ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АКРИДЕРМ
AKRIDERM
Препаратнинг савдо номи: Акридерм
Таъсир этувчи модда (ХПН): бетаметазон
Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем.
Таркиби:
100 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: бетаметазон дипропионати 100% моддага қайта ҳисоблаганда – 0,064 г, бу 0,05 г бетаметазонга эквивалентдир;
ёрдамчи моддалар:
метилпарагидроксибензоати – 0,2 г,
қаттиқ парафин – 9 г,
вазелин – 3 г;
пропиленгликоль – 5 г;
суюқ парафин – 18 г;
эмульсияланган мум – 7 г;
динатрий эдедати – 0,1 г;
натрий сульфити – 0,05 г;
тозаланган сув – 100 г гача.
Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли крем.
Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Акридерм – сиртга қўллаш учун глюкокортикостероид. Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, экссудацияга қарши, томирларни торайтирувчи, қичишишга қарши ва антипролифератив таъсир кўрсатади. Лейкоцитларни тўпланишини, лизосомал ферментлар ва яллиғланиш медиаторларини яллиғланиш ўчоғида ажралиб чиқишини тормозлайди, фагоцитозни сусайтиради, томир-тўқима ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш шишини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.
Тери юзасига суртилганда, препарат объектив симптомларни (эритема, шиш, лихенификация) яққолллигини камайтириб, яллиғланиш ўчоғида тез ва кучли таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Препаратни терапевтик дозаларда тери устига қўлланганида, қонга таъсир қилувчи модданинг трансдермал сўрилиши жуда оз. Окклюзион боғловларни қўллаш бетаметазонни трансдермал сўрилишини оширади, бу тизимли ножўя самараларни ривожланиш хавфини ошишига олиб келади.
Қўлланилиши
- атопик дерматит;
- аллергик контакт дерматит;
- экзема (турли шакллари);
- контакт дерматит (шу жумладан касбий) ва бошқа ноаллергик дерматитлар (шу жумладан қуёш ва нур дерматитлари);
- ҳашаротлар чаққандаги реакциялар;
- псориаз;
- буллёз дерматозлар;
- дискоидли қизил югурик;
- қизил ясси темиратки;
- экссудатив кўп шаклли эритема;
- турли этиологияли тери қичишишларида қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари
Сиртга қўлланади. Акридерм терининг шикастланган соҳасига юпқа қилиб, кунига 2 марта – эрталаб ва кечқурун қўйилади, бироз ишқаланади. Терининг қалинроқ соҳаларига (масалан билак, кафт ва товонга), ҳамда препарат енгил артиладиган жойларда, Акридерм кремини кўпроқ суртиш хам мумкин. Даволашнинг давомийлиги самарадорлиги ва даволашни ўзлаштирилишига боғлиқ ва одатда камида 4 ҳафтани ташкил қилади. Йил давомида даволашни бир неча марта такрорлаш мумкин.
Акридерм крем касалликнинг ўткир яллиғланиш босқичини, шу жумладан терининг хўлланадиган шикастланишини даволаш учун ҳам қўлланилади.
Агар клиник яхшиланиш кузатилмаса, ташхисни аниқлаш керак.
Ножўя таъсирлари
Одатда, кучсиз намоён бўладиган характерга эга.
Глюкокортикостероидлар маҳаллий қўлланганида ачишиш, таъсирланиш, терини қуруқлиги, фолликулит, гипертрихоз, стриялар, акнесимон тошмалар (“стероидли” хуснбузар), гипопигментация, терини қичишиши, периорал дерматит, аллергик контакт дерматит кузатилиши мумкин. Давомли қўллашда, шунингдек окклюзион боғловлар ишлатилганида – терининг мацерацияси, иккиламчи инфекция, терининг атрофияси, маҳаллий гирсутизм, телеангиэктазия, кўп терлаш, пурпура кузатилади. Тананинг катта юзаларига қўйилганида, асосан болаларда глюкокортикостероидларнинг тизимли ножўя таъсирларини (гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини қайтувчи сусайиши, Иценко-Кушинг синдромининг кўринишлари) пайдо бўлиши мумкин.
Йўриқномада таърифланмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Бетаметазонга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.
Тери туберкулёзи, сифилиснинг тери кўринишлари, сувчечак, оддий герпес, вакцинациядан кейинги тери реакциялари, очиқ жароҳатлар, болдирнинг трофик яралари, розацеа, оддий хуснбузар, тери раки, невус, атерома, меланома, гемангиома, ксантома, саркома, лактация даври ва 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Узоқ муддат қўлланганида ёки катта юзаларга қўйилганида: катаракта, қандли диабет, глаукома, туберкулёз.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни юз терисига, узоқ муддат сиртга қўллаш тавсия этилмайди, сабаби розацеа, периорал дерматит ва акне ривожланиши мумкин. Даволаш курси 5 кундан ошмаслиги керак.
Акридерм креми офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган. Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак. Препарат кўзнинг шиллиқ қаватига тушса, катаракта, глаукома, кўзнинг замбуруғли инфекциялари ва герпетик инфекцияларнинг хуружлари ривожланиши мумкин.
Давомли даволашда, препаратни терининг катта юзаларига, шунингдек қўлтиқ ости чуқурчасига ва чов бурмаларига қўйилганида, окклюзион боғлов ишлатилганида, глюкокортикостероидларнинг тизимли сўрилиши кузатилиши мумкин.
Болаларга 1 ёшдан бошлаб, препарат фақат қатъий кўрсатмалар ва шифокорнинг назорати остида буюрилади, чунки бетаметазон билан боғлиқ бўлган тизимли ножўя самаралар ривожланиши мумкин. Препарат катта юзаларга ва/ёки окклюзион боғлов остида қўлланганида гипоталамо-гипофизар-буйрак усти безлари тизими фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари ривожланиши мумкин, ўсиш гормонини экскрециясини пасайиши, бош мия ички босимини ошиши кузатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган; бу гуруҳ дори препаратларини ҳомиладорлик даврида буюриш, фақат потенциал фойдаси, мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолдагина оқланган. Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларни юқори дозаларда ва узоқ вақт қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даврида препаратни қатъий кўрсатмалар асосида қўллаш мумкин, бироқ бунда препаратни эмизиш олдидан сут безининг терисига қўйиш мумкин эмас.
Транспорт воситаларини бошқариш ва юқори концентрацияли эътиборни ва тез психомотор реакцияларни талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли турдаги фаолият билан ишлаш қобилиятига таъсири.
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ўткир ошириб юборилишининг эҳтимоли кам, бироқ, препарат ҳаддан зиёд ва давомли қўлланганида гиперкортицизм белгилари билан кечувчи дозани сурункали ошириб юборилиши: гипергликемия, глюкозурия, буйрак усти безлари пўстлоғи фаолиятини қайтувчи сусайиши, Иценко-Кушинг синдромининг кўринишлари бўлиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш тавсия қилинади ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Чиқарилиш шакли
0,05% ли сиртга қўллаш учун крем.
15 г дан алюминий тубаларда. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Сақлаш шароити
15оС дан 25оС гача ҳароратда.
Яроқлилик муддати
4 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.