📜 Инструкция по применению Эспол®
💊 Состав препарата Эспол®
✅ Применение препарата Эспол®
📅 Условия хранения Эспол®
⏳ Срок годности Эспол®

ЭСПОЛ®

дори препаратини тиббиётда қўллаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи

Эспол®

Халқаро патентланмаган ёки гуруҳланган номи

Аччиқ қалампир меваларининг экстракти&

Дори шакли

Сиртга қўллаш учун суртма

Таркиби

Таъсир этувчи модда: аччиқ қалампирнинг қуюқ экстракти (1% капсаициноидлар йиғиндисини сақловчи) – 100,0 мг;

Ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид – 30,0 мг, кориандр мойи – 2,5 мг, лаванда мойи – 2,5 мг, хлороформ – 25,0 мг, ланолин – 90,0 мг, қаттиқ парафин – 40,0 мг, вазелин – 1 г гача.

Таърифи

Оч-жигаррангдан то қизғиш-жигарранг ранглигача бўлган, ўзига хос кучсиз ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи

Ўсимликдан олинган маҳаллий қўзғатувчи восита.

АТX коди: M02AВ.

Фармакологик таъсири

Маҳаллий қўзғатувчи, “чалғитувчи”, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, маҳаллий қон айланишини кучайтиради.

Суртма сурилганида 10-15 минут ўтгач гиперемия (терини қизариши) ва иссиқлик туйғуси пайдо бўлади.

Қўлланилиши

Лат ейиш, тери қопламаларининг бутунлигини бузилишисиз пайларни чўзилиши ва узилиши; пайларни чўзилишлари, бўғимларни чиқиши ва суяк синишларнинг асоратлари; миозит, артралгия, артрит, люмбаго, бел-думғаза радикулити, деформацияловчи артрозда қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши, ҳомиладорлик ва лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади. 2-3 г суртма кунига 2-3 марта суртилади ва бироз ишқаланади. Самараси қуруқ қиздирувчи боғлов қўйилганида кучаяди. Даволаш давомийлиги 1 суткадан 10 суткагача ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (қичишиш, терини пўст ташлаши) бўлиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Суртмани кўзга, шиллиқ қаватларига ва терининг шикастланган жойларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Аллергик реакциялар пайдо бўлганида суртмани ишқалаб сингдириш тўхтатилади, суртманинг қолдиқлари эса совунли сув билан хўлланган салфетка ёрдамида йўқотилади.

Қўллагандан кейин қўлларни совунлаб ювиш зарур.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун 10% ли суртма. 15, 20, 25, 30, 35, 40 г дан алюмин тубаларда.

Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг препарат ишлатилмасин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.