ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АКСЕЛ ЦЕТИРИЗИН
AXCEL CETIRIZINE
Препаратнинг савдо номи: Аксел Цетиризин
Таъсир этувчи модда (ХПН): цетиризин
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби:
Ҳар 5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: цетиризин дигидрохлориди – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: рафинатланган қанд, пропиленгликоль, тозаланган сув, банан таъми, сорбит, метилпарабен, глицерин, натрий сахарини ва натрий цитрати.
Таърифи: тиниқ, рангсиз, банан таъмли сиропсимон эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антиаллергик восита (Н1-гистамин рецепторларининг антагонисти).
АТХ коди: R06AE07
Фармакологик хусусиятлари
Цетиризин гистаминнинг рақобатли антагонистлари гуруҳига киради, H1-гистамин рецепторларини блоклайди, антихолинергик ва антисеротонин таъсир деярли кўрсатмайди. Аллергияга қарши яққол ифодаланган таъсирга эга, аллергик реакцияларни ривожланиши олдини олади ва кечишини енгиллаштиради. Қичишишга қарши ва экссудацияга қарши самараларга эга. Аллергик реакцияларнинг эрта босқичига таъсир қилади, шунингдек яллиғланиш ҳужайраларини миграциясини камайтиради; кечки аллергик реакциясида иштирок этадиган медиаторларни ажралиб чиқишини сусайтиради. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, тўқималар шишини олдини олади, силлиқ мушаклар спазмини бартараф қилади. Гистаминга хос аллергенларни юборишга, совуқ қотишга (совуқ қотиш оқибатидаги эшакеми) нисбатан тери реакциясини бартараф қилади. Терапевтик дозаларда седатив таъсир деярли кўрсатмайди. Бир курс қабул қилиш фонида толерантлик ривожланмайди.
Препаратнинг таъсири 20 минутдан кейин (50% беморларда), 1 соатдан кейин (95% беморларда) бошланади ва 24 соат давомида сақланиб туради.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Цетиризин ичга қабул қилинганидан сўнг меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва яхши сўрилади. Tmax – тахминан 30-60 минутни ташкил этади. Овқатланиш сўрилиш даражасига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди, бироқ бунда сўрилиш тезлиги аҳамиятсиз даражада пасаяди.
Тақсимланиши
Цетиризин плазма оқсиллари билан тахминан 93% боғланади. Vd катталик паст (0,5 л/кг), препарат ҳужайра ичига кирмайди. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ (ГЭТ) орқали ўтмайди. Кўкрак сутига ўтади.
Метаболизми
Цетиризин жигар бироз метаболизмга учраб, нофаол метаболитини ҳосил қилади. Препарат 10 мг дозада 10 кун давомида қўлланганида тўпланиши кузатилмайди.
Чиқарилиши
Препаратнинг тахминан 70% – буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Тизимли клиренси минутига тахминан 54 мл ни ташкил этади. Бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг T1/2 тахминан 10 соатни ташкил этади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда T1/2 5-6 соатгача пасаяди. Гемодиализ самарасиз.
Айрим пациентлар гуруҳида препаратнинг фармакокинетикаси
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар. Буйрак фаолияти бузилганида (креатинин клиренси минутига 11-31 мл дан кам) ва гемодиализдаги пациентларда (креатинин клиренси минутига 7 мг дан кам) T1/2 катталик 3 марта узаяди, клиренс 70% га камаяди.
Кекса ёшдаги пациентлар ва сурункали касалликлари бўлган пациентлар.
Сурункали касалликлари фонида ва кекса ёшдаги пациентларда T1/2 ни 50% га ошиши ва клиренсни 40% га пасайиши кузатилади.
Қўлланилиши
- мавсумий ва йил бўйи кузатиладиган ринит ва конъюнктивит;
- қичишиш билан кечувчи аллергик дерматозлар;
- поллинозлар (пичан иситмаси);
- эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик);
- Квинке шишида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Перорал қабул қилиш учун мўлжалланган.
Катталар: 10 мл (10 мг) кунига бир марта қабул қилинади.
6 ёшдан ошган болалар: 5 мл (5 мг) дан кунига икки марта ёки 10 мл (10 мг) дан кунига бир марта қабул қилинади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл (2,5 мг) дан кунига икки марта ёки 5 мл (5 мг) дан кунига бир марта қабул қилинади.
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл (2,5 мг) дан кунига икки марта қабул қилинади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратнинг дозаси суткалик дозанинг ярмигача камайтирилиши керак.
Ножўя таъсирлари
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя кўринишлар кам ҳолларда ривожланади ва ўткинчи хусусиятга эга.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, диспепсия.
МНТ томонидан: бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, қўзғалувчанлик, мигрень.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш, эшакеми, терини қичишиши бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, 6 ойликкача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Барча дори шакллари учун умумий ҳолатлар
Эҳтиёткорлик билан: ўртача ва оғир даражадаги сурункали буйрак етишмовчилиги (дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади), кексалик ёши (калавалар фильтрацияси пасайиши мумкин) да эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Цетиризинни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.
Препаратни суткада 400 мг дозада теофиллин билан бирга қабул қилиш цетиризиннинг умумий клиренсини пасайишига олиб келади (теофиллиннинг кинетикаси ўзгармайди).
Махсус кўрсатмалар
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги шахслар препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак (“Фармакокинетикаси”, “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимларига қаранг).
МНТ нинг фаолиятини сусайтирувчи дори воситалари, алкоголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Препаратнинг томчилари таркибида қанд сақламайди (ширин таъм берувчи восита сифатида сахарин ишлатилади), шунинг учун қандли диабет билан хасталанган шахсларга ҳам буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида цетиризинни қўллаш ҳавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун уни қабул қилиш тавсия этилмайди.
Автомобилни бошқариш ёки жисмоний ҳамда руҳий реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири
Даволаниш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: уйқучанлик, тормозланиш, ҳолсизлик, толиқиш, бош оғриғи, тахикардия, кучли таъсирчанлик, сийдикни ушланиши, оғизни қуриши, қабзият (айниқса кунига 50 мг цетиризин қабул қилинганида) бўлиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш керак. Специфик антидоти аниқланмаган. Гемодиализ самарасиз.
Чиқарилиш шакли
Ичга қабул қилиш учун эритма 60 мл дан флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.