📜 Инструкция по применению Акридерм ГЕНТА
💊 Состав препарата Акридерм ГЕНТА
✅ Применение препарата Акридерм ГЕНТА
📅 Условия хранения Акридерм ГЕНТА
⏳ Срок годности Акридерм ГЕНТА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКРИДЕРМ ГЕНТА

AKRIDERM GENTA

Препаратнинг савдо номи: Акридерм ГЕНТА

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): бетаметазон+гентамицин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун крем

Таркиби:

100 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 100% моддага қайта ҳисобланганда бетаметазон дипропионати – 0,064 г, бу 0,05 г бетаметазонга эквивалент, гентамицинга қайта ҳисобланганда гентамицин сульфати – 0,1 г;

ёрдамчи моддалар: 0,2 г метилпарагидроксибензоат, 21,7 г пропиленгликол, 20 г суюқ парафин, 1,3 г макрогол цетостеарати, 5,7 г цетостеарил спирти [60% ли цетил спирти, 40% ли стеарил спирти], 0,1 г натрий гидрофосфати, 0,9 г калий дигидрофосфати, тозаланган сув 100 г гача.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли крем.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид + антибиотик-аминогликозид

АТХ коди: D07CC01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши, антибиактериал таъсир кўрсатувчи сиртга қўллаш учун мажмуавий препарат.

Бетаметазон дипропионати – яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қичишишга қарши ва томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатувчи синтетик глюкокортикостероид (ГКС) дир. Маҳаллий қўлланганида томирларни торайтиради, қичишишни йўқотади, яллиғланиш медиаторларини (эозинофиллардан ва семиз ҳужайралардан), интерлейкин 1 ва 2 ни, гамма-интерферонни (лимфоцитлар ва макрофаглардан) ажралиб чиқишини сусайтиради, гиалуронидазанинг фаоллигини тормозлайди ва томирлар деворининг ўтказувчанлигини камайтиради. Ҳужайра цитоплазмасидаги специфик рецепторлар билан ўзаро таъсир қилади, оқсилларни, шу жумладан ҳужайра самараларини таъминловчи липокорнитинни ҳосил бўлишини индукцияловчи мРНК синтезини рағбатлантиради. Липокортин фосфолипаза А2 ни сусайтиради, арахидон кислотасини ажралиб чиқишини ва эндопероксидлар, простагландинлар, лейкотриенлар (яллиғланиш, аллергия ва бошқа патологик жараёнларни ривожланишига ёрдам берувчи моддалар) нинг биосинтезини блоклайди.

Гентамицин – аминогликозидлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирали антибиотик. Бактерицид таъсир кўрсатади ва терининг бирламчи ва иккиламчи бактериал инфекцияларда юқори самарали маҳаллий даволашни таъминлайди. Грамманфий бактериялар: Pseudomonas aeruginosa, Aerobacter aerogenes, Escherihia coli, Proteus vulgaris, Klebsiella pneumoniae; ва граммусбат бактериялар: Streptococcus spp. (β- ва α-гемолитик стрептококкларнинг А гуруҳи сезгир штаммлари), Staphylococcus aureus (коагулазомусбат, коагулазоманфий ва пенициллиназа ишлаб чиқарувчи баъзи штаммлари) ларга нисбатан фаол.

Фармакокинетикаси

Препарат терапевтик дозаларда сиртга қўлланганида таъсир қилувчи моддаларни тери орқали сўрилиши жуда ҳам оз. Окклюзион боғловларни қўллаш бетаметазон ва гентамицинни сўрилишини кучайтиради, бу тизимли ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Қўлланилиши

Дерматитлар (оддий ва аллергик), айниқса иккиламчи инфекцияланган, экзема (атопик, болалар, тангасимон), атопик дерматит (диффуз нейродермит), оддий сурункали темиратки (чекланган нейродермит), қуёш нури оқибатидаги дерматит, эксфолиатив дерматит, бичилишлар, псориаз, қичима.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Крем терининг шикастланган соҳасига ва атроф тўқималарига юпқа қават қилиб, суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун) қўйилиб, айланма ҳаракатлар билан бироз ишқаланади, енгил ҳолатларда бир марта қўллаш мумкин. Даволаш давомийлиги даволашнинг самарадорлиги ва ўзлаштираолинишига боғлиқ ва одатда кўпи билан 2-4 ҳафтани ташкил қилади.

Агар яқин вақт давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, ташхисни аниқлаш ёки дозалаш схемасини ўзгартириш лозим.

Ножўя таъсирлари

Қичишиш, ачишиш, таъсирланиш, терини қуруқлиги, фолликулит, гипертрихоз, стероидли хуснбузарлар, гипопигментация. Окклюзион боғловлар қўлланганида терининг мацерацияси, инфекцияланиши, терининг атрофияси, стриялар, терлаш. Узоқ муддат қўлланганида ёки терининг катта юзасига қўйилганида – тизимли ножўя самаралари: тана вазнини ошиши, остеопороз, артериал босимни оишиш, шишлар, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини яраланиши, инфекциянинг яширин ўчоқларини зўрайиши, гипергликемия, қўзғалиш, уйқусизлик, дисменорея ривожланиши мумкин.

Болаларда – гипофиз-гипоталамус-буйрак усти безлари тизимини сусайиши, Иценко-Кушин синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини қўшилишида кечикиш, бош мия ички босимини ошиши (бетаметазон) кузатилиши мумкин.

Терини ўткинчи таъсирланиши: қичишиш, эритематоз тошмалар (гентамицин) бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Бетаметазонга, гентамицинга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.

Тери туберкулёзи, вакцинация, терининг вирусли инфекциялари, периорал дерматит, розацеа.

Сифилисни тери кўринишлари, вакцинадан кейинги тери реакциялари, болалар (2 ёшгача).

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик (айниқса I уч ойлиги). 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Юз терисига ва бошнинг сочли қисмига қўллаш тавсия қилинмайди.

Кремни кўзга ва периорбитал соҳага тушишига йўл қўймаслик керак.

Чидамли бактериал флора пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак.

Препарат бутунлиги бузилган терининг катта юзаларига қўлланганида гентамицинни сўрилишига потенциал имконият мавжуд бўлади, ва мувофиқ равишда ототоксиклик симптомларини ривожланиш мумкин.

Тананинг айрим соҳалари (чов бурмалари, қўлтиқ ва перианал соҳа) стрияларни пайдо бўлишига юқори даражада дучор бўладилар. Шунинг учун препаратни тананинг бу соҳаларида қўллаш давомийлиги чекланган бўлиши керак.

Болаларда тана вазнига нисбатан, тери қопламаларининг майдони катталарникига қараганда кўпроқлиги, шунингдек эпидермис етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли, препарат сиртга қўлланганида таъсир қилувчи моддаларнинг пропорционал катта миқдори сўрилиши мумкин, демак, тизимли ножўя таъсирларини ривожланишини юқори хавфи бор. Препарат болаларда максимал қисқа муддатда ва барча эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинган ҳолда қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёлларда глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган; ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ дори препаратларини буюриш фақат агар, она учун потенциал фойда ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолда оқланган. Ҳомиладорлик вақтида бу гуруҳ препаратларни катта дозаларда ёки узоқ вақт қўллаш мумкин эмас.

Препаратни кўкрак сутига кириши аниқланмаган, шунинг учун эмизишдан воз кечиш лозим.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига нохуш таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: Маҳаллий ГКС юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганда буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Иценго-Кушинг синдроми бўлиши мумкин.

Бир вақтда гентамициннинг дозаси ошириб юборилганида ҳар қандай симптомларни пайдо бўлиши кутилмайди.

Гентамицин билан юқори дозаларда узоқ муддатли даволаш, сезгир бўлмаган флорани ўсишига олиб келиши мумкин.

Даволаш: симптоматик. Гиперкортицизмнинг ўткир симптомлари одатда қайтувчидир. Зарурати бўлганида электролит мувозанатини тўғрилаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун крем 0,05%+0,1%.

15 г ёки 30 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

15 дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.