📜 Инструкция по применению Акридоферон
💊 Состав препарата Акридоферон
✅ Применение препарата Акридоферон
📅 Условия хранения Акридоферон
⏳ Срок годности Акридоферон

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКРИДОФЕРОН

ACRIDOFERON

Препаратнинг савдо номи: Акридоферон

Таъсир этувчи модда (ХПН): акридонсирка кислотаси

Дори шакли: мушак ичига ва вена ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: акридонсирка кислотаси – 250,0 мг;

ёрдамчи моддалар: меглюмин – 193,0 мг, меглюмин  10% (м/ҳажм), pH мувофиқлаштириш учун, инъекция учун сув – 2,0 мл гача.

Таърифи: тиниқ, сариқ-яшил рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуностимулятор восита.

АТХ коди: L03AX18

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Акридонсирка кислотаси интерфероннинг қуйимолекуляр индукторидир, бу унинг биологик кенг фаоллик доирасини (вирусларга қарши, иммуномодуляция қилувчи, яллиғланишга қарши ва бошқалар) белгилайди.

Акридонсирка кислотаси юборилганидан кейин интерферонни хосил қилувчи асосий хужайралар – бу макрофаглар, Т- ва В-лимфоцитлардир. Инфекциянинг турига қараб, иммунитетнинг у ёки бу буғини фаоллигини ошганлиги кузатилиши мумкин. Препарат лимфоид элементлар сақловчи (талоқ, жигар, ўпка) аъзо ва тўқималарда интерфероннинг юқори титрларини индукция қилади, гранулоцитлар хосил бўлишини рағбатлантириб, суяк кўмигининг устун хужайраларини фаоллаштиради. Акридонсирка кислотаси Т-лимфоцитлар ва табиий киллер хужайраларни фаоллаштиради, Т-хелперлар ва Т-супрессорлар субпопуляциялари орасидаги мувозанатни нормаллаштиради. α-интерферонларнинг фаоллигини кучайтиради. Акридонсирка кислотаси кана энцефалита, грипп, гепатит, герпес вируслари, цитомегаловирус, одам иммун танқислиги вируси, папиллома вируси ва бошқа вирусларга нисбатан фаол. Ўткир вирусли гепатитларда Акридонсирка кислотаси касалликларни сурункали шаклига ўтишига тўсқинлик қилади.

ОИТВ-инфекциясининг илк кўринишлари босқичида иммунитет кўрсаткичларини барқарорлашишига ёрдам беради. Препаратни ўткир ва сурункали бактериал инфекцияларни мажмуавий даволашда (нейроинфекциялар, хламидиозлар, бронхитлар, пневмониялар, операциядан кейинги асоратлар, урогенитал инфекциялар, яра касаллиги) иммунотерапиянинг компоненти сифатида юқори самарадорлиги аниқланган. Акридонсирка кислотаси ревматик ва бириктирувчи туқиманинг тизимли касалликларида аутоиммун реакцияларни сусайтириб ва яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатиб, юқори самарадорлик намоён қилади.

Фармакокинетикаси

Максимал мумкин бўлган доза юборилганида қондаги максимал концентрациясига 1-2 соат ўтгач эришилади, 24 соат ўтгач препарат жуда оз миқдорларда аниқланади. Гематоэнцефалик тўсиғи орқали ўтади. Ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади. Узоқ муддат қўлланганида организмда тўпланмайди.

Кўлланилиши

Акридоферон 125 мг/мл эритмаси мушак ичига ва вена ичига юбориш учун катталарда мажмуавий даволашда:

  • ОИТВ-инфекцияси (2А-2В босқичи);
  • нейроинфекциялар: сероз менингитлар ва энцефалитлар, кана бореллиози (Лайма касаллиги);
  • А, В, С, D вирусли гепатитлар;
  • герпес ва цитомегаловирус инфекциялари;
  • ўткир ва сурункали бактериал ва замбуруғли инфекциялар билан ассоциацияланган иккиламчи иммун танқисликлари;
  • хламидий инфекциялари;
  • ревматик ва бириктирувчи туқиманинг тизимли касалликлари (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик);
  • бўғимларнинг дегенератив – дистрофик касалликлари: деформацияланувчи остеоартроз ва бошқаларда қўлланади.

Акридоферон 125 мг/мл эритмаси мушак ичига ва вена ичига юбориш учун болаларда мажмуавий даволашда:

  • А, В, С, D вирусли гепатитлар;
  • герпетик инфекциялар;
  • ОИТВ-инфекцияси (2А-2В босқичи) да қўлланади;

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалар

Катталарда

Акридонсирка кислотаси мушак ичига ёки вена ичига суткада бир марта асосий схема бўйича қўлланади: кунора. Даволаш курсининг давомийлиги касалликка боғлиқ.

  • Герпес ва цитомегаловирус инфекциясида асосий схема бўйича 0,25 г дан 10 инъекция. Йиғинди доза 2,5 г. Даволаш касалликни зўрайишини бошида самаралироқ.
  • Нейроинфекцияларда препарат асосий схема бўйича юборилади. Даволаш курси 0,25-0,5 г дан 12 инъекция, этиотроп даволаш билан мажмуада. Йиғинди доза 3-6 г. Заруратига қараб такрорий курслар ўтказилади.
  • Хламидий инфекциясида асосий схема бўйича юборилади. Даволаш курси 10 инъекция 0,25 г дан. Йиғинди доза 2,5 г. Такрорий даволаш курси 10-14 кундан кейин ўтказилади. Акридонсирка кислотасини антибиотиклар билан бирга қўшиш мадсадга мувофиқдир.
  • Ўткир вирусли А, В, С, D гепатитларда ва аралаш шаклларида препарат асосий схема бўйича 0,5 г дан 10 инъекциялардан юборилади. Йиғинди доза 5,0 г. Инфекцияни давомли кечишида курс 10-14 кундан кейин такрорланади.
  • Сурункали вирусли В, С, D гепатитларида ва аралаш шаклларида препарат асосий схема бўйича 0,5 г дан 10 инъекцияларда юборилади, кейин бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича хафтада 3 марта уч ой давомида мажмуавий даволаш таркибида. Интерферонлар ва химиотерапия билан қўшиш тавсия қилинади. Курсни такрорлаш 10-14 кундан кейин.
  • ОИТВ-инфекциясида (2А-ЗВ босқичи) асос схемаси бўйича 10 инъекциялар 0,5 г дан ва кейин бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича уч кунда бир марта 2,5 ой давомида. Такрорий даволаш курси 10 кундан кейин.
  • Иммун танқислиги холатларида даволаш курси асосий схема бўйича 0,25 г бир марталик дозада мушак ичига 10 инъекциялар. Йиғинди доза 2,5 г. Такрорий курс 6-12 ойдан сунг ўтказилади.
  • Ревматик ва бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликларида – 4 курс, асосий схема бўйича 0,25 г дан 5 инъекция 10-14 кунлик танаффус билан. Такрорий курс шифокор тавсияси бўйича.
  • Бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида – 2 курс, асосий схема бўйича 0,25 г дан 5 инъекциялар 10-14 кунлик танаффус билан. Такрорий курс шифокор тавсияси бўйича.

Болалар:

Педиатрия амалиётида Акридоферон мушак ичига ёки вена ичига суткада бир марта асосий схема бўйича қўлланади: кунора. Суткалик даволаш дозаси тана вазнига 6-10 мг/кг ни ташкил қилади.

  • А, В, С, D ўткир вирусли гепатитларда ва аралаш шаклларида препарат асос схемаси бўйича 15 инъекцияларда юборилади. Инфекцияни давомли кечишида такрорий курс 10-14 кундан кейин.
  • В, С, D сурункали вирусли гепатитларда препарат даволаш асосий схема бўйича 10 инъекцияларда юборилади ва сўнгра бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича хафтада уч марта уч ой давомида мажмуавий даволаш таркибида юборилади. Интерферонлар ва химиотерапия билан қўшиш тавсия қилинади.
  • ВИЧ – инфекциясида (2А-2В босқичлари) курс асосий схема бўйича 10 инъекциялар ва сўнгра бир маромда ушлаб турувчи схема бўйича уч кунда бир марта уч ой давомида. Такрорий курс 10 кундан кейин.
  • Герпетик инфекцияда курс асосий схема бўйича 10 инъекция. Вирусни репликатив фаоллиги сақланганида даволаш курси тутиб турувчи схема бўйича уч кунда бир марта, тўрт хафта давомида юбориш билан давом эттирилади.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда акридонуксус кислотаси билан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қўллаш усули

Препарат мушак ичига ёки вена ичига суткада бир марта асосий схема бўйича: кунора.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Кузатилиши мумкин бўлган реакциялар хақида хабарлар:

Препарат қайд этилгандан кейин кузатилиши мумкин бўлган хабарлар хақида маълумотлар зарур хисобланади. Бу препаратни фойда/хавф нисбатини мунтазам мониторингини таъминлайди. Соғлиқни сақлаш ходимларини ножўя реакциялар хақидаги хабарларни давлат тизими томонидан бирон бир кутилиши мумкин бўлган ножўя реакциялар хақидаги хабар беришини сўраймиз.

Қўллаш мумкин булмаган холатлар

Акридоферонни қуйидаги холатларда қўллаш мумкин эмас:

  • фаол субстанцияга ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик;
  • эмизиш даври;
  • декомпенсацияланган жигар циррози;
  • 4 ёшгача бўлган болаларда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Акридоферон интерферонлар ва нуклеозид аналогларининг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўсатмалар

Грипп ва респиратор вирусли инфекциялар

Грипп ва респиратор вирусли инфекцияларни даволашда симптоматик даволаш ўтказилади.

Қалқонсимон бези касалликлари

Қалқонсимон бези касалликларида шифокор – эндокринологнинг маслаҳати керак.

Мушак ичига ёки вена ичига қўлланганда инъекция учун эритма секин юборилади, чунки эритма гипертоник ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даври

Эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Фертиллик

Фертил ёшидаги эркак ва аёлларда акридонсирка кислотасини самараси номаълум.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига Акридоферон таъсир қилмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир қилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қулланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йуқ.

Чиқарилиш шакли

2 мл инъекция учун эритма жигарранг рангли шишада 5 ампула қутида.

 

Сақлаш шароити

25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.