ва токсиклиги кучайиши мумкин. Гарчи метотрексатнинг фармакокинетикаси мелоксикам билан ёндош даволаш таъсирида ўзгармаган бўлса-да, НЯҚВ билан даволашда метотрексатнинг гематологик токсиклиги кучайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Контрацепция: НЯҚВ ҳомилага қарши воситаларнинг самарадорлигини пасайтирадилар.

Диуретиклар: сувсизланган беморларни НЯҚВ билан даволаш ўткир буйрак етишмовчилигини потенциал ривожланиш хавфи билан боғлиқ. Шунинг учун даволашни бошлашдан олдин буйрак фаолиятини назорат қилиш керак, кейинчалик эса ревмоксикам ва диуретиклар бир вақтда қўлланганида беморлар суюқликларни адекват миқдорда олишлари керак.

Антигипертензив препаратлар (бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, вазодилататорлар, диуретиклар): НЯҚВ антигипертензив самарасини камайтирадилар, бу вазодилататор простагландинларга ингибиция қилувчи таъсири билан боғлиқ.

НЯҚВ ва ангиотензин-II рецепторларининг антагонистлари, шунингдек ААФ ингибиторлари калавалар фильтрациясини камайишига нисбатан синергик таъсир кўрсатади. Бу буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Холестирамин гастроинтестинал трактда мелоксикамни боғлаб, уни организмдан тез чиқарилишига олиб келади.

Буйрак простагландинларига таъсир қилиши туфайли, НЯҚВ циклоспориннинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин, препаратлар бир вақтда қўлланганида буйраклар фаолиятини назорат қилиш талаб этилади.

Мелоксикам жигарда метаболизмга учраб, деярли тўлиқ парчаланади, тахминан учдан икки қисми цитохром (CYP) Р450 иштирокида ва учдан бир қисми пероксидазали оксидланиш орқали юз беради.

Метаболизм босқичида ревмоксикам ва бошқа препаратларни CYP2С9 ва/ёки CYP3А4 га таъсир қилиши ҳисобига улар фармакокинетик ўзаро таъсир қилиши мумкин.

Ревмоксикам антацидлар, циметидин, дигоксин ва фуросемид билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни перорал антидиабетик воситалар билан ўзаро таъсирини истисно қилиш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бошқа НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, препарат қўлланганида меъда-ичак касалликлари бўлган, антикоагулянтларни қабул қилаётган пациентларнинг ҳолатини яхшилаб кузатиш керак. Агар пациентда пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетишлари бўлса, ревмоксикамни буюриш таъқиқланади.

Бошқа НЯҚВ қўлланганида бўлгани каби, меъда-ичакдан потенциал ўлимга олиб келувчи қон кетишлари, меъда-ичак яралари ёки перфорация анамнезида олдиндан кузатилган симптомлар ёки меъда-ичак йўлларининг жиддий касалликлари билан ёки уларсиз, препарат билан даволанишнинг исталган вақтида ривожланиши мумкин. Жуда ҳам жиддий оқибатлар кекса ёшдаги одамларда кузатилган.

НЯҚВ қўлланганида якка ҳолларда жиддий тери реакциялари кузатилган, уларнинг баъзилари ўлим билан тугаган, шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз кузатилган. Бундай реакцияларнинг энг юқори ривожланиш хавфи даволанишнинг бошида кузатилган, бунда кўпчилик ҳолларда бундай реакциялар даволанишнинг биринчи ойи давомида пайдо бўлган. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланиши ёки юқори сезувчанликнинг бошқа белгилари илк бор пайдо бўлганида Ревмоксикамни қўллашни тўхтатиш керак.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар ўлимга олиб келиши мумкин бўлган жиддий юрак-қон томир тромботик ўзгаришлари, миокард инфаркти ва инсультни юз бериш ҳавфни оширишлари мумкин. Даволаш давомийлиги узайганида бу хавф ўсиши мумкин. Бу хавф юрак-қон томир касалликлари ёки бундай касалликларни ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентларда ошиши мумкин.

НЯҚВ буйракларда қон оқимини тутиб туришда муҳим роль ўйнайдиган буйрак простагландинларини синтезини ингибиция қилади. Қон ҳажми пасайган ва буйракларда қон оқими пасайган пациентларда НЯҚВ ни қўллаш даволаш тугаганидан сўнг қайтувчан характерга эга бўлган буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.

Бундай реакцияларнинг энг юқори ривожланиш хавфи кекса ёшдаги пациентларда, дегидратация, димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, жигар циррози, нефротик синдром ва сурункали ренал (буйрак) бузилишлари бўлган беморларда, шунингдек диуретиклар, ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари билан ёндош даволанаётган пациентларда ёки гиповолемияга олиб келган йирик жарроҳлик аралашувларидан кейинги ҳолатда бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Бундай пациентларда даволашни бошланишида диурез ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак.

НЯҚВ якка ҳолларда интерстициал нефрит, гломерулонефрит, ренал модулляр некрозларга ёки нефротик синдромларни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Диализ муолажасини олаётган, буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи бўлган пациентлар учун ревмоксикамнинг дозаси 7,5 мг дан (таблеткалар кўринишида) ошмаслиги керак. Бироз ёки ўртача даражадаги ренал етишмовчилиги (креатинин клиренсининг даражаси минутига 25 мл дан ортиқ) бўлган беморлар учун препаратнинг дозасини пасайтирмаса ҳам бўлади.

Кўпчилик НЯҚВ билан даволанганда бўлгани каби, якка ҳолларда жигар трансаминазалари ёки жигар фаолиятининг бошқа кўрсаткичларини ошиши таърифланган. Кўпчилик ҳолларда бу силжишлар бироз даражада ва вақтинчалик характерга эга бўлган. Жигар фаолиятининг кўрсаткичлари нормадан турғун ва сезиларли даражада силжиганида, ревмоксикам билан даволашни тўхтатиш ва назорат синамаларини ўтказиш керак. Клиник жиҳатдан барқарор кечаётган жигар циррози бўлган беморлар учун ревмоксикамнинг дозасини пасайтириш керак эмас. Ҳолсизланган беморлар янада синков кузатувга муҳтождирлар. Бошқа НЯҚВ билан даволашда бўлгани каби, буйрак, жигар ва юрак фаолиятини пасайиши эҳтимоли кўпроқ бўлган кекса ёшдаги беморларга нисбатан эҳтиёт бўлиш керак.

НЯҚВ организмда натрий, калий ва сувни ушланиб қолишини кучайтириши ва диуретикларнинг натрийуретик самараларига таъсир қилиши мумкин, бу юрак фаолиятини бузилишлари ёки артериал гипертензияни чақириши ёки кучайтириши мумкин. Бундай пациентларда клиник мониторинг ўтказиш тавсия этилади.

Ҳар қандай бошқа НЯҚВ сингари, мелоксикам ҳам инфекцион касалликларнинг симптомларини ошириш мумкин.

Циклооксигеназа/простагландинларнинг синтезини ингибиция қилувчи бошқа воситалар каби мелоксикамни қўллаш репродуктив фаолиятга салбий таъсир этиши мумкин ва ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга тавсия этилмайди. Шунинг учун ҳомиладор бўлишни режалаштираётган ёки бепуштлик юзасидан текширувлардан ўтаётган аёллар учун мелоксикам қабул қилишни тўтатиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши ҳомиладорликка ва/ёки эмбрион ҳамда ҳомилани ривожланишига салбий таъсир этиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг илк даврида простагландинлар синтезининг ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомилани ташлаш ва юрак нуқсонлари ва гастрохизисларни ривожланиш хавфини ошишини тахмин қилиш имконини беради. Юрак нуқсонларини мутлоқ ривожланиш хавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошди. Бу хавф препаратнинг дозасини оширилиши ва даволаш давомийлигини узайтирилиши билан ортади деб ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг III уч ойлигида простагландинлар синтезининг барча ингибиторлари ҳомила учун хавф туғдириши мумкин:

  • юрак-ўпкага нисбатан токсиклиги (артериал йўлини муддатидан олдин бекилиши ва ўпка гипертензияси билан кечади);
  • олигогидроамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача ривожланиши мумкин бўлган буйрак фаолиятини бузилиши;

ҳомиладорликнинг охирги муддатларида она ва янги туғилган чақалоқ учун бўлиши мумкин ҳавфлар:

  • ҳатто жуда кичик дозаларда ҳам қон кетиш вақтини узайиши, антиагрегацион самара ривожланиши мумкин;
  • бачадон қисқаришларини сусайиши, бу туғруқни кечикиши ва узайишига олиб келади.

Гарчи мелоксикамга нисбатан аниқ бир маълумотлар бўлмаса-да, НЯҚВ ни кўкрак сутига ўтиши мумкинлиги маълумдир. Шунинг учун Ревмоксикам препаратини эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Болалар.

Препарат, ювенил ревматоид артрит (Стилл-Шоффар касаллиги) дан ташқари, 12 ёшдан бошлаб болаларни даволаш учун қўлланади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Бироқ кўриш фаолиятини бузилиши, уйқучанлик ёки марказий нерв тизимини бошқа бузилишлари каби ножўя реакциялар ривожланганида бундай фаолиятлардан сақланиш тавсия этилган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ўткир ошириб юборилиши симптомлари: летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичакдан қон кетишлари бўлиши мумкин.

Оғир заҳарланиш артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини бузилиши, кома, юрак уришини тўхташига олиб келиши мумкин. “Ножўя таъсирлари” бўлимида келтирилган кўринишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, тўғри ичакни ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти йўқ.

Чиқарилиш шакли

5 суппозиторийдан блистерда. 1 блистердан қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.