ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАСИ
АКСАРИТМИН
ACSARITMINUM
Препаратнинг савдо номи: Аксаритмин
Таъсир этувчи моддалар: аксаритмин – Aconitum septentrionalle (борец северний) илдизлари билан бирга илдизпояларидан олинадиган дитерпеноид алкалоидлар йиғиндиси.
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:
бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: дитерпеноид алкалоидлар йиғиндиси – 25 мг;
ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, кальций стеарати, титан диоксиди, магний гидрокарбонати, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон, асалари муми.
Таърифи: оқ рангли ёки оч сарғиш тусли оқ рангли, икки томонлама қавариқ, иккита томони силлиқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиаритмик восита.
Фармакологик хусусиятлари
Юрак ритмининг турли механизмлар билан боғлиқ юрак бўлмачалари ва қоринчалари бузилишларига нисбатан антиаритмик таъсир кўрсатади.
Аксаритмин импульсини атриовентрикуляр тугун бўйлаб ўтказилишига таъсир қилмай, юракнинг бўлмачалари ва Гис-Пуркинье тизими бўйлаб импульсларни ўтказиш тезлигини секинлаштиради. Синус тугуни функциясига таъсири сезиларсиз намоён бўлади.
Миокардга электрофизиологик таъсир механизми бўйича аксаритмин Vanghan Williams таснифи бўйича антиаритмик воситаларнинг 1 “С” синфига тааллуқли.
Препарат сезиларли манфий инотроп таъсирга эга эмас, артериал гипотензияни чиқармайди, холинолитик самара кўрсатмайди. Аксаритмин маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва седатив таъсир кўрсатади.
Ичга қабул қилинганида препаратнинг таъсири 30-50 минутдан кейин ривожланади ва максимал кўрсаткичларга 2-3 соатдан кейин эришилади ҳамда ўртача 8 соат давомида сақланиб туради. Препаратни қайта юборилиши аритмияга қарши самарани сусайишига олиб келмайди.
Қўлланилиши
Препарат юракнинг қоринча ва қоринча устки экстрасистолияси, юрак бўлмачаларининг липиллаши ва ҳилпиллаши пароксизмлари, юрак қоринча усти ва қоринча пароксизмал тахикардиясида, шу жумладан Вольф-Паркинсон-Уайт синдромида қўлланилади. Аксаритмин яққол ифодаланган синусли брадикардияда, синус тугуни кучсизлиги синдромида, Q-T интервалини узайиши синдромида, паст қон босими фонида қўллаш мумкин. Препарат оғриқли синдром билан бирга юрак ритмини барқарор бузилишлари билан кечувчи юрак – қон томири тизимининг сурункали касалликларида буюрилади. Узоқ муддатли даволанишда аксаритмин дастлабки эришилган антиаритмоген самарани сақлаб қолади ва аритмоген ҳамда бошқа кардиотоксик самараларни, ички аъзолар, қон яратиш тизими, сезги аъзоларига токсик таъсирини намоён қилмайди. Юрак етишмовчилиги бўлган беморларда аксаритмин миокарднинг қисқарувчанлик функциясини ўзгаришларини деярли чақирмайди.
Қўллаш усули ва дозалари
Овқатдан 30 мин олдин ёки овқатдан сўнг 2 соатдан кейин 0,025 г дан суткада 3 марта (ҳар 8 соатда 1 таблеткадан) ичга қабул қилинади. Самара бўлмаган ҳолларда ҳар 6 соатда 0,025 г дан буюрилади. Препаратни ҳар 6-8 соатдан кейин қабул қилиш учун доза 0,05 г га ошириши мумкин. Энг юқори бир марталик доза 0,1 г ни, энг юқори суткалик доза 0,3 г ни ташкил этади.
Ножўя таъсирлари
Аксаритмин билан даволашнинг илк муддатларида кардиал бўлмаган ножўя таъсирлар учрайди. Енгил бош айланиши, бошда оғирлик хисси, ҳаракат координацияси ва кўриш фиксацияси бузилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда препаратнинг дозаси камайтирилиши лозим.
Аксаритминнинг кардиал ножўя таъсирлари синус ритмини тезлашиши билан боғлиқ бўлиб, улар β–блокаторлар билан мажмуада осон бартараф қилинади. Аксаритмин билан даволаш билан боғлиқ юрак етишмовчилигини юзага келиши ёки кучайиши ҳолатлари таърифланмаган. Кам ҳолларда учрайдиган ножўя ҳолатлар меъда-ичак йўлларини таъсирланиши, диспептик ҳолатлар, аллергик реакциялар (тошмалар, тери қичишиши) бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
2-3 даражали юрак бўлмачаси-қоринчаси блокадаси, оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги, препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аксаритминни бошқа антиаритмик препаратлар билан мажмуада қўллаш зарурати ритм бузилишларининг резистент шаклларида юзага келади. Хинидин, Аймалин, Кордарон (Амиодарон), Финоптин аксаритминнинг аритмияга қарши таъсирини кучайтиради. β-блокаторлар билан мажмуада аксаритминнинг аритмияга қарши таъсирини кучайтиришга олиб келади ва у келтириб чиқарган синусли тахикардияни бартараф қилади.
Аксаритмин қон плазмасида дигоксиннинг концентрациясини ўзгартирмайди, бироқ дигоксин аксаритминнинг концентрациясини оширади, бу мазкур мажмуада унинг дозасига тузатиш киритишни талаб қилади.
Аксаритмин фонида (электроимпульсли терапия) ўтказиладиган гексенал препарати билан наркоз алоҳида хусусиятларсиз кечади.
Аксаритмин морфиннинг анальгетик таъсирини кучайтиради ва узайтиради.
Аксаритминни турли гуруҳлардаги бошқа дори препаратлари билан мажмуада қўлланганда нохуш реакциялар тўғрисида хабарлар мавжуд эмас.
Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда препаратнинг эмбрионга зарарли таъсирлари аниқланмаган. Тератоген, эмбриотоксик ва мутаген таъсири мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бироқ ҳомиладорлик даврида аксаритминнинг хавфсизлигига ишонч йўқ, шу сабабли олинадиган фойда эмбрионга етказилиши мумкин бўлган хавфга мувофиқ келишини баҳолаш керак бўлади.
Ҳомиладорларда аксаритминни қўллаш ҳаётий кўрсатмалар бўйича амалга оширилади.
Болаларда қўлланилиши: препаратни қўллаш тажрибаси ҳозирча етарли эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.
Чиқарилиш шакли
0,025 г ли қобиқ билан қопланган таблеткалар, 30 таблеткадан банкада ва 10 таблеткадан контур уяли ўрамда.
Сақлаш шароитлари
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.