📜 Инструкция по применению Аксазолид
💊 Состав препарата Аксазолид
✅ Применение препарата Аксазолид
📅 Условия хранения Аксазолид
⏳ Срок годности Аксазолид

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

АКСАЗОЛИД

AXAZOLID

Препаратнинг савдо номи: Аксазолид

Таъсир этувчи модда (ХПН): линезолид

Дори шакли: инфузия учун эритма2 мг/мл

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг линезолид

ёрдамчи моддадар: глюкоза моногидрати; натрий цитрати; лимон кислотаси; натрий гидроксиди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан оч жигарранг ранглигача бўлган суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибактериал синтетик воситалар.

АТХ коди: J01XX08.

 

Фармакологик хусусиятлари

Линезолид микробларга қарши препаратларнинг янги гуруҳи – оксазолидинларга мансуб бўлган синтетик антибактериал восита ҳисобланади. In vitro шароитда аэроб граммусбат, айрим грамманфий бактерияларга ва анаэроб микроорганизмларга қарши фаол.

Линезолид бактериал хужайраларда ноёб таъсир механизми билан оқсиллар синтезини селектив ингибиция қилади. Хусусан, у бактериал рибосомадаги соҳа билан (23S суббирлик 50S билан) боғланади ва функционал 70S иниция қилувчи комплексни ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, у трансляция жараёнининг муҳим компоненти бўлиб ҳисобланади.

Линезолидга қуйидаги микроорганизмлар сезгир: граммусбат аэроблар, Enterococus faecalis, Enterococus faecium*, Staphylococcus aureus*; коагулозаманфий стафилококклар Streptococcus agalactiae*, Streptococcus pneumoniae*, Streptococcus pyogenes*, С гуруҳи стрептококклари, G гуруҳи стрептококклари, Clostridum petfringens, Peptostreptococcus anaerobius, Peptostreptococcus spp.

Резистент микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Moraхella catarrhalis, Neisseria species Enterobacteriaeae, Pseudomonas spp.

Фармакокинетикаси

(S)-линезолид биологик фаол ва организмда фаол бўлмаган ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Линезолиднинг сувдаги эрувчанлиги тахминан 3 мг/мл ни ташкил қилади ва 3-9 диапазонда рН га боғлиқ. Қон плазмасидаги линезолиднинг максимал (Сmax)  ва минимал (Cmin) концентрацияси (ўртача қиймати ва [стандарт оғиш]) препарат вена ичига суткада икки марта 600 мг дозада юборилганидан кейин мувофиқ 15,1 (2,5) мл/л ва 3,68 (2,68) мг/л ни ташкил қилади.

Организмда тақсимланиши.

Соғлом кўнгиллиларда мувозанат ҳолатида тақсимланиш ҳажми ўртача 40-50 литрни ташкил қилади, бу организмдаги сувнинг умумий миқдорига тўғри келади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 31% ва препаратнинг қон плазмасидаги концентрациясига боғлиқ эмас.

Кўнгиллилардаги препаратни курсли равишда қўллаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда линезолиднинг концентрацияси чекланган миқдордаги шахсларда организмнинг турли суюқликларида аниқланган. Линезолиднинг сўлак ва тердаги концентрациясини қон плазмасидаги концентрациясига нисбати мувофиқ 1,2:1 ва 0,55:1 ни ташкил қилган. Бронхоальвеоляр лаваж суюқлигидаги ва ўпканинг альвеоляр хужайраларидаги концентрациясининг қон плазмасидаги максимал концентрациясига нисбати мувозанат ҳолатида мувофиқ 4,5:1 ва 0,15:1 ни ташкил қилган.

Вентрикулоперитонеал шунтлари бўлган болаларда олинган фармакокинетик маълумотлар, препарат бир марта ва кўп марта юборилганидан кейин орқа мия суюқлигидаги линезолиднинг концентрациясини ўзгарувчанлигидан далолат беради; орқа мия суюқлигидаги препаратнинг барқарор терапевтик концентрациясига эришилмаган ва тутиб турилмаган. Шунинг учун марказий нерв тизимининг инфекциялари бўлган болаларда линезолидни эмперик микробларга қарши даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Метаболизми.

Линезолид асосан морфолин халқасини оксидланиши йўли билан метаболизмга учрайди ва очилган халқали карбоксил кислотасининг икки фаол бўлмаган ҳосилаларини ҳосил қилади: аминоэтоксисирка кислотаси (PNU-142300) метаболити ва гидроксиэтил глицин (PNU-142586) метаболити. Гидроксиэтил глицин (PNU-142586) метаболити одамда предоминант ҳисобланади, у эҳтимол, ноферментатив жараёни орқали ҳосил бўлади. Аминоэтилсирка кислотаси (PNU-142300) метаболити камроқ миқдорда аниқланади. Шунингдек бошқа «кичик» фаол бўлмаган метаболитлари идентификация қилинган.

Чиқарилиши.

Буйрак функция нормал бўлган ёки аҳамиятсиз ёки ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда линезолид мувозанат ҳолатида асосан сийдик билан PNU-142586 метаболити (40%), ўзгармаган ҳолда (30%) ва PNU-142300 метаболити кўринишида (10%) чиқарилади. Ўзгармаган ҳолда ахлатда препарат деярли аниқланмайди, ҳар бир асосий метаболитларидан, PNU-142586 ва PNU-142300 бир қисми мувофиқ  6% ва 3% ни ташкил қилади. Линезолиднинг ярим чиқарилиш даври ўртача 5-7 соатни ташкил қилади. Буйракдан ташқари клиренси линезолиднинг умумий клиренсини тахминан 65% ни ташкил қилади. Линезолиднинг дозаси оширилганида клиренсининг нотекислигини аҳамиятсиз даражаси кузатилади. Очиғи, бу линезолиднинг юқори концентрацияларидаги буйрак ва буйракдан ташқари кучлироқ  клиренсининг оқибатидир. Лекин клиренсидаги фарқ аҳамиятсиз ва ярим чиқарилиш даврида бевосита акс этмайди.

Алоҳида гуруҳ пациентларидаги фармакокинетикаси.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар: 600 мг доза бир марта юборилганидан кейин оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда қон плазмасида линезолиднинг икки асосий метаболитларининг тизимли экспозициясини 7-8 марта ошиши кузатилган. Лекин дастлабки бирикма учун AUC кўрсаткичи бўйича экспозициясининг қиймати ўзгармасдан қолади. Гемодиализ ўтказилганида линезолиднинг асосий метаболитларининг озгина миқдори организмдан чиқарилишига қарамасдан, бир марта 600 мг доза юборилганидан кейин қон плазмасидаги метаболитларининг даражаси, буйрак  фаолияти нормал бўлган ёки аҳамиятсиз ёки ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга нисбатан гемодиализ муолажасидан кейин юқори бўлган.

Яққол буйрак етишмовчилиги бўлган, 21 мунтазам гемодиализда бўлган 24 пациентда, қон плазмасидаги икки асосий метаболитларининг максимал концентрацияси препарат қабул қилинганидан сўнг бир неча кун ўтгач, буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда кузатиладиган концентрациялардан тахминан 10 марта юқори бўлган. Қон плазмасидаги линезолиднинг максимал даражалари бузилмаган. Бу кузатишларнинг клиник аҳамияти аниқланмаган, чунки бугунги кунга келиб  фақат чекланган маълумотлар бор.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: чекланган маълумотлар линезолид, PNU-142300 ва PNU-142586 нинг фармакокинетикаси аҳамиятсиз ёки ўртача ифодаланган жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ёки В синфи) бўлган пациентларда бузилмаслигини кўрсатади. Оғир жигар етишмовчилиги (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) бўлган пациентларда линезолиднинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган. Линезолид ноферментатив йўли билан метаболизмга учраши туфайли, жигар фаолиятини етишмовчилиги унинг метаболизмига аҳамиятли таъсир қилиши кутилмайди.

Кекса ёшдаги пациентлар: 65 ёшдан ошган шахсларда линезолиднинг фармакокинетикаси аҳамиятли ўзгармайди.

Аёллар: аёллар учун эркакларга қараганда, пастроқ тақсимланиш ҳажми характерли, ўртача клиренси эса (тана вазни бўйича тўғриланган) тахминан 20% га пасайган. Қон плазмасидаги концентрацияси аёлларда юқори, буни қисман тана вазнидаги фарқ билан тушунтириш мумкин. Эркаклар ва аёлларда ярим чиқарилиш даврининг ўртача қиймати аҳамиятли фарқ қилмаслиги туфайли, аёлларнинг қон плазмасидаги концентрацияси яхши ўзлаштириладиганидан аҳамиятли ошган бўлиши кутилмайди. Шунинг учун дозага тузатиш киритишга эҳтиёж йўқ.

Қўлланилиши

Анаэроб ёки аэроб граммусбат микроорганизмларнинг сезгир штаммлари чақирган инфекцияларни, шу жумладан бактериемия билан бирга кечувчи қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланади:

  • нозокомикал (госпитал) пневмония;
  • касалхонадан ташқари пневмония;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • энтерококклар, шу жумладан ванкомицинга чидамли Enterocjccus faecium ва faecalis штаммлари чақирган инфекцияларида қўлланади.

Агар инфекциянинг қўзғатувчилари грамманфий микроорганизмларни ўз ичига оладиган бўлса, клиник мажмуавий даволашни буюриш кўрсатилган.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни қўллашдан олдин линезолидга сезувчанликни аниқлаш учун тери синамасини ўтказиш керак. Аксазолид вена ичига суткада 2 марта буюрилади. Инфузия учун эритмани 30-120 минут давомида юбориш керак.

Аксазолидни вена ичига инфузия кўринишида буюриш билан даволашни бошлаган пациентлар, линезолидни оғиз орқали қўлланадиган шакли билан даволашга ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда дозани танлаш талаб қилинмайди, чунки ичга қабул қилинганида линезолиднинг биокираолишлиги деярли 100% ни ташкил қилади.

 

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар учун тавсия этилган дозалар

 

Кўрсатмалар

Доза ва қўллаш усули Тавсия этилган даволаш давомийлиги (кетма-кет суткалар сони)
Нозокомиал пневмония (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)  

 

 

 

600 мг ҳар 12 соатда

 

 

 

 

10-14

Касалхонадан ташқари пневмония (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)
Энтерококкли инфекциялар (шу жумладан ванкомицинга чидамли штаммлари ва бактериемия билан кечувчи шакллари)  

600 мг вена ичига

ҳар 12 соатда

 

14-28

Блолалар учун (туғилгандан* 11 ёшгача) тавсия этилган дозалар

Кўрсатмалар Доза ва қўллаш усули Тавсия этилган даволаш давомийлиги (кетма-кет суткалар сони)
Нозокомиал пневмония (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)  

 

 

10 мг/кг вена ичига ҳар 8 соатда

 

 

 

 

10-14

Касалхонадан ташқари пневмония (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан бактериемия билан кечувчи шакллари)
Энтерококкли инфекциялар (шу жумладан ванкомицинга чидамли штаммлари ва бактериемия билан кечувчи шакллари)  

10 мг/кг вена ичига

ҳар 12 соатда

 

14-28

* 7 кунликкача бўлган чала туғилган чақалоқларда (гестацион ёш – 34 ҳафтадан камроқ) муддатида туғилган чақалоқлар ва катта болалардагига қараганда линезолиднинг тизимли клиренси пастроқ ва AUC қийматининг кўрсаткичлари эса каттароқ.

Ҳаётининг 7-нчи кунидан бошлаб линезолиднинг клиренсини қиймати ва AUC  кўрсаткичлари чала туғилган чақалоқларда муддатида туғилган чақалоқларда ва катта болалардаги қийматларга ўхшашдир.

Даволаш давомийлиги қўзғатувчи, инфекцияни жойлашиши ва оғирлиги, шунингдек клиник самарага боғлиқ.

Қўллаш бўйича кўрсатмалар

Вена ичига инфузия 30-120 минут давомида амалга оширилади.

Инфузион пакетларни кетма-кет бирлаштириш мумкин эмас. Бевосита ишлатиш олдидан ҳимоя ўрамни олиб ташлаш, унинг бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун пакетни тахминан 1 минут сиқиш керак. Агар пакетдан суюқлик оқса, унда эритма стерил эмас. Эритманинг ишлатилмаган қолдиқларини чиқиндиларга тўкиш керак. Қисман тўлдирилган ўрамлар ишлатилмасин.

Инфузиялар учун мутаносиб эритмалар: инъекция учун 5% ли глюкоза (декстроза) эритмаси, инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, инъекция учун Рингер лактат эритмаси.

Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши: дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши: дозага тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар (хусусан креатинин клиренси
<30 мл/мин): дозага тузатиш киритиш зарурат йўқ.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда линезолиднинг икки асосий метаболитларининг юқори (10 мартагача) тизимли экспозициясининг клиник қиймати номаълумлиги туфайли, бундай пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан ва фақат даволашдан кутилаётган фойда потенциал хавфдан устун бўлган холдагина қўллаш керак. Линезолиднинг қабул қилинган дозасини тахминат 30% 3-соатлик гемодиализ давомида чиқарилади, шунинг учун диализ олаётган пациентларда Аксазолидни диализ ўтказилганидан кейин юбориш керак. Гемодиализ ўтказилганида линезолиднинг асосий метаболитлари маълум миқдорда организмдан йўқотилади, лекин диализ муолажаси ўтказилганидан кейин бу метаболитларининг концентрацияси, буйрак фаолияти нормал ёки аҳамиятсиз ёки ўртача ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кузатиладиган концентрацияларгига қараганда аҳамиятли юқори бўлиб қолади. Шундай қилиб, Аксазолидни гемодиализда бўлган оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан, ва фақат даволашдан кутилаётган фойда, потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш керак.

Ҳозирги вақтгача доимий амбулатор перитонеал диализда бўлган ёки буйрак етишмовчилиги сабабли муқобил даволаш (гемодиализдан бошқа) олаётган пациентларда лизенолидни қўллаш юзасидан клиник тажриба йўқ.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланиши: дозага тузатиш киритиш зарурат йўқ. Лекин бу масала бўйича клиник маълумотлар чекланганлиги туфайли, линезолидни фақат даволашдан кутилаётган фойда, потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – кандидоз (хусусан орал ва вагинал кандидоз) ёки замбуруғли инфекциялар; тез-тез эмас – вагинит.

Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас (клиник хабарларга мувофиқ тез-тезлиги) – эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.

Рухий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, таъмни ўзгаришлари (металл таъми); тез-тез эмас – бош айланиши, гипостезия, парестезия.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ёмонлашиши.

Эшитиш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – қулоқларда жаранглаш.

Юрак-томир тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал гипертензия, флебит/тромбофлебит.

Овқат хазм қилиш йўллари томонидан: тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – қоринда локал ёки умумий оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, диспепсия, гастрит, глоссит, ични суюқ келиши, панкреатит, стоматит, тилнинг нормал ҳолатини бузилиши ёки рангини ўзгариши.

Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез – аномал функционал жигар синамалари.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас – дерматит, кўп терлаш, қичишиш, тошма, эшакеми.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – полиурия.

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: тез-тез эмас – вульвовагинал бузилишлар.

Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез эмас – қизиш, толиқиш, иситма, инъекция жойида оғриқ, чанқоқни кучайиши, локал оғриқ.

Лаборатория кўрсаткичлари.

Биохимия: тез-тез – АСТ, АЛТ, ЛДГ, ишқорий фосфатаза, қондаги мочевина азоти, креатининкиназа, липаза, амилаза ёки глюкозани очликдан ташқари ошиши; умумий оқсил, альбумин, натрий ва кальций миқдорини пасайиши; калий ёки бикарбонатни ошиши ёки пасайиши; тез-тез эмас – умумий билирубин, креатинин, натрий ёки кальцийни ошиши; очликдан ташқари глюкозани пасайиши; хлоридларни ошиши ёки пасайиши.

Гематология: тез-тез – нейтрофиллар ва эозинофиллар сонини ошиши; гемоглобин, гематокрит ёки эритроцитлар сонини камайиши; тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини ошиши ёки камайиши; тез-тез эмас – ретикулоцитлар сонини ошиши; нейтрофиллар сонини пасайиши.

Алоҳида ҳолларда қуйидаги ножўя реакциялар оғир сифатида баҳоланган: қоринда оғриқ,  транзитор ишемик хуружлар, артериал гипертензия, панкреатит ва буйрак етишмовчилиги.

Клиник тадқиқотлар давомида аритмиянинг (тахикардия) бир холи ҳақида хабар берилган, у препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган.

28 кун муддат давомида линезолид буюрилган назоратли клиник тадқиқотларда, 0,1% дан камроқ пациентларда анемия аниқланган. Ҳаётга хавф солувчи инфекциялари ва ёндош касалликлари бўлган беморларни даволаш дастурида, линезолид ≤28 кун давомида қабул қилинганида анемия ривожланган беморлар фоизи, даволаш ≥28 кун давом этгандаги 12,3% билан солиштирилганда 2,5% ни ташкил қилган.

Постмаркетинг тажриба.

Қон ва лимфатик тизими томонидан: анемия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения ва миелосупрессия. Линезолид 28 кундан кўпроқ муддат давомида қабул қилинганида анемия ривожланиб, гемотрансфузияни  ўтказиш заруратини оширган.

Иммун тизими томонидан: анафилаксия.

Трофика ва метаболизмни бузилиши: лактоацидоз.

Нерв тизими томонидан: периферик нейропатия, тиришишлар, серотонинли синдром. Линезолид билан даволанган пациентлар орасида, периферик нейропатия ҳақида хабар берилган. Тавсия этилган 28 кунлик даволаш муддатини ташкил қилган муддатдан ортиқ даволанган пациентлардан келиб тушган.

Линезолид билан даволанган пациентлар орасида, тиришиш ҳоллари хақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолларда пациентнинг анамнезида тиришишлар ёки тиришишлар пайдо бўлиш хавф омиллари бўлган.

Серотонинли синдром хақида хабар берилган.

Кўриш аъзолари томонидан: кўриш нервини нейропатияси, у баъзида кўришни йўқолишигача ривожланиб борган (бу ҳолатлар асосан препаратни максимал тавсия этилган 28 кунлик даволаш муддатини ташкил қилган муддатдан ортиқ даволанган пациентлардан келиб тушган.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: ангионевротик шиш, Стивенс-Джонсон синдроми каби терининг буллёз шикастланишлари.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Линезолид ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига маълум бўлган юқори сезувчанлик. Линезолид моноаминооксидаза А ва В (масалан: фенелзин, изокарбоксазид, селегилин, моклобемид) ни бостирувчи ҳар қандай тиббий препаратларни қабул қилётган ёки бундай препаратларни қабул қилгандан кейин икки ҳафта давомида қабул қилинмаслиги керак. Артериал босимни синчиклаб кузатиш ва мониторинг қилиш имконияти бўлган ҳоллардан ташқари, Аксазолид қуйидаги ёндош клиник ҳолатлар ёки қуйидаги препаратларни ёндош қабул қилишда буюрилмаслиги керак:

  • назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, феохромацитома, карциноид, тиреотоксикоз, биполяр депрессия, шизоэффектив бузилишлар, бош айланишининг ўткир эпизодлари;
  • серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, серотониннинг 5-НТ1 рецепторларини антагонистлари (триптанлар), бевосита ва билвосита симпатомиметиклар (шу жумладан адренергик бронходилататорлар, псевдоэфедрин, фенилпропраноламин), вазопрессорлар (эпинефрин, норэпинефрин), допаминергик бирикмалар (допамин, добутамин), петидин ёки буспирон.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Линезолид моноаминооксидазанинг (МАО) кучсиз, қайтувчан, носелектив ингибитори хисобланади. МАО ни сусайишини чақириши мумкин бўлган ёндош препаратларни қабул қилаётган пациентларда бир вақтда қўлланганида, линезолидни препаратлар орасидаги ўзаро таъсири ва хавфсизлигини тадқиқотларнинг маълумотлари чекланган. Шунинг учун, ушбу вазиятларда, пациентни синчиклаб кузатиш ва мониторингини имконияти бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда, Аксазолид препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Линезолид қабул қилган нормотензив соғлом кўнгиллиларда, баъзида сохтаэфедрин гидрохлориди ёки фенилпропаноламин гидрохлоридининг прессор самарасини аҳамиятсиз ва ўткинчи кучайиши кузатилган. Линезолид ва сохтаэфедринни ёки фенилпропаноламинни ёндош қўллаш, ўртача систолик артериал босимни фақат линезолид қўлланганидаги 11-15 мм сим. уст.га ошиши билан солиштирилганда, 30-40 мм сим. уст., фақат сохтаэфедрин ёки фенилпропаноламин қўлланганида 14-18 мм сим. уст., плацебо қўлланганида 8-11 мм сим. уст. олиб келади. Артериал гипертензияси бўлган субъектларда бундай тадқиқотлар ўтказилмаган. Допамин ёки допаминнинг агонистлари каби адренергик воситаларнинг бошланғич дозасини пасайтириш ва дозани исталган  клиник жавобга эришилгунича аста-секин титрлаш тавсия этилади.

Линезолид ва серотонинергик воситалар бир вақтда қўлланганида жуда кам серотонинли синдром ҳоллари хақида спонтан хабарлар тушган

Антибиотиклар: азтреонам ёки гентамицин билан бир вақтда қўлланганида линезолиднинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Линезолид ва декстрометорфан орасидаги потенциал ўзаро таъсир соғлом кўнгиллиларда ўрганилган. Уларга декстрометорфан (20 мг дан икки доза алохида 4 соат ўтгач буюрилган) линезолид билан ёки усиз буюрилган. Нормал шахсларда линезолид ва декстраметорфан бир вақтда қабул қилинганида серотонин синдромининг самаралари (онгни сусайиши, делирий, таъсирчанлик, тремор, юзни қизариши, кучли терлаш, гиперпирексия) кузатилмаган.

Постмаркетинг  тажриба: линезолид ва декстрометорфан қабул қилган пациентда бир ҳолатда серотонин синдромини ривожлангани хақида хабар берилган. Синдром иккала препарат бекор қилинганидан кейин йўқолган. Линезолид серотонинни қайта қамраб олинишининг ингибиторлари билан клиник қўлланганида, серотонин синдромини ривожланиш ҳоллари хақида жуда кам хабар берилган. Линезолид ва 100 мг дан камроқ тирамин қабул қилган шахсларда аҳамиятли прессор самаралар кузатилмаган. Шунинг учун тираминни юқори миқдорда сақловчи овқат ва ичимликларни (қаттиқ пишлоқ, ачитқиларнинг экстракти, дистилланмаган алкоголли ичимликлар, соя соуси каби ферментланган соя дуккакларини сақловчи махсулотларни) хаддан зиёд миқдорда истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Линезолид цитохром Р450 (CYP) тизими томонидан метаболизмга учрамайди ва одамнинг клиник мухим CYP изоформаларидан (1A2, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1, 3A4) биронтасини хам бостирмайди. Худди шундай линезолид хайвонларда Р450 изоферментларини индукция қилмайди. Шунинг учун линезолид қўлланганида CYP450-индукция қилувчи ўзаро таъсир кутилмайди.

Линезолид билан даволашга варфарин қўшилганида, мувозанат ҳолатида ўртача максимал халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) 10% га пасайиши, «концентрация-вақт» эгри чизиғи ости майдонини (AUC) 5% га пасайиши кузатилган. Бу кузатишларнинг клиник аҳамиятини бахолаш учун, варфарин ва линезолидни бир вақтда қўллашни алоҳида ҳоллари бўйича маълумотлар етарли эмас.

Номутаносиблик. Инъекция учун Аксазолид инфузион тизимнинг Y симон ўтказгичи орқали юбориш учун қуйидаги препаратлар билан физик номутаносиб: амфотерицин В, хлорпромазин гидрохлориди, диазепам, пентамидинизотионати, фенитоин-натрий, эритромицин лактобионати ва триметоприм/сульфаметоксазол.

Линезолид инъекция учун воситаси кимёвий жиҳатдан цефтриаксоннинг натрийли тузи билан мажмуада номутаносиб. Инфузиялар учун эритмага қўшимчаларни юбориш мумкин эмас. Агар инъекцион линезолид бир вақтда бошқа препаратлар билан буюрилса, хар бир воситанинг дозаси ва юбориш усули бўйича тавсияларга мувофиқ, хар бир препаратни алохида юбориш керак.

Махсус кўрсатмалар

Линезолид моноаминооксидазаниг (МАО) қайтувчан, носелектив ингибиторидир; лекин антибактериал даволаш учун қўлланадиган дозаларда, препарат антидепрессив самара намоён қилмайди. Ёндош касалликлари бўлган пациентларга ёки МАО ни сусайишини чақириши мумкин бўлган ёндош препаратларни қабул қилаётган пациентларга буюрилган шароитда, Аксазолид препаратининг ўзаро таъсири ва хавфсизлиги хақида маълумотлар чекланган. Шунинг учун кўрсатилган вазиятларда, пациентни синчиклаб кузатиш ва мониторингини имконияти бўлмаган ҳоллардан, ташқари ҳолларда Аксазолидни қўллаш тавсия этилмайди.

Пациентлар катта миқдорда тирамин сақловчи овқат қабул қилишдан сақланишлари кераклиги хақида огохлантирилган бўлишлари керак.

Ҳар бир миллилитр эритма 45,7 мг (13,7 г/300 мл) глюкоза сақлайди. Буни қандли диабети ёки глюкозага толерантлик бузилиши билан характерланувчи бошқа ҳолатлари бўлган пациентларни даволашда эътибор бериш керак.

Ҳар бир миллилитр эритма шунингдек 0,38 мг (0,114 г/300 мл) натрий сақлайди.

Линезолид қабул қилган айрим пациентларда қайтувчан миелосупрессия (анемия, тромбоцитопения, лейкопения ва панцитопения) хақида хабар берилган, унинг яққоллиги препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлигига боғлиқ. Маълум бўлган асоратлари холатида, линезолид бекор қилинганидан кейин бузилган гематологик кўрсаткичлар, даволаш бошланганигача бўлган дастлабки даражага қайтган. Бу самараларни ривожланиши хавфи даволаш давомийлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тромбоцитопения кўпроқ оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, пациентни диализда бўлиш, бўлмаслигидан  қатьий назар юз бериши мумкин. Шунинг учун мавжуд анемияси, гранулоцитопенияси, тромбоцитопенияси бўлган, периферик қонда гемоглобин даражасини ёки тромбоцитлар сонини пасайтириш ёки уларнинг фаолиятини бостириш хусусиятига эга бўлган препаратларни қабул қилаётган пациентларда, оғир буйрак етишмовчилиги; қон кетишини юз беришининг юқори хавфи, илгари аниқланган миелосупрессияси  бўлган пациентларда ёки линезолидни 2 ҳафтадан кўпроқ қабул қилаётган пациентларда, қоннинг кенгайтирилган клиник тахлилини ўтказиш керак. Линезолид бундай пациентларга фақат гемоглобиннинг даражасини, қоннинг кенгайтирилган кўрсаткичлари тахлилини ва тромбоцитларни синчиков мониторингини ўтказиш имконияти бўлган ҳолларда буюрилиши мумкин. Линезолид билан даволаш давомида аҳамиятли даражадаги миелосупрессия риворжланганида, даволашни давом эттириш зарур бўлган ҳоллардан ташқари ҳолларда, даволашни тўхтатиш керак. Бундай ҳолларда қоннинг кенгайтирилган тахлили кўрсаткичларини жадал мониторингини амалга ошириш ва пациентни олиб боришни мувофиқ стратегиясини қўллаш керак.

Линезолидни ҳафтада 1 марта қабул қилаётган пациентларда, қоннинг кенгайтирилган таҳлилининг дастлабки кўрсаткичларидан қатий назар, қоннинг кенгайтирилган тахлили кўрсаткичларини (шу жумладан гемоглобин даражаси, тромбоцитлар сонини, лейкоцитларнинг умумий ва дифференциал сонини) қўшимча мониторингини ўтказиш тавсия этилади.

Тадқиқотларда линезолидни, у 28 кунни ташкил қилувчи максимал тавсия этилган муддатидан, ортиқ қабул қилган пациентларда жиддий анемия ривожланишининг юқорироқ даражаси хақида хабар берилган. Бу пациентлар кўпроқ гемотрансфузияга мухтож бўлганлар. Гемотрансфузияни талаб қилувчи анемия ҳоллари хақида, постмаркетинг кузатув давомида хам хабар берилган. Асосан бундай ҳолатлар, линезолидни 28 кунни ташкил қилувчи максимал тавсия этилган муддатидан, ортиқ қабул қилган пациентларда аниқланган.

Линезолид қўлланганида лактатли ацидоз ривожланиши хақида хабар берилган. Линезолид қабул қилаётган, уларда кўнгил айниши ёки қусиш, аниқланмаган сабаблар бўйича ацидоз ёки қонда бикарбонатларнинг даражасини пасайиши такроран кузатилган пациентлар, шошилинч тиббий текширишга мухтож бўладилар.

Очиқ, рандомизация қилган клиник тадқиқотлар доирасида, линезолид қабул қилган ва, граммусбат қўзғатувчилар чақирган катетерли септик инфекциялари бўлган оғир хасталанган пациентларда, ванкомицин/диклоксациллин/оксациллин мажмуасини кабул қилган пациентларга нисбатан, юқори ўлим даражаси кузатилган. Линезолид (600 мг хар 12 соатда вена ичига/перорал) ва ванкомицин (1 г вена ичига хар 12 соатда) ёки оксациллин (2 г вена ичига хар 6 соатда)/диклоксациллин (500 мг перорал хар 5 соатда) қўллаш билан ўтказилган даволаш солиштирилган, даволаш давомийлиги 7 суткадан 28 суткагача бўлган. Бу тадқиқотда ўлим ҳолларининг тез-тезлиги линезолид ва қиёсий препаратлар қўлланганида мувофиқ 78/363 (21,5% ва 58/363 (16%) ни ташкил қилган. Логистик регрессия натижалари асосида, кутиладиган нисбий хавф 1,426 [95% ишонч интервали 0,970, 2,098] ни ташкил қилади. Сабаб алоқаси аниқланмаганлигига қарамасдан, кузатилган дисбаланс кўпроқ даволаш бошлангунича грамманфий қўзғатувчилар, ёки аралаш грамманфий ва граммусбат инфекция идентификация қилинган, ёки қўзғатувчи идентификация қилинган линезолид қабул қилган пациентларда пайдо бўлган.

Назоратли клиник тадқиқотлар оёқ панжасини диабетик шикастланиши, ётоқ яралар, ишемик шикастланишлар, оғир куйишлар ёки гангренаси бўлган пациентларни ўз ичига олмаган. Шунинг учун бундай ҳолатларни даволаш учун линезолидни қўллаш тажрибаси чекланган. Линезолид билан даволаш учун рандомизация қилиб, танлаб олинган, пациентларда ва даволаш бошлангунича фақат инфекциянинг граммусбат қўзғатувчилари идентификация қилинган пациентларда, шу жумладан граммусбат бактериемияси пациентлар кичик гурухидаги пациентларда, қиёсий препарат гуруҳи пациентларидаги каби тирик қолиш тез-тезлиги кузатилган.

Линезолид грамманфий қўзғатувчиларга нисбатан клиник фаоллик намоён қилмайди, шунинг учун бу микроорганизмлар чақирган инфекцияларда уни қўллаш кўрсатилмаган. Агар йўлдош граммманфий инфекция аниқланган ёки унга гумон қилинган бўлса, грамманфий микроорганизмларга нисбатан специфик микробларга қарши даволашни ўтказиш кўрсатилган.

Хаёт учун хавф туғдирувчи, хусусан ўрнатилган марказий веноз катетер оқибатидан тизимли инфекцияларнинг юқори хавфи бўлган пациентларда, жадал даволаш бўлимларининг пациентларида Линезолидни алохида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ўрнатилган веноз катетерлар оқибатидаги септик инфекцияси бўлган пациентларни даволаш учун линезолидни қўллаш маъқулланмаган.

Линезолидни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва фақат препаратдан кутилаётган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш керак. Жигар фаолиятининг оғир шикастланишлари бўлган пациентларда, фақат препаратдан кутилаётган фойда потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда линезолидни қўллаш тавсия этилади.

Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан линезолидни, қўлланганида ҳам сохтамембраноз колит ҳоллари хақида хабар берилган; унинг оғирлик даражаси аҳамиятсиздан то хаёт учун хавфлигача бўлиши мумкин. Clostridium difficile билан боғлиқ бўлган диарея хақида деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан линезолид, қўлланганида хабар берилган; унинг оғирлик даражаси аҳамиятсиз диареядан то ўлимга олиб келувчи колитгача бўлиши мумкин. Антибактериал воситалар билан даволаш йўғон ичак микрофлорасининг нормал таркибини издан чиқаради, бу C. difficile ни хаддан зиёд ўсишига олиб келади. C. difficile диареяни ривожланишини чақирувчи А ва В токсинларни ишлаб чиқаради. C. difficile штаммлари ишлаб чиқарадиган гипертоксин  касалланиш ва ўлимни ошишига олиб келади, чунки бу инфекциялар микробларга қарши даволашга рефрактер бўлишлари мумкин ва колэктомия ўтказилишини талаб қилиши мумкин. C. difficile билан боғлиқ бўлган диарея, антибиотикларни қўллашдан кейин пайдо бўлган диарея кузатилган барча пациентларда гумон қилиниши керак. Анамнезни диққат билан йиғиш керак, чунки C. difficile билан ассоциацияланган диарея ҳоллари, антибактериал воситаларни қабул қилгандан кейин 2 ойдан кўпроқ вақт ўтгач ҳам ривожланиши мумкин.

Линезолидни қабул қилган пациентларда периферик ва оптик нейропатия ҳоллари хақида хабар берилган. Хаммадан кўпроқ бундай ҳоллар препарат максимал тавсия этилган муддатда -28 кундан ортиқ қўлланганида аниқланган. Кўришни йўқолишигача ривожланиб борган оптик нейропатияда, пациентлар препаратни максимал тавсия этилган даволаш муддатидан ортиқ қабул қилганлар.

Кўриш ўткирлигини пасайиши, рангларни ажратишни ўзгариши, кўришни ноаниқлиги ёки кўриш майдонини нуқсонлари каби симптомлар пайдо бўлган ҳолларда, шошилинч офтальмологик текшириш тавсия этилади. Линезолидни узоқ вақт давомида (3 ой ёки кўпроқ) қабул қилаётган барча пациентларда, линезолид билан даволаш давомийлигидан қатъий назар, кўриш аъзоси томонидан янги симптомлар пайдо бўлганига  шикоят қилган барча пациентларда, кўриш фаолиятини назорат қилиш керак. Периферик нейропатия ёки кўрув нервининг нейропатияси ривожланган ҳолларда линезолидни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини ва бу билан боғлиқ бўлган потенциал хавфни бахолаш керак.

Линезолид қабул қилган пациентларда кам ҳолларда тиришишлар пайдо бўлиш ҳоллари хақида хабар берилган. Кўпчилик ҳолларда – анамнезда тиришиш хуружлари ёки тиришишлар пайдо бўлишининг хавф омиллари бўлган.

Линезолид ва серотонинергик воситалар, шу жумладан антидепрессантларни, хусусан сератонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторларини (SSRIs), бир вақтда қўллаш билан боғлиқ бўлган серотонинли синдром ҳоллари хақида спонтан хабарлар тушган. Линезолид ва серотонинергик воситаларини бир вақтда қўллаш клиник зарур бўлган ҳолларда, когнитив дисфункция, гиперпирексия, гиперрефлексия ва координацияни бузилиши каби серотонинли синдромининг кўрсатилган белгилари ва симптомларни ўз вақтида аниқлаш учун пациент синчиков тиббий назорат остида бўлиши керак. Юқорида кўрсатилган белгилар ва симптомлар пайдо бўлган ҳолларда,  шифокор иккисидан бирини ёки бу иккала препаратни қўллашни тўхтатиш зарурати масаласини кўриб чиқиши керак. Сератонинергик препарат бекор қилинганидак кейин, кўрсатилган симптоматика йўқолиб кетиши мумкин.

Аксазолид фертилликни қайтувчан пасайтиради ва одамдагига тахминан тенг экспозиция даражаларида катта эркак каламушларда спермасни нормал бўлмаган морфологиясини белгилайди.

Препаратни одамнинг репродуктив тизимига мумкин бўлган самаралари номаълум.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши.

Ҳомиладор аёлларда линезолидни қўлланиши юзасидан адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун ҳомиладорлик даврида препаратни фақат она учун даволашдан кутиладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган холдагина буюриш мумкин.

Линезолидни кўкрак сутига чиқарилиши номаълум, шунинг учун эмизикли аёлларга лизенолидни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Болалар.

Хаётининг биринчи кунидан бошлаб қўлланади.

Болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача бўлган): ўсмирларда (12 дан 17 ёшгача) препарат 600 мг дозада қўлланганида линезолиднинг фармакокинетикаси катталарникига ўхшаш. Шундай қилиб, хар 12 соатда 600 мг дозада хар куни препарат қабул қилаётган ўсмирларда, препаратни шу дозада қабул қилган катталардаги каби, худди шундай экспозицияси кузатилиши мумкин.

1 ҳафталикдан 12 ёшгача: препаратни 10 мг/кг дозада хар 8 соатда хар куни буюриш, препарат катталарга 600 мг дозада суткада 2 марта буюрилганида эришиладиган экспозицияга яқинлашган экспозицияни таъминлайди.

1 ҳафталиккача бўлган янги туғилганларда линезолиднинг тизимли клиренси (1 кг тана вазнига хисоблаганда) хаётининг биринчи ҳафтаси давомида тез ўсади. Шундай қилиб, препаратни 10 мг/кг дозада хар 8 соатда хар куни қабул қилаётган янги туғилганларда, туғилганидан кейинги биринчи куни препаратнинг юқорироқ экспозицияси кузатилади. Лекин шундай дозалашда чақалоқ хаётининг биринчи ҳафтаси давомида организмда препаратнинг хаддан зиёд тўпланиши кутилмайди (хаётининг биринчи 7 куни давомида препаратнинг клиренсини тез ўсиши оқибатида).

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Линезолиднинг автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилятига таъсири тизимли бахоланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилган ҳолларда калавалар фильтрацияси даражасини тутиб туриш бўйича чораларни ўтказиш билан симптоматик даволаш кўрсатилган. Гемодиализ ўтказилганида организмдан қабул қилинган препаратнинг дозасини тахминан 30% чиқарилади.

Чиқарилиш шакли

100 мл ёки 300 мл дан препарат полипропилен контейнерда. 1 полипропилен контейнер картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва қоронғу жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.