📜 Инструкция по применению Акридилол®
💊 Состав препарата Акридилол®
✅ Применение препарата Акридилол®
📅 Условия хранения Акридилол®
⏳ Срок годности Акридилол®

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКРИДИЛОЛ®

ACRIDILOL

 

Препаратнинг савдо номи: Акридилол®

Таъсир этувчи модда (ХПН): карведилол

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 100% моддага ҳисобланганда карведилол – 6,25 мг, 12,5 мг ёки 25 мг;

Ёрдамчи моддалар: мос равишда лудипресс ЛЦЕ [лактоза моногидрати 94,7-98,3%, повидон – 3-4%] –81,95 мг, 95,3 мг ёки 190,6 мг, натрий карбоксилметилкрахмали – 0,9 мг, 1,1 мг ёки 2,2 мг, магний стеарати– 0,9 мг, 1,1 мг ёки 2,2 мг.

Таърифи: оқдан кремсимон тусли оқ ранггача бўлган таблеткалар. Бироз “мармарлик”ка йўл қўйилади.

6,25 мг ли таблеткалар – ясси цилиндрик, фаска ва рискали, 12,5 мг ли таблеткалар – бир томонида крестсимон ўйиқчали ва бошқа томонида АЛ1 – гравировкали, икки ёқлама қавариқ бурчаклари думалоқланган квадрат; 25 мг ли таблеткалар – иккиёқлама қабариқ, икки томонида қисман ўйиқча ва бошқа томонида АЛ2- гравировкаси, овал.

Фармакотерапевтик гуруҳи: альфа- ва бета-адреноблокатор.

АТХ коди: C07AG02.

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Карведилол – альфа1-, бета1- ва бета2-адренорецепторларининг блокатори бўлиб, органопротектор самара кўрсатади, эркин кислород радикалларини бартараф қилувчи антиоксидант ҳисобланади, қон томир деворларининг силлиқ мушак ҳужайраларига нисбатан антипролифератив таъсирга эга. Карведилол R(+) ва S(-) стереоизомерларининг рацемик аралашмасидир, уларни ҳар бири бир хил альфа-адреноблокаторлик ва антиоксидант хусусиятларга эга. Карведилолни бета-адреноблокатори таъсири носелектив характерга эга ва у чапга айланувчи S(-) стереоизомери билан боғлиқ.

Карведилол ички симпатомиметик фаолликка эга ва пропранололга хос бўлган мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга. Бета-адренорецепторларни блоклаб, ренинни ажралиб чиқишини камайтириб, у ренин-ангиотензин-альдостерон тизими фаоллигини пасайтиради, шунинг учун суюқликни тутилиши (селектив альфа-адреноблокаторлар учун хос бўлган) кам рўй беради.

Карведилол альфа1-адренорецепторларни селектив блоклаб, умумий периферик қон томир қаршилигини камайтиради.

Карведилол юқори ва паст зичликдаги липопротеинларнинг (ЮЗЛП/ПЗЛП) нормал нисбатини сақлаб, липидларнинг профилига салбий таъсир кўрсатмайди.

Карведилол артериал гипертензияли беморларда бета- ва альфа1-адренорецепторларни бирга блокада қилиниши ҳисобига артериал босимни (АБ) пасайтиради. АБ пасайиши носелектив бета-адреноблокаторларни қабул қилинганда кузатиладиган бир вақтда умумий периферик қон томир қаршилигини ошиши билан кечмайди. Юрак қисқаришлари сони (ЮҚС) бироз камаяди. Артериал гипертензияси бўлган беморларда буйракда қон оқими ва буйраклар фаолияти сақланади. Карведилолни қоннинг зарбдор ҳажмини ўзгартирмаслиги ва умумий периферик томир қаршилигини камайтирмаслиги кўрсатилган; аъзоларни ва периферик қон оқимини қон билан таъминланишини, шу жумладан скелет мушагида, билакларда, оёқларда, тери қопламаларида, бош мияда ва уйқу артериясида бузмайди. Жисмоний юклама вақтида оёқларни музлаб қолиши ва кучли толиқиш кам аниқланади. Артериал гипертензияда карведилолнинг гипотензив самараси узоқ вақт давомида сақланади.

Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда карведилол ишемияга қарши ва узоқ муддат даволашда сақланадиган антиангинал таъсир кўрсатади (жисмоний юкламани умумий давомийлигини, ST сегментини 1 мм чуқурлигидаги депрессияни ривожланишига қадар бўлган вақтни ва стенокардия хуружларини пайдо бўлгунига қадар вақтни оширади). Карведилол миокардни кислородга бўлган эҳтиёжини ва симпатоадренал тизимини фаоллини ишончли даражада камайтиради. Шунингдек олд юкламани (ўпка артериясида илиниб қолиш ва ўпка капилляр босимини) ва кейинги юкламани (умумий периферик қон томир қаршилигини) камайтиради.

Карведилол ўлим кўрсаткичини ва госпитилизация қилишлар сонини камайтиради ва ишемик ва ноишемик генезли сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда юрак чап қоринчаси фаолиятини яхшилайди. Карведилолни самаралари дозага боғлиқ.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин карведилол тез сўрилади. Карведилол ичак ичида насос ролини бажарувчи оқсил-ташувчи гликопротеин Р нинг субстрати ҳисобланади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Cmax) тахминан 1 соатдан кейин эришилади. Карведилолнинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 25% ни ташкил қилади.

Карведилол юқори липофилликка эга. Карведилолнинг тахминан 98-99% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Уни тақсимланиш ҳажми тахминан 2 л/кг ни ташкил қилади.

Карведилол жигарда оксидланиш ва конъюгация йўли билан қатор метаболитларни ҳосил қилиб биотрансформацияга учрайди. Сўрилган препаратнинг жигар 60-75% орқали “биринчи ўтиш”да метаболизмга учрайди. Дастлабки модданинг ичак-жигар циркуляцияси мавжудлиги кўрсатилган.

Карведилолнинг оксидланиш йўли орқали амалга ошадиган метаболизми стереоселектив ҳисобланади. R стереоизомери асосан CYP2D6 ва  CYP1А2 ёрдамида, S стереоизомери – асосан CYP2D9 ёрдамида ва кам даражада CYP2D6 ёрдамида метаболизмга учрайди. Карведилолнинг метаболизмида иштирок этувчи Р450 нинг бошқа изоферментларига CYP3А4, CYP2Е1 ва CYP2С19 киради. R стереоизомерини плазмадаги максимал концентрацияси S стереоизомерининг худди шундай концентрациясидан тахминан 2 марта ошади.

R стереоизомер, асосан гидроксилланиш йўли билан метаболизмга учрайди. CYP2D6 нинг секин метаболизаторлари биринчи навбатда карведилолнинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин бўлиб, бу карведилолни альфа-адреноблокловчи фаоллигини ошиши билан намоён бўлади.

Фенол ҳалқани деметилланиши ва гидроксилланиши натижасида бета-адреноблокловчи фаолликка эга (4-гидроксифенол метаболитида у карведилолни ўзига қараганда тахминан 13 марта кучли) 3 метаболит (уларнинг концентрацияси дастлабки модданинг концентрациясига қараганда 10 марта паст) ҳосил бўлади. 3 фаол метаболит карведилолга қараганда камроқ намоён бўлувчи қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга. Карведилолнинг 2 гидроксикарбазол метаболитлари ҳаддан зиёд кучли антиоксидант ҳисобланади, айни пайтда уларнинг фаоллиги бу жиҳатдан карведилолникидан 30-80 марта ошади.

Карведилолнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 6 соатни ташкил қилади, плазма клиренси – минутига 500-700 мл ни ташкил қилади. Чиқарилиши асосан ичак орқали юз беради, асосий чиқарилиш йўли – сафро билан. Дозанинг оз қисми буйрак орқали турли метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Алоҳида гуруҳ беморлардаги фармакокинетикаси

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморлар

Карведилол билан даволашда буйракдан қон оқимининг жадаллиги сақланади, калава фильтрациясининг тезлиги ўзгармайди.

Артериал гипертензияси ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда “концентрация-вақт” эгри чизиқ остидаги майдони (AUC), ярим чиқарилиш даври ва плазмадаги максимал концентрацияси ўзгармайди. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда ўзгармаган препаратни буйрак орқали чиқарилиши камаяди, аммо бунда фармакокинетик параметрларни ўзгаришлари  аҳамиятсиз ифодаланган.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморлар

Жигар циррози бўлган беморларда препаратни жигар орқали “биринчи ўтиш”да метаболизмини яққоллигини камайиши оқибатида тизимли биокираолишлиги 80% га ошади. Демак, карведилолни жигар фаолиятини клиник манифест бузилишлари бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Юрак етишмовчилиги бўлган беморлар

Айрим тадқиқотларда юрак етишмовчилиги билан оғриган пациентларда карведилолнинг R ва S стереоизомерларини клиренси, соғлом кўнгиллиларда илгари кузатилган клиренсига нисбатан аҳамиятли даражада паст бўлган. Ушбу натижалар карведилолнинг R ва S стереоизомерларини фармакокинетикаси юрак етишмовчилигида аҳамиятли даражада ўзгаришидан далолат беради.

Кекса ва қари  ёшдаги беморлар

Артериал гипертензияси бўлган беморларда пациентнинг ёши карведилиолнинг фармакокинетикасига статистик аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

Болалар

18 ёшгача бўлган пациентларда препаратнинг фармакокинетикаси бўйича маълумотлар чекланган.

Қандли диабети бўлган  беморлар

Қандли диабетнинг 2 тури ва артериал гипертензияси бўлган беморларда карведилол оч қоринга ва овқатдан кейин глюкозани қондаги концентрациясига гликозирланган гемоглобинни даражасига (HbA1) ёки ичга қабул учун гипогликемик воситаларнинг дозасига таъсир қилмайди. Айрим клиник тадқиқотларда қандли диабетнинг 2 тури бўлган беморларда карведилол глюкозага бўлган толерантликни пасайишини чақирмаслиги кўрсатилган. Артериал гипертензияси бўлган аммо ёндош қандли диабетисиз, инсулинга резистентлиги (Х синдром) бўлган беморларда карведилол инсулига чидамлиликни яхшилайди. Айнан шундай натижалар артериал гипертензияси ва қандли диабетнинг 2 тури бўлган беморларда олинган.

 

Қўлланилиши

  • Артериал гипертензия

Эссенциал гипертензия (бошқа антигипертензив воситалари, масалан, “секин” кальций каналлари блокаторлари ёки диуретиклар билан монотерапия ёки мажмуада қўллаш).

  • Юрак ишемик касаллиги (шу жумладан ностабил стенокардияси ва оғриқсиз миокард ишемияси бўлган беморларда).
  • Сурункали юрак етишмовчилиги

Ишемик ёки ноишемик генезли турғун ва симптоматик енгил, ўртача ва оғир даражали юрак етишмовчилигини (Нью-Йорк кардиологларининг ассоциацияси таснифи, NYHA га мувофиқ II-IV Ф.К.) қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бўлмаганида ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ва диуретиклар билан мажмуада, юрак гликозидлари билан ёки уларсиз (стандарт даволаш) даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Овқатланишдан қатъий назар, етарли миқдорда суюқлик билан ичга қабул қилинади.

Эссенциал гипертензия

Тавсия қилинган доза даволашни ўтказишни биринчи 2 кунида 12,5 мг дан суткада 1 мартани, кейин 25 мг дан суткада 1 мартани ташкил қилади. Зарурат бўлганида кейинчалик дозани 2 ҳафталик интервал билан максимал тавсия қилинган доза суткада 1 марта 50 мг гача (ёки 2 қабулга бўлинган) ошириш мумкин.

Юрак ишемик касаллиги

Тавсия қилинган бошланғич доза даволашнинг биринчи икки куни 12,5 мг суткада 2

марта, сўнгра 25 мг дан суткада 2 мартани ташкил қилади. Зарурати бўлганида кейинчалик камида 2 ҳафталик интервал билан дозани ошириш 100 мг га тенг бўлган юқори суткалик дозагача етказиб, 2 мартага бўлиб қабул қилиш мумкин.

Сурункали юрак етишмовчилиги

Дозани индивидуал танланади, шифокорнинг синчков назорати зарур.

Юрак гликозидлари, диуретиклар ва ААФ ингибиторларини қабул қилаётган беморларда Акридилол® препарати билан даволашни бошлашдан олдин уларни дозаларини тўғрилаш лозим.

Тавсия қилинган бошланғич доза 3,125 мг дан (6,25 мг дан ½ таблетка) 2 ҳафта давомида суткада 2 мартани ташкил қилади. Яхши ўзлаштирилганида дозани камида 2 ҳафталик интервал билан 6,25 мг гача суткада 2 марта, сўнгра 12,5 мг гача суткада 2 марта, кейин – 25 мг гача суткада 2 марта оширилади. Дозани бемор томонидан яхши ўзлаштириладиган максимал дозагача ошириш керак. Тавсия қилинадиган максимал доза – юрак оғир етишмовчилиги бўлган барча беморлар учун ва тана вазни 85 кг дан кам бўлган енгил ва ўртача даражали сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун 25 мг дан суткада 2 мартани ташкил қилади. Тана вазни 85 кг дан ортиқ енгил ва ўртача даражали сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тавсия қилинадиган максимал доза 50 мг дан суткада 2 мартани ташкил қилади.

Дозани ҳар бир оширишдан олдин шифокор сурункали юрак етишмовчилиги ёки вазодилятация симптомларини авж олиши мумкинлигини аниқлаш учун беморни кўрикдан ўтказиш керак. Сурункали юрак етишмовчилиги симптомларини транзитор ошишида ёки суюқликни организмда тутилишида, гарчи баъзида Акридилол® препаратининг дозасини камайтиришга ёки уни вақтинчалик бекор қилишга тўғри келсада, диуретикларнинг дозасини ошириш лозим.

Вазодилятация симптомларини диуретикларнинг дозаларини камайтириш йўли билан бартараф қилиш мумкин. Агар симптомлар сақланиб қолса, ААФ ингибиторларининг (агар бемор уни қабул қилаётган бўлса), дозасини пасайтириш кейин зарурати бўлганида – Акридилол® препаратининг дозасини ҳам камайтириш мумкин. Бундай вазиятларда Акридилол® препаратининг дозасини, кучайиб бораётган сурункали юрак етишмовчилиги ёки артериал гипотензия симптомлари яхшиланмагунча оширмаслик лозим.

Агар Акридилол® препарати билан даволашни 1 ҳафтадан кўпроққа тўхтатилса, унда уни кичик дозада қайтадан буюрилади, кейин юқорида берилган тавсияларга мувофиқ оширилади. Агар Акридилол® препарати билан даволашни 2 ҳафтадан кўп вақтга тўхтатилса, у ҳолда уни буюришни 3,125мг дозада (6,25 мг дан ½ таблетка) суткада 2 мартаданга қадар тиклаш лозим, сўнгра дозани юқорида берилган тавсияларга мувофиқ танланади.

Алоҳида гуруҳи беморларда дозалаш

Буйрак фаолиятини бузилиши

Буйрак фаолиятини турли даражадаги бузилиши (шу жумладан буйрак етишмовчилиги) бўлган беморлардаги фармакокинетикаси юзасидан мавжуд маълумотлар ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга Акридилол® препаратини дозаларини тўғрилаш талаб қилинмаслигини тахмин қилиш имконини беради.

Жигар фаолиятини бузилиши

Жигар фаолиятини клиник бузилишлари намоён бўлган пациентларда Акридилол® препарати қўлланмайди.

Кекса ёшдаги беморлар

Дозани тўғрилаш заруратини эътироф этувчи маълумотлар йўқ.

 

Ножўя таъсирлари

<10% тез-тезликда учрайдиган ножўя реакциялар жуда тез-тез ҳолат сифатида баҳоланади. <1% дан <10 гача бўлган тез-тезликда учрайдиган ножўя реакциялар тез-тез сифатида баҳоланади. <0,1 дан <1% гача бўлган ножўя реакциялар тез-тез эмас каби баҳоланади. <0,01% дан < 0,1% гача учрайдиган ножўя реакциялар кам учрайдиган ҳолат сифатида баҳоланади. <0,01% тез-тезликда учрайдиган, шунингдек алоҳида ҳолатлардаги ножўя реакциялар жуда кам деб баҳоланади. Бош айланиши, кўришини бузилиши ва брадикардиядан ташқари, ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги препаратнинг дозасига боғлиқ эмас.

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда ножўя реакциялар

Марказий нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи (одатда енгил ва кўпинча даволашнинг бошида), астения (шу жумладан, кучли толиқиш), депрессия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – брадикардия, постурал гипотензия, АБ ни яққол пасайиши, шишлар (шу жумладан тарқалган, гавданинг ҳолатига боғлиқ бўлган периферик шишлар чот шишлари, оёқларни шиши, гиперволемия, суюқликни тутилиши), тез-тез эмас – синкопал ҳолатлар (шу жумладан пресинкопал ҳолат), дозани ошириш вақтида атриовентрикуляр блокада ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез -кўнгил айниши, диарея, қусиш.

Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения, жуда кам – лейкопения.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез – тана вазнини ошиши, гиперхолестеринемия, қандли диабети бўлган беморларда – гипергликемия ёки гипогликемия, гликемик назоратни бузилиши.

Бошқалар: тез-тез – кўришни бузилиши, диффуз васкулити ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда буйрак етишмовчилиги ва буйрак фаолиятини бузилиши.

Артериал гипертензияси ва юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда ножўя реакциялар

Артериал гипертензияни даволашда ва юрак ишемик касаллигини узоқ даволашда юрак- қон томир тизими томонидан ножўя таъсирларни характери сурункали юрак етишмовчилигидаги билан ўхшаш, аммо уларни тез-тезлиги бироз камроқ.

Марказий нерв тизими: тез-тез – одатда енгил ва хусусан даволашни бошида пайдо бўладиган бош айланиши, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик; тез-тез эмас – кайфиятни ўзгарувчанлиги, уйқуни бузилиши, парестезиялар.

Юрак-қон томир тизими: тез-тез – брадикардия, постурал гипотензия, синкопал ҳолатлар (тез-тез эмас), айниқса даволашни бошида, тез-тез эмас – периферик қон айланишини бузилишлари (оёқларни совуқ қотиши, “ўзгариб турувчи чўлоқлик” синдроми ва Рейно синдроми), атриовентрикуляр блокада, стенокардия (кўкрак қафасида оғриқлар), юрак етишмовчилиги симптомларини ривожланиши, оғирлашиши ва периферик шишлар.

Нафас аъзолари: тез-тез – мойиллиги бўлган пациентларда ҳансираш ва бронхоспазм; кам – бурун битиши.

Меъда-ичак йўллари: тез-тез эмас – диспептик бузилишлар (шу жумладан  кўнгил айниши, қорин оғриғи, диарея), тез-тез эмас – қабзият, қусиш.

Тери қопламалари: тез-тез эмас – тери реакциялари (тери тошмаси, дерматит, эшакеми ва терини қичишиши).

Лаборатория кўрсаткичлари: жуда кам – “жигар” трансаминазалари -аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ) ва гаммаглутамилтрансфераза фаоллигини ошиши, тромбоцитопения ва лейкопения.

Бошқалар: тез-тез – оёқларда оғриқлар, кўз ёши ажралишини камайиши ва кўзни таъсирланишини тез-тез эмас – потенцияни  пасайиши, кўришини бузилиши, кам – оғиз қуриши ва сийишни бузилишлари, жуда кам – псориазни зўрайиши, аксириш, гриппга ўхшаш синдром.

Аллергик реакцияларнинг алоҳида ҳоллари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Карведилол ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, инотроп воситаларини вена ичига юбориш талаб қилинадиган декомпенсация босқичидаги ўткир ва сурункали юрак етишмовчилиги, жигар фаолиятини клиник аҳамиятли даражада бузилиши, 18 ёшгача бўлганлар (Акридилол® препаратини самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган), II-III даражали атрио-вентрикуляр блокада (сунъий ритм ҳайдовчилари бўлган беморлардан ташқари), яққол брадикардия (ЮҚС минутига 50 зарбдан кам), синус тугунининг кучсизлиги синдроми (шу жумладан синоаурикуляр блокада), кардиоген шок, анамнезида бронхоспазм ва бронхиал астмага кўрсатмалар бўлганида, лактазани ўзлаштираолмаслик, лактазани танқислиги, глюкоза-галактозани кам сўрилишида қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Ўпканинг сурункали обструктив касаллигида (ЎСОК), депрессияда, миастенияда, гипогликемияда, I даражали атриовентрикуляр блокадада, тиреотоксикозда, катта жарроҳлик аралашувларида ва умумий анестезияни ўтказишда, Принцметал стенокардиясида, қандли диабетда, периферик қон томирларнинг окклюзион касалликларида, феохромоцитомада, буйрак етишмовчилигида, псориазда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак..

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Фармакокинетик ўзаро таъсирлар

Карведилол гликопротеин Р нинг ҳам субстрати, ҳам ингибитори ҳисобланганлиги сабабли, уни гликопротеин Р ёрдамида ташиладиган препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганда, охиргиларнинг биокираолишлиги ошиши мумкин. Бундан ташқари, карведилолни биокираолишлиги гликопротеин Р нинг индукторлари ёки ингибиторлари таъсири остида ҳам ўзгариши мумкин.

CYP2D6 ва CYP2C9 ингибиторлари ва индукторлари қон плазмасида карведилолнинг R ва S стереоизомерлари концентрациясини ошишига ёки камайишига олиб келиб, карведилолнинг тизимли ва/ёки тизимолди метаболизмини стереоселектив ўзгартириши мумкин. Пациентларда ёки соғлом кўнгиллиларда кузатиладиган бундай ўзаро таъсирларнинг айрим мисоллари қуйида санаб ўтилган, аммо ушбу рўйхат тўлиқ эмас.

Дигоксин

Карведилол ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганда дигоксиннинг концентрацияси тахминан 15% ошади. Карведилол билан даволашнинг бошида, унинг дозасини танлашда ёки препарат бекор қилинганда, дигоксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.

Циклоспорин

Иккита тадқиқотда, буйрак ва юрак кўчириб ўтказилган ва циклоспоринни перорал қабул қилган пациентларга карведилол буюрилганда, циклоспориннинг концентрациясини ошиши аниқланган. Ичакда гликопротеин Р нинг фаоллигини ингибирланиши оқибатида карведилол циклоспоринни, у перорал қабул қилинганда сўрилишини оширар экан. Циклоспориннинг концентрациясини терапевтик диапазонда тутиб туриш учун, циклоспориннинг дозасини ўртача 10-20% га камайтириш талаб қилинади. Циклоспоринини яққол индивидуал ўзгаришлари сабабли, карведилол билан даволаш бошлангандан кейин унинг концентрациясини синчков мониторинг қилиш ва, зарурат бўлганида циклоспориннинг суткалик дозасини мувофиқ равишда тўғрилаш тавсия қилинади. Циклоспоринни вена ичига юборилган ҳолларда карведилол билан ҳеч-қандай  ўзаро таъсирлар кутилмайди.

Рифампицин

Соғлом кўнгиллилар иштирокидаги тадқиқотларда рифампицин карведилолни ичакда сўрилишини ва уни антигипертензив таъсирини пасайтириб, эҳтимол, гликопротеин Р ни индукция қилиш йўли билан карведилолнинг плазмадаги концентрациясини пасайишига олиб келган.

Амиодарон

Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда амиодарон CYP2C9 ни бостириб, карведилолнинг S стереоизомерини клиренсини пасайтирган. Карведилолнинг R стереоизомерини ўртача концентрацияси ўзгармаган. Шунингдек S стереоизомерининг концентрациясини ошиши сабабли, карведилолнинг бета-адреноблокловчи таъсирини ошиш хавфи бўлиши мумкин.

Флуоксетин

Рандомизацияланган кесишувчан дизайнли тадқиқотларда юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда флуоксетинни (CYP2D6 ингибитори) бир вақтда қабул қилиш, карведилолнинг метаболизмини стереоселектив бостирилишига, R (+) учун AUC ўртача кўрсаткичини 77% га ошишига олиб келган. Аммо иккала гуруҳ ўртасидаги ножўя таъсирларни АБ ва ЮҚС  кўрсаткичлари бўйича  фарқлари аниқланмаган.

Фармакодинамик ўзаро таъсирлар

Инсулин ёки ичга қабул учун гипогликемик  воситалари

Бета-адреноблокловчи хусусиятлари бўлган препаратлар инсулинни ёки ичга қабул учун гипогликемик воситаларининг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин. Гипогликемия симптомлари, айниқса тахикардия ниқобланиши ёки сусайиши мумкин. Инсулин ёки ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситаларни қабул қиладиган беморларга қонда глюкоза миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.

Катехоламинлар миқдорини  пасайтирувчи препаратлар

Бета-адреноблокловчи хусусиятларга эга бўлган воситаларни катехоламинлар миқдорини пасайтирувчи воситаларни (масалан, резерпин ва  моноаминоксидаза ингибиторлари) бир вақтда қабул қилаётган пациенлар артериал гипотензия ва/ёки яққол брадикардияни ривожланиш хавфи сабабли, синчков кузатув остида бўлишлари керак.

Дигоксин

Бета-адреноблокловчи хусусиятларга эга бўлган воситалари билан дигоксинни мажмуавий қўллаш қўшимча атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашишига олиб келиши мумкин.

Верапамил, дилтиазем, амиодарон ёки бошқа антиаритмик воситалари

Карведилол билан  бир вақтда қабул қилиш атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиш хавфини  ошириши мумкин.

Клонидин

Клонидинни бета-адреноблокловчи хусусиятларга эга бўлган воситалар билан бир вақтда буюриш антигипертензив ва брадикардитик самарасини потенциялаши мумкин. Агар бета-адреноблокловчи хусусиятларга эга воситаларини клонидин билан мажмуавий даволашни тўхтатиш режалаштирилган бўлса, биринчи навбатда бета-адренооблокаторни, бир неча кундан кейин эса, клонидинни, унинг дозасини секин-аста камайтириб, бекор қилиш лозим.

“Секин” кальций каналлари блокаторлари (СККБ)

Карведилол ва дилтиаземни бир вақтда буюрилганда ўтказувчанликни бузилишининг алоҳида ҳолатлари (кам ҳолларда – гемодинамик кўрсаткичларни бузилишлари билан) аниқланган.

Бошқа бета-адреноблокловчи хусусиятларга эга бўлган препаратлари билан бўлгани каби карведилолни верапамил ёки дилтиазем каби СККБ билан буюришни ЭКГ ва АБ назорати остида ўтказиш тавсия қилинади.

Антигипертензив воситалар

Бета-адреноблокловчи фаоллиги бўлган бошқа препаратлар каби, карведилол бир вақтда қўлланадиган бошқа антигипертензив препаратларини (масалан, альфа1–адреноблокаторлари) ёки ножўя таъсири сифатида артериал гипотензияни чақирадиган препаратларининг таъсирини кучайтириши мумкин.

Умумий анестезия учун воситалари

Карведилол ва умумий анестезия учун воситаларининг синергик манфий инотроп бўлиши таъсири мумкинлиги сабабли, умумий анестезияни ўтказишда организмнинг ҳаётий

фаолиятини асосий кўрсаткичларини синчков кузатувини ўтказиш лозим.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалари (НЯҚВ)

НЯҚВ ва бета-адреноблокаторларни бирга қабул қилиш АБ ошишига ва АБ ни назоратини пасайишига олиб келиши мумкин.

Бронходилататорлар( бета- адренорецепторларининг агонистлари)

Нокардиоселектив бета-адреноблокаторлар бета-адренорецепторларни рағбатлантирувчилари бўлган бронходилататорларнинг бронхларни кенгайтирувчи самарасига тўсқинлик қилганлиги туфайли, ушбу препаратларни олаётган пациентларни синчков кузатиш зарур.

 

Махсус кўрсатмалар

Сурункали юрак етишмовчилиги

Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларда Акридилол® препаратининг дозасини танлаш даврида сурункали юрак етишмовчилиги симптомларини кучайиши ёки суюқликни тутилиши қайд этилиши мумкин. Бундай симптомлар пайдо бўлганида диуретикларнинг дозасини ошириш ва Акридилол® препаратининг дозасини гемодинамик кўрсаткичлар барқарорлашгунига қадар оширмаслик керак.

Баъзида Акридилол® препаратининг дозасини камайтириш ёки, кам ҳолларда препаратни вақтинчалик бекор қилиш зарур бўлади. Бундай ҳолатлар кейинчалик Акридилол® препаратининг дозасини тўғри танланишига тўсқинлик қилмайди.

Акридилол®ни юрак гликозидлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (AV ўтказувчанликни ҳаддан зиёд секинлашиши юз бериши мумкин).

Сурункали  юрак етишмовчилигида  буйраклар фаолияти

Акридилол® препаратини сурункали буйрак етишмовчилиги ва артериал босими паст (систолик АБ 100 мм сим. уст. кам), юрак ишемик касаллиги ва қон томирларнинг диффуз ўзгаришлари ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга буюрилганда, буйрак фаолиятини қайтувчан ўзгаришлари аниқланган. Препаратнинг дозасини буйракнинг функционал ҳолатга қараб танланади.

Ўпканинг сурункали обструктив  касаллиги

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги бўлган беморларда (шу жумладан бронхоспастик синдромида), Акридилол®ни перорал ёки ингаляцион астмага қарши воситаларини олмаган беморларга, фақат агар уни қўллангандаги мумкин бўлган афзалликлар, потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюрилади. Бронхоспастик синдромига дастлабки мойиллик бўлганида Акридилол® препаратини қабул қилинганда нафас йўлларида қаршиликни ошиши натижасида ҳансираш ривожланиши мумкин. Акридилол® препаратини қабул қилишни бошида ва унинг дозаси оширилганда бу беморларда бронхоспазмнинг бошланғич белгилари пайдо бўлганида препаратнинг дозасини камайтириб, синчков кузатиш керак.

Қандли диабет

Препаратни қандли диабети бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки у гипогликемия симптомларини ниқоблаши ёки сусайтириши (айниқса тахикардияни) мумкин. Сурункали юрак етишмовчилиги ва қандли диабети бўлган беморларда Акридилол® препаратини қўллаш гликемик назоратни бузилиши билан кечиши мумкин.

Периферик қон томир касалликлари

Акридилол® препаратини периферик томир касалликлари бўлган (шу жумладан Рейно синдроми бўлган) пациентларга буюрилганда эҳтиёткорлик керак, чунки бета-адреноблокаторлар артериал қон томир етишмовчилик симптомларини кучайтириши мумкин.

Тиреотоксикоз

Акридилол® препарати бошқа бета-адреноблокаторлари каби, тиреотоксикоз симптомларини яққоллигини  камайтириши мумкин.

Умумий анестезия ва умумий жарроҳлик  аралашувлари

Умумий анестезия остида жарроҳлик аралашувлари ўтказиладиган беморларга Акридилол® препаратини ва умумий анестезия учун воситаларини салбий самараларини бирга қўшилиши мумкинлиги туфайли эҳтиёткорлик талаб қилинади.

Брадикардия

Акридилол® препарати брадикардияни чақириши мумкин, ЮҚС минутига 55 зарбдан кам

бўлганида препаратнинг дозасини камайтириш  лозим.

Юқори и сезувчанлик

Акридилол® препаратини анамнезида юқори сезувчанликнинг оғир реакцияларига кўрсатмалар бўлганида ёки десенсибилизация курсини ўтказаётган пациентларга эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бета-адреноблокаторлар аллергенларга нисбатан сезувчанликни ошириши ва анафилактик реакцияларни оғирлик даражасини ошириши мумкин.

Псориаз

Бета-адреноблокаторлар қўлланганда анамнезида и псориазни пайдо бўлишига ёки зўрайишига кўрсатмалар бўлганида, Акридилол® препаратини фақат фойда ва хавфни синчков таҳлилидан кейин буюриш мумкин.

“Секин” кальций каналаларини  (СККБ) блокаторларини бир вақтда қабул қилиш

Верапамил ёки дилтиазем каби СККБ, шунингдек  бошқа антиаритмик воситаларини бир вақтда қабул қиладиган  беморларда ЭКГ ва АБ мунтазам мониторинг қилиш керак.

Феохромоцитома

Феохромоцитомси бўлган беморларда ҳар-қандай бета-адреноблокаторларни қўллашни бошлашдан олдин альфа-адреноблокаторларни буюриш керак. Акридилол® бета- ва альфа- адреноблокловчи хусусиятларга эга бўлсада, уни бундай беморларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни феохроцитомага шубҳа бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Принцметал стенокардияси

Носелектив бета-адреноблокаторлар Принцметал стенокардияси бўлган беморларда оғриқларни пайдо бўлишини келтириб чиқариши мумкин. Бундай пациентларда Акридилол® препаратини буюриш тажрибаси йўқ. Унинг альфа-адреноблокловчи хусусиятлари бундай симптоматикани бартараф қилсада, карведилолни бундай ҳолатларда эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Контакт линзалар

Контакт линзалардан фойдаланган пациентлар ёш суюқлигини камайиши мумкинлигини эсда тутишлари керак.

“Бекор қилиш” синдроми

Акридилол® препарати билан даволаш узоқ ўтказилади. Уни кескин тўхтатиш мумкин эмас, препаратнинг дозасини секин-аста ҳафталик интерваллар билан камайтириш керак. Бу айниқса юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда муҳим. Жарроҳлик аралашувларини умумий анестезия билан ўтказиш зарур бўлганида, шифокор-анестезиологни Акридилол® препарати билан аввал даволанганлиги тўғрисида огоҳлантириш керак.

Даволаниш вақтида алкоголни истъемол қилиш истисно қилинади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Бета-адреноблокаторлар йўлдошда қон оқимини камайтиради, бу ҳомилани она қорнида ҳалок бўлишига ва муддатидан олдин туғилишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ҳомилада ва чақалоқларда ножўя реакциялар пайдо бўлиши мумкин (хусусан, гипогликемия ва брадикардия, юрак ва ўпка томонидан асоратлар). Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар карведилолда тератоген самарани борлигини аниқламаган.

Акридилол® препаратини ҳомиладорларда қўллаш тажрибаси йўқ. Карведилолни ҳомиладорликда, оналарда уни қўллашдан мумкин бўлган афзалликлар, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун  бўлгандан ташқари ҳолларда қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда карведилол ва унинг метаболитлари кўкрак сутига киради. Одамда карведилолни она сутига кириши тўғрисида маълумотлар йўқ, шунинг учун агар препаратни қабул қилиш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсири

Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамланиши ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, брадикардия, юрак етишмовчилиги, кардиоген шок, юракни тўтаб қолиши, нафасни бузилиши, бронхоспазм, қусиш, онгни чалкашиши ва тарқалган тиришишлар бўлиши мумкин.

Даволаш: умумий характерли тадбирлардан ташқари ҳаётий мухим кўрсаткичларни тўғрилаш ва мониторингини ўтказиш, зарурати бўлганида – жадал даволаш бўлимида даволаш лозим. Қуйидаги тадбирларни қўллаш мумкин:

  • беморни чалқанча (оёқларни кўтарган ҳолда) ётқизиш керак;
  • яққол брадикардияда – атропинни 0,5-2 г дан вена ичига юбориш;
  • юрак-қон томир фаолиятини тутиб туриш учун –глюкагонни 1-10мгдан вена ичига оқим билан, кейин соатига 2-5 мг дан узоқ инфузия кўринишида юбориш,
  • симпатомиметиклар (добутамин, изопреналин, орципреналин ёки эпинефрин (адреналин), тана вазнига ва даволанишга бўлган жавобга қараб, турли дозаларда буюрилади.

Агар дозани ошириб юборилишини клиник манзарасида  артериал гипотензия  устунлик қилса, норэпинефрин (норадреналин) юборилади. Уни қон айланишини кўрсаткичларини узлуксиз назорат қилиш шароитида буюрилади. Брадикардияни даволаниишига нисбатан чидамлилик бўлганида сунъий ритм бошқарувчисини қўллаш кўрсатилган. Бронхоспазмда бета-адреномиметикларни аэрозол кўринишида (самара бўлмаганида – вена ичига) ёки аминофиллини вена ичига юборилади. Тиришишларда диазепам ёки клонезепамни секин юборилади. Шок симптоматикаси билан бўлган дозанинг оғир ошириб юборилишида карведилолнинг ярим чиқарилиш даврини ва препаратни заҳирадан чиқарилишини узайиши мумкинлиги туфайли, тутиб турувчи даволашни етарли даражада узоқ вақт давом эттириш керак. Тутиб турувчи/дезинтоксикацион даволаш давомийлиги дозани ошириб юборилишини оғирлик даражасига боғлиқ. Уни беморнинг клиник ҳолати турғунлашгунига қадар давом эттириш  лозим.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 6,25 мг, 12,5 мг ва 25 мг.

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.