ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АКСЕЛ КЛОБЕТАЗОЛ
AXCEL CLOBETASOL
Препаратнинг савдо номи: Аксел Клобетазол
Таъсир этувчи модда (ХПН): клобетазол пропинати
Дори шакли: крем
Таркиби:
Ҳар бир 1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: клобетазол пропионати – 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: хлоркрезол, суюқ парафин, кремофор A6, кремофор А25, сувсиз натрий дигидрофосфати, тозаланган сув, цетостеарил спирти, пропиленгликоль ва натрий гидроксиди.
Таърифи: оқ рангдан деярли оқ ранггача бўлган сувда эрувчан крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: глюкокортикостероидлар
АТХ коди: D07AD01
Фармакологик ҳусусиятлари
Клобетазол пропионати глюкокортикоид бўлиб, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши таъсир кўрсатади.
Фосфолипаза А2 нинг фаоллигини ингибиция қиладиган липокортин-оқсилларини ҳосил бўлишини индукция қилади, арахидон кислотаси ва унинг метаболизм маҳсулотлари – простагландинлар, лейкотриенлар ҳосил бўлишини тормозлайди. Суртилган соҳада шиш, шиперемия ва қичишишни бартараф қилади.
Маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига сўрилиши мумкин. Терининг катта соҳаларига суртилганида сўрилиши яққол намоён бўлади. Жигарда метаболизмга учрайди, катта бўлмаган миқдори буйракларда метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Маълумотлар йўқ.
Қўлланилиши
Псориаз (тарқалган бляшкали шаклидан ташқари), сурункали экзема, ясси темиратки, дискоид қизил югурик, бошқа стероидларнинг таъсирига берилмайдиган тери касалликларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Крем ва суртма терининг шикастланган соҳаларига суткада 1-2 марта яхшиланиш кузатилгунича юпқа қават қилиб қўйилади. Препаратни қўллашни давом эттириш зарурати баҳоланмасдан, препарат билан даволашни 4 ҳафтадан ортиқ ўтказиш мумкин эмас. Тери касалликлари зўрайганида препарат билан қисқа такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин. Агар глюкокортикоидлар билан даволашни давом эттириш зарур бўлса, фаоллиги камроқ препаратларни ишлатиш керак. Айрим резистент ҳолатларда, айниқса гиперкератозда Аксел Клобетазолнинг креми ва суртмасининг яллиғланишга қарши самарасини шикастланган соҳага тунга ПЭ ёрдамида окклюзион боғлов қўйиш орқали кучайтириш мумкин. Шундан сўнг эришилган даволаш самарасини препаратни окклюзион боғловсиз қўллаш билан тутиб туриш мумкин.
Ножўя таъсирлари
Узоқ муддат қўлланганида – юзда ва тананинг бошқа соҳаларида атрофик ўзгаришлар (сўгал, терини юпқалашиши, қон-томирларни кенгайиши), терининг ҳимоя фаолиятини сусайиши, кам ҳолларда – псориазнинг пустулёз шакли ривожланиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик; пушти ва ўсмирлик ҳуснбузари; периорал дерматит, терини вирусли (оддий герпес), замбуруғли (кандидоз), бактериал (импетиго) инфекциялари; перианал ва генитал қичишиш; 1 ёшгача бўлган болалар дерматози (шу жумладан, бичилишда дерматитлар ва кузатиладиган тошма) да қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Кўрсатилмаган.
Махсус кўрсатмалар
2-4 ҳафта давомида яхшиланиш кузатилмаганида ташхисни тўғри қўйилганига шубҳа туғилиши керак. Зўрайишлар кузатилганида қисқа муддатли такрорий даволаш курсларини ўтказиш керак. Псориаз билан хасталанган пациентларда терининг ҳимоя фаолияти сусайиши мумкин, пустулёз псориаз намоён бўлиши, толерантлик, қайталанишлар ривожланиши мумкин. Болаларда, айниқса кўкрак ёшидаги болаларда препаратни давомли ва узлуксиз қўллашдан сақланиш керак, чунки буйрак усти безлари пўстлоқ қаватининг фаолияти сусайиши мумкин. Кўкрак ёшидаги болалардаги тагликлар окклюзион боғлов сифатида таъсир қилиши ва кортикостероидларни сўрилишини ошириши мумкин. Препарат юзга 5 кун давомида ва окклюзион боғловсиз қўлланади. Терига янги боғлов қўйишдан олдин терини тозалаш керак, чунки герметик (окклюзион) боғловлар оқибатида ҳосил бўладиган илиқлик ва намлик бактериал инфекцияни ривожланишига олиб келади. Бактериал инфекцияни қўшилиши препаратни қўллашни тўхтатишни ва антибактериал даволашни буюришни талаб этади. Препаратни кўзларга тушишига йўл қўймаслик керак (глаукома ривожланиши мумкин). Препаратнинг катта миқдорларини узоқ муддат (ёки катта соҳаларга) қўллаш тизимли сўрилишига (гиперкортицизмга) олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Гиперкортицизм белгилари намоён бўлади (препарат бекор қилиш талаб этилади).
Чиқарилиш шакли
15 граммдан тюбикда, бир тюбик қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.