📜 Инструкция по применению Протопик
💊 Состав препарата Протопик
✅ Применение препарата Протопик
📅 Условия хранения Протопик
⏳ Срок годности Протопик

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ПРОТОПИК®

PROTOPIC®

Савдо номи: Протопик®

Таъсир этувчи модда (ХПН): такролимус (tacrolimus)

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма.

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: такролимус кристаллгидрат сувсиз модда хисобида – 0,03/0,1 г такролимус;

ёрдамчи моддалар: 77,47/77,40 г юмшоқ оқ парафин, 11,00/11,00 г суюқ парафин,    5,00/5,00 г пропиленкарбонат, 3,50/3,50 г асалари оқ муми, 3,00/3,00 г қаттиқ парафин.

Таърифи: оқдан бироз сарғиш ранглигача бўлган бир хил консистенцияли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита.

АТХ коди: D11АН01

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Такролимус кальциневриннинг ингибиторлари гуруҳига киради. У кальциневрин (FK506) учун цитозал рецептор ҳисобланган, махсус цитоплазматик оқсил иммунофилин (FKBP12) билан боғланади. Бунинг натижасида такролимус FKBP12, кальций, кальмодулин ва кальциневриндан иборат комплекс шаклланади, бу кальциневриннинг фосфатаза фаоллигини ингибиция қилинишига олиб келади. Бу Т-хужайрали иммун жавоби учун асосий бўлган цитокинларни (ИЛ-2 ва гамма-интерферон) ишлаб чиқарилишини кодловчи генларнинг транскрипциясини инициацияси учун зарур бўлган, фаоллашган
Т-ҳужайраларнинг (NFAT) ядро омилини фосфорсизланиши ва транслокациясига йўл қўймайди. Бундан ташқари такролимус ИЛ-3, ИЛ-4, ИЛ-5 каби цитокинлар,
Т-лимфоцитларнинг фаоллашишини бошланиш босқичларида иштирок этадиган ўсманинг некрози фактори (УНФ-α) ва гранулоцитар макрофагларнинг колонияларини рағбатлантирувчи фактор (ГМКРФ) ни ишлаб чиқарилишини кодлайдиган генларнинг транскрипциясини ингибиция қилади. Бундан ташқари, такролимуснинг таъсири остида семиз ҳужайралар, базофиллар ва эозинофиллардан яллиғланиш медиаторларини ажралиб чиқишини ингибиция қилиниши, шунингдек Лангерганс ҳужайраларида FcεRI (иммуноглобулин Е учун юқори аффин юзаки рецептор) экспрессиясини пасайиши кузатилади, бу уларнинг фаоллигини пасайишига ва антигенни Т-лимфоцитларга презентировкасига олиб келади.

Такролимус суртмаси коллагеннинг синтезига таъсир қилмайди ва шу боисдан, тери атрофиясини чақирмайди.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши. Маҳаллий қўлланганида такролимуснинг тизимли қон оқимига сўрилиши минималдир. Атопик дерматити бўлган кўпчилик пациентларда (катталарда ва болаларда) 0,03% ва 0,1% такролимус суртмаси бир марта қўйилганида ҳам, кўп мартада қўйилганида ҳам плазмадаги унинг концентрацияси <1,0 нг/мл ни ташкил қилган.

Тизимли сўрилиши шикастланиш майдонига боғлиқ ва атопик дерматитнинг клиник кўринишларини йўқолиши билан камаяди. Болалар ва катталарда узоқ вақт қўлланганида (1 йилгача) препаратнинг тўпланиши кузатилмаган.

Организмда тақсимланиши. Такролимус суртмасининг тизимли сўрилишини пастлиги, плазма оқсиллари билан боғланиш хусусиятини юқорилиги (98,8% дан кўп) туфайли, клиник жиҳатдан аҳамиятсиз деб қаралади.

Метаболизми. Такролимус терида метаболизмга учрамайди. Тизимли қон оқимига тушганида такролимус жигарда CYP3A4 ёрдамида аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши. Такролимус суртмаси кўп марта маҳаллий қўлланганида ярим чиқарилиш даври катталарда 75 соат, болаларда 65 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Протопик® суртмаси сиртга қўллаш учун бошқа воситаларга чидамли ёки уларга қарши кўрсатмалар бўлган ҳолда, атопик дерматитни (ўртача оғир ва оғир даражадаги шаклларини) даволаш учун катталарда 0,03% ва 0,1% дозалари ва 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларда фақат 0,03% дозаси қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга Протопик® суртмаси терининг шикастланган соҳаларига юпқа қават қилиб қўйилади. Препаратни терининг ҳар қандай соҳаларига, шу жумладан юз ва бўйин, тери бурмаларига қўллаш мумкин. Препаратни шиллиқ қаватларга ва окклюзион боғловлар остига қўйиш мумкин эмас.

Болалар (2 ёш ва ундан катталар) ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда қўлланиши

Даволашни 0,03% Протопик® суртмасини суткада 2 марта қўйишдан бошлаш керак. Ушбу схема бўйича даволаш давомийлиги уч ҳафтадан ошмаслиги керак. Кейинчалик қўллаш тез-тезлиги суткада бир мартагача камайтирилади, даволаш шикастланиш ўчоқлари тўлиқ тозалангунича давом эттирилади.

Катталар ва 16 ёшдаги ва ундан ошган ўсмирларда қўлланиши

Даволашни 0,1% Протопик® суртмасини суткада 2 марта қўллашдан бошлаш ва шикастланиш ўчоқлари тўлиқ тозалангунича давом эттириш керак. Яхшиланган сари, 0,1% суртмани қўйиш тез-тезлигини камайтириш ёки 0,03% Протопик® суртмасига ўтиш мумкин. Касаллик симптомлари қайта пайдо бўлган ҳолда, даволашни 0,1% Протопик® суртмаси билан кунига икки марта қўллаб қайта бошлаш керак. Агар клиник манзараси имкон берса, препаратни қўллаш тез-тезлигини пасайтиришига ҳаракат қилиш ёки кичик дозаси – 0,03% Протопик® суртмасини ишлатиш керак.

Кекса ёшдаги одамларда (65 ёш ва ундан катта) қўллаш

Кекса ёшдаги одамларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари йўқ.

Одатда яхшиланиш даволаш бошланган вақтдан бошлаб кейинги биринчи ҳафта давомида кузатилади. Агар икки ҳафта давомидаги даволаш фонида яхшиланиш белгилари бўлмаса, даволаш тактикасини ўзгартириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш керак.

Касалликни зўрайишини даволаш

Протопик® суртмасини вақти-вақти билан такрорланувчи даволаш курслари кўринишида қисқа вақт ёки узоқ вақт ишлатиш мумкин. Терининг шикастланган соҳаларини даволаш атопик дерматитни клиник кўринишлари тўлиқ йўқолгунича ўтказилади. Одатда, яхшиланиш даволашнинг биринчи ҳафтасида кузатилади. Агар яхшиланиш белгилари суртмани ишлатиш вақтдан бошлаб, 2 ҳафта давомида кузатилмаса, навбатдаги даволашнинг бошқа вариантларини кўриб чиқиш керак. Атопик дерматитни зўрайишини биринчи белгилари пайдо бўлганида даволашни қайта бошлаш керак.

Касалликни зўрайишини олдини олиш

Анамнезида касалликни зўрайишлари тез-тез (йилига 4 мартадан кўп) кузатиладиган пациентларда зўрайишларнинг ва қайталанишларнинг давомийлигини ошишини олдини олиш учун Протопик® суртмаси билан самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш тавсия қилинади. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни буюришнинг мақсадга мувофиқлиги, кўпи билан 6 ҳафта давомида стандарт схема (кунига 2 марта) бўйича ўтказилган дастлабки даволаш самарадорлиги билан белгиланади.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда Протопик® суртмасини одатда зўрайишларда шикастланган соҳаларга ҳафтада 2 марта (масалан душанба ва пайшанба) суртиш керак.

Препаратни суртишлар орасидаги вақт оралиғи камида 2-3 кунни ташкил қилиши керак.

Катталарда ва 16 ёшли ўсмирлар ва ундан катталарда 0,1% Протопик® суртмаси, болаларда (2 ёш ва ундан катта) – 0,03% Протопик® суртмаси ишлатилади. Зўрайиш белгилари пайдо бўлганида Протопик® суртмаси билан одатдаги даволаш тартибига (“Зўрайишларни даволаш” бўлимига қаранг) ўтиш керак.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашдан сўнг 12 ҳафтадан кейин клиник динамикани баҳолаш ва Протопик® суртмасини профилактика мақсадида ишлатишни давом эттириш зарурлиги ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак. Болаларда клиник динамикани баҳолаш учун препаратни вақтинча бекор қилиш ва сўнгра самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни давом эттириш зарурати ҳақидаги масалани кўриб чиқиш керак.

Ножўя таъсирлари

Энг кўп кузатиладиган нохуш реакциялари, суртма қўйилган жойда терини таъсирланиш симптомлари (қичишиш ва ачишиш хисси, қизариш, оғриқ, парестезиялар ва тошма) ҳисобланади. Одатда, уларнинг яққоллиги ўртача бўлади ва даволаш бошланганидан сўнг биринчи ҳафта давомида ўтиб кетади.

Алкоголни ўзлаштираолмаслик (спиртли ичимликлар истеъмол қилинганидан сўнг юзни қизариши ёки таъсирланиш симптомлари) тез-тез кузатилади.

Протопик® суртмасини қўллаётган пациентларда фолликулит, хуснбузар ва герпес инфекцияларини ривожланиш хавфини ошиши кузатилади.

Учраш тез-тезлиги бўйича нохуш реакциялар жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100, <1/10) ва кам ҳолларда (>1/1000, <1/100) кузатиладиган нохуш реакцияларга бўлинадилар.

Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар

Жуда тез-тез:             қўлланган жойда қичишиш ва ачишиш.

Тез-тез:                       иссиқлик ҳисси, қизариш, оғриқ, таъсирланиш, қўлланган соҳада

тошма

Инфекциялар

Тез-тез:                       герпетик инфекция (юз ва лабларнинг оддий герпеси, варицелли

шаклли Капоши тошмаси).

Тери ва тери ости ёғ қавати

Тез-тез:                       фолликулит, қичишиш.

Тез-тез эмас:              хуснбузар.

Нерв тизими

Тез-тез:                       парестезиялар, гиперестезия

 

Метаболизм ва овқатланишни ўзига хос хусусияти

Тез-тез:                       алкоголни ўзлаштира олмаслик (спиртли ичимликлар истеъмол

қилинганидан сўнг юзни қизариши ёки терини таъсирланиш

симптомлари).

Препаратни кузатишнинг ҳамма даврида розацеа, малигинизациянинг (лимфомаларнинг тери ва бошқа шакллари, терининг раки) якка ҳолларда қайд қилинган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Такролимус, ёрдамчи моддалар, макролидларга ўта юқори сезувчанлик.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Нетертон синдроми каби эпидермал тўсиқнинг генетик нуқсонлари бўлган пациентларга, шунингдек такролимуснинг тизимли сўрилишини авж олиб борувчи ошиши хавфи туфайли ёйилган эритродермияда Протопик®ни қўллаш мумкин эмас.

Протопик® суртмасининг 0,1% дозасини болалар ва 16 ёшдан кичик ўсмирларда, 0,03% дозасини 2 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Протопик® жигарда аҳамиятли даражада метаболизмга учрайди, гарчи сиртга қўлланганида қонда унинг концентрацияси жуда паст бўлсада, декомпенсацияланган жигар етишмовчилиги бўлган беморларда суртма эҳтиёткорлик билан ишлатилади.

Терининг катта шикастланишлари бўлган, айниқса давомли курслар олган беморларда ва болаларда Протопик® суртмаси ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Такролимус терида метаболизмга учрамайди, бу терида унинг метаболизмига таъсир қилиши мумкин бўлган дориларнинг ўзаро таъсирланиш хавфини инкор этади.

Такролимус суртма шаклида ишлатилганида тизимли сўрилиши минимал бўлганлиги сабабли, Протопик® суртмаси билан бир вақтда қўлланганида CYP3A4 ингибиторлари (эритромицин, итраконазол, кетоконазол, дилтиазем) билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам, бироқ терининг катта соҳалари шикастланган ва/ёки эритродермияси бўлган пациентларда бу истисно бутунлай қилиб бўлмаслиги мумкин.

Вакцинациянинг самарадорлигига Протопик® суртмасининг таъсири ўрганилмаган. Бироқ, самарадорлигини пасайишини потенциал хавфи бўлганлиги сабабли, вакцинацияни Протопик® суртмасини қўллашни бошлашдан олдин ёки охирги марта ишлатилганидан сўнг 14 кундан кейин ўтказиш керак. Тирик аттенуирланган вакцина қўлланган ҳолда, бу давр 28 кунгача оширилиши керак, акс ҳолда муқобил вакциналарни ишлатиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак.

Болаларда қўлланиши

Конъюгацияланган вакцина билан ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича, 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар иштирокида тадқиқот ўтказилган. Бу тадқиқотнинг натижалари, такролимусни бир вақтда қўлланилиши вакцинацияга бўлган бирламчи жавобга, иммун хотирани шаклланишига, шунингдек гуморал ва хужайравий иммун жавобга таъсир кўрсатмаслигидан далолат беради.

Протопик® суртмасини бошқа сиртга қўлланадиган препаратлар, тизимли глюкокортикостероидлар ва иммунодепресантлар билан бирга қўллаш мумкинлиги ўрганилмаган.

Махсус кўрсатмалар

Протопик® суртмаси туғма ёки орттирилган иммун танқислиги бўлган беморларда ёки иммуносупрессив препаратлар қабул қилаётган пациентларда ишлатиш мумкин эмас.

Протопик® суртмасини қўллаш вақтида терига қуёш нурларини тушишидан, солярия қабул қилишдан, псорален билан мажмуада А ёки Б УБ-нурларини (PUMA-терапия) билан даволанишдан сақланиш керак.

Протопик® суртмасини терининг потенциал хавфли ёки хавф олди сифатида қаралган шикастланган соҳаларини даволаш учун қўллаш мумкин эмас.

Протопик® суртмаси қўйилган терининг соҳаларига 2 соат давомида юмшатувчи воситаларни ишлатиш мумкин эмас.

Инфекцияланган атопик дерматитни даволашда Протопик® суртмасини қўллаш самарадорлигини ва хавфсизлиги баҳоланмаган. Инфекцияланиш белгилари борлигида Протопик® суртмасини буюришдан олдин тегишли даволашни ўтказиш керак. Протопик® суртмасини қўллаш герпетик инфекция ривожланишининг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Герпес инфекциясининг белгилари борлигида Протопик®ни қўллашдан кузатиладиган фойда ва хавф нисбатини индивидуал равишда баҳолаш керак.

Лимфоаденопатия борлигида даволашни бошлашдан олдин пациентни текшириш ва суртмани қўллаш даврида уни кузатиш керак. Лимфоаденопатиянинг аниқ сабаблари бўлмаганида ёки ўткир инфекцион мононуклеознинг симптомлари борлигида Протопик® суртмасини қўллашни тўхтатиш керак.

Кўзлар ва шиллиқ қаватларга суртмани тушишидан сақланиш керак (суртма тасодифан тушган ҳолларда суртмани олиб ташлаш ва/ёки сув билан ювиш керак).

Протопик® суртмасини окклюзион боғловлар остига қўйиш ва ҳаво ўтказмайдиган зич кийимларни кийиш тавсия қилинмайди.

Бошқа ҳар қандай маҳаллий дори воситаси ишлатилганидаги каби, пациентлар суртмани қўйганидан сўнг, суртма даволаш мақсадида қўллар соҳасига қўйилган ҳоллардан ташқари ҳолларда қўлларни ювишлари керак.

Болаларда қўлланилиши

Ривожланиш босқичида бўлган 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда иммун тизимига таъсирини ўрганиш мақсадида ўтказилган клиник тадқиқотлар борасида, конъюгацияланган вакцина билан вакцинация фонида 0,03% ли такролимус суртмаси билан даволаш вакцинацияга бўлган бирламчи жавобга, Т-хужайравий иммунитетни индукциясига ва иммун хотирани шаклланишига таъсир кўрсатмаслигини намойиш этилди.

Автомобилни бошқариш ва мураккаб техника билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автомобилни бошқариш қобилиятига ва юқори диққатни талаб этувчи мураккаб техника билан ишлашда реакция тезлигига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Протопик® суртмаси маҳаллий қўлланилади ва у автомобилни бошқариш ҳамда механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин деб тахмин қилишга асос йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Маҳаллий қўлланганида дозани ошириб юбориш ҳоллари кузатилмаган.

Ичга қабул қилинганида организмнинг ҳаётий муҳим фаолиятларини назорат қилиш ва умумий ҳолатини кузатишни ўз ичига олувчи умумий қабул қилинган чоралар кўрилиши керак.

Қусишни чақириш ёки меъдани ювиш тавсия қилинмайди.

Чиқарилиш шакли

0,03% ли ва 0,1% ли сиртга қўллаш учун суртма.

10, 30 ёки 60 г дан сиртга қўллаш учун суртма пластик тубаларда.

1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароартда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.