📜 Инструкция по применению Лоранекс
💊 Состав препарата Лоранекс
✅ Применение препарата Лоранекс
📅 Условия хранения Лоранекс
⏳ Срок годности Лоранекс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРАНЕКС

LORANEKS

 

Препаратнинг савдо номи: Лоранекс

Таъсир этувчи модда (ХПН): дезлоратадин

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма

Таркиби:

Ичга қабул қилиш учун ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0,5 мг дезлоратадин;

ёрдамчи моддалар: сорбитол (70% ли эритма), пропиленгликоль, сахароза, гипромелоза, шафтоли ароматизатизори, натрий цитрати, сувсиз лимон кислотаси, динатрий эдетати, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Аллергияга қарши восита. Антигистамин препаратлар. Носедатив Н1-гистамин блокаторлари. Дезлоратадин.

АТХ коди: R06AX27.

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Дезлоратадин периферик гистамин Н1-рецепторларига нисбатан селектив антагонистик фаоллиги билан узоқ таъсирга эга седатив самарага эга бўлмаган гистамин рецепторларининг блокатори ҳисобланади. Перорал юборилганидан кейин дезлоратадин селектив тарзда периферик гистамин Н1-рецепторларини танлаб блоклайди, чунки у марказий нерв тизимига ўтмайди.

“In vitro” шароитдаги тадқиқотларида дезлоратадин аллергияга қарши хусусиятларни намойиш қилган. Ушбу самара одам семиз ҳужайраларидан/базофилларидан ИЛ-4, ИЛ-6, ИЛ-8 ва ИЛ-13 каби яллиғланишга қарши цитокинлар ажралиб чиқарилишини ингибиция қилиш, шунингдек эндотетиал ҳужайралардан адгезия молекуласи Р-селектинни экспрессиясини ингибиция қилиниши билан ифодаланади. Бу кузатувларнинг клиник аҳамияти тасдиқланмаган.

Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги

Дезлоратадинни перорал қўллаш учун эритма кўринишида самарадорлиги педиатрик популяцияда алоҳида тадқиқотларда ўрганилмаган.

Шу билан бирга таъсир этувчи моддаси ҳудди шундай концентрацияда бўлган дезлоратадин сиропини педиатрик популяциядаги учта тадқиқотда хавфсиз эканлиги намойиш қилинган. Антигистамин даволаш кўрсатилган 1-11 ёшдаги болалар дезлоратадинни ҳар куни 1,25 мг (1-5 ёшли болалар учун) дозаларда ёки 2,5 мг (6-11 ёшли болалар учун) дозаларда қабул қилганлар. Клиник лаборатор тест натижалари кўрсатилган ёзувларга, ҳаётий кўрсаткичларга ва ЭКГ-интерваллари тўғрисидаги маълумотларга, шу жумладан QTc га мувофиқ равишда даволашни яхши ўзлаштирган. Дезлоратадинни тавсия қилинган дозаларда юборилганда болаларда ва катталарда қон плазмасидаги концентрацияси бир хил бўлган (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг). Шундай қилиб, катталарда ва болаларда аллергик ринит/сурункали идиопатик эшакемини кечишида ва дезлоратадиннинг таъсири бўйича бир хил бўлганлиги туфайли, дезлоратадинни катталардаги самарадорлигига нисбатан маълумотларни педиатрик популяцияга татбиқ қилиш мумкин.

Катталарда ва ўсмирларда кўп дозаларни ишлатган ҳолда ўтказилган клиник тадқиқотларда, бунда пациентлар дезлоратадинни 14 кун давомида кунига 20 мг гача қабул қилганлар, юрак-қон томир тизимига статистик ёки клиник аҳамиятли таъсири кузатилмаган. Катталарда ва ўсмирларда ўтказилган клиник фармакологик тадқиқотларда, бунда катталар препаратни 10 кун давомида кунига 45 мг дан қабул қилганлар (даволовчи дозадан 9 марта катта) QTc интервалини узайиши кузатилмаган.

Дезлоратадин марказий нерв тизимига осон кира олмайди. Назоратли клиник тадқиқотларда катталар ва ўсмирлар учун тавсия қилинган кунига 5 мг дан бўлган дозада кўлланилганда дезлоратадин гуруҳида уйқучанликни ривожланиш тез-тезлиги плацебо гуруҳига нисбатан юқори бўлмаган. Катталар ва ўсмирларга бир марталик 7,5 мг дозада бериб ўтказилган клиник тадқиқотларда дезлоратадин таблеткасини психомотор характеристикага таъсирини аниқламаган. Катта пациентларга бир марталик доза қабул қилиб ўтказилган тадқиқотларда дезлоратадинни 5 мг дозада қўллаш парвоз бажарилишини ёмонлашувига, шу жумладан субъектив уйқучанликни кучайишига ёки парвоз топшириқларни бажарилиши ёмонлашувига олиб келмаган.

Катталарда клиник фармакологик тадқиқотларни препаратни алкогол билан параллел истеъмол қилинган алкоголь чақирган ишлаш қобилиятини ёмонлашиши ёки уйқучанликни ошишига олиб келмаган. Дезлоратадинни қабул қилган гуруҳида ва плацебо гуруҳида алоҳида қўлланганда ҳам, препарат ва алкоголни бир вақтда истеъмол қилганда ҳам психомотор тестнинг натижалари ўртасида аҳамиятли фарқлар аниқланмаган.

Дезлоратадинни кетоконазол ва эритромицин билан ўзаро таъсирини тадқиқотларда кўп марталик дозаларда қўлланганда дезлоратадинни қон плазмасида концентрациясини клиник аҳамиятли ўзгариши кузатилмаган.

Дезлоратадин сиропининг самарадорлиги 12 ёшдан кичик болаларда текширилмаган.

Дезлоратадин таблеткаси аллергик ринити бўлган катталарда ва ўсмирларда аксириш, бурунни оқиши ва қичишиши шунингдек, кўзларни қичишиши, ёшланиши, қизариши ва танглайни қичишиши каби симптомларни самарали бартараф қилади. Дезлоратадин симптомларни 24 соат вақт давомида самарали бартараф қилган. Дезлоратадин таблеткаларни самарадорлиги 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлардаги тадқиқотларда аниқ кўрсатилмаган.

Аллергик ринитни қабул қилинган мавсумий ва йил бўйи таснифидан ташқари шунингдек, уни симптомларни давомий бўлишига кўра, доимий давом этувчи (персистирловчи) ва вақти-вақти билан зўраювчи (интермиттирловчи) аллергик ринит таснифи ишлатилиши мумкин. Вақти-вақти бидан зўраювчи аллергик ринит симптомларни ҳафтада 4 кундан кам ёки 4 ҳафтадан кам вақт давомида бўлиши билан характерланади. Доимий давом этувчи аллергик ринит симптомларни бир ҳафтада 4 ва ундан кўп кун ва 4 ҳафтадан узоқ бўлиши билан кечишини билдиради.

Дезлоратадин таблеткалари мавсумий аллергик ринитда камайишига юкламани нисбатан самарали бўлган, буни риноконъюнктивити бўлган пациентларни ҳаёт сифатига нисбатан сўровнома-анкетасини натижалари бўйича умумий балл кўрсатади. Энг сезиларли яхшиланиш аллергик ринит симптомларини бўлиши билан қийинлашадиган амалий вазифаларни ҳал қилишда ва кундалик фаолият соҳасида кузатилган.

Сурункали идиопатик эшакеми клиник модел сифатида текширилган, чунки касалликни этиологиясидан қатъий назар уларни патофизиологиясининг асоси бир хил ҳисобланади, чунки перспектив текширишларга сурункали шакли бўлган пациентларни жалб қилиш осонроқ. Гистаминни ажралиб чиқарилиши эшакемининг ҳамма турларида сабаб омили ҳисобланганлиги туфайли, дезлоратадин фақат сурункали идиопатик эшакемидагина эмас, унинг бошқа турларида симптомларни самарали енгиллаштиради, бу ҳақда тиббий тавсияномаларда таърифланган.

Сурункали идиопатик эшакеми бўлган пациентларда иккита плацебо-назоратли олти ҳафталик тадқиқотларда дезлоратадинни қўллаш дозалашни биринчи интервалини охирида қичишишни самарали сусайишга, ўлчамни ва сонини камайишига олиб келган. Ҳар бир тадқиқотда самарали дозалашни 24 соатлик интервали давомида сақланган. Сурункали идиопатик эшакемида антигистамин препаратлари қўлланган бошқа тадқиқот ҳолларидаги каби, антигистаминлар билан даволаб бўлмайдиган ҳолат кам сонли пациентлар тадқиқотдан чиқарилган. Плацебо қўлланган гуруҳ пациентларни 19% даги дезлоратадинни қабул қилинган  пациентларнинг 55% да қичишишни 50% дан кўпига енгиллашиши кузатилган. Дезлоратадин билан даволаш, шунингдек уйқуни ва кундузи фаолиятни бузилиш даражасини бундай ўзгаришларни баҳолаш учун ишлатиладиган 4 даражали шкалага мувофиқ текширилганда сезиларли даражада пасайишига олиб келган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дезлоратадинни қон плазмасидаги концентрациясини препаратни катталарга ва ўсмирларга юборилгандан кейин 30 минут давомида аниқлаш мумкин. Дезлоратадин тахминан 3 соатдан кейин максимал концентрацияга эришгандан кейин якуний ярим чиқарилиш даври тахминан 27 соатни ташкил қилади. Дезлоратадинни тўплаш даражаси уни ярим чиқарилиш даврига (тахминан 27 соат) ва кунига бир марта дозалаш тез-тезлигига мос келган. Дезлоратадиннинг биокираолишлиги 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозаларда диапазонидаги дозага пропорционал бўлган. Қатор фармакокинетик ва клиник тадқиқотларда 6% пациентларда дезлоратадинни юқори концентрацияси кузатилган.

Бундай суст метаболизатор фенотипи ҳолатларини тез-тезлиги катталар (6%) ва 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган педиатрик пациентлар ўртасида бир хил даражада бўлган, иккала популяция бўйича негроид ирқига мансуб вакиллар ўртасида (18% катталарда, 16% педиатрик пациентларда) европоид ирқи вакилларига ўртасидаги қараганда (2% катталар, 3% педиатрик пациентлар) энг юқори даражада бўлган.

Препаратнинг таблетка шаклини соғлом катта одамларда кўп марталик дозаларда қўллаб ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда дезлоратадинни суст метаболитлари бўлган тўрт нафар пациент аниқланган. Бундай пациентларда Сmax концентрацияси тахминан 7 соатдан кейин 3 марта юқори, якуний ярим чиқарилиш даври 89 соат атрофида бўлган.

Препаратни сироп шаклида аллергик ринит ташхис қўйилган 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган суст-метаболизатор болалар орасида кўп марта дозаларда қўллаб ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда худди шундай фармакокинетик кўрсаткичлар қайд этилган. Якуний ярим чиқарилиш даври 120 соат атрофида бўлганда дезлоратадинни таъсирига бўлган экспозицияси (AUC) тахминан 6 марта кўп, Сmax эса тахминан 3-4 марта юқори бўлган.

Ёшга мувофиқ дозалар билан даволанганда суст метаболизатор ҳисобланган катталар ва болаларда экспозиция бир хил бўлган. Бундай пациентларда умумий хавфсизлик профили умумий аҳоли каби бўлган. 2 ёшдан кичик суст метаболизатор болаларда дезлоратадин таъсир самараси ўрганилмаган. Тавсия қилинган бир марталик дозаларни педиатрик пациентларда қўлланган алоҳида тадқиқотларда 5 мг дезлоратадинни сироп кўринишида қабул қилган катталар учун олинган кўрсаткичлари билан солиштириладиган AUC ва Cmax кўрсаткичлари қайд этилган.

Тақсимланиши

Дезлоратадин қон плазмаси оқсиллари билан ўртача (83-87%) боғланади. Катталар ва ўсмирларда дезлоратадинни кунига бир марталик дозада (5 мг дан 20 мг гача) 14 кун давомида қўллангандан кейин таъсир этувчи модданинг клиник аҳамиятли даражадаги тўпланиши тўғрисида маълумот йўқ. Бир марталик дозаларни қўллаб ўтказилган кесишган тадқиқот натижалари препаратни таблетка шаклини ва сироп шаклини биоэквивлент эканлигини намойиш этган. Чунки дезлоратадинни перорал қўллаш учун эритмаси дезлоратадинни ҳудди шундай концентрациясини сақлайди, биоэквивалентликка текшириш талаб қилинмайди ва бу препаратни сироп ва таблеткасини эквивалент эканлиги тахмин қилинади.

Метаболизми

Дезлоратадинни метаболизми учун жавобгар ферментлар ҳозирча аниқланмаган, шу сабабли препаратни бошқа дори воситалари билан аниқ ўзаро таъсирлашуви эҳтимолини тўлиқ истисно қилиш мумкин эмас.

Дезлоратадин in vivo шароитдаги тадқиқотларда CYP3А4 ни ингибиция қилмайди. in vitro шароитдаги тадқиқотлари эса бу дори воситаси CYP2D6 ни ингибиция қилмаслигини ва субстрат эмаслигини, Р-гликопротеин ингибитори эмаслигини кўрсатган.

Чиқарилиши

Дезлоратадин 7,5 мг бир марталик дозада қўлланган тадқиқотларда овқатни таъсири аниқланмаган (юқори ёғли, юқори калорияли нонушта). Бошқа тадқиқотларда грейпфрут шарбатини дезлоратадинни чиқарилишига таъсирини йўқлиги кўрсатилган.

 

Қўлланилиши

Лоранекс катталарга, ўсмирларга ва 1 ёшдан катта болаларга қуйидаги ҳолатлар билан боғлиқ симптомларни:

  • аллергик ринит;
  • катталар ва 12 ёшдаги ва ундан катта ўсмирларда аллергик ринит билан боғлиқ симптомларни енгиллаштириш (аллергия чақирган бурун йўлларининг яллиғланиши, масалан мавсумий аллергик ринит ёки чанг каналларига аллергияда). Бу симптомлар аксириш, тумов ёки бурунни қичишиши, танглайни қичиши, кўзни қизариши ёки ёшланиши;
  • эшакеми;
  • эшакеми билан боғлиқ симптомларни (аллергия чақирган тери касалликлари,) енгиллаштириш. Бу симптомлар терини қичишиши ва тошмани (эшакеми) ўз ичига олади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Катталар ва 12 ёш ва ундан катта ўсмирлар

Лоранекс орал эритма препаратини 10 мл (5 мг) дан кунига бир марта.

Педиатрик популяция

Бу препаратни буюрадиган шифокор, 2 ёшдан кичик ёшдаги болаларда кўпчилик ҳолларда ринит инфекцион келиб чиқишига эга эканлигини (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг) ва бу маълумотларни Лоранекс препаратини қўллаш йўли билан инфекцион ринитни даволашни маъқулловчи маълумотлар йўқ.

1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга: Лоранес перорал қўллаш учун эритма препаратини 2,5 мл дан (1,25 мг) кунига 1 марта қўлланади.

6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар: Лоранекс перорал қўллаш учун эритма препаратини
5 мл дан (2,5 мг дан) кунига 1 марта буюрилади.

Лоранекс перорал қўллаш учун 0,5 мг/мл эритма препаратини 1 ёшдан кичик болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Маълумотлар йўқ.

Дезлоратадинни 1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ва 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш самарадорлиги бўйича клиник синовини чекланган тажрибаси бор (“Ножўя таъсирлари” ва “Фармакодинамикаси” бўлимларига қаранг).

Вақти-вақти билан зўраювчи  аллергик ринитни (ҳафтада 4 кундан кам ёки 4 ҳафтадан кам вақт давомида симптомларни бўлиши) пациентни касаллик тарихини ҳисобга олиб даволаш лозим. Даволашни симптомлар ўтиб кетгандан кейин тўхтатиш ва симптомлар қайта пайдо бўлгандан кейин тиклаш мумкин.

Доимий давом этувчи аллергик ринит ҳолатларида (симптомларни ҳафтада 4 ва ундан кўп кун ва 4 ҳафтадан кўп вақт давомида бўлиши) аллергенларни таъсирига нисбатан экспозиция даврида пациентларга узлуксиз даволашни таклиф қилиши мумкин.

Қўллаш усули

Перорал қўллансин.

Препаратни овқатланиш вақтида ёки овқатланишдан қатъий назар қўллаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Хавфсизлик профилига хулоса

Педиатрик популяцияда ўтказилган клиник тадқиқотларда дезлоратадинни сироп препаратини 6 ойликдан 11 ёшгача бўлган 246 нафар болаларга берилган. 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ножўя самараларни пайдо бўлишининг умумий тез-тезлиги дезлоратадин гуруҳида плацебо гуруҳидаги кўрсаткичга ўхшаш бўлган. 6 ойликдан 23 ойликкача бўлган болаларда плацебо гуруҳи билан солиштирилганда диарея (37%), юқори ҳарорат (2,3%) ва уйқусизлик (2,3%) бўлган каби ножўя самаралар 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда ўтказилган қўшимча тадқиқотларда дезлоратадинни перорал эритма кўринишида 2,5 мг дозада қўллангандан кейин ҳеч қандай ножўя ҳолатлар аниқланмаган.

Қатор тиббий кўрсатмалар, шу жумладан аллергик ринит ва сурункали идиопатик эшакеми бўлган катталар ва ўсмирлар популяцияси иштирокидаги ўтказилган клиник тадқиқотларда тавсия қилинган дозаларда қўлланган пациентларни плацебо гуруҳидаги пациентларни 3% билан солиштирилганда каби нохуш самаралар аниқланган. Плацебо гуруҳи билан солиштирилганда энг кўп нохуш самаралардан чарчоқлик (1,2%), оғизни қуриши (0,8%) ва бош оғриғи кабилар учраган.

Нохуш самараларнинг жадвал рўйхати

Қайд этилган кейинги даврда (пострегистрацион) жуда кам ҳолатларда бошқа нохуш реакциялар қайд этилган, улар қуйидаги жадвалда санаб ўтилган. Бу реакцияларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача) кам ҳолларда (≥1/10 000 дан <1/1000 гача) ва жуда кам ҳолларда (<1/10 000).

Аъзо тизимлар синфи Тез-тезлиги Дезлоратадинни қўллангандаги ноҳуш реакциялар
Руҳий бузилишлар жуда кам ҳолларда галлюцинациялар
Нерв тизими томонидан бузилишлар тез-тез

тез тез (2 ёшдан кичик болалар)

жуда кам ҳолларда

бош оғриқлари

уйқусизлик,

бош айланиши, уйқучанлик уйқусизлик, психомотор гиперфаоллик, тиришишлар

Юрак қон- томир бузилишлари жуда кам ҳолларда тахикардия, юрак уриши тезлашиши
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлари тез-тез

тез-тез (2 ёшдан кичик болалар)

жуда кам ҳолларда

оғизни қуриши

диарея

 

қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, диарея

Жигар ва ўт-сафро чиқариш йўллари томонидан жуда кам ҳолларда жигар ферментларини фаоллигини ошиши, билирубинни ошиши, гепатит.
Скелет-мушак бузилишлари ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар  жуда кам ҳолларда миалгия
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар тез-тез

тез-тез (2 ёшдан кичик болалар)

жуда кам ҳолларда

чарчоқлик

ҳароратни ошиши

 

юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилаксия, ангионевротик шиш, ҳансираш, қичишиши, тошма ва эшакеми)

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ёки лоратадинга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клиник тадқиқотларда дезлоратадин таблеткаларини эритромицин ёки кетоконазол билан бирга қўлланганда препаратларни клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).

Клиник фармакологик тадқиқотларда дезлоратадин таблеткасини алкоголь билан параллел қабул қилиш алкоголни зарарли таъсирини кучайишига олиб келмаган (“Фармакодинамикаси” бўлимига қаранг).

 

Махсус кўрсатмалар

2 ёшгача бўлган болаларга аллергик ринит ташхисини қуйишда, айниқса ринитнинг бошқа турларидан уни фарқлаш қийин. Шу сабабли юқори нафас йўлларининг инфекциясини ёки структур аномалияни йўқлигига ишонч ҳосил қилиши лозим, шунингдек пациентни касаллик тарихини ўрганиш ва физик текширишларни, мувофиқ лаборатория текширувларни ва керакли тери тестларини ўтказиш керак.

Тахминан 6% катталар ва 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар дезлоратадинни фенотипик суст метаболизаторлари ҳисобланади ва шунинг учун уни улардаги экспозицияси юқори (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг). Дезлоратадинни 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган дезлоратадинни суст метаболизаторлари ҳисобланган болаларда, улар, қўллаш хавфсизлиги бу дорини метаболизми нормал кечадиган болалардаги каби 2 ёшгача бўлган суст метаболизатор болаларда дезлоратадинни таъсир қилиш самарадорлиги ўрганилмаган.

Оғир буйрак етишмовчилиги ҳолларида Лоранекс препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (“Фармакокинетикаси” бўлимига қаранг).

Ушбу дори препарати сорбитол (70% эритма) сақлайди. Кам учрайдиган наслий фруктозани ўзлаштираолмаслик муаммоси бўлган пациентлар бу дорини қабул қилмасликлари лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Дезлоратадинни ҳомиладор аёлларда қўллашга нисбатан маълумотлар йўқ ёки чекланган (300 дан кам ҳомиладорлик ҳолатлари натижалари мавжуд) ҳисобланади. Ҳайвонлардаги эксперимент маълумотлари репродуктив токсиклик нуқтаи-назаридан бевосита ёки билвосита зарарли таъсирларни борлигини кўрсатмайди. Ҳомиладорлик даврида эҳтиёткорлик учун Лоранекс препаратини қўллашдан сақланган маъқул.

Эмизиш

Дезлоратадин янги туғилган чақалоқларни ва препаратни қабул қилган оналарнинг эмизикли чақалоқларни организмида аниқланган. Дезлоратадинни янги туғилган чақалоқларда ва гўдакларга таъсири аниқланмаган. Эмизишни тўхтатишга ёки Лоранекс препарати билан даволашни тўхтатиш бола учун эмизишдан бўлган фойдани, она учун даволанишдан бўлган фойда билан солиштириш керак.

Фертиллик

Эркак ва аёлларнинг фертиллигига нисбатан маълумотлар йўқ.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Клиник тадқиқот натижалари дезлоратадинни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир кўрсатмаслигини ёки деярли таъсир кўрсатмаслигини кўрсатган. Пациентларни кўпчилик одамлар уйқучанликни ҳис этмаслиги тўғрисида хабардор қилиш керак. Шунга қарамай турли одамларда ҳар қандай дори воситаларига реакцияларни бўлишига қарамай, пациентларга қабул қилинадиган препаратларга, бўлган реакциялар аниқланмагунча бошқарувга нисбатан ақлий қобилиятни талаб қилинадиган фаолият билан масалан, автомобилни бошқариш ёки механизмларда ҳузмат кўрсатиш тавсия қилинмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишида сўрилмаган таъсир этувчи моддани чиқариш учун стандарт чораларни қўллаш керак. Симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия қилинади.

Катталар ва ўсмирлар популяциясидагиларда ўтказилган клиник тадқиқотларда дезлоратадинни ҳатто 45 мг гача бўлган кўп дозаларни қўлланганда (даволовчи дозадан 9 марта кўп) клиник-аҳамиятли самарани борлигини кўрсатмаган.

Дезлоратадин гемодиализ орқали чиқарилмайди. Уни перитониал диализ орқали чиқарилиш номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

150 мл препаратни сақлаган болаларни очиб қуйишидан ҳимояланган қопқоқ билан таъминланган, 200 мл ҳажмдаги флакон тўпламда ўлчов мосламаси билан комплектда.

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ҳимоялаш учун оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Очилгандан кейин, 2 ой давомида истеъмол қилинг.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.