ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
НЬЮ ГЛИКЛАМЕТ
NEW GLIKLAMET
Препаратнинг савдо номи: Нью Гликламет
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): метформин гидрохлориди, гликлазид
Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метформин гидрохлориди – 500,0 мг; гликлазид – 80,0 мг;
ёрдамчи моддалар: стеарин кислотаси – 30,0 мг, гидроксипропилцеллюлоза – 10,0 мг, кальций карбоксиметилцеллюлоза – 20,0 мг, магний стеарати – 5,0 мг, гипромеллоза –
11,2 мг, макрогол 6000 – 0,2 мг, диацетилланган моноглицеридлар – 0,1 мг, тальк – 1,5 мг, титан диоксиди – 2,0 мг.
Таърифи: оқ рангли, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, икки томони рискали, бир томонида “HB” ва бошқа томонида “NG” харфлари ўйиб туширилган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: перорал гипогликемик препарат.
АТХ коди: А10BD02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Метформин
Метформин антигипергликемик самарага эга бўлган бигуанидлар ҳосиласидир, қон плазмасида базал ва постпрандиал глюкоза концентрациясини камайтиради. Инсулин секрециясини рағбатлантирмайди ва шунинг учун гипогликемияни чақирмайди.
Метформин қуйидагича таъсир қилади:
(1) глюконеогенез ва гликогенолизни ингибиция йўли орқали жигарда глюкоза миқдорини ошишини қисқартиради, мушакларда инсулинга сезгирликни оширади;
(2) глюкозани периферик аниқлаш ва утилизациясини яхшилайди;
(3) глюкозани ичакда сўрилишини секинлаштиради.
Метформин гликоген-синтазага таъсир қилиб, хужайра ичида гликоген синтезини рағбатлантиради.
Метформин чақирган ликемия реакциясидан қатъий назар одамда липидлар алмашинувига ижобий таъсир қилади. Бу терапевтик дозаларда қабул қилинганда, ўртача ва узоқ давом этган клиник тадқиқотларда кўрсатилган: метформин умумий холестерин, ва триглицеридларнинг миқдорини камайтиради.
Клиник самарадорлиги: проспектив рандомизацияланган (UKPDS) тадқиқотларда қандли диабетнинг 2 типида қонда глюкоза миқдорини узоқ муддатли жадал назорат қилиниши афзаллиги аниқланган.
Метформин қабул қилган ва парҳезга риоя қилган тана вазни юқори бўлган пациентларда олинган натижалар таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:
Метформин гуруҳида (29,8 ҳолатлар/1000 пациентлар) парҳезда бўлган беморлар (43,3 ҳолатлар/1000 пациент-йил), р=0,0023, ва сульфонилмочевина билан мажмуада ва инсулин билан монотерапия қабул қилган беморларга нисбатан 40,1 ҳолат/1000 пациент-йил (р=0,0034) ҳар қандай диабет асоратнинг мутлоқ хавфни аҳамиятли даражада камайиши.
Диабет билан боғлиқ бўлган ўлимнинг мутлоқ хавфини аҳамиятли даражада пасайиши қуйидагича: метформин (7,5 ҳолат/1000 пациент-йил) ва фақат парҳездаги пациентларда (12,7 ҳолат/1000 пациент-йил, р=0,017).
Умумий ўлимнинг мутлоқ хавфини аҳамиятли даражада пасайиши қуйидагича: метформин (13,5 ҳолат/1000 пациент-йил) ва фақат парҳездаги гуруҳда (20,6 ҳолат/1000 пациент-йил, р=0,021) ва сульфонилмочевина мажмуасини ва инсулин билан монотерапия олган гуруҳ билан солиштирилганида 18,9 ҳолат/1000 пациент-йил (р=0,021).
Миокард инфарктини ривожланиши мутлоқ хавфини аҳамиятли даражада пасайиши қуйидагича: метформин 11 ҳолат/1000 пациент-йил, фақат парҳездаги гуруҳда 18 ҳолат/1000 пациент-йил (р=0,01).
Сульфонилмочевина билан бирга иккинчи қатор даволаш сифатида метформин қўлланганда ижобий клиник натижаларни кўрсатмаган.
Қандли диабетнинг 1 типида метформин ва инсулин комбинацияси айрим пациентларда қўлланган, аммо бундай бирга қўллаш клиник афзалликларни келтириб чиқармаган.
10-16 ёшдаги чекланган сондаги болалар ўртасида 1 йил давомида ўтказилган назоратланган клиник тадқиқотларда катталардагига ўхшаш гликемик назорат натижаларини кўрсатган.
Гликлазид
Перорал гипогликемик восита, II авлод сульфонилмочевина ҳосиласидир. Меъда-ости безининг бета-хужайралари томонидан инсулин секрециясини рағбатлантиради. Периферик тўқималарни инсулинга сезгирлигини оширади. Овқатни қабул қилишдан то инсулин секрецияси бошлангунча бўлган вақтни қисқартиради. Инсулин секрециясининг эрта чўққисини тиклайди, гипергликемиянинг постпрандиал чўққисини камайтиради. Гликлазид тромбоцитлар адгезияси ва агрегациясини камайтиради, томир деворида тромб ривожланишини секинлаштиради, томирларнинг фибринолитик фаоллигини оширади. Томирларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради. Антиатероген хусусиятларга эга: қонда умумий холестерин ва холестерин/паст зичликдаги липопротеин концентрациясини камайтиради, холестерин/юқори зичликдаги липопротеин концентрациясини оширади, шунингдек эркин радикаллар миқдорини камайтиради. Микротромбоз ва атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилади. Микроциркуляцияни яхшилайди. Қон томирларни адреналинга сезгирлигини камайтиради. Диабетик нефропатияда гликлазидни узоқ муддат қўллаш фонида протеинурияни ишончли равишда пасайиши аниқланади.
Фармакокинетикаси
Метформин
Мутлоқ биокираолиши (оч қоринга) 50-60% ни ташкил қилади, овқат қабул қилиш Сmax ни 40% га пасайтиради ва унга эришишни 35 минутга секинлаштиради. Плазмадаги чўққи концентрациясига (Сmax) метформинни дарҳол ажралиб чиқишида бир-уч соатда (1,81–2,69 соат) ва секин ажралиб чиқишида тўртдан саккиз соатгачани ташкил қилади. Метформинни плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамиятсиз даражада, буни тақсимланишнинг юқори хажми тасдиқлайди (850 мг бир марталик дозадан кейин 654±358 л). Турғун самарага одатда бир кун ёки икки кундан кейин эришилади.
Метформин метаболизмга учрамайди. У организмдан каналчалар секрецияси йўли билан ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади; бир марта қабул қилингандан кейин метформин 24 соатдан кейин қон плазмасида аниқланмайди. Қон плазмасидан ўртача ярим чиқарилиш даври 6,2 соатни (бошланғич Т1/2 – 1,7 соатдан 3 соатгача, якуний – 9 соатдан 17 соатгача) ташкил қилади. Метформин эритроцитларда юқорироқ ярим чиқарилиш даври билан тақсимланади (тўпланиши ҳам мумкин): 17,6 соат (қандли диабети бўлмаган шахсларда ўрганилганда бир марталик доза ўрганилганда 18,5-31,5 соат чегарасидаги кўрсаткичлар ҳақида хабар берилган).
Буйрак фаолияти бузилганда буйрак клиренси креатининга пропорционал равишда пасаяди ва шу тариқа ярим чиқарилиш даври ошади, бу қон плазмасида метформиннинг миқдорини ошишига олиб келади.
Сўрилиши – 48-52% ни ташкил қилади. Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмадаги концентрацияси 1 мкг/мл дан (24-48 соат давомида) ошмайди.
Педиатрияда
Бир марталик дозани текшириш. Метформиннинг бир марталик 500 мг дозасидан кейин болаларда соғлом катта одамларда кузатиладиган фармакокинетик профил аниқланган.
Кўп марталик дозани текшириш. Маълумотлар чекланган. Битта тадқиқот ўтказилган. 500 мг такрорий дозани кунига 2 марта 14 кун давомида диабети бўлган катталарда қўлланганга нисбатан 500 мг такрорий дозани кунига 2 марта 7 кун давомида болаларда қўлланганда қон плазмасидаги чўққи концентрацияси (Сmax) ва тизимли экспозицияси (AUC0-t) мувофиқ 33% ва 40% га қисқарган. Доза гликоген назорати остида титрлаш йўли билан шахсий равишда аниқланганлиги сабабли бу чекланган клиник аҳамиятга эга.
Гликлазид
Ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмадаги миқдори тез ошиб боради, қабул қилгандан 4 кундан кейин максимумга эришилади, максимал концентрацияси эса 3,9 мг ни ташкил қилади.
Қон плазмасидан ўртача ярим чиқарилиш даври 10 соатни ва тақсимланиш хажми тахминан 25 л ни ташкил қилади. Гликлазиднинг тахминан 95% (85-97%) плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади. Этил спирти альбумин билан боғланишини камайтиради, эҳтимол гипогликемик таъсирини ошиши шу билан тушунтирилади.
Асосан буйрак орқали метаболитлари шаклида, 1% дан камроғи ўзгармаган шаклда сийдик билан чиқарилади. Гликлазидни кўкрак сутида мавжудлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
Қўлланилиши
Диетотерапия ёки перорал гипогликемик препаратлар билан монотерапия самарасизлигида қандли диабетнинг 2 типида (инсулинга қарам бўлмаган) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препаратнинг дозаси ва қўллаш давомийлиги қон ва сийдикда глюкозанинг миқдорига боғлиқ ҳолда шифокор томонидан шахсий равишда аниқланади.
Препаратни пастроқ дозалардан бошлаш ва қонда глюкоза миқдорини назорат қилиб дозани аста-секиш ошириш керак. Кунига 2 марта 1-2 таблеткани ичга қабул қилишдан бошланади; овқатланиш вақтида эрталаб ва кечқурун. Максимал суткалик дозаси – 4 таблеткани ташкил қилади.
Ножўя таъсирлари
Эндокрин тизими томонидан: гипогликемия (дозалаш тартибини бузишда ва ноадекват парҳезда); бош оғриғи, чарчоқлик ҳисси, очлик ҳисси, кучли терлаш, кучли ҳолсизлик, тажавузкорлик, хавотирлик, таъсирчанлик, диққатсизлик, диққатни жамлай олмаслик ва реакцияни секинлашиши, депрессия, кўришни бузилиши, афазия, титраш, чорасизлик ҳисси, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ўз-ўзини назорат қилмаслик, онгни бузилиши, тиришишлар, гиперсомния, ҳушдан кетиш, юзаки нафас олиш, брадикардия.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, диарея, эпигастрийда оғирлик ҳисси); анорексия (овқатланиш вақтида қабул қилинганда яққоллиги камаяди); жигар фаолиятини бузилиши (холестатик сариқлик, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши).
Қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения, лейкопения.
Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, тери тошмаси.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- Қандли диабетнинг 1 типи;
- жигар фаолиятини яққол бузилишлари;
- буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;
- юрак етишмовчилиги;
- миокард инфарктининг ўткир босқичи;
- нафас етишмовчилиги;
- сурункали алкоголизм;
- периферик томирлар касалликлари;
- диабетик кома;
- кетоацидоз;
- лактоацидоз (шу жумладан, анамнезида);
- диабетик панжа синдроми;
- ҳомиладорлик;
- лактация (эмизиш) даври;
- 18 ёшгача бўлган болалар;
- жарроҳлик аралашувларидан олдин ва кейин оғир инфекциялар;
- дегидратация (диареяда, қусишда);
- ёмон овқатланиш, сурункали алкоголизм, ўткир алкоголли интоксикация;
- йоднинг радиофаол изотопларини қўллаш билан текширувларни ўтказиш;
- препаратнинг компонентлари ва сульфонилмочевина ҳосилаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Гликлазид
Қуйидаги препаратлар билан бир вақтда буюриш гипогликемик таъсирни ошиши ёки камайишини чақириши мумкин, шунинг учун пациентнинг ҳолати ва қондаги глюкозанинг концентрацияси синчковлик билан назорат қилиниши керак.
- Гипогликемик самарани оширувчи дори воситалари.
Инсулин, бигуанидлар, альфа-глюкозидаза ингибиторлари (акарбоза), пиразолон моддалари (масалан, фенилбутазон), пробенецид, кумаринлар, салицил кислотаси (масалан, аспирин), бета-блокаторлар (масалан, пропранолол), МАО ингибиторлари, сульфаниламидлар, дигидроэрготамин препаратлари, хлорамфеникол, тетрациклин қатори антибиотиклари, клофибрат.
- Гипогликемик самарани пасайтирувчи дори воситалари.
Эпинефрин, адренокортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, диуретиклар, пиразинамид, изониазид, никотин кислотаси, фенотиазинлар.
Метформин
1) Қуйида санаб ўтилган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилганда лактоацидоз пайдо бўлиши мумкин. Бу препаратларни бир вақтда қабул қилганда пациентлар синчков кузатув остида бўлишлари керак: йод сақловчи контраст моддалар, кучли нефротоксикликка эга антибиотиклар (гентамицин ва бошқалар).
- Қуйидаги препаратлар билан бирга қабул қилганда гипогликемия кучайиши ёки сусайиши мумкин. Қабул қилганда қонда глюкоза миқдорини назорат қилиш керак.
а). Таъсирни кучайтирувчи дори воситалари: инсулин, сульфаниламид препаратлари, сульфонилмочевина, альфа-глюкозидаза ингибиторлари, анаболик стероидлар, гуанедин, салицилатлар (аспирин ва бошлар), бета-блокаторлар (пропранолол ва бошқалар), МАО ингибиторлари.
b). Таъсирни сусайтирувчи препаратлар: адреналин, кортикостероидлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, диуретиклар, пиразинамид, изониазид, никотин кислотаси, фенотиазинлар.
с). Глибенкламид: 2 тур қандли диабети бўлган пациентларда бир марталик дозани қўллаш бўйича ўзаро таъсир бўйича ўтказилган тадқиқотда метформин ва глибенкламидни бир вақтда қўллаш ҳеч қандай фармакокинетик ёки фармакодинамик ўзгаришларга олиб келмаган. Глибенкламидда Сmax ва AUC ни камайиши кузатилган, аммо улар ўзгарувчан бўлган. Ушбу тадқиқотнинг бир марта дозаланиш характери ва қонда глибенкламид миқдори ва фармакодинамик самара орасида корреляцияни йўқлиги бу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамиятини ноаниқлигини билдиради.
d). Фуросемид. Соғлом кўнгиллиларда метформин+фуросемидни бир марталик дозаси қўлланганда ўзаро таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот иккала бирикманинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилганлигини кўрсатди. Фуросемид метформиннинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгартирмасдан, қон плазмасида метформинни ва Сmax ни 22% га, AUC ни 15% га оширган. Фуросемиднинг буйрак клиренсини бирон-бир аҳамиятли ўзгармасдан, фуросемидни алоҳида қабул қилганга нисбатан метформин билан бирга ичга қабул қилганда фуросемиднинг Сmax ва AUC мувофиқ равишда 31% ва 12% га камроқ ва ярим парчаланиш даври 32% га қисқарган. Метформин ва фуросемидни доимо қўлланганда ўзаро таъсири ҳақидаги маълумот йўқ.
e). Нифедипин. Соғлом кўнгиллиларда метформин+нифедипинни бир марталик дозаси қўлланганда ўтказилган тадқиқотлар нифедипинни бирга юбориш метформиннинг плазмадаги миқдори Сmax ва AUC ни 20% ва 9% га оширган, мувофиқ равишда сийдик билан ажралиши ошган. Тmax ва ярим чиқарилиш даври ўзгармаган. Нифедипин метформинни сўрилиш қобилиятини кучайтиради. Метформин нифедипинга минимал таъсир кўрсатади.
f). Катион препаратлари. Каналчаларда секрецияланадиган катион препаратлар (маасалан, амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен, триметоприм ёки ванкомицин) каналча транспорт тизимлари учун рақобатлашади. Метформин ва перорал циметидин орасидаги бундай ўзаро таъсир соғлом кўнгиллиларда бир марталик ва кўп марталик доза қўлланганда кузатилади. Узоқ муддат даволашда метформин+циметидин Сmax ни 60% га ва AUC ни 40% га ошириши мумкин. Бир марталик доза юборилганда чиқарилишида ўзгаришлар кузатилмайди. Метформин циметидиннинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Бундай ўзаро таъсир назарийлигича қолади (циметидиндан ташқари) ва пациентнинг ҳолатини синчковлик билан кузатиш ва дозани тузатиш киритиш тавсия этилади.
g). Бошқа препаратлар. Баъзи препаратлар, одатда, гипергликемияга олиб келади ва бу гликемияни назорат қилинишини йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу препаратларга тиазидлар ва бошқа диуретиклар, кортикостероидлар, фенотиазинлар, қалқонсимон бези гормонлари, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, фенитоин, никотин кислотаси, симпатомиметиклар, кальций каналлари блокаторлари ва изониазидлар киради. Метформин қабул қилаётган пациент ушбу препаратларни қўллаганда синчковлик билан кузатув остида бўлиши ва қонда қандни миқдорини назорат қилиш керак.
Метформин плазма оқсиллари билан аҳамиятсиз даражада боғланади, ва шу сабабли қон зардобидаги оқсиллар билан экстенсив боғланадиган сульфонилмочевинага нисбатан оқсиллар билан кучли боғланувчи: салицилатлар, сульфаниламидлар, хлорамфеникол, пробенецид каби препаратлар билан ўзаро таъсири камроқ.
Махсус кўрсатмалар
Даволашнинг биринчи бир неча ойида қонда глюкоза миқдорини доимий назорати остида препаратнинг дозаси танланади.
Ўткир инфекциялар, сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини зўрайиши, жароҳатлар, ўткир жаррохлик касалликлари, дегидратация хавфида қўллаш тавсия этилмайди.
Жарроҳлик операциялари ва контраст моддаларни вена ичига юбориш билан амалга ошириладиган рентгенологик текширувлардан олдин ва улардан кейин 2 соат давомида, шунингдек 1000 ккал дан кам ёки мувофиқ 4200 кДж дан камроқ сақловчи овқатни қабул қилиш билан даволовчи очлик курсларини ўтказишда қўлланилмайди.
65 ёшдан ошган ва оғир жисмоний ишларни бажарувчи пациентларда қўллаш тавсия этилмайди, бу лактацидоз (тери қопламаларини оқариши, очлик ҳисси, тахикардия, кўп терлаш, титраш, тиришиш, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ, оғир ҳолларда онгни чалкашиши ва кома ривожланиши мумкин) ривожланишини юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Даволаш даврида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак; плазмада лактат миқдорини бир йилда камида 2 марта, шунингдек миалгия пайдо бўлганда текшириш керак. Инсулин билан мажмуавий даволаш таркиби стационар шароитда қўллаш тавсия этилади.
Препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак (препаратнинг таъсири кучаяди).
Агар Нью Гликламет билан даволаш вақтида мушакда тиришишлар ва умумий лоҳаслик билан кечувчи қусиш, қоринда оғриқ пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентни огоҳлантириш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Сульфонилмочевинанинг қанд миқдорини пасайтирувчи препарат йўлдош орқали ўтганлиги ҳақида хабар берилган ва неонатал гипогликемия тасдиқланган, шунинг учун ушбу препаратни ҳомиладор аёл ёки туғиш ёшидаги аёлларда қўллаш мумкин эмас ёки агар даволашдан кутилган самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлганда қўллаш мумкин.
Ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича адекват ва қатъий назоратланган тадқиқотлар ўтказилмаган.
Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Диққатни юқори жамлашни талаб этувчи ишларни бажариш ва транспорт воситаларини бошқаришда Нью Гликламетни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки бош айланиши, ҳолсизлик, диққатни жамлашни пасайиши кузатилиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Ўртача яққолликдаги гипогликемия симптомлари пайдо бўлиши мумкин (бош айланишисиз ва неврологик бузилишларсиз).
Даволаш: меъдани дарҳол ювиш ва қонда глюкоза миқдорини доимо назорат қилиб, декстроза эритмасини (10% ёки 20%) вена ичига юбориш.
Метформинни (85 г) дозасини ошириб юбориш сабабли лактоацидоз ривожланиши мумкин. Бу хавфли асоратдир, унинг эрта симптомларига қуйидагилар киради: қусиш, ич кетиши, кўнгил айниши, тана ҳароратини ошиши, мушакларда оғриқ, қоринда оғриқ. Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаса кейинчалик бош айланиши, нафасни тезлашиши, онгни бузилиши ва кома ривожланиши мумкин. Метаболик ацидозга гумон бўлганда препаратни қабул қилиш тўхтатилади, бунда беморни дарҳол госпитализация қилиш керак. Гемодиализ – организмдан Метформинни чиқариш ва лактат миқдорини камайтиришнинг самаралироқ усули ҳисобланади. Кейинчалик симптоматик даволанади.
Чиқарилиш шакли
3х10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил
Дорихоналардан бериш тартиби
Шифокор рецепти бўйича берилади.