📜 Инструкция по применению Кларанта
💊 Состав препарата Кларанта
✅ Применение препарата Кларанта
📅 Условия хранения Кларанта
⏳ Срок годности Кларанта

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

КЛАРАНТА

СLARANTA

 

Препаратнинг савдо номи: Кларанта

Таъсир этувчи модда (ХПН): кларитромицин 

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Ҳар бир таблетка 250 мг дан ёки 500 мг дан таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:

кларитромицин АҚШФ…………..500 мг;

ёки

кларитромицин АҚШФ…………..250 мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий лаурил сульфати, магний стеарати, гипромеллоза, коллоидли кремний диоксиди, инстакоат Акуа-III (IA-III-40474), тозаланган сув.

Таърифи:

Кларанта 250 таблеткалари: сариқ рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кларанта 500 таблеткалари: сариқ рангли, капсула шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида бўлувчи чизиғи бўлган таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотиклар (макролидлар гуруҳи).

АТХ коди: J01FA09.

 

Фармакологик хусусиятлари

Кларанта унга сезгир бактерия ҳужайраларида 50S рибосомал суббирликлар билан боғланиб, шу орқали оқсил синтезини бостириб микробларга қарши фаоллик намоён қилади. Кларитромицин микробларга қарши асосан бактериостатик таъсир кўрсатади. Кларанта қуйидаги микроорганизмлар доирасига нисбатан антибактериал фаоллик намоён қилади: 

граммусбат бактериялар: Streptococcus agalactiae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Streptococcus pneumoniae, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus; 

грамманфий бактериялар: Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Neisseria gonorrheae, Legionella pneuophila, Pasteurella multocids, Helicobacter pylori, Campylobacter jejuni, Moraxella (Branthamela) catarrhalis, Bordetella pertussis; 

бошқа микроорганизмлар: Chlamydia pneumoniae (TWAR), Chlamydia trachomatis, Borrelia burgoferi, Mycobacterium avium, Mycobacterium intracellular, Mycobacterium leprae, Mycobacterium chelonae, Mycobacterium fortuitum, Mycobacterium kansasii лардан ташкил топган Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси, Ureaplasma urеalyticum, Toxoplаsma gondii; анаэроб микроорганизмлар: Clostridium perfringes, Peptococcus niger, Propionbacterium acnes, Bacteroides melaninogenicus;

микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae. 

Фармакокинетикаси

Кларанта ичга қабул қилинганда тез ва фаол сўрилади, унинг биологик кираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади. Препаратни бевосита буюришдан олдин овқат қабул қилиш кларитромициннинг сўрилишини бошланишини бироз секинлаштиради, аммо унинг биологик кираолишлигига таъсир қилмайди.

Препарат 250 мг дан суткада 2 марта буюрилганда кларитромициннинг плазмадаги максимал мувозанат концентрациясига (Сmax) 2-3 кундан кейин эришилади.

Препарат асосан жигарда фаол 14-гидрокларитромицин метаболитини ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Кларитромицин ва фаол метаболити 14-гидроксикларитромицин организмнинг барча тўқима ва суюқликларига тез тақсимланади. Ичга қабул қилингандан кейин кларитромициннинг тўқималардаги концентрацияси (айниқса ўпкада) қон плазмасидагига нисбатан бир неча марта юқори. Ярим чиқарилиш даври дозага боғлиқ бўлиб, 3 соатдан 9 соатгачани ташкил қилади. 

Препарат организмдан асосан сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

 

Қўлланиши

Кларанта унга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион касалликларни:

  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, фарингит, синусит; 
  • қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, масалан, бронхитлар, пневмония; 
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, масалан, фолликулитлар, флегмоналар, сарамасли яллиғланиш;
  • тарқалган ва тарқалмаган микобактериялар, легионеллалар ва хламидиялар чақирган инфекциялар;
  • H. Pylori чақирган гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасини даволаш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Нафас йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекцион касалликларида: катталарга Кларантанинг тавсия қилинадиган одатдаги дозалари – 250 мг дан суткада 2 марта. Оғирроқ ҳолларда дозани 500 мг гача суткада 2 марта ошириш мумкин. Даволаш давомийлиги кўпчилик ҳолларда 6 кундан 14 кунгачани ташкил қилади.

Микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда: катталарга бошланғич тавсия қилинадиган доза 500 мг дан суткада 2 марта. 3-4 ҳафта давомида клиник ва бактериал жавоб бўлмаганида дозани 1000 мг гача суткада 2 марта ошириш мумкин.

Mycobacterium avium (MAC) мажмуаси чақирган инфекцияларни олдини олиш учун: катталарга тавсия қилинадиган доза – 500 мг дан суткада 2 марта. 

Буйрак етишмовчилигида: креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган беморларда Кларантанинг одатдаги дозасининг ярмини, яъни 250 мг дан суткада 1 марта ёки оғир инфекцияларда 250 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Бундай беморларни даволаш 14 кундан ошмаслиги керак.

H.Pylori чақирган гастрит, меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасида: 500 мг дан суткада       2 марта 7-14 кун давомида буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Меъда-ичак йўллари ва жигар томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, диарея, сохта мембраноз колит, глоссит, стоматит, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидози ва тил рангини ўзгариши, таъмни ўзгариши; кам ҳолларда – қон зардобида жигар ферментлари фаоллигини ошиши, холестаз ва сариқликни ривожланиши билан бўлган ҳолатлар.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, кам ҳолларда уйқусизлик.

Юрак – қон томир тизими томонидан: QT интервалини узайиши, юрак қоринчалар аритмияси, шу жумладан юрак қоринчаларни пароксизмал тахикардияси ва юрак қоринчаларни хилпиллаши-липиллаши.

Аллергик реакциялар: уларнинг жадаллиги, эшакеми ва тери тошмасидан то анафилаксия ва Стивенс-Джонсон синдромигача ўзгаради.

Бошқалар: эшитишни пасайиши, ҳансираш, кам ҳолларда – гипогликемия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Макролидлар гуруҳи антибиотикларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

Кларитромицин билан даволашда цизаприд, пимозид, астемизол ва терфенадинни қабул қилиш тақиқланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кларантани цизаприд, пимозид, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўллаш уларни қондаги концентрациясини ошишига, QT интервалини узайиши ва юрак аритмияларини, шу жумладан юрак қоринчаларнинг пароксизмал тахикардияси, юрак қоринчалар фибрилляцияси ва юрак қоринчаларни хилпиллаши–липиллашни ривожланишига олиб келади.

Кларитромицинни цитохром Р450 тизими иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (карбамазепин, такролимус, гексобарбитал, алфентанил, бромкриптин, вальпроат, ловастатин, дисопирамид, фенитоин, циклоспорин) билан бир вақтда қўллаш бу препаратларнинг зардобидаги концентрациясини ошиши ва уларнинг самарасини кучайиши билан бирга кечади. Кларитромицин билан бир вақтда қўлланганда бу дориларнинг зардобдаги концентрациясини назорат қилиш зарурати туғилиши мумкин.

Кларитромицинни ва гидроксиметилглутарил-СоА-редуктаза ингибиторлари-ловастатин ва симвастатин бир вақтда буюрилганда кам ҳолларда скелет мушакларининг ўткир некрози ривожланиши мумкин.

Дигоксин ва кларитромицин таблеткаларини бир вақтда қабул қилаётган беморларда қон плазмасида дигоксин концентрациясини ошиши аниқланади. Шунинг учун бундай беморларда дигиталис интоксикациясидан сақланиш учун, мунтазам дигоксиннинг қон зардобидаги миқдорини назорат қилиш керак.

Кларитромицин триазолам клиренсини камайтириши ва шундай қилиб унинг уйқучанлик ва онгни чалкашишини ривожланиши билан фармакологик самараларини ошиши мумкин.

Кларитромицин ва эрготамин ёки дигидроэрготаминни бир вақтда қўлланса, ўткир эрготамин интоксикацияси бўлган айрим беморларда периферик қон томирларнинг спазми ва сезувчанликни ўзгариши билан боғлиқ.

 

Махсус кўрсатмалар

Кларитромицин ва бошқа макролидлар гуруҳи антибиотиклари, шунингдек линкомицин ва клиндамицин орасида кесишган чидамлилик бўлиши мумкинлигига эътибор бериш керак.

Препаратни жигар етишмовчилиги бўлган беморларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бироқ буйрак функцияси нормада сақланган ўртача ёки оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кларитромициннинг дозасини тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Туберкулёздан ташқари, микобактериялар чақирган инфекцион касалликларда, даволаш давомийлигини шифокор белгилайди.

Кекса ёшдаги шахсларда қўлланилганда дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида КЛАРАНТАнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида КЛАРАНТАни фақат муқобил даволаш бўлмаганда, агар кутиладиган фойда ҳомилага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш мумкин. КЛАРАНТА кўкрак сутига ўтади, шунинг учун уни эмизикли оналарда қўллаш эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея.

Даволаш: дарҳол меъдани ювиш ва симптоматик даволаш. Гемодиализ ва перитонеал диализ кларитромицинни қон зардобидаги даражасини аҳамиятли даражада ўзгаришга олиб келмайди.

 

Чиқарилиш шакли

250 мг ва 500 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалар.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС – 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.