ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ
МАГНИЙ СУЛЬФАТИ
MAGNESII SULFATIS
Препаратнинг савдо номи: Магний сульфати
Таъсир этувчи модда (ХПН): магний сульфати
Дори шакли: инъекция учун эритма
Таркиби:
фаол модда: магния сульфата – 2,5 г;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 10 мл гача.
Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигепертензив воситалари.
АТХ коди: B05XA05
Фармакологик хусусиятлари
Парентерал юборилганда препарат МНТ га тинчлантирувчи таъсир
кўрсатади (дозага боғлик ҳолда – седатив, ухлатувчи ёки наркотик), нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайтиради (хатто кураре таъсири каби холатгача),артериал босимни пасайтиради, диурезни кучайтиради.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан
боғланиши 25-30% ни ташкил этади. Барча орган ва тўқималарга ўтади, гематоэнцефалик ва плацентар тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.
Қўлланилиши
Эклампсия ва оғир преэклампсиядаги тиришиш синдроми, бачадон тетануси, сийишни тутилиши, қўрғошин санчиғи, гипомагниемия, шунингдек фақат парентерал озуқа олаётган беморлардаги, гипертоник криз, тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш (мажмуавий даволаш таркибида).
Қўллаш усули ва дозалари
Преэклампсия ва эклампсия: доза клиник холатга қараб шахсий белгиланади. Тўйиниш дозаси: 2-4 г 5-20 минут давомида вена ичига инфузия. Тутиб турувчи доза: 1-2 г – 1 соатда.
Бачадон тетанияси: Тўйиниш дозаси 20 минутда 4 г инфузия. Тутиб турувчи доза дастлаб 1 соатда 1-2 г, сўнгра 1 соатда 1 г (24-72 соат давомида томчилаб юборса хам бўлади).
Гипомагниемия: енгил – суткалик дозаси 1-2 г мушак орасига. Бу доза бир мартда ёки 2-3 га бўлиб юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш лозим. Оғири – бошлангич доза 5 г вена ичига (секин!) 1 л инфузион эритмада. Сўнгра қон зардобидаги магний концентрациясига қараб белгиланади.
Фақат парентерал озиқланувчи беморлар гипомагниемиясининг олдини олиш: агар озуқа эритмаларда магний бўлмаса, уни қўшимча қилинади. Суткалик доза 1,5-4 г, одатда 1 л парэнтерал озиқланиш эритмаси учун 1г магний сульфат қўшилади, Гипертоник криз: 2-4 г мушак орасига ёки вена ичига (секин!).
Қўрғошин санчиғи ёки ўткир пешоб тутилиши: 0,5 г мушак орасига ёки томир ичига.
қўрғошин санчиғи, еки ўткир сийишни тутилиши: 0,5г мушак орасига еки вена ичига.
Тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш: 0,5-1,0 г вена ичига.
Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агар рефлекс йўқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас!
Магний сульфатни юқори суткалик дозаси буйракни нормал-фаолиятида
катталар учун 40 г. Буйрак фаолияти оғир бузилганда 48 соат давомида 20 г дан кўп эмас.
Изох:
Магний сульфат дозалари граммларда кўрсатилган. Уларга қуйидаги эритма миқдори мос келади: 1 г- 4 мл (25%), 2 г- 8 мл (25%), 3 г- 12 мл (25%), 10 г- 40 мл (25%), 15 г-60 мл
(25%), 20 г- 80 мл (25%), 30 г- 120 мл (25%),40 г-160 мл (25%).
Магний сульфатнинг ампуладаги эритмаси натрий хлоридни 0,9% ёки глюкозани (декстроза) 5% инъекцион эритмаси билан суюлтирилади.
Ножўя таъсирлари
Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта сезувчанлик реакцияси. Гипермагниемия: кўнгил айниши, қусиш, тери қопламаларини қизариши, чанқаш, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия, мушак тонусини сусайиши, пай рефлексларини сусайиши, нафас тезлигининг секинлашиши, юрак уришининг камайиши ва юрак аритмияси, юрак тўхташи.
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
Атриовентрикуляр блокада; юрак мушагининг шикастланиши, буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 20 мл/мин дан кам), гипотензия, кальций етишмовчилигига ва нафас марказини сусайиши билан боғлик бўлган холатлар; препаратга бўлган юқори сезувчанлик.
Препаратнинг 25% эритмасини болаларга мушак орасига юбориш тавсия этилмайди.
Препаратни хомила туғилишидан 2 соат олдин юбориш тавсия этилмайди (фақат бошка дори воситалари ёрдамида тиришишни тўхтатиб бўлмаса,қўллаш мумкин).
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантлар таъсирини кучайтиради, кальций тузлари таъсирини сусайтиради. Нифедипин(Коринфар, Адалат, Нифекард в.б.) билан қўшиш оғир гипотензия ва нерв-мускул ўтказувчанлигини блокадасига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар
Нафас марказини фалажига осонликча олиб келадиган захарли концентрация хосил бўлмаслиги учун препарат эхтиёткорлик билан қўлланилиши керак. Буйрак фаолияти бузилган беморлар ва қарияларда препаратни камроқ дозаларда эхтиёткорлик билан кўллаш лозим.
Магний сульфат қўлланилганида технеций юборилиб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати утгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юборилганида гипермагниемия юзага келади унинг белгилари «Ножўя таъсирлари» бўлимида таърифланган. Нафасни сусайиши 5-10мл 10% кальций хлорид эритмасини вена ичига юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олдириш, сунъий нафас олдириш орқали бартараф қилинади. Агар буйрак фаолияти меъёрида бўлса, вена ичига физиологик эритма томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади. Буйрак фаолиятини етишмовчилиги ёки оғир гипермагниемияда гемодиализ зарур.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун 25% ли эритма ампулаларда 5 мл, 10 мл дан. 5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан контур уяли ўрамга жойланади. Иккита контур ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади
Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.