📜 Инструкция по применению Бальзам “Золотая звезда”
💊 Состав препарата Бальзам “Золотая звезда”
✅ Применение препарата Бальзам “Золотая звезда”
📅 Условия хранения Бальзам “Золотая звезда”
⏳ Срок годности Бальзам “Золотая звезда”

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

БАЛЬЗАМ “ЗОЛОТАЯ ЗВЕЗДА”

Препаратнинг савдо номи: Бальзам “Золотая звезда”

Таъсир этувчи модда: чиннигул гуллари мойи+камфора+хитой долчин мойи+қалампир ялпиз барги мойи+узунчоқ баргли эвкалипт мойи+[левоментол]

Дори шакли: ингаляция учун эритма шимдирилган қаламча

Таркиби:

бир ингаляция учун эритма шимдирилган қаламча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

Левоментол                                       – 0,658 г;

Рацемик камфора                              – 0,124 г;

Қалампир ялпиз мойи                       – 0,258 г;

Эвкалипт барглари мойи                  – 0,065 г;

Чиннигул гуллари мойи                   – 0,005 г;

Хитой долчин мойи                          – 0,006 г;

ёрдамчи моддалар:

Green mediol ароматизатори            – 0,0143 г;

Суюқ парафин                                   – 0,1697

Таърифи: оқ рангли, зич ёпиладиган қопқоқчали пластмасса тюбик, тюбик ичида цилиндр шаклдаги ингредиентлар шимдирилган фильтр бор; ҳиди эфир мойларига хос.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бурун касаллликларини даволаш учун бошқа мажмуавий препаратлар

Фармакологик хусусиятлари

Препарат маҳаллий таъсирловчи, чалғитувчи, антисептик таъсирга эга.

Қўлланилиши

Ринитни (тумовни) комплекс даволашда антисептик восита сифатида қўлланади.

Қўллаш усуллари ва дозаси

Ингаляцияни бурун йўллари орқали 1 марта қабул қилишда 1-2 та нафас йўлига тортиб, кунига 10-15 марта ўтказилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин, улар пайдо бўлганида препаратни қўллаш тўхтатилиши лозим.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик, кўкйўтал, бронхоспазмга мойиллик, бронхиал астма, тутқаноқ, анамнезида тиришишлар (шу жумладан фибрил тиришишлар) бўлганида қўллаш мумкин эмас. Кичик ёшдаги (2 ёшгача) болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Мавжуд эмас.

Махсус кўрсатмалар

Бальзам кўз ва оғиз шиллиқ қаватига, шунингдек бурун йўллари атрофидаги шикастланган тери соҳасига тушишдан сақланиши лозим.

Бальзамни шиллиқ қаватларга тушган ҳолатларда препаратни намланган салфеткаларда артиш ва кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.

Препаратни болаларга шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас.

Препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас, чунки у бронхоспазм ва нафас фаолиятини сусайишини чақириши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик ва эмизикли аёлларда қўллаш тажрибаси йўқлиги сабабли ҳомиладорлик даврида ва эмизиш вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Харакатланувчи механизмларни ва транспорт воситаларини бошқаришга таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғилланиш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Бугунги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган.

Препаратни тасодифан ичга қабул қилиб юборилганда дозани ошириб юборилиши симптомлари: меъда-ичак томонидан (кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин соҳасида оғриқ) ва невралогик бузилишлар (бош оғриғи, бош айланиши, қизиш хисси/“қизиб кетиш“ тиришиш, нафас олишни сусайиши ва кома) ўз ичига олади.

Даволаш симптоматик.

Кичик ёшдаги болаларда камфорани ингаляцияси ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ларингоспазмни ривожланиши билан боғлиқ бўлган хавф борлиги туфайли, қусишни чақириш мумкин эмас.

Бальзам ичга қабул қилинганида зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак.

Чиқарилиш шакли

Ингаляция учун эритма шимдирилган қалам

Препарат 1,3 г дан полиэтилен қалпоқчали оқ рангли полиэтилен тюбикка жойланган ва тюбикнинг ичида компонентлар эритмаси шимдирилган целлюлоза ацетат фильтр жойланган. Ингалятор қопқоқчасига қоғоз ёрлиқ ёпиштирилган. Ингаляция учун қалам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

300С юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.